📣 Устоз Анвар Аҳмад билан «Руҳий тарбия» китоби ҳақида суҳбатимиз бошланди
🌐 YouTube орқали томоша қилинг
@hilolnashr
👍28❤21🔥2😢2
Ҳикмат
📜"Бас, Раббинг улар вояга етиб, Раббингнинг раҳмати бўлмиш хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди", Каҳф сураси, 82-оят.
Аллоҳга ишонинг.
Сабабини билмасангиз-да, неъматларнинг келишида ҳикмат бор эканига ишонинг.
Негалигини англамасангиз-да, маҳрумлик раҳмат эканига ишонинг.
Вақт-соати келганда биласиз, Аллоҳнинг сизга раво кўргани сиз ўзингизга раво кўрганингиздан чандон яхшироқ эканини...
Адҳам Шарқовийнинг "Расаилу минал Қуръан" (Қуръондан мактублар)" китобидан.
▫️Изоҳ: "Деворга келсак, у шаҳардаги икки етим боланики бўлиб, унинг остида икковларининг хазинаси бор эди. Уларнинг оталари солиҳ одам эди. Бас, Роббинг икковларининг вояга етишини ва хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди. Роббинг тарафидан раҳмат ўлароқдир", Каҳф сураси, 82-оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

❤71😢37👍24🔥2🤩1
14118. Раҳматли отам (шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда) Замахшарийнинг «Каламун навабиғ» китобидаги ушбу: “Тожирнинг шараф-у шуҳрати — ҳамёнида, олимнинг шараф-у шуҳрати эса — дафтар-у китобларидадир”, сўзларини жуда кўп иқтибос келтирар эдилар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤91🔥30😢27👍17🤩3
Марҳамат
📜Солиҳ кишилардан бирига: «Менга Аллоҳнинг фазли карами ҳақида гапириб беринг», дейилди.
У зот: «Аллоҳ сенинг гуноҳ қилаётганингни кўриб туради, шунда қалбингни пушаймонликка тўлдиради.
Сўнгра сенга истиғфорни илҳом қилади ва сени мағфират қилади. Кейин сендан рози бўлади ва ёмонликларингни яхшиликларга алмаштириб қўяди", деди.
Аллоҳим, бизнинг аввалгию охирги гуноҳларимизни мағфират қил!

😢164❤75👍26🔥15
Янгилик
📚Google Play даги "Ҳикматлар” иловасига янги тўплам қўшилди
"Ўзи хоҳлаган кишисига ҳикматни берар. Кимга ҳикмат берилса, дарҳақиқат, унга кўп яхшилик берилибдир. Фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар", Бақара сураси, 269 - оят.
💻Маълумки, Google Play иловалар дўконига “Ҳикматлар” номи остида ҳар бири 500 тадан иборат 28-тўплам кўринишида электрон илова жойланган ва у доимий тўлдириб борилади.
👉Google Playга кириб Ҳикматлар иловасини смартфон ёки ноутбукингизга ўрнатиб олишингиз мумкин.

