Axborotuz
7.05K subscribers
3.7K photos
2.86K videos
46 files
1.68K links
Интернетнинг ўзбек ахборотидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси.

Алоқа: @Axborotuz_adminbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Келгуси йилдан «Йил ўқитувчиси» танлови мамлакатимизнинг барча 14 та ҳудудидаги боғча тарбиячилари ва техникум усталари ўртасида ҳам ўтказилади.

Бу ҳақида Давлатимиз раҳбари бугун ўтказилаётган ўқитувчилар билан мулоқот тадбирида эълон қилди.

✍️🌟@axborotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларда янги сифат индекси жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев ўрта таълим тизимида сифат индекси жорий этилишини маълум қилди.

Унга кўра, педагогик жамоа салоҳияти ва эришилган натижалар асосида барча мактаблар тоифаларга ажратилади.

Илғор мактаблар ўз тажрибасини бошқа мактабларга жорий этиб, уларнинг ҳам юқори тоифага ўтишига эришса, бутун педагогик жамоага 30 фоиз устама тўланади.

Давлат раҳбари мактаблардаги меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида ҳам сифат кўрсаткичлари инобатга олинишини таъкидлади.

✍️🌟@axborotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўқитувчилар учун бир ойлик мажбурий малака ошириш тартиби бекор қилинади

Энди педагогларнинг малака ошириш учун пойтахт ёки вилоят марказига бориб, бир ойлик мажбурий курсларда ўқиши шарт бўлмайди.

Унинг ўрнига ўқитувчиларга тоифа синовидаги натижасига қараб, ўзи хоҳлаган жойда 18 соатдан 72 соатгача мустақил малака ошириш учун касбий ривожланиш ваучери берилади. Бунинг учун маблағни давлат ажратади.

Шавкат Мирзиёев бугунги учрашувга тайёргарлик жараёни ҳақида ҳам тўхталди.

“Бу мажлисга жуда қийналиб тайёргарлик қилдик. Худди сизлар билан бирга юргандек бўлишга ҳаракат қилдим. Булар — сизларнинг оғир масалаларингиз. Албатта, қийин бўлади. Лекин мана шу манфаатни жойига қўйсак, ўзгариш бўлади”, — деди Президент.


✍️🌟@axborotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, азиз ва мўътабар устозлар!

Илк сўзни ўргатган — волидам.
Тик туришни ўргатган — дадам.
Илк шеърни ўргатган — боғча оям.
Ёзишни, ҳурматни, одамийликни сингдирган — мактаб устозим.

Кейин ҳаёт бошланди.

Қўнғироқлар тўхтади.
Дарслар тугади.
Доска ортда қолди.

Аммо устознинг қўлидаги қалам — биздан узилмади.

Чунки ҳақиқий устоз
дафтарга эмас, тақдирга ёзади.

Унинг бир оғиз гапи
йиллар ўтиб қарорга айланади.

Бир танбеҳи — нотўғри йўлдан қайтариши мумкин.

Бир ишончи — инсоннинг ўз тақдирига ишониб кетишига сабаб бўлади.

Шунинг учун устознинг энг катта дарси синфхонада тугамайди.

У шогирдининг ҳаётида давом этади.

Бугун биз сизларни табриклаяпмиз.

Аслида эса, ўз тақдиримизга биринчи бор маъно ёзган инсонларга таъзим қилаяпмиз.

Азиз устозлар!

Сиз ёзган ҳар бир ҳарф
бизнинг хотирамизда эмас — ҳаётимизда қолган.

Балки, биз бугун кимдирмиз.
Қаердадир турибмиз.
Нимагадир эришдик.

Лекин шу йўлнинг бошида
сиз ушлаган қаламнинг изи бор.

Устозлар, қаламингиз ҳеч қачон қўлингиздан тушмасин.
Чунки сиз ҳали қанча тақдирларга ёзасиз.

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муборак!

Самимий эҳтиром билан,
Алибек Эргашев.

✍️🌟@axborotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥2👏2🤗2
❓2026 йил 1 октябрдан Ўзбекистонда қандай тартиблар жорий этилади?


