13821. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Албатта, сизлар мендан кейин аҳли байтим борасида синалурсизлар».
Имом Табароний ривояти.
Имом Муновий айтдилар: “Бу у зотнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғайбдан хабар берган одатий қонуниятларни парчалаб ташловчи мўъжизаларидандир, чунки бу иш содир бўлди. У зотдан кейин аҳли байтнинг бошига тушган бало ва мусибатлар жуда машҳур ишдир. Аслида эса бало ва бахтсизлик уларга мана шу ишларни қилган кимсаларнинг устигадир». “Файзул Қодир”дан.
@arabicuz_matn

❤4
13822. Ўзингни суннат устида собит тут. Қавм (саҳоба ва тобеинлар) тўхтаган жойда тўхта, улар айтган сўзни айт ва улар тийилган нарсадан сен ҳам тийил.
Солиҳ салафларингнинг йўлидан юр, зеро уларга кифоя қилган (кенглик бўлган) нарса сенга ҳам кифоя қилади.
Имом Авзоий раҳимаҳуллоҳ, Ожуррийнинг “Шариъа” асаридан.

❤5
13823. Қанчадан-қанча (кўп тўйиб) ейишлар борки, (кишини) тунги намоз (таҳажжуд)дан тўсиб қўйган...
Яна қанчадан-қанча (номаҳрамга) назарлар борки, (кишини) Қуръондан (бирон) сура ўқишдан маҳрум қилган...
Абу Сулаймон Дороний раҳимаҳуллоҳ, “Ҳиляту авлиё”дан.

❤3😢1
13824. Ториқ ибн Зиёднинг Андалус фатҳи олдидан кўрган туши
Ибн Асир шундай ривоят қилади: «Ториқ ибн Зиёд Андалусни фатҳ қилиш мақсадида денгизга чиққанида (кемада) кўзи қаттиқ уйқуга кетади. У тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўради. У зот билан бирга қиличларини тақиб, камонларини елкаларига илган муҳожирлар ва ансорлар бор эди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Эй Ториқ, ўз ишинг сари олға юр!», дедилар ва унга мусулмонларга нисбатан мулойим бўлишни ҳамда аҳдга вафо қилишни буюрдилар».
Ториқ ибн Зиёд уйқусидан шодланиб, хушхабар топган ҳолда уйғонди ва шерикларига кўрган тушининг хушхабарини етказди. Натижада унда ўз-ўзига бўлган ишонч ва куч-қувват ортиб, ғалаба қозонишига ҳеч қандай шубҳа қолмади.
Ториқ ибн Зиёд мусулмонлар қўшинига бошчилик қилиб, Андалусни фатҳ этган вақтда ёши 28 да эди.
Ибн Асирнинг «Ал-Камил фит тарих” асаридан.

😢4👍1
13825. Насроний муаллим масхараомуз кулиб: «Сизлар (мусулмонлар) жаннатда еймиз ва ичамиз, аммо чиқинди (нажосат) чиқармаймиз, деб айтасизларми?! Бу қандай бўлиши мумкин?», деди.
Шунда ҳали кичик бола бўлган Иёс ибн Муовия унга жавоб берди: «Бу дунёда биз жисмимизга керак бўлмаган (ортиқча) нарсани ташқарига чиқарамиз. Жаннатда эса таомларнинг барчаси фойдалидир... Шундай экан, нима учун у ерда бирор нарсани ташқарига чиқаришимиз керак?»
Муаллим сукут сақлаб қолди ва юзида ҳайрат зоҳир бўлди... Ақл ва зукколик ёш танламайди, гарчи гўдак бўлса ҳам.

❤6👍2
13826. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бирортангиз намозида шак қилиб қолса, уч ракъатми, тўрт ракъатми, қанча ўқиганини билмай қолса, шакни ташлаб, аниқ ишонганига қараб давом эттирсин.
Кейин салом беришдан олдин икки (саҳв) сажда қилсин. Агар беш ракъат ўқиб қўйган бўлса, булар унинг намозини жуфтлаб қўяди, тўрт ракъат тўлиқ ўқиган бўлса, бу икки сажда шайтоннинг бурнини ерга ишқаш бўлади».
Имом Муслим ривояти.