🔖Шу кунларда илованинг юқори қисмида жойлашган "Сараланган 500та ҳикмат" рукни янги ҳикматлар билан бойитилиб, ҳар бири алоҳида 3 та тўпламга ажратилди. Уларнинг адади 1500тага етказилди.
👉Google Playга кириб Ҳикматлар иловасини смартфон ёки ноутбукингизга ўрнатиб олишингиз мумкин.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
👍45❤28🤩6🔥4
14119. Шарафли ва олийжаноб нафс зулмга ҳам, фаҳшга ҳам, ўғрилик ва хиёнатга ҳам асло рози бўлмайди. Чунки у бундай тубанликлардан кўра анча улуғроқ ва юқоридир.
Хор, пасткаш ва тубан нафс эса бунинг буткул аксидир (яъни, у мана шундай разилликларга рози бўлади ва уларни бажонидил қилади).
Зеро, ҳар бир нафс ўзига мос ва ўзига муносиб бўлган, ўзининг табиатига ўхшаш нарсаларга мойил бўлади.
Аллоҳ таолонинг ушбу сўзининг маъноси ҳам айнан мана шудир: “Ҳар ким ўз ҳолича амал қилур. Бас, Роббингиз ким тўғри йўлдалигини яхши билувчидир”, деб айт”, Исро сураси, 84 – оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Хор, пасткаш ва тубан нафс эса бунинг буткул аксидир (яъни, у мана шундай разилликларга рози бўлади ва уларни бажонидил қилади).
Зеро, ҳар бир нафс ўзига мос ва ўзига муносиб бўлган, ўзининг табиатига ўхшаш нарсаларга мойил бўлади.
Аллоҳ таолонинг ушбу сўзининг маъноси ҳам айнан мана шудир: “Ҳар ким ўз ҳолича амал қилур. Бас, Роббингиз ким тўғри йўлдалигини яхши билувчидир”, деб айт”, Исро сураси, 84 – оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤74😢63👍21🔥10
Фурсат
📜Бошланишни ўзгартириш учун ортга қайта олмайсиз, аммо турган жойингиздан бошлаб ниҳояни ўзгартиришингиз мумкин.
Изоҳ: Инсон ўтмиши ёки ҳаёт йўлини ортга қайтиб ўзгартира олмайди. Аммо у ҳар қандай вазиятда ҳам айни турган нуқтасидан туриб келажаги ва унинг якуни (гўзал бўлиши учун) янгидан бошлаши мумкин. Ҳар доим (тавба билан) янги саҳифа очиш ва ҳаётни яхши томонга ўзгартириш кеч эмас.

❤79😢42👍27🔥16
14121. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: “Ҳақ кишилар билан танилмайди, аксинча, кишилар ҳақ билан танилади”, деди.
Изоҳ: Ҳақиқат мутлақ ва мустақил мезондир. Шунинг учун кимнингдир гапи ёки амали ҳақ эканини билиш учун унинг шахсиятига эмас, балки ўша гап ёки амалнинг ҳақиқатга қанчалик мувофиқ келишига қаралади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Изоҳ: Ҳақиқат мутлақ ва мустақил мезондир. Шунинг учун кимнингдир гапи ёки амали ҳақ эканини билиш учун унинг шахсиятига эмас, балки ўша гап ёки амалнинг ҳақиқатга қанчалик мувофиқ келишига қаралади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤105🔥38👍32🤩5😢4
Қалб
📜Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу айтади:"...Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен одамларнинг қалбларини кавлашга ёки қоринларини ёриб кўришга буюрилган эмасман», дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
◽️Маъноси: Менга одамларнинг зоҳирига (ташқи амалларига) қараб ҳукм қилиш буюрилган, сирлар эса (дилларидаги яширин ниятларига яраша охиратда ҳукм чиқариш) Аллоҳ таолога хосдир.

❤110😢56👍27🔥11
Эслатма
⏳Ўлим кутмайди...
Инсон ўзи учун узоқ-узоқ орзулар қилади, эртанги куни учун кўплаб режалар тузади ва: «Эртага бу ишни қиламан, индинга эса уни амалга ошираман. Менинг умрим истаган барча нарсаларимга етиш учун етарли бўлади», дейди.
Бироқ ўлим у томон жимгина одимлаб келмоқда... У инсонга ўз орзулари, умидлари ва режаларидан ҳам яқинроқдир.
Шундай экан, ўлим сени ўзи эслатишидан олдин сен уни ёдга ол! Кунларинг тугаб битишидан аввал улардан унумли фойдалан! Ҳаётинг давомида вафотингдан кейин топишни истайдиган даражада яхшилик ва хайр уруғларини эк!
Биз режалаштираётган ишларимизнинг энг узоқ муддатлиси ҳам биз албатта унга етиб борамиз дегани эмас. Кутишимизча, энг яқин бўлган нарса ҳам бизга етиб келадиган нарса бўлавермайди. Зеро, биз интизорлик билан кутаётган энг яқин нарсалар ҳам борки, уларга ҳеч қачон етиша олмаслигимиз мумкин.

