👤 ЖШШИР: 14 та рақам нимани англатади?
🪪 Аксариятимиз давлат идоралари ёки банкларда ЖШШИР (Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) сўрашса, паспортимиздаги 14 та рақамни кўрсатамиз.
❓ Лекин кўпчиликда савол туғилади: Нима учун айнан шу рақамлар? Бу рақамларни компьютер шунчаки танлаб берадими?
💬 Йўқ, бу оддий рақамлар кетма-кетлиги эмас! У — сизнинг такрорланмас ва ўзгармас рақамли шифрингиздир.
👉 14 та рақам ичида нималар яширинган?
🗄 1-рақам: Жинсингиз ва туғилган асрингиз индекси;
🗄 Кейинги 6 та рақам: Туғилган кунингиз, ойингиз ва йилингиз;
🗄 Ундан кейинги 3 та рақам: Туғилган ҳудудингиз (шаҳар ёки туман коди);
🗄 Кейинги 3 та рақам: Тизимдаги тартиб рақамингиз;
🗄 Охирги 1 та рақам: Барча маълумотлар тўғрилигини тасдиқловчи махсус назорат коди.
🔐 ЖШШИР ноёб ва такрорланмас бўлгани учун уни қалбакилаштириш ёки ўзгартириш мумкин эмас. Шу сабабли у давлат, банк ҳамда ижтимоий хизматлардан, жумладан, my.gov.uz портали орқали фойдаланишда муҳим идентификация воситаси ҳисобланади.
✍️ 🌟 @axborotuz

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔1
Қоғоздан рақамга: "MAXSUS PRESSA" почта ва курьерлик оламида қандай инқилоб қилди?
"MAXSUS PRESSA" бугунги кунда нафақат расмий хат-хабарларни, балки энг оммабоп даврий босма нашрлар – газета ва журналларни ҳамда ташкилотларнинг кундалик фаолияти учун ўта муҳим бўлган барча турдаги канцелярия маҳсулотларини манзилларга сифатли ва муддатида етказиб бермоқда. Эндиликда корхоналар ҳам обуна нашрларини, ҳам идора учун зарур ашёларни бир вақтнинг ўзида, ягона шаффоф тизим орқали қабул қилиб олмоқдалар.
Инновациялар билан бирга қадам ташланг, зеро тезкорлик, сифатли матбуот ва мукаммал канцелярия таъминоти уйғунлашган жойда айнан "MAXSUS PRESSA" хизмат қилади.
✍️ 🌟 @axborotuz
Почта ва курьерлик хизматлари ҳақида гап кетганда, кўз олдингизга ҳали ҳам эски хат ташувчилар ёки йўқолиб қолган жўнатмалар келадими? Бу тасаввурларни унутиш вақти келди. Ўзбекистон логистика бозорида "MAXSUS PRESSA" МЧЖ курьерлик ва таъминот фаолиятини бутунлай янги рақамли босқичга олиб чиқди.
Бу шунчаки оддий хат ташиш эмас — бу юқори технология, даврий матбуот ва миллионлаб инсонлар ишончининг мужассамлашишидир. Корхона мамлакатнинг энг чекка ҳудудларидаги давлат идоралари ва ташкилотларини ягона тезкор тармоққа бирлаштирди.
"MAXSUS PRESSA" бугунги кунда нафақат расмий хат-хабарларни, балки энг оммабоп даврий босма нашрлар – газета ва журналларни ҳамда ташкилотларнинг кундалик фаолияти учун ўта муҳим бўлган барча турдаги канцелярия маҳсулотларини манзилларга сифатли ва муддатида етказиб бермоқда. Эндиликда корхоналар ҳам обуна нашрларини, ҳам идора учун зарур ашёларни бир вақтнинг ўзида, ягона шаффоф тизим орқали қабул қилиб олмоқдалар.
Тизим қандай ишлайди ва нима учун у бозорда тенгсиз?
"MAXSUS PRESSA"
ўз фаолиятига сунъий интеллектга асосланган тизимини жорий этди. Йўналишдаги ҳар бир курьер замонавий планшетлар ва корпоратив алоқа билан таъминланган.
