АZAN UZZ
35K subscribers
25K photos
13.8K videos
104 files
19.8K links
 بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم

✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг.
✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор.

💥Бизни канал ёш танламас.

@SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал рахбари
@FIRDAVS188✓
Download Telegram
Уламоларнинг фазли

Пайғамбарлар туфайли одамлар тўғри йўлни топдилар. Уларнинг шарофати ила жаҳолат зулматларидан омонлик қирғоғига етдилар. Улар бу йўлда қанчадан-қанча озорларга дучор бўлиб, машаққатлар чекдилар. Уламолар ҳар жиҳатда улардан мерос олишган. Улар туфайли Раббимизни танидик, илм олиб шариатимизни ўргандик, ҳалол-ҳаромни билдик. Олимлар ҳам бу йўлда жоҳил ва нодонларнинг таъналарига, озорларига гирифтор бўлдилар. Аллоҳ таоло ажрларини кўпайтириб берсин!

Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бундай таърифлар эдилар: "Тўсатдан кўрган одамни ҳайбатлари босар,  олдиндан таниб, бирга юрганлар у зотни яхши кўