АZAN UZZ
34.9K subscribers
25K photos
13.8K videos
104 files
19.8K links
 بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم

✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг.
✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор.

💥Бизни канал ёш танламас.

@SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал рахбари
@FIRDAVS188✓
Download Telegram
Forwarded from Firdavs
Энг гузал АЗОН
<unknown>
#АЗОН 👆👆
ҚАЛБЛАРНИ ЛАРЗАГА СОЛГУВЧИ ЭНГ ГЎЗАЛ ОҲАНГ😪😪

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ ! Саломатмисиз аҳли қадрдонларим. Қаранг яна тонг отди. Ишқилиб бомдод намозидан қолиб кетмадингизми🤔🤔. Дуолар оламида мазза қилдингизми😊😊. Илоҳим жониз тинч бўлсин😊😊. Бугунги тонгингиз муборак бўлиб дуоларингиз ижжобат бўлсин🤲🤲🤲🤲
👇👇👇👇
@AZAN_UZZ
❤11🕊2🥰1
Сахийлик ва бахиллик

Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «(Одамлардаги) сахийлик Оллоҳ таолонинг сахийлигидан бир қисмдир. Саховат қилинглар, Оллоҳ сизларга саховат қилади. Огоҳ бўлингизким, улуғ ва қудратли Оллоҳ сахийликни яратди, кейин уни инсон сувратига киргизиб, бошини (жаннатдаги) Тубо дарахтининг илдизи узра мустаҳкамлади ва новдаларини «Сидратул мунтаҳо», яъни жаннат четидаги Нилуфар шохлари билан боғлади. Саховат дарахтининг баъзи шохлари дунё оламида осилиб туради. Кимки бу шохни маҳкам тутса, шу шох уни жаннатга элтади. Огоҳ бўлингизким, сахийлик иймоннинг белгиси, иймон эса жаннатдадир. Оллоҳ таоло бахилликни Ўз ғазабидан яратди ва унинг бошини (жаҳаннамдаги) Заққум дарахтининг илдизи узра мустаҳкамлади. Бахиллик дарахтининг айрим шохлари дунё оламида осилиб туради. Кимки шу шохга ёпишса, бу шох уни дўзахга олиб киради. Огоҳ бўлингизким, бахиллик куфрдан, куфр эса жаҳаннамдадир».

Ибн Аббосдан ривоят қилинган ҳадис.

https://t.me/AZAN_UZZ
❤5👍1🥰1🕊1
Жаннатдаги “ҳамд уйи”

Ким фарзандининг ўлимига сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умид қилса, унга жаннатда “Ҳамд уйи” бунёд этилади. Абу Мусо розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар банданинг боласи вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: “Бандамнинг боласи жонини олдиларингми?” дейди. Улар: "Ҳа", дейдилар. У Зот: “Унинг қалби меваси жонини қабз қилдиларингми?” дейди. Улар айтишади: “У сенга ҳамд айтди ва истиржоъ айтди”. Шунда Аллоҳ таоло: “Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни “ҳамд уйи” деб номланглар", дейди" (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таолонинг раҳмати шу қадар кенгки, мўмин банданинг бирор яқини, дўстими, қариндошими вафот этса, унга сабр қилиб, савоб умид килса, Аллоҳнинг раҳмати ила жаннат мукофот қилиб берилади. Кўпчилик якинларининг вафотига сабр қила олмайди, Аллоҳдан савоб умид қилмайди, ўлимнинг сабабини Парвардигор қадари эмас, балки бошқа сабабларга боғлайди. Қуйидаги ҳадисни диққат билан ўқинг: Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ таоло айтади: “Мўмин бандам учун унинг дунё аҳлидан яхши кўрганини қабз қилсам, сўнг ундан савоб умид қилса (сабр этса) Менинг ҳузуримда фақат жаннат мукофоти бор” (Имом Бухорий ривояти)”.