Натижада:
100% шаффофлик:
Жўнатмалар, янги босма нашрлар ва канцелярия товарларининг ҳаракати ҳамда курьернинг қаерда тургани жонли (онлайн) харитада кўриниб туради.
Қоғозбозликка чек (ePoD):
Газета-журналлар ёки канцелярия тўпламлари манзилга етиб боргач, қабул қилувчи ходим планшет экранининг ўзига график имзо қўяди ва фотоҳисобот сониялар ичида серверга юборилади. Йўқолиш ёки кечикиш эҳтимоли —
0%
.
Узлуксизлик кафолати:
Ҳар қандай форс-мажор ҳолат учун шай турган резерв курьерлар ва техник воситалар тизими хизмат ва таъминот сифатини асло сояда қолдирмайди.
Давлат харидлари ва йирик биржа лотларида
"MAXSUS PRESSA" МЧЖ
шунчаки оддий курьер эмас, балки
энг ишончли рақамли ҳамкор ва таъминотчига
айланиб улгурди. Корхона шиори оддий, аммо қатъий:
"Биз фақат хат-хабарлар ва маҳсулотларни эмас, келажак ишончини етказамиз!"
Инновациялар билан бирга қадам ташланг, зеро тезкорлик, сифатли матбуот ва мукаммал канцелярия таъминоти уйғунлашган жойда айнан "MAXSUS PRESSA" хизмат қилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
Ботир Бахромович Кудратходжаев Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига тайинланди.
Бундан илгарироқ Б.Кудратходжаев номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди;
Шухрат Гайратджанович Халмухамедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимидан озод этилди.
✍️ 🌟 @axborotuz
Ботир Бахромович Кудратходжаев Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига тайинланди.
Бундан илгарироқ Б.Кудратходжаев номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди;
Шухрат Гайратджанович Халмухамедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимидан озод этилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥1👏1👌1🫡1
Президент фармони билан Дониёр Бахтиёрович Кадиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
✍️ 🌟 @axborotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❓Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар бола парваришлаш нафақаси тўланадими?
Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси, адвокат Муҳаммадамин Каримжонов ушбу саволга жавоб беради.
✍️ 🌟 @axborotuz
Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси, адвокат Муҳаммадамин Каримжонов ушбу саволга жавоб беради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёеванинг Туркияга сафарида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим учрашувлар ва истиқболли ташаббуслар ўрин олди.
✍️ 🌟 @axborotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🙈1😇1
#ESLATMA
🏫 Мактабларда кузги таътил "каникул" қачон бошланади? —
кузги таътил 4 ноябрдан бошланади, ўқувчилар 6 кун дам олади: дарслар 10 ноябрдан старт олади
🗓 Чоракликдаги ўқув кунлари:
◻️ Биринчи чорак: 2 сентябрдан 3 ноябргача;
◻️ Иккинчи чорак: 10 ноябрдан 27 декабргача;
◻️ Учинчи чорак: 11 январдан 20 мартгача;
◻️ Тўртинчи чорак: 28 мартдан 25 майгача.
🗓 Таътил:
◻️ Кузги: 4 ноябрдан 9 ноябргача;
◻️ Қишки: 28 декабрдан 10 январгача;
◻️ Баҳорги: 21 мартдан 27 мартгача;
◻️ Ёзги: 25 майдан 1 сентябргача.
🗓 Байрам кунлари:
◻️ 1 сентябрь: Мустақиллик куни (2026 йил);
◻️ 1 октябрь: Ўқитувчи ва мураббийлар куни (2026 йил);
◻️ 8 декабрь: Конституция куни (2026 йил);
◻️ 1 январь: Янги йил (2027 йил);
8 март: Халқаро хотин-қизлар куни (2027 йил);
◻️ 21 март: Наврўз (2027 йил);
◻️ 9 май: Хотира ва қадрлаш куни (2027 йил).

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#brifing
⛔️ Mobil aloqa sifatiga salbiy ta’sir ko‘rsatgan 1 415 ta noqonuniy qurilma faoliyati to‘xtatildi
OAV uchun Kontent tayyorlash markazida o‘tkazilgan brifingda “O‘zkomnazorat” inspeksiyasi Axborot xizmati rahbari Ruxsora Masharipova 2026-yilning 9 oylik faoliyati natijalarini ma’lum qildi.