Сўнг шундай бир кун келадики, у куни инсон «эртага», деб айтмайди, ҳеч қандай режа тузмайди ва келажакка оид бирор умид ҳам боғламайди. Чунки ўлим унинг ортидан кунлар эшигини беркитиб бўлган бўлади.
Унинг орзулари дунёда қолади, режалари қоғозларда қолади, мол-мулки ва тўплаган барча нарсалари ҳам ортида қолади. Ўзи эса ёлғиз ҳолда ҳаётлик чоғида тақдим этган амаллари сари йўл олади...
Шундай экан, ўлим сени ўзи эслатишидан олдин сен уни ёдга ол! Кунларинг тугаб битишидан аввал улардан унумли фойдалан! Ҳаётинг давомида вафотингдан кейин топишни истайдиган даражада яхшилик ва хайр уруғларини эк!
Биз режалаштираётган ишларимизнинг энг узоқ муддатлиси ҳам биз албатта унга етиб борамиз дегани эмас. Кутишимизча, энг яқин бўлган нарса ҳам бизга етиб келадиган нарса бўлавермайди. Зеро, биз интизорлик билан кутаётган энг яқин нарсалар ҳам борки, уларга ҳеч қачон етиша олмаслигимиз мумкин.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢83❤45👍20🔥9😱1
14125. Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: «Билингки, қай бир мусулмон банда Муҳаммад алайҳиссаломга саловату саломни кўпайтирса, Аллоҳ таоло албатта унинг қалбини мунаввар қилади, гуноҳини мағфират этади, кўксини кенг қилади ва ишини енгиллаштиради”.
Шундай экан, саловотни кўпайтиринглар, шояд Аллоҳ сизларни у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг миллати(уммати)дан қилса ва у зотнинг суннатига амал қилувчилардан этса", деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Шундай экан, саловотни кўпайтиринглар, шояд Аллоҳ сизларни у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг миллати(уммати)дан қилса ва у зотнинг суннатига амал қилувчилардан этса", деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤107😢55👍18🔥8
🔖Ака(ёки ука)нинг аёли оилангизга яна бир гўзал қўшимчадир. Биз уларни худди ўз опа-сингилларимиздек муҳофаза қилмоғимиз даркор.
Зеро, улар оиламизнинг бир аъзоси бўлиш учун ўз уйини, оиласини ташлаб келиб, янги муҳитга мослашиб яшамоқда. Келинлар – жиянларимизнинг онаси, ака-укаларимизнинг ярмидир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Зеро, улар оиламизнинг бир аъзоси бўлиш учун ўз уйини, оиласини ташлаб келиб, янги муҳитга мослашиб яшамоқда. Келинлар – жиянларимизнинг онаси, ака-укаларимизнинг ярмидир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤116👍41🔥33😢4
#asmoul_husno
📜35. Ал-Ғофур жалла жалалуҳу
Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бири ал-Ғофурдир. У Қуръони каримда ўн бир ўринда аниқ («алиф лом» билан) келган. Масалан: «Бандаларимга хабар бергилки: «Албатта, Менинг Ўзим ўта мағфиратлидирман, ўта раҳмлидирман», Ҳижр, 49-оят.
Шунингдек, бу исм танвинли шаклда етмиш икки марта келган. Масалан: “Ва Аллоҳдан мағфират талаб қилинглар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир”, Бақара, 199-оят.
Суннатдан мисол, Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо дейди:«Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга бир дуо ўргатинг, намозимда ўша билан дуо қилай», деди. У зот шундай дедилар: «Аллоҳумма, иннии золамту нафсии зулман касиирон ва лаа йағфируз-зунууба иллаа анта, фағфир лии мин ъиндика мағфиротан. Иннака антал-ғофуурур-роҳиим», деб айт».
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, мен ўзимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан ўзга мағфират қилмас. Мени Ўз ҳузурингдан бўлган мағфират ила мағфират қил. Албатта, Сен мағфират қилувчисан, раҳмлисан». Имом Бухорий ривояти.
Яна бир ҳадисда: “Васила ибн Асқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонлардан бир кишига жаноза намозини ўқиб бердилар. Мен у зотнинг шундай деяётганларини эшитдим: "Аллоҳумма инна фулан ибн фулан фий зимматика, фақиҳи мин фитнатил-қабри..." (Аллоҳим, фалончи ўғли фалончи Сенинг ҳимоянгдадир, уни қабр фитнасидан сақла. Сен вафо ва ҳамд эгасидирсан. Аллоҳим, уни мағфират қил ва унга раҳм айла, албатта, Сен ўта мағфиратли ва ўта раҳмлидирсан»). Абу Довуд ривояти.
давоми бор...