«Фазилатли амаллар» китобидан.

https://t.me/AZAN_UZZ
❤19🙏1🕊1
ФИТНАЛАР ДАВРИДАГИ ЭНГ АФЗАЛ АМАЛ

Бугунги шиддатли, турли маънавий хавф-хатарлар ва синовлар кўпайган замонда мўмин киши учун энг тўғри йўл – ибодат ва солиҳ амалларни кўпайтиришдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Туннинг зулматли парчалари каби келадиган фитналар бошланишидан аввал солиҳ амалларни қилишга шошилинг! У пайтда киши мўмин бўлиб тонг оттиради ва кофир бўлиб кун боттиради, ёки мўмин бўлиб кун боттиради ва кофир бўлиб тонг оттиради – дунёнинг арзимас матоҳи эвазига ўз динини сотиб юборади».

(Имом Муслим ривояти)

•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг


https://t.me/AZAN_UZZ
❤13🥰1🕊1
“ШАФОАТИМ УММАТИМДАН КАБИРА ГУНОҲ ҚИЛГАНЛАР УЧУНДИР”, ДЕГАН ҲАДИС ҲАҚИДА
#ҳадис

2268-САВОЛ: “Шафоатим умматимдан гуноҳи каби қилганлар учундир”, деган ҳадис хусусида бир масала чалкаш бўлиб қолди. Бу ҳадис саҳиҳми? Агар саҳиҳ бўлса, унда гуноҳи кабира қилган одам: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам мени шафоат қиладилар”, деб гуноҳда давом этаверадику?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. “Менинг шафоатим умматимдан гуноҳи кабира гуноҳ қилганлар учундир”, деган ҳадисни Имом Абу Довуд ва Имом Термизий саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар. Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг “Саҳиҳ”ларида уни қўллаб-қувватлайдиган далиллар мавжуд. Жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир пайғамбарнинг ижобат бўладиган бир дуоси бордир, у ўша билан дуо қилади. Мен эса дуойимни охиратда умматимга шафоат қилиш учун сақлаб қўйишни хоҳладим”, деганлар (Муттафақун алайҳ).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз умматларидан бўлган осий ва гуноҳкорларга шафоат қилишлари маъносида келган нарсалар ҳам саҳиҳ ва собитдир. Аммо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари собит бўлганига ва Аллоҳ таолонинг авфи, фазли ва марҳамати кенглигига таяниб, бу ҳадисдан катта гуноҳлар эшиги очиб қўйилган ёки уларга беписанд бўлиб, истаган гуноҳини қилиш мумкин экан, деб тушуниш катта хатодир. Уламолар огоҳлантирадики, бу ҳадис гуноҳ қилишга рухсат эмас. Шафоат Аллоҳнинг изни ва шартлари билан бўлади. Гуноҳкорга тавба қилиш вожиб бўлиб қолаверади. Аллоҳ таоло мағфират қилувчи ва раҳмли бўлгани каби, ҳисоби тез ва азоби шиддатлидир.
Мусулмон киши ҳамиша ўзини гуноҳлардан сақламоғи лозим. Охиратдаги мукофотлар, мислсиз ва абадий неъматлар ҳақидаги оят ва ҳадисларга таяниб, Аллоҳ таолонинг шиддатли азоби ва иқоби ҳақидаги таълимотларни унутиб қўймаслиги лозим. Токи бундай бепарволик уни Аллоҳ ҳаром қилган амалларни қилишига ва Унинг жазосидан хотиржам бўлиб қолишига сабаб бўлмасин. Зеро, Аллоҳ таоло: “Аллоҳнинг макридан фақат зиён кўрувчи қавмгина хотиржам бўлур” (Аъроф сураси, 99-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/AZAN_UZZ
❤17🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيمْ

Аллоҳ жонимизни қилсин саломат!
Бизга ҳамроҳ бўлсин комил ибодат!
Йулласак кимга эзгу, гўзал ният,
Аллоҳим ёр бўлсин, бизга то абад!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу
Хайрли кун Азизлар!

Алҳамдулилллаҳ!

Аллоҳимнинг саломи, нури, раҳмати, барокати, марҳамати, мағфирати, саодати ва

Пайғамбаримиз 
нинг шафоати бизга бўлсин Азизлар!