Hisobot davrida mobil aloqa xizmatlari sifatiga salbiy ta’sir ko‘rsatayotgan 1 415 ta noqonuniy qurilma faoliyatiga chek qo‘yildi. Shuningdek, turizm maskanlari, aeroport, temiryo‘l va boshqa jamoat joylaridagi 3 mingga yaqin Wi-Fi hududi monitoring qilinib, aniqlangan 44 ta kamchilik bartaraf etildi.
To‘qqiz oy davomida inspeksiyaga jismoniy va yuridik shaxslardan 7 215 ta murojaat kelib tushib, ularning 6 038 tasi qanoatlantirildi. Sayyor qabullarda ko‘rib chiqilgan 578 ta murojaatning 91 foizi ijobiy hal etildi. Pochta xizmatlari bo‘yicha esa belgilangan muddatlarda yetkazib berish bilan bog‘liq 932 ta kamchilik aniqlanib, mas’ullarga ogohlantirishlar berildi.
☎️ Bugungi kunda sohaga oid murojaatlarni qabul qilish uchun Inspeksiyaning qisqa raqamli 1144 “Ishonch telefoni” faoliyat yuritib kelmoqda.
▶️ Batafsil: UZKOMNAZORAT.UZ
“Ўзкомназорат” инспекцияси Ахборот хизмати
✍️ 🌟 @axborotuz
OAV uchun Kontent tayyorlash markazida o‘tkazilgan brifingda “O‘zkomnazorat” inspeksiyasi Axborot xizmati rahbari Ruxsora Masharipova 2026-yilning 9 oylik faoliyati natijalarini ma’lum qildi.
Hisobot davrida mobil aloqa xizmatlari sifatiga salbiy ta’sir ko‘rsatayotgan 1 415 ta noqonuniy qurilma faoliyatiga chek qo‘yildi. Shuningdek, turizm maskanlari, aeroport, temiryo‘l va boshqa jamoat joylaridagi 3 mingga yaqin Wi-Fi hududi monitoring qilinib, aniqlangan 44 ta kamchilik bartaraf etildi.
To‘qqiz oy davomida inspeksiyaga jismoniy va yuridik shaxslardan 7 215 ta murojaat kelib tushib, ularning 6 038 tasi qanoatlantirildi. Sayyor qabullarda ko‘rib chiqilgan 578 ta murojaatning 91 foizi ijobiy hal etildi. Pochta xizmatlari bo‘yicha esa belgilangan muddatlarda yetkazib berish bilan bog‘liq 932 ta kamchilik aniqlanib, mas’ullarga ogohlantirishlar berildi.
“Ўзкомназорат” инспекцияси Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Саидахонимга
БМТ минбаридан,
Бўйлаб дунё коридан,
Ўзбекистон номидан:
- Тутинг! - деди,- осмонни.
Хитоб - она тилимда,
Ғурур туйдим дилимда,
Кафтим очиб, қўлимда
Тутиб кўрдим осмонни.
Уруш: офат, қабоҳат...
Етказмоқда жароҳат.
Умидли тонг, сабоҳат
Тутсин бутун осмонни.
Нозиккина бир малак,
Шунчалар куюнчалак,
Саидахон - Синчалак!
Тутиб турар осмонни.
Соҳир бўлса кўк тоқи,
Уйғонар ҳаёт завқи,
Ортар юртлар равнақи,
Тутиб турсак осмонни.
Синчалакнинг феъли - шу.
Бутун ўзбек эли -шу,
Ору виждон йўли - шу!
Тутиб юрар осмонни.
Бўйлашур райҳон билан,
Булбули бийрон билан,
Юксакда жайрон билан,
Тутиб туриб осмонни.
Кезинг етти иқлимни,
Юрак - нозик сиқимни,
Ер айтар: Тут ўқимни,
Тутиб юринг Ос-мон-ни!
Уйлар қургим келади,
Ўйлар сургим келади,
Тўйлар кўргим келади...
Тутиб турса осмонни.