❤28😢4👍2🔥1
давоми
◽️«Ал-Ғофур» исмининг маъноларидан
«Ал-Ғофур» сузи тилда «фаъуул» (فَعُول) вазнидаги муболаға (даражани ошириш) шаклидир. Унинг феъли ғафара, яғфиру, ғофрон, мағфиратан, ғуфронан бўлиб, «мағфирати (кечирими) кўп» деган маънони англатади.
Унутмангки, исм муболаға шаклида келса, бу аҳамият ва даража жиҳатидан, яъни гуноҳлар қанчалик кўп ва турлича бўлмасин, уларни мағфират қилишини ҳамда бир гуноҳ қанчалик катта бўлмасин, уни кечиришини англатади.
Аслида «ғофр» сўзи тилда «тўсиш» ва «яшириш» маъноларини билдиради. Бирор нарсани тўссангиз, уни «ғафартҳу» (яширдим) дейилади. «Миғфар» эса бошга кийиладиган совут, дубулғадир. Аллоҳ таоло гуноҳни мағфират қилганда, банда азобланмаслиги учун уни яширади ва ёпади. Чунки инсоннинг фитрати Аллоҳ томонидан соғлом қилиб яратилган; агар у хато қилса ёки бошқа бир маҳлуққа озор берса, азобланади.
Саҳиҳ ҳадисда шундай келган: Сафвон ибн Муҳриз Мозинийдан ривоят қилинади: «Ибн Умар розияллоҳу анҳумо билан юриб кетаётган эдим. Мен унинг қўлини ушлаб олган эдим. Тўсатдан рўпарадан бир киши чиқиб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «махфий суҳбат» хусусида нима эшитгансан?» деди.
Шунда у деди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганларини эшитганман: «Албатта, Аллоҳ мўминга яқинлашиб, унинг устидан (ҳимоя) қанотини тўшайди ва уни яширади-да: «Фалон гуноҳни танияпсанми, фалон гуноҳни танияпсанми?» дейди.
Шунда у: «Ҳа, эй Роббим», дейди. Ниҳоят, уни гуноҳларига иқрор қилгач ва у ичида ҳалок бўлдим, деб турганда, У Зот: «Мен уларни дунёда яширган эдим, бугун эса уларни мағфират қиламан», дейди. Кейин унга яхшиликлари китоби берилади. Аммо кофир ва мунофиқларга келсак, гувоҳлар: «Манавилар Роббларига нисбатан ёлғон тўқиганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг лаънати золимларгадир!» дейдилар». Имом Бухорий ривояти.
«Ал-Ғофур» исми мўминга нисбатан энг яқин ва қалбга севимли гўзал исмлардандир. Чунки инсон гуноҳдан холи эмас, Аллоҳ азза ва жалла эса Ғофурдир.
«Ал-Ғофур» - айбларни яширадиган ва гуноҳларни кечирадиган Зотдир. Гуноҳ қанчалик катта бўлмасин ва бандадан қанча марта такрор содир бўлмасин, агар банда Роббига қайтишни истаса, мағфират эшиги ҳар доим очиқдир. Нафас узилмагунча ёки қуёш мағрибдан чиқмагунча мағфират эшиги ёпилмайди.