▪️ Ягона интерактив давлат хизматлари порталига янги хизматлар қўшилади. Фуқаролар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақамлари ва банк карталарини кўра олади. Кўчмас мулк ёки транспортни сотиш, гаровга ёхуд ипотекага қўйишга тақиқ ўрнатиш ҳам мумкин бўлади.

▪️ Шахсий маълумотлар автоматик янгиланади. Исм, фамилия ёки туғилган сана ўзгарганда давлат идораларининг тегишли ахборот тизимларига ўзгаришлар электрон тарзда киритилади.

▪️ Тадбиркорлар учун молиявий жаримани тўлаш тартиби енгиллашади. Қарор топширилганидан кейин бир ой ичида жариманинг 50 фоизи тўланса, қолган қисми кечирилади. Жаримани олти ойга бўлиб тўлаш ҳам мумкин.

▪️ Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишловчиларга иш стажи ҳисобланади. Бунинг учун ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган миқдорда ижтимоий солиқ тўлаш талаб этилади.

▪️ Экспортда айрим йиғим ва тўловлар 30 фоизга камаяди. Белгиланган шартларга жавоб берадиган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари импортда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш имкониятига ҳам эга бўлади.

▪️ «Ер банки»даги тегишли участкалар қурилишга рухсатнома ва дастлабки лойиҳа ҳужжатлари тайёрланган ҳолда савдога қўйилади.

▪️ Театр, кино ва концертлар учун бепул ваучерлар. Ўқитувчи, шифокор, давлат хизматчиси, фаол ўқувчи ва талабаларга (ҳар йили 500 минг нафардан) ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган 100 мингта оилаларнинг бир нафар фарзандига, шунингдек, ногиронлиги бўлган болаларга театр, кино ва концерт тадбирлари учун бепул ваучер берилади.

▪️ Қон хизмати ташкилотларида янги стандарт тартиблар жорий этилади. Улар қон маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифатини таъминлашга қаратилган.

▪️ Электротехника корхоналарига имтиёзли кредитлар ажратилади. Айланма маблағ учун йиллик 6 фоиз ставкада, икки йилгача муддатга 5 миллион долларгача кредит бериш тартиби бошланади.

▪️ Сув тежовчи технологияларга талаблар ўзгаради. Насос ва фильтр қурилмаларини QR-код билан белгилаш, GPS (сунъий йўлдош кузатув тизими) ўрнатиш ҳамда технологияларни ўз маблағи ҳисобидан жорий этувчиларга субсидия беришнинг янги тартиби амал қилади.

Ҳудудлардаги янги тартиблар:


▪️ Андижонда хусусий тадбиркорлар импорт қилинган суюлтирилган газни маиший баллонларда аҳолига эркин нархда етказиб бериши бўйича тажриба бошланади.

▪️ Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов 2 500 сўм бўлади. Нақд тўлов 3 000 сўмлигича қолади.

▪️ Бухоронинг белгиланган тарихий ҳудудида йўловчи ташишга мўлжалланмаган электроскутер, рикша, мопед ва шу каби воситалар ҳаракати чекланади.

✍️🌟@axborotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️17 та олийгоҳ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимига ўтказилди

Президентнинг 2 октябрдаги қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги 14 та педагогик ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 3 та олий таълим муассасаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимига ўтказилди.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий педагогика университети Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети деб қайта номланди.

✍️🌟@axborotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ҳамда мактабгача ва мактаб таълими вазири Каримова Эъзозхон Гапиржоновна ҳам лавозимидан озод этилди.

✍️🌟@axborotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Осиё ўйинларини кучли бешликда якунлади

Ўзбекистон делегацияси Аичи-Нагоя-2026 ХХ ёзги Осиё ўйинларида 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза, жами 70 та медаль қўлга киритиб, қитъанинг энг йирик спорт мусобақасида умумжамоа ҳисобида фахрли 5-ўринни эгаллади.