Боламни ўқитяпман,
Бахт калитин тутяпман,
Қувнаб ашъор битяпман,
Тутиб тургач осмонни!
(Сиёсатга ҳушим йўқ),
Бироқ сўзлар олов, чўғ!
Синчалакдан кўнглим тўқ:
Тутиб қолгай осмонни!
Осмонимда ёрқин моҳ,
Сира қилманг иштибоҳ,
Синчалак ҳушёр, огоҳ,
Тутиб тургай осмонни!
Саловат Маҳмуд, шоир.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
✍️ 🌟 @axborotuz
БМТ минбаридан,
Бўйлаб дунё коридан,
Ўзбекистон номидан:
- Тутинг! - деди,- осмонни.
Хитоб - она тилимда,
Ғурур туйдим дилимда,
Кафтим очиб, қўлимда
Тутиб кўрдим осмонни.
Уруш: офат, қабоҳат...
Етказмоқда жароҳат.
Умидли тонг, сабоҳат
Тутсин бутун осмонни.
Нозиккина бир малак,
Шунчалар куюнчалак,
Саидахон - Синчалак!
Тутиб турар осмонни.
Соҳир бўлса кўк тоқи,
Уйғонар ҳаёт завқи,
Ортар юртлар равнақи,
Тутиб турсак осмонни.
Синчалакнинг феъли - шу.
Бутун ўзбек эли -шу,
Ору виждон йўли - шу!
Тутиб юрар осмонни.
Бўйлашур райҳон билан,
Булбули бийрон билан,
Юксакда жайрон билан,
Тутиб туриб осмонни.
Кезинг етти иқлимни,
Юрак - нозик сиқимни,
Ер айтар: Тут ўқимни,
Тутиб юринг Ос-мон-ни!
Уйлар қургим келади,
Ўйлар сургим келади,
Тўйлар кўргим келади...
Тутиб турса осмонни.
Боламни ўқитяпман,
Бахт калитин тутяпман,
Қувнаб ашъор битяпман,
Тутиб тургач осмонни!
(Сиёсатга ҳушим йўқ),
Бироқ сўзлар олов, чўғ!
Синчалакдан кўнглим тўқ:
Тутиб қолгай осмонни!
Осмонимда ёрқин моҳ,
Сира қилманг иштибоҳ,
Синчалак ҳушёр, огоҳ,
Тутиб тургай осмонни!
Саловат Маҳмуд, шоир.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏3🍾2🙈2🤗2🔥1😁1🤣1
Шавкат Мирзиёев бугун Қашқадарёга ташриф буюради
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 21 октябрь куни Қашқадарё вилоятига ташриф буюради. Давлат раҳбари саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим соҳалари ҳамда маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишади.
Ташриф давомида лойиҳаларни ишга тушириш ва янги лойиҳалар қурилишини бошлаш тадбирида иштирок этиши режалаштирилган. Шунингдек, вилоятни комплекс ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилади.
✍️ 🌟 @axborotuz
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 21 октябрь куни Қашқадарё вилоятига ташриф буюради. Давлат раҳбари саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим соҳалари ҳамда маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишади.
Ташриф давомида лойиҳаларни ишга тушириш ва янги лойиҳалар қурилишини бошлаш тадбирида иштирок этиши режалаштирилган. Шунингдек, вилоятни комплекс ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 Shaxsiy qabullar jadvali
Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat inspeksiyasi hududiy bo‘limlari rahbarlari tomonidan o‘tkaziladigan rejali shaxsiy qabullar jadvali bilan yuqorida tanishishingiz mumkin.
🔘 Qabul kuni: har seshanba
🔘 Qabul vaqti: 10:00–12:00
⬆️ Qabul manzillari va hududiy bo‘limlar rahbarlari haqidagi batafsil ma’lumotlar infografikada keltirilgan.
☑️ Fuqarolar va tadbirkorlik subyektlari o‘z murojaatlari hamda takliflari yuzasidan belgilangan vaqtda shaxsiy qabulga kelishlari mumkin.
“Ўзкомназорат” инспекцияси Ахборот хизмати
✍️ 🌟 @axborotuz
Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat inspeksiyasi hududiy bo‘limlari rahbarlari tomonidan o‘tkaziladigan rejali shaxsiy qabullar jadvali bilan yuqorida tanishishingiz mumkin.
