АZAN UZZ
34.9K subscribers
25K photos
13.8K videos
104 files
19.8K links
 بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم

✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг.
✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор.

💥Бизни канал ёш танламас.

@SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал рахбари
@FIRDAVS188✓
Download Telegram
•Таниш-билишни озайтиргин, ғийбатинг камаяди.

©Суфёни Саврий рохимахуллох.



•Аллоҳни топиш осон.
Лекин Аллоҳни топган инсонни топиш анча қийин…

©Ибн Арабий қуддиса сирруҳу.



•Сен кечаю кундуз тананг парвариши билан бандсан.
Аслида ушбу тан сенинг отинг ва бу олам унинг охуридир.
Отнинг озуқаси суворнинг озуқаси бўлолмайди. Отнинг майли хоб, хўр ва танаъумгадир. Сенга ҳайвонлик ва баҳиймалик ғолиб келган. Шу сабабдан сен отнинг устида, отларнинг охурида қолгансан. Олами бақонинг султонлари ва амирларининг сафида мақоминг йўқ. Кўнглинг ва хаёлинг охурдадир. Тананг ғолиб бўлиб, унинг ҳукми остига киргансан, унга асир бўлгансан…

مفروش خويش ارزان كه  تو بسي گرانبهاء

•Ўзингни арзон сотмагин ки, бас сен оғир баҳоликсан…

©Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу.



•Эркаклар ҳам уч тоифадир:

1.Иффатли, мусулмон, ақлли инсон. У иккиламчи ишлар олдида англаб етади, ишлар мушкул бўлганда ўз фикри билан ундан чиқиб кетади.

2.Иффатли, мусулмон, аммо мустақил фикри йўқ. Агар бирор иш содир бўлса, ақлли ва маслаҳатгўй одамнинг олдига боради, ундан маслаҳат сўрайди ва унинг маслаҳатига амал қилади.

3.Сарсон (йўлини топа олмайдиган), ҳалокатга юз тутган одам. У на ўзи тўғри қарор қабул қилади, на бирор йўл кўрсатувчига итоат қилади.

©Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.



•Аёллар уч тоифадир:

1.Ҳалим, мулойим, иффатли, муслима, меҳрибон ва кўп фарзандли бўлишга тайёр бўлган аёлдир. У оғир ҳаёт синовларида ўз аҳлига ёрдам беради, лекин ҳаёт оғирлигини аҳлига юкламайди.
Бундай аёл жуда кам учрайди.

2.Иффатли, муслима, лекин бола туғишдан бошқа фазилати йўқ.
У фақат бола учун идиш каби — яъни бола туғиб беради, холос.

3.Бит босган,  оғир юк (яъни ўзига қарамайдиган кир, ифлос ва эркак учун юк), Аллоҳ ўзи хоҳлаган кимсанинг бўйнига шу аёлни туширади ва Уни У Зотдан бошқаси ундан (эрдан) тортиб олмайди.

©Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.



•Солиҳ одамлар уч нарсани васият қилишарди:

1.Тилни сақлашни, 
2.Истиғфорни кўпайтиришни,
3. Узлат қилишни.

©Молик ибн Дийнор рохимаҳуллоҳ.



•Ким охират учун илм олса,
ўзини паст оладиган,
қалби титраб турадиган,
доим нафсини назорат қилиб борадиган камтар инсонга айланади».

©Имом Заҳабий  рохимахуллох.



•Садақа қилинглар, бирортангиз:" “Мен камбағалман”, демасин. Чунки камбағалнинг садақаси бойнинг садақасидан афзалдир.

©Муовия розияллоҳу анҳу.



•Ҳаргиз инсоннинг яхшиси билан ёмонини тенг кўрманг.
Чунки бу тенглик яхшиларни яхшиликдан совутади.

©Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу



•Модомики тирик экансан, ҳеч нарсадан Аллоҳдан қўрққандек қаттиқ қўрқма. Бошингга ўлимдан бошқа нарса келса, ҳеч қачон Аллоҳдан умидни узма.

©Фузайл ибн Иёз рохимахуллох.


http://T.me/AZAN_UZZ
❤27👍3🕊1
КИЛОГРАММГА СОТИБ ОЛИНГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ ДОНАЛАБ СОТИШ


❓ 2269-САВОЛ: Айрим сотувчилар тухумни, яна бошқалари кийимни килограммда сотиб олиб, доналаб сотишади. Темир билан шуғулланувчи айрим савдогарлар темирни тонналаб олиб, метрлаб сотишади. Буларнинг савдоси дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бундай савдо дуруст бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Нисо” сурасининг 29-оятида ўзаро розилик билан бўлган тижоратга рухсат берган:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُم بَيْنَكُم بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَن تَكُونَ تِجَارَةً عَن تَرَاضٍ مِّنكُمْ وَلَا تَقْتُلُوا أَنفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا ‎﴿٢٩﴾
“Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманглар. Магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли. Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир”.
Саволда айтилган ҳолатда харидор маҳсулотни кўриб туради, кийимларни бичимини билади, темирнинг ҳам узунлигини кўриб-билиб туради. Шариатимизда қандай шаклда сотиб олинган бўлса, шундай сотилсин деган талаб йўқ.
Сотиб олишда доналаб олиб, сотишда кг.да сотиш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

