Шуни тушуниб еттимки, бу дунёда Аллоҳ севган ҳар бир бандасига синов бераркан. Ҳар кимни ҳар ҳил синаркан. Кимдир камбағал бойлардек яшолмайди лекин оиласи билан бахтли. Ма’навий бойлиги бор инсонлар улар. Кимдир бой пули кўп лекин оиласи билан баҳтли эмас ўзи бахтли эмас. Моддияти булсада ма’навий озуқа ололмайди. Яна кимдирни фарзандсизлик билан.. кимдирлар эса етимлик билан синалади… Биз ташқи дунё билан яшашга ўрганиб қолганмиз. Бой бўлса “унга маззада, доим пули бор хамма нарсаси бор ота онасини бизнеси бор, абароти каттада бизнесини” деймиз. Камбағал булса ачиниш кузи билан қараймиз. Фарзанд қурмаётган булса “ туғмас” бу хотин деб қалбга озор етказамиз. Лекин ҳар битта инсонни ўз ҳақиқати бор! Бой бўлсада пул ҳал қилолмайдиган муоммолари бўлиши мумкин. Камбағал булса хам дунёдаги энг бахтли инсон булиши мумкин. Фарзандсизлик билан қийналётган аёл аслида “она” булиш учун борини фидо қилмоқчидир…. Биз шукр қилишмиз керак булган нарсалар аслида жуда - жуда кўп. Шуни айтмоқчиманки, инсонларни асл ҳақиқатини билмасдан туриб улар ҳақида ҳулоса чиқарманг! Ва хеч качон бировга ачиниш кузи билан қараманг…
😇2