❤8👍2
Forwarded from Hilol Nashr
#устозлар_билан_мутолаа
✨ «Руҳий тарбия» китоби ҳақидаги суҳбатга ташриф буюринг! (17-суҳбат)
📖 Китоб ҳақида устоз Анвар Аҳмад суҳбат қилиб берадилар.
✅ Одатдаги савол-жавоб учун «Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг 15-жузининг 53-бетидан бошлаб ўқиб келиш вазифа қилинган. Тўғри жавоб топганларга китоб ҳадя қилинади. 🎁
📆 Тадбир эртага 14:00 да «Hilol-Nashr» нашриётининг суҳбатгоҳида бошланади.
📍 «Hilol-Nashr» бош дўкони
@hilolnashr
Марҳамат, навбатдаги илмий суҳбатимизда кўришгунча!😊
@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
📣 Устоз Анвар Аҳмад билан «Руҳий тарбия» китоби ҳақида суҳбатимиз бошланди
🌐 YouTube орқали томоша қилинг
@hilolnashr
❤1
13827. Бир киши Ибн Сириннинг ҳузурига келиб шундай деди: “Эй Абу Бакр (Ибн Сирин)! Мен бир аёлга совчи қўйган эдим. Тушимда уни қора танли ва паст бўйли ҳолатда кўрдим”.
Ибн Сирин табассум қилди ва: “Аёллардаги қоралик – мол-давлатдир, паст бўйлилик эса яқин(ажал)дир. Иншааллоҳ, яқин орада ундан мол-давлатга эга бўласан”, деди.
У киши ўша аёлга уйланди. Аёл вафот этгач эр ундан каттагина бойликни мерос қилиб олди.

👍5
13828. Оиша розияллоҳу анҳо: “...Ансорийларнинг аёллари қандай ҳам яхши аёллар. Уларни ҳаё динда фақиҳ бўлишларидан ман қилмас эди», дедилар.
Имом Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривояти.
@arabicuz_matn
Имом Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривояти.
@arabicuz_matn
👍5
3829. Андалусия аёллари эрларини уйда гуллар билан кутиб олишар ва атрофга хушбўй атирлар таратишар эди. Уларнинг бирлари эрига: “Дунёдаги жаннатингизга киринг!”, дерди.
Бугунги кунда эса эр уйга қайтганида қаршисида ғазабнок юзни, тўзиган сочларни ва шикоятларга тўла узун рўйхатни кўради. Гўёки аёли унга: “Сени кутаётган дўзахга кир!”, деяётгандек бўлади!
Эй синглимиз, сенга чорлов: Умматнинг ташқи аҳволи бутунлай душман чангалида. Биз сендан ички назорат соғлом бўлишини ва ўз жуфтинг учун осойишта, хавфсиз маскан яратишингни хоҳлаймиз. Зеро, олдинда катта фитналар бор ва бизга мажнунлар эмас, балки оқил эркаклар керак.

13830. “Эй Билол, инфоқ-эҳсон қил! Арш Эгаси (сенга берган ризқини) камайтириб қўйишидан қўрқма”.
Бу-ризқ торлигидан қўрқадиганларга ҳабиб (суюкли Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг васияти.
@arabicuz_matn
Бу-ризқ торлигидан қўрқадиганларга ҳабиб (суюкли Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг васияти.
@arabicuz_matn
😢6
13831. Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ: “Халқ сендан Аллоҳдан бўлган ҳайбатинг миқдорига қараб ҳайбатланади”, деди.
Изоҳ: Инсонлар ўртасидаги ҳурмат ва ҳайбатнинг асл илдизи Аллоҳ таолога бўлган тақво ҳамда қўрқувга боғлиқ. Банда Аллоҳнинг буйруқларини улуғлаб, У Зотдан қанчалик кўп қўрқса, Аллоҳ таоло бошқа махлуқотларнинг қалбига ҳам ўша бандага нисбатан шунчалик ҳурмат ва ҳайбат солиб қўяди.

😢8
Янгилик
📚Google Play даги "Ҳикматлар” иловасига янги тўплам қўшилди
"Ўзи хоҳлаган кишисига ҳикматни берар. Кимга ҳикмат берилса, дарҳақиқат, унга кўп яхшилик берилибдир. Фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар", Бақара сураси, 269 - оят.
💻Маълумки, Google Play иловалар дўконига “Ҳикматлар” номи остида ҳар бири 500 тадан иборат 28-тўплам кўринишида электрон илова жойланган ва у доимий тўлдириб борилади.
👉Google Playга кириб ушбу: Ҳикматлар иловасини смартфон ёки ноутбукингизга ўрнатиб олишингиз мумкин.
@arabicuz

🔖Шу кунларда илованинг юқори қисмида жойлашган "Сараланган 500та ҳикмат" рукни янги ҳикматлар билан бойитилиб, ҳар бири алоҳида 3 та тўпламга ажратилди. Уларнинг адади 1500тага етказилди.

👍3❤2