T.me/AZAN_UZZ
❤11🕊1
📚 ИЛМ – 👇👇👇
🌱танҳоликда ҳамроқ;
🌱хилватда дўст;
🌱тўғри йул кўрсатувчи далил;
🌱хурсандлиг-у хафалик пайтда кўмак-чи;
🌱дўстлар олдида вазир;
🌱бегоналар олдида яқин дўст ва жаннат йўлининг минорасидир
;
Муоз ибн Жабал.
Эй ўғлим, Аллоҳни зикр қилаётган қавмни кўрсанг, улар билан бирга ўтир. Чунки олим бўлсанг, илмингга фойда беради, илмсиз бўлсанг, сенга илм ўргатадилар.

Луқмони Хаким.

T.me/AZAN_UZZ
❤8🕊3


Тўрт нарса ризқ келтиради: тунги намоз, саҳар чоғида кўп истиғфор айтиш, садақага одатланиш ҳамда куннинг боши ва охирида кўп зикр қил
иш.

"Ўкинма" китобидан.

T.me/AZAN_UZZ
❤4🎉4🙏4🕊2
📖 МУНОФИҚЛИК

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтдилар:

❝Хунук гапни гапирган одам ҳам, уни тарқатиб юрган одам ҳам гуноҳда баробардир!❞

📌 Ибрат шуки:

Лут алайҳиссаломнинг аёли бузуқ иш қилувчилар билан бирга қатнашмаган бўлса-да, уларнинг қабоҳатли ишларини ёмон кўрмаган ва бу ишларни маъқуллаган эди. Шу сабабли у нажот топмади.

Аллоҳ таоло Лут алайҳиссалом ва у зотнинг аҳлига нажот берди, аммо аёли нажот топмади.

Инсон фақат ёмон ишни ўзи қилишдан эмас, балки уни маъқуллашдан, ёмонликка рози бўлишдан ва уни тарқатишдан ҳам сақланиши керак.

Ёмонликка шерик бўлманг! Ҳақиқат тарафида туринг!

📚 Манба: Имом Бухорий, «Адабул-муфрад».

T.me/AZAN_UZZ
❤6🕊1
Ҳудуд: Юнусобод тумани (Тошкент шаҳри) UZ
Сана: 2026 йил 24-октябрь, шанба
Ҳижрий: 1448 йил 13-жумадул аввал
Услуб: Ҳанафий (Карачи)
Вақт минтақаси: (Asia/Tashkent)

Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 05:08
Бомдод: 05:27
Қуёш: 06:42
       
Ишроқ: 06:57*
Зуҳо: 09:16*
       
Пешин: 12:07
       
Аср: 15:48
       
Шом: 17:33
Аввобийн: Шом намозидан кейин*

Хуфтон: 19:02
       
Таҳажжуд: 01:16*

—
*Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.
       
https://t.me/AZAN_UZZ
❤7👍1🙏1🕊1
Forwarded from АZAN UZZ (Gulchexra Qurbonova)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Эй Аллохим'
Танаси дарддан оғриб,
бедор тонг оттираётган
барча беморларга
комил шифо бер. Бу
оғриқлар уларнинг
гунохларига каффорат
бўлсин ва тез кунда
соғлик-саломатлик
лаззатини қайтадан хис
қилиб, оёққа
туришларини насиб эт!


ХАЙРЛИ ВА ОСУДА ТУНДА ТИНЧ ОРОМ ОЛИШ НАСИБ ЭТСИН
ХАЙРЛИ ТУН

http://T.me/AZAN_UZZ
🙏31❤6🥰5👍1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤5🕊2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤7🕊2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

«Хайрли тонг!


🌺 Шанба — бу нафақат дам олиш куни, балки қалб хотиржамлигини ҳис қилиш имкониятидир. Бугун шошилмасдан қаҳва ичинг, яқинларингизга табассум ҳадя қилинг ва шунчаки борлиқдан завқланинг. Кунингиз файзли ўтсин!»


https://t.me/AZAN_UZZ
❤9🕊4
Forwarded from Firdavs
Энг гузал АЗОН
<unknown>
#АЗОН 👆👆
ҚАЛБЛАРНИ ЛАРЗАГА СОЛГУВЧИ ЭНГ ГЎЗАЛ ОҲАНГ😪😪