ℹ️ Ma’lumot uchun, Inspeksiya o‘z vakolati doirasida telekommunikatsiya va pochta xizmatlari sifati, axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasidagi qonunchilik talablariga rioya etilishi, ommaviy axborot vositalari, noshirlik va matbaa faoliyati, shuningdek, koll-markazlarning texnik faoliyatiga oid masalalar yuzasidan murojaatlarni ko‘rib chiqadi.
“Ўзкомназорат” инспекцияси Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎1
Ўзбек алифбосини такомиллаштиришга оид қонун имзоланди
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 21 октябрь куни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга оид қонунни имзолади.
Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, амалдаги барча ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозлар ўз кучида қолади. Дарсликлар, пешлавҳа ва кўрсаткичлар эса яроқлилик муддати тугагач, босқичма-босқич алмаштирилади.

«Ниҳоят, узоқ йиллик тарихий хато тузатилди», – дея таъкидлаган Саида Мирзиёева.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🐄 Наманганда чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли молиялаштириш имкониятлари тақдим этилди
22 октябрь куни Наманган шаҳрида Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) иштирокида амалга оширилаётган «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳаси доирасида семинар ўтказилди.
Учрашувда 40 дан ортиқ фермер ва ташаббускорга кредит олиш шартлари, грант ажратиш тартиби ҳамда маблағлардан фойдаланиш йўналишлари тушунтирилди.
📌 Лойиҳа доирасида:
◽️100 000 еврогача инвестицион кредит;
◽️йиллик 10% фоиз ставкаси;
◽️10 йилгача кредит муддати ва 3 йилгача имтиёзли давр;
◽️кредит суммасининг 30% гача, хотин-қизлар ва 24 ёшгача бўлган ёшлар учун эса 40% гача қайтарилмайдиган грант олиш имконияти мавжуд.
💡 Молиявий маблағлар чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, ем-хашак етиштириш ва маҳсулотларни қайта ишлашни ривожлантиришга йўналтирилади.
Лойиҳанинг мақсади — фермерларнинг инвестиция имкониятларини кенгайтириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш.

ДХХ суюлтирилган газни ўз назоратига олди👏
Наманган вилоятидаги суюлтирилган газни ахолига беришда ходимлар томонидан қанайдир ноқонуний хатти харакатларни гувохи бўлсангиз зудлик билан ДХХ нинг1520 ишонч рақамларига мурожаат қилинг.
✍️ 🌟 @axborotuz
Наманган вилоятидаги суюлтирилган газни ахолига беришда ходимлар томонидан қанайдир ноқонуний хатти харакатларни гувохи бўлсангиз зудлик билан ДХХ нинг1520 ишонч рақамларига мурожаат қилинг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🫡3
Бугун «Олмалиқ – Сирдарё» йўлининг Пискентдаги қисми икки соатга ёпилади
Бугун соат 12:00 дан 14:00 гача автомобиль йўлининг Пискент туманидан ўтувчи 25-километрида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабар берди.
Чеклов «Нурафшон – Пискент – Бўка – Боёвут – Янгиер» электрлаштирилган темир йўли қурилиши доирасида кўприк тўсинларини ўрнатиш ишлари билан боғлиқ.
Ҳайдовчилардан сафар йўналишини олдиндан режалаштириш, муқобил айланма йўллардан фойдаланиш ва ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш сўралмоқда.
✍️ 🌟 @axborotuz
Бугун соат 12:00 дан 14:00 гача автомобиль йўлининг Пискент туманидан ўтувчи 25-километрида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабар берди.
Чеклов «Нурафшон – Пискент – Бўка – Боёвут – Янгиер» электрлаштирилган темир йўли қурилиши доирасида кўприк тўсинларини ўрнатиш ишлари билан боғлиқ.
Ҳайдовчилардан сафар йўналишини олдиндан режалаштириш, муқобил айланма йўллардан фойдаланиш ва ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш сўралмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИДА ХАВФСИЗЛИККА БЕФАРҚ БЎЛМАНГ!