❤19😢12🔥5👍3
давоми
Аллоҳнинг ал-Ғофур исми бандаларни истиғфорнинг икки тури билан истиғфор айтишга чорлашни англатади. Истиғфорнинг умумий ва махсус тури бор. Умумий истиғфор — кичик гуноҳлардан ҳамда қалбларда айланиб юрадиган ёмон хаёллар ва фикрлардан истиғфор айтишдир. Зеро, қалбда икки минтақа бор: бири — нафснинг ички суҳбати, иккинчиси — инсоннинг амалий фаолияти соҳасидир.
Бир киши ёлғиз ҳолда бир шаҳарга сафар қилди. Йўл бўйи ўзи билан ўзи суҳбатлашиб борарди: «Қани, фалончини зиёрат қилсаммикан? Йўқ, уни зиёрат қилишни истамайман», деган ички мулоҳазалар. Бу — нафснинг ички суҳбати соҳасидандир. Инсонга ихтиёрсиз равишда бирор хаёл келиши мумкин. Масалан, бир инсонга озор бериш ҳақида ўйлаб қолиши ёки мўмин бўлган, лекин камбағал инсонни менсимаслиги мумкин. Аллоҳ рози бўлмайдиган ҳар қандай ички суҳбат ва хаёл учун Аллоҳдан истиғфор айтиш лозим.
Зеро, Аллоҳ азза ва жалла бизга марҳамат кўрсатиб, нафсимизда кечган нарсаларни афв этган. Аммо у хаёл амалга айланса, бундай ҳолда махсус истиғфор лозим бўлади: содир этган гуноҳингиз учун, қилган хатти-ҳаракатингиз учун, тутган муносабатингиз учун ёки ташлаган назарингиз учун истиғфор айтиш каби.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ умматим кўнглидан ўтказган гапларини гапирмаса ёки амалга оширишмаса, кечиб юборади», дедилар», Имом Муслим ривояти.
Даъватдаги амалий тажрибам туфайли кўп ҳолатларга дуч келаман: баъзан инсонга келадиган хаёллар уни деярли безовта қилиб юборади. Мен унга: «Хотиржам бўл, агар бу хаёллардан безовта бўлаётган бўлсанг, демак, улар сендан эмас, балки шайтоннинг васвасасидир», дейман. Аллоҳ азза ва жалла бундай хаёлларни, то инсон улардан ўтиб кетмаса, афв этади.
Аммо инсоннинг ўзи бу хаёлларга мойил бўлиб, улардан рози бўлса, ана шу хавфлидир. Гарчи бундай хаёллар учун сен ҳисоб-китоб қилинмасанг-да, агар нафсинг уларни қабул қилиб, улардан рози бўлса, улар амалга айланиб кетиши мумкин.
Шунинг учун инсон ўзига ёққан ва амалга айланиб кетишидан қўрқадиган бундай хаёллар учун Роббидан истиғфор айтиши лозим.
Гуноҳ аввал хаёлдан бошланади, сўнг фикрга, кейин шаҳватга, ундан кейин иродага ва ниҳоят амалга айланади. Агар инсон унга эргашаверса, у одатга айланади. Шунда инсонда мустаҳкам ўрнашиб олган одатни тарк этиш энг қийин ишлардан бирига айланади.
Шунинг учун мўмин инсон нафс ҳавосидан келиб чиқадиган ёмон хаёлларни йўқотиш учун умумий истиғфорга муҳтождир.

❤19🔥5👍4😢3