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ ! Саломатмисиз аҳли қадрдонларим. Қаранг яна тонг отди. Ишқилиб бомдод намозидан қолиб кетмадингизми🤔🤔. Дуолар оламида мазза қилдингизми😊😊. Илоҳим жониз тинч бўлсин😊😊. Бугунги тонгингиз муборак бўлиб дуоларингиз ижжобат бўлсин🤲🤲🤲🤲
👇👇👇👇
@AZAN_UZZ
❤6🙏1🕊1
#Кун_ояти

Либоснинг зарури авратни пинҳон тутадиганидир. Лекин Аллоҳ инсоннинг авратдан бошқа аъзоларини ҳам тўсиш эҳтиёжи борлигини инобатга олиб, либосни зийнат тарзида нозил қилди. Худди шундай – либосни ўз ўрнида, яъни, шариатга мувофиқ истеъмол қилган инсон зийнатли ҳисобланади. Аммо энг асосий либос – тақво либоси.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

https://t.me/AZAN_UZZ
❤11🕊3
🌅 Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Эй меҳрибон Роббим, бу муборак тонгда Сендан қалбимизга сукунат, ҳаётимизга барака, ризқимизга фаровонлик сўраймиз. 🤲

Бизга тўғри йўлдан адашмасликни, ҳар бир синовда сабрли бўлишни, ҳар бир неъматга шукр қилишни насиб этгин.

Ота-онамиз, фарзандларимиз ва барча яқинларимизни Ўз паноҳингда асрагин. Кўнглимиздаги эзгу ниятларимизни хайрли тарзда рўёбга чиқаргин. Биз билмаган яхшиликларни ҳам насиб этгин, билмаган ёмонликлардан ҳам Ўзинг асрагин.

🤍 Бугунги кунимиз нурли, қадамларимиз хайрли, дуоларимиз қабул бўлсин. Омин! 🤲🌿


https://t.me/AZAN_UZZ
👍6❤5🕊3
«Алҳамдулиллаҳ» дейиш ҳақида

«Алҳамдулиллаҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз?
У:
   -   Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
   -   Қуръондаги биринчи калимадир.
   -   Энг афзал дуодир.
   -   Қиёмат куни одамларнинг энг афзали ҳам ҳамд айтувчилар бўлади.
   -   Жаннат кўчати.
   -   Дунё ва охират у билан тугалдир.
   -   Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам - ҳар бир ҳолатда айтилади.

  Эй, тангрим!  
То рози бўлгунингга қадар
Сенга ҳамд бўлсин!

https://t.me/AZAN_UZZ
❤16🙏8🕊5
ОДДИЙ КУН ҲАМ НЕЪМАТ

Эрталаб ҳеч ким сизни уйғотмасларидан ўйғонишингиз,
бирор тиббий қурилмасиз юришингиз,
ҳеч қандай нафас олиш аппаратисиз нафас олишингиз,
кунни оғир хасталик билан курашмасдан ўтказишингиз...
Бу буюк неъматдир.

Шундай экан, Аллоҳга сиз учун «оддий» бўлиб туюлган ҳар бир кун учун ҳам ҳамд айтинг. Зеро, бошқалар айнан сиз ҳозир эга бўлган баъзи неъматларни орзу қилиб яшамоқда.

https://t.me/AZAN_UZZ
❤21🕊3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эслатма

Қуръон эшитишнинг мияга таъсирини биласизми?

Қуръони Каримни тиловат қилиш ва уни тинглаш инсон миясини қайта тиклашини биласизми?
Невролог олимларнинг аниқлашича, Қуръон оятларининг ўзига хос оҳанги ва махражлари инсон мия тўлқинларига тўғридан-тўғри таъсир қилади:
🫀 Мия ҳужайраларини фаоллаштиради: Мунтазам Қуръон эшитиш хотирани кучайтиради ва диққатни жамлашни осонлаштиради.
🫀 Альфа тўлқинларини ишлаб чиқаради: Инсон хотиржам бўлганида мияда альфа тўлқинлари кўпаяди. Қуръон тингланганда мия айнан шу ҳолатга ўтади.
🫀 Уйқуни яхшилайди: Оятларнинг оҳанги асаб тизимини тинчлантириб, уйқусизликдан халос этади.
Динимизда: Аллоҳ таоло Қуръонда шундай дейди: «Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз» (Исро сураси, 82-оят).


https://t.me/AZAN_UZZ
❤19🕊4🥰3


Аллоҳнинг Уйида Қуръон ўқувчиларни фаришталар ўраб оладила
р

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилина
ди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида жам бўлиб, Аллоҳнинг китобини тиловат қилсалар, уни ўргансалар, албатта, уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб олади ва Аллоҳ Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади”, - дедилар.
Имом Муслим, Имом Абу Довуд ривоя
ти.

T.me/AZAN_UZZ
❤10🕊5🥰3


«Албатта, Зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз
», («Ҳижр» сураси, 9-оят).

Ушбу зикр – Қуръон.

«Тафсири Ҳилол» китобид
ан

T.me/AZAN_UZZ
❤11🙏5🕊3