Совуқ кунларда иситиш мосламаларидан фойдаланишда эҳтиёткор бўлинг.
🔥Ёнғин, газ-ҳаво чақнаши ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олинг!
🏠 Хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг, яқинларингиз ҳаётига бефарқ бўлманг!
🚨 Фавқулодда вазият юзага келганда 101 ёки 112 рақамларига қўнғироқ қилинг.
Хавфсизлик — барчамизнинг масъулиятимиз!
Наманган вилояти ФВБ Ахборот хизмати.
✍️ 🌟 @axborotuz
Совуқ кунларда иситиш мосламаларидан фойдаланишда эҳтиёткор бўлинг.
🔥Ёнғин, газ-ҳаво чақнаши ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олинг!
🏠 Хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг, яқинларингиз ҳаётига бефарқ бўлманг!
🚨 Фавқулодда вазият юзага келганда 101 ёки 112 рақамларига қўнғироқ қилинг.
Хавфсизлик — барчамизнинг масъулиятимиз!
Наманган вилояти ФВБ Ахборот хизмати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
❗Семестр давомида битта фандан НБ ларингиз 25% дан ошиб кетса қизилга тушасиз
Талаба танишларга юбориб қўямиз!
✍️ 🌟 @axborotuz
❗Семестр давомида битта фандан НБ ларингиз 25% дан ошиб кетса қизилга тушасиз
Талаба танишларга юбориб қўямиз!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти Мингбулоқ туманида фаолият кўрсатувчи «А.Т.Х.» МЧЖ раҳбари Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Аниқланишича, 2026 йил май ойида онлайн касса аппарати орқали чекни расмийлаштиришда инсон омили — техник хатолик сабабли 450 000 сўмлик дизел ёқилғиси ўрнига 450 000 литр маълумоти киритилиб юборилган. Натижада онлайн назорат-касса машинасида 6 750 000 000 сўмлик чек шаклланиб, жамиятга нисбатан аслида мавжуд бўлмаган нореал фойда ҳамда асоссиз солиқ мажбуриятлари ҳисобланган.
Тадбиркор ушбу хатони тузатиш ва чекни таҳрирлашда ёрдам сўраб қилган мурожаатларига қарамай, таҳрирлаш муддати ўтиб кетганлиги айтилиб, амалий ёрдам кўрсатиш рад этилган.
👍 Шундан сўнг Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркор манфаатида Наманган туманлараро маъмурий судига ариза киритилди.
Суд ишни мазмунан кўриб чиқиб, аризани тўлиқ қаноатлантирди. Рад этиш ҳақидаги ҳаракатлар қонунга хилоф деб топилиб, Солиқ қўмитаси ва вилоят солиқ бошқармаси зиммасига тадбиркорга нотўғри шакллантирилган назорат-касса чекини таҳрирлаш имкониятини яратиб бериш мажбурияти юклатилди.
😊 Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2019 йилдаги 943-сонли қарори билан тасдиқланган «Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 38-1-бандида илгари амалга оширилган ҳисоб-китобларга ўзгартиришлар киритиш зарур бўлган ҳолларда, фойдаланувчи томонидан тузатувчи касса чеки шакллантирилиши белгиланган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқ дарёси кўпригида Тошкент–водий йўналишида ҳаракат икки кунга ёпилади
28 октябрь соат 08:00 дан 30 октябрь соат 08:00 гача А373 «Тошкент–Ўш» автомобиль йўлининг 1-километридаги кўприкда Тошкентдан водий томон ҳаракат тўхтатилади. Автомобиль йўллари қўмитаси бу ҳақда маълум қилди.
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жойлашган кўприкдаги чеклов таъмирлаш ишлари билан боғлиқлиги айтилган.
Оҳангарон шоссесига чиқувчи транспорт воситалари D001 «Тошкент ҳалқа автомобиль йўли»нинг 47-километридан – Роҳат айланма йўлидан Қўйлиқ йўналишига йўналтирилади.
Юқоричирчиқ туманидан Тошкентга кирувчи транспорт эса D012 автомобиль йўлининг 6-километридан Йик-ота ва Фарғона йўли йўналишига ўтказилади.