Бу Марказий Осиё минтақаси ва Ислом бирдамлиги ташкилотига аъзо мамлакатлар орасида энг яхши натижа бўлди.

Қўшниларимиздан Қозоғистон 8, Тожикистон 22, Қирғизистон 26 ва Туркманистон 31-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, якунланиб бораётган қитъа ўйинларида 45 давлатнинг 11 мингга яқин спортчи иштирок этди.

✍️🌟@axborotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ПФ-213.pdf
661.8 KB
Президентнинг 2026 йил 3 октябрдаги Фармонига кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди.

Янги вазирлик мактабгача таълимдан олий таълимдан кейинги босқичгача бўлган узлуксиз таълим тизимида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

Вазирлик ваколатига мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, кадрларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, қўшимча ва норасмий таълим йўналишлари киради.

Таълим ва илм-фан вазирлиги тугатилаётган икки вазирликнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, жумладан, халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасига бир ҳафта муддатда янги вазирликнинг вазифалари ва ташкилий тузилмасини белгиловчи Президент қарори лойиҳасини киритиш топширилган.

✍️🌟@axborotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Умму Мухаммад» тахаллуси остида «Telegram» мессенжерида диний таълим ниқобида аёлларни «ҳижрат» қилишга чорлаб, хориждаги экстремистик ва террористик ташкилотлар сафига ёллаётган Меърожихон Абобакирова кабиларнинг алдов қурбонига айланиб қолманг!

✍️🌟@axborotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❓ Мурожаатингиз тез ва самарали кўриб чиқилишини истайсизми?

“Ўзкомназорат” инспекцияси қуйидаги йўналишларда давлат назоратини амалга оширади:

✔️мобил алоқа ва мобил интернет хизматлари сифати;
✔️симли ва симсиз интернет хизматлари сифати;
✔️маҳаллий телефон алоқа хизматлари сифати;
✔️телерадиоэшиттиришларни тарқатиш хизматлари сифати;
✔️почта алоқа хизматлари сифати;
✔️электрон давлат хизматлари, рақамли хизматлар ва сервислар сифати;
✔️телекоммуникациялар тармоқлари ҳамда ахборот тизимларида ахборот хавфсизлиги;
✔️оммавий ахборот воситалари ва босма ахборот ресурсларида ноқонуний контент тарқатилиши;
✔️болаларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш ҳамда онлайн платформалардаги ноқонуний контент;
✔️муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар объектларини ҳимоя қилиш масалалари.


🌟Мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб этилмаса — 15 кун, қўшимча текширув талаб этилса — 30 кун муддатда кўриб чиқилади.

Шу билан бирга нотўғри ҳисоб-китоблар, кўрсатилмаган хизмат учун маблағ ечилиши, тарифларнинг розиликсиз оширилиши, маблағ етишмаслиги сабаб хизмат тўхташи каби масалалар инспекция ваколатига кирмайди. Бундай мурожаатлар 5 кун ичида тегишли ташкилотга юборилади ва бу кўриб чиқиш муддатининг узайишига сабаб бўлиши мумкин.

🧾Ҳурматли фуқаролар, мурожаатингизни бевосита ваколатли ташкилотга юбориш унинг тезроқ ва самарали кўриб чиқилишига хизмат қилади.

“Ўзкомназорат” инспекцияси Ахборот хизмати

✍️🌟@axborotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонликлар ўзлари билмаган ҳолда оламшумул миллий пиар қилиб қўйишибди!

Буни қаранг! Мотоциклда Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилаётган чет эллик йўлда ўзбекларга дуч келяпти.

Бири нон беряпти, бири ширинлик, бири овқат… ҳатто пул беряпти!

Сайёҳ ҳам ҳайрон бўлиб, ҳаммасини видеога олибди. Кейин Инстаграмига қўйибди.

Қанча кўрилганини биласизми? 2 миллиондан ошиқ!

Энди дунёнинг турли жойларида одамлар Ўзбекистон, ўзбеклар, ўзбекларнинг меҳмондўстлиги ҳақида гапиряпти.