Биздан эса Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога беадад ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у зотнинг аҳли оилалари ва асҳоби киромларига беҳисоб салавоту саломлар бўлсин.

СубҳанАллоҳ!
Алҳамдулиллаҳ!
Ла илаҳа иллаллоҳ!
Аллоҳ Акбар!

Аллоҳимни паноҳида омон бўлайлик Азизлар!
🙏23❤17🕊5
ҲАЛОВАТ      367

#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова

     Тўйдан кейин илк кунда Камол келиб, Сайёрани бироз асабига тегиб кетганди. Шийпонни уй деб.
Жавоҳирни эса жаҳли чиққанди, Камол билан гаплашганига.
Сайёра ўша пайт, Камол мавзусини умуман юғиштиришни ўйлаганди.
Аммо Жавоҳир У орзу қилгандек эмас, қўпол муносабатлари борлигини билмаганди.
Шундай кунларни бирида Камол келди.
—Нима қиляпсиз бу ерда? Жавоҳир акам йўқлар.  -деди Сайёра музқаймоқ тайинлаган эри келиб қолишидан чўчиб атрофга алангларкан.
—Ҳали бери келмайди.  -деди Камол икта қаймоқли музқаймоқни қора пакетдан олиб.  —Шундан егинг келганмиди?
—Қаердан билдингиз?  -Сайёра роса кўнгли кусаётган музқаймоқни кўриб кўзлари порлаб кетди.
—Жавоҳ олаётганди. Аммо менимча ҳали уйга етиб келмаса керак.  -деди Ҳудоберди жанжаллашиб кетгач, ўйчанг бўлиб қолган дўстини эслаб. Ҳаёлида аниқ Шодиёрани кўришга ҳаракат қилади деб таҳмин қилди.

Реакция  босиб кетишни унутманг
💐💐💐💐💐
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤22🥰6👍1🕊1
ҲАЛОВАТ      368

#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова


—Нега келмайди?
—Бошқа фермерлар билан чақ-чақлашиб қолади.
—Ҳўп раҳмат.  -Сайёра Камолни қўлидан музқаймоқларни олди.
—Қуруқ раҳматни ўзи етмайди менга. Неча ой ўтди учрашмаганимизга?
—Жинни бўлганмисиз? Кетинг Жавоҳир акам келиб қоладилар.  -Сайёрани кўзлари катта-катта очилди.
—Айтдимку, ҳали-бери келмайди деб.  -Камол, Сайёрани қўлидан ушлаб ичкарига юрди. Сайёра қўрқа-писа атрофга қараб-қараб Камолга эргашди.....
—Энди тезроқ кетинг. Кун қорайяпти.  -Сайёра хўл сочларини, яшириш учун, рўмолини бостириб ўради.  —Жавоҳир акам келиб қолади.
—Бўпти кетдим.  -Камол фудболкасини кияркан, бўйнини қирсиллатиб олди.  —Яна имконини қилсам келаман, життағчам. 
   Сайёрани юзидан жимдиб қўйдида чиқиб кетди.
Тез-тез юрганча, шийпондан узоқлашди. 200 метрча юргандики, Жавоҳирни машинаси кўринди. Камол шубҳаланмаслиги учун, юришдан тўхтаб, ўзича Жавоҳирни кутаётган бўлиб олди.
Жавоҳирни кайфияти бежалган юзидан, даб-дала экани маълум. Эртага гаплашишини айтиб, Камол у ердан зиммиллади.

Реакция  босиб кетишни унутманг
💐💐💐💐💐
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤20🕊3👍1
ҲАЛОВАТ     369

#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова


     Жавоҳир уйга яхши кайфиятда қайтмагани, ҳали сочларини нами кетмаган, Сайёрага ҳам қўл келди ўша кун.
Эриган музқаймоққа бироз араз қилдику, Жавоҳирни бир дўқига ўчди.
Бошқа пайт бўлганда, бироз жиққиллашарди. Аммо ўзини сири очилмаслиги учун, ҳам тилини тийди.
        Кўп эмас, ойда бир-икки шундай учрашувлар бўлиб турди. Сайёра ҳомидорлиги сабаб, қорни каттаргач, бироз муносабатлари узилди.  Шодиёна туғилди. У туғилгунгача,  Сайёра бола Камолга ўхшамаслигини Аллоҳдан сўраб юрарди.
Бола уники эдида. Сайёра Камол билан учрашмай, қўйганди. Аллоҳ бир сафар айбини очиқламай, Сайёрага имкон бермоқчи бўлдими?
Шодиёна онасига ўхшарди жудаям. Сайёра қизини кўргач чуқур нафас олиб, елгил бўлди.
   Шодиёна ёшига етай деб қолгунча ҳам, Сайёра ва Камол ораларида ҳеч гап йўқ эди.
Жавоҳир аввал шийпонни уй қилиб, шароитларини яхшилари. Кейин дам олиш масканига уриниб кетди-да, асосий эътиборини шунга қаратди.

Реакция  босиб кетишни унутманг
💐💐💐💐💐

https://t.me/AZAN_UZZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤33😢14🙏3🕊3😱2👍1
ДУР КАБИ СЎЗЛАР!

— Рибо (фоиз пули) кирган хонадонда ҳузур-ҳаловат бўлмайди.
— Ҳаром луқма кирган хонадондан солиҳ-солиҳа насл чиқмайди.
— Ота-онага ҳурмат бўлмаган хонадонда барака бўлмайди.
— Қариндошлар билан алоқа узилган хонадонда дуо қабул бўлмайди.
— Эр-хотинлар бир-бирига мулойим бўлмаган хонадонда офият бўлмайди.
— Бомдод намози ўқилмаган хонадонни Аллоҳ таоло муҳофаза қилмайди.

🍃☝️ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

✅🌸АРАБ АЛИФБОСИ
      👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/69316

✅🌸БЕШ  ВАҚТ НАМОЗ
    👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/69251

👉Намозни (0)дан ўрганиш БАРЧАСИ БЕШ ВАҚТ НАМОЗ БОР.

📚  10-КУНДА  ҚУРЪОН ЎРГАНАМИЗ...
👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/70718

✅  НАФЛ НАМОЗЛАР
👇👇
https://t.me/AZAN_UZZ/75579

👇👇👇👇|| АЪЗО  БЎЛИНГ
  @AZAN_UZZ
❤6👍5😢4🕊3👏2🙏2
#Ҳадис

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди»,
- дедилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.


Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!

https://t.me/AZAN_UZZ
❤11🕊2💯1
#Ҳикмат

Ҳасан Басрий айтдилар:
- Истиғфор айтадиган кишини Аллоҳ азоблайди деб ўйламайман.
- Нима учун?- дейишди.
- Исиғфор айтишни унинг кўнглига ким солди?- деди.
- Аллоҳ, - дейишди.
- Қандай қилиб ўзи кечирим сўрашга ундаб, яна азоблаши мумкин?!- деди.

«Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас».
(Анфол сураси, 33-оят).

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇

https://t.me/AZAN_UZZ
❤11🕊8😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ_ИЛА_ТИНГЛАНГ😭
#БУ_БОЛА_УЛДИ_ДЕГАНЛАР😭
#22_ОКТЯБРЬ_2026_ЙИЛ
🆘🔴🆘🔴🆘🔴🆘🔴🆘

Assalomu alaykum yaxshimsiz saxeylar uz gurixi rahbari firdafis aka Mening o'g'lim Rahimov Miraziz 2021 yilda Tug'ilgan xozirda 5/6 xil tashxez bilan dovolanib keladi xozirda 2 etab oshqozon rak bilan xemya terapiya olyabmiz sizdan barcha gurixi admenlarida saxey exsonchilardan iltimos bolam uchun yordam bering
( Онасини СМС си)
#Барча эҳсончилардан АЛЛОҲ  рози бўлсин. Эҳсонизи ўрнини беҳисоб тўлдириб қўйсин.