Энг қизиғи — буларнинг ҳеч бири олдиндан режалаштирилмаган.

Ҳеч ким: “Келинглар, Ўзбекистонни реклама қиламиз”, демаган.

Йўлдан ўтаётган одамни кўриб, “Овқат еб олинг, ука”, деб қўя қолишган.

Шу оддий “олинг, йўлда еб олинг” деган гап 2 миллионлик рекламага айланиб кетибди.

Баъзида ўзбекликнинг ўзи реклама экан-да!

✍️🌟@axborotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3🤣2👏1😱1
Нобель мукофоти – 2026: кимлар тақдирланди?

5 октябрдан бошланган Нобель ҳафтасида ҳозиргача тўртта йўналиш бўйича лауреатлар маълум бўлди:

🔹 Физиология ёки тиббиёт: Карл Дессерот (АҚШ), Петер Хегеман ва Георг Нагель (Германия). Улар мия нерв ҳужайраларини ёруғлик ёрдамида бошқариш (оптогенетика) соҳасидаги кашфиётлари учун тақдирланди.

🔹 Физика: Фрэнсис Халзен (Бельгия-АҚШ). У Антарктидадаги IceCube нейтрино обсерваториясини яратгани ҳамда юқори энергияли космик нейтриноларни кашф этгани учун мукофотни якка ўзи олди.

🔹 Кимё: Анри Б. Каган (Франция) ва Кенсо Соаи (Япония). Улар асимметрик органик синтездаги кашфиётлари учун тақдирланди. Бу ишлар самарали дори-дармон ва хушбўй моддалар ишлаб чиқаришда муҳим аҳамиятга эга.

🔹 Адабиёт: Энн Карсон (Канада). Замонавий адабиётда янги шакллар яратган ҳамда антик анъаналарни ўзига хос талқин этган новаторлик ижоди учун мукофотланди.

Қайси йўналишлар қолди? Тинчлик мукофоти эртага эълон қилинади, 12 октябрь куни эса иқтисодиёт йўналишидаги лауреатларни билиб оламиз.

✍️🌟@axborotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эркинжон Турдимов Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, тегишли фармон билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири лавозими киритилди. Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил қилинди.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири республика ижро этувчи ҳокимият органлари – вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларида зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга ошириш бўйича фаолиятига ваколати доирасида умумий раҳбарлик қилиши, уларни мувофиқлаштириши белгиланди.

Ушбу йўналишлар ижросини назорат қилиш ва ташкил қилиш Президент Администрацияси Раҳбари С.Ш. Мирзиёева зиммасига юкланди.

Эслатиб ўтамиз, Эркинжон Турдимов 2025 йил январидан буён Сирдарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаётганди. У бундан аввал Навоий, Сурxондарё ва Самарқанд вилоятларини ҳам бошқарган.

✍️🌟@axborotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏7👍2👌1
​​👤 ЖШШИР: 14 та рақам нимани англатади?

🪪 Аксариятимиз давлат идоралари ёки банкларда ЖШШИР (Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) сўрашса, паспортимиздаги 14 та рақамни кўрсатамиз.

❓ Лекин кўпчиликда савол туғилади: Нима учун айнан шу рақамлар? Бу рақамларни компьютер шунчаки танлаб берадими?

💬 Йўқ, бу оддий рақамлар кетма-кетлиги эмас! У — сизнинг такрорланмас ва ўзгармас рақамли шифрингиздир.

👉 14 та рақам ичида нималар яширинган?

🗄 1-рақам: Жинсингиз ва туғилган асрингиз индекси;

🗄 Кейинги 6 та рақам: Туғилган кунингиз, ойингиз ва йилингиз;

🗄 Ундан кейинги 3 та рақам: Туғилган ҳудудингиз (шаҳар ёки туман коди);

🗄 Кейинги 3 та рақам: Тизимдаги тартиб рақамингиз;

🗄 Охирги 1 та рақам: Барча маълумотлар тўғрилигини тасдиқловчи махсус назорат коди.