#Alloxning raxmati yaxshilik kiluvchilarga yakindir.
A’rof surasi (56 - oyat)

@SAXIYLAR_UZ 
      🖱🖱🖱
KARTALARI
NBU  uz card
5614 6814 2772 4012
Ашурова З.✅

👇👇 Хамкор банк Хумо
9860 1601 2070 2487 👈
Ashurova Z. nomida

Агро Банк
👇👇
4073 4200 5525 1403 👈
Ashurova  Z.

PAYNET RAKAM
👇👇
+998 77 702 37 17  🖱
Uz Mobail
Exson xisobot
👇👇 ⬅️🖱
@Shifoiy_uz 👁👁 ⬅️xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!!
@Saxiylar_uz rasmiy.
@AZAN_UZZ
16.10.2026 йил пул олди
  👇👇✅
https://t.me/Shifoiy_uz/27580
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢3🙏3❤2🕊2❤‍🔥1
Ҳакимлар сукут сақлаш ҳақида

Зафар вақтидаги сукут ишончдир.
Ғазаб вақтида сукут – қувватдир.
Иш вақтида сукут – ижодкорликдир.
Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир.
Мазах вақтида сукут – олижанобликдир.
Фитна вақтида сукут- ғалабадир.
Насиҳат вақтида сукут – адабдир.
Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.
Сукутингдан кўра сўзлашинг фойдалироқ бўлсагина сўзлагин.


https://t.me/AZAN_UZZ
❤9🥰6🕊4
Бу Эроннинг Зинжон шахрида яшаган бир дўкондорнинг расми. Нотаниш бир киши велосипедини унга омонат қўйиб қайтиб келмаган.

Дўкондор хар куни эгаси келар деб велосипедни ташқарига олиб чиқиб қўйган. Аммо эгаси келмаган.

Бу ҳол 45 йил давом этган. Охири дўкондор вафот этган. Давлат эса вафо ва омонатдорлик тимсоли ўлароқ дўкондор хайкалини ўрнатган.

Шу одамнинг ўрнида биз бўлсак, паст овозда уч марта "кимники" деб ўзимизга "ҳалол"лаб олар эдик... Аллоҳ асрасин


https://t.me/AZAN_UZZ
👍25😢12❤5🕊1
Ҳудуд: Юнусобод тумани (Тошкент шаҳри) UZ
Сана: 2026 йил 23-октябрь, жума
Ҳижрий: 1448 йил 12-жумадул аввал
Услуб: Ҳанафий (Карачи)
Вақт минтақаси: (Asia/Tashkent)

Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 05:09
Бомдод: 05:27
Қуёш: 06:43
       
Ишроқ: 06:58*
Зуҳо: 09:17*
       
Пешин: 12:07
       
Аср: 15:49
       
Шом: 17:34
Аввобийн: Шом намозидан кейин*

Хуфтон: 19:03
       
Таҳажжуд: 01:16*

—
*Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.
       
https://t.me/AZAN_UZZ
❤8🕊4🥰1
#Ҳадис

«ЖАННАТ БОҒЛАРИ ЁНИДАН ЎТСАНГИЗ САЙЛ ҚИЛИНГ»
 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
   
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
   - «Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз сайл қилинг», дедилар. Мен:
   - «Жаннат боғлари нимадир?» дедим.
   - «Масжидлар», дедилар».
   - «Сайл нимадир?» дедим.
   - «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар», дедилар».
  
Термизий ривоят қилган.
    
Шарҳ: Демак, масжидлар жаннатнинг боғлари ҳисобланар экан. Уларнинг ёнидан ўтганда сайл қилиб, меваларидан еб қолиш керак.
  
Бундай фойдали сайлни қилиш қийин эмас — банда «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллАллоҳу ва Аллоҳу акбар» деб қўйса, бас.
 
Жаннат боғларида сайл қилишни истаган одам ушбу улуғ ибораларни ёд олиб, доимо айтиб юришга одатланиши керак.

  «Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
ХАЙРЛИ ВА ТИНЧ ОСУДА ТУН ХАМРОХ БУЛСИН
АЛЛОХГА ОМОНАТМИЗ

https://t.me/AZAN_UZZ
❤17🕊14🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤5🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤2🕊2