🔐 ЖШШИР ноёб ва такрорланмас бўлгани учун уни қалбакилаштириш ёки ўзгартириш мумкин эмас. Шу сабабли у давлат, банк ҳамда ижтимоий хизматлардан, жумладан, my.gov.uz портали орқали фойдаланишда муҳим идентификация воситаси ҳисобланади.

✍️🌟@axborotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔1
Қоғоздан рақамга: "MAXSUS PRESSA" почта ва курьерлик оламида қандай инқилоб қилди?

Почта ва курьерлик хизматлари ҳақида гап кетганда, кўз олдингизга ҳали ҳам эски хат ташувчилар ёки йўқолиб қолган жўнатмалар келадими? Бу тасаввурларни унутиш вақти келди. Ўзбекистон логистика бозорида "MAXSUS PRESSA" МЧЖ курьерлик ва таъминот фаолиятини бутунлай янги рақамли босқичга олиб чиқди.

Бу шунчаки оддий хат ташиш эмас — бу юқори технология, даврий матбуот ва миллионлаб инсонлар ишончининг мужассамлашишидир. Корхона мамлакатнинг энг чекка ҳудудларидаги давлат идоралари ва ташкилотларини ягона тезкор тармоққа бирлаштирди.


"MAXSUS PRESSA" бугунги кунда нафақат расмий хат-хабарларни, балки энг оммабоп даврий босма нашрлар – газета ва журналларни ҳамда ташкилотларнинг кундалик фаолияти учун ўта муҳим бўлган барча турдаги канцелярия маҳсулотларини манзилларга сифатли ва муддатида етказиб бермоқда. Эндиликда корхоналар ҳам обуна нашрларини, ҳам идора учун зарур ашёларни бир вақтнинг ўзида, ягона шаффоф тизим орқали қабул қилиб олмоқдалар.

Тизим қандай ишлайди ва нима учун у бозорда тенгсиз?

"MAXSUS PRESSA"
ўз фаолиятига сунъий интеллектга асосланган тизимини жорий этди. Йўналишдаги ҳар бир курьер замонавий планшетлар ва корпоратив алоқа билан таъминланган.

Натижада:
100% шаффофлик:
Жўнатмалар, янги босма нашрлар ва канцелярия товарларининг ҳаракати ҳамда курьернинг қаерда тургани жонли (онлайн) харитада кўриниб туради.

Қоғозбозликка чек (ePoD):
Газета-журналлар ёки канцелярия тўпламлари манзилга етиб боргач, қабул қилувчи ходим планшет экранининг ўзига график имзо қўяди ва фотоҳисобот сониялар ичида серверга юборилади. Йўқолиш ёки кечикиш эҳтимоли —
0%
.

Узлуксизлик кафолати:
Ҳар қандай форс-мажор ҳолат учун шай турган резерв курьерлар ва техник воситалар тизими хизмат ва таъминот сифатини асло сояда қолдирмайди.

Давлат харидлари ва йирик биржа лотларида
"MAXSUS PRESSA" МЧЖ
шунчаки оддий курьер эмас, балки
энг ишончли рақамли ҳамкор ва таъминотчига
айланиб улгурди. Корхона шиори оддий, аммо қатъий:
"Биз фақат хат-хабарлар ва маҳсулотларни эмас, келажак ишончини етказамиз!"



Инновациялар билан бирга қадам ташланг, зеро тезкорлик, сифатли матбуот ва мукаммал канцелярия таъминоти уйғунлашган жойда айнан "MAXSUS PRESSA" хизмат қилади.

✍️🌟@axborotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Ботир Бахромович Кудратходжаев Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига тайинланди.

Бундан илгарироқ Б.Кудратходжаев номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди;

Шухрат Гайратджанович Халмухамедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимидан озод этилди.

✍️🌟@axborotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥1👏1👌1🫡1
Президент фармони билан Дониёр Бахтиёрович Кадиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

✍️🌟@axborotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❓Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар бола парваришлаш нафақаси тўланадими?

Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси, адвокат Муҳаммадамин Каримжонов ушбу саволга жавоб беради.

✍️🌟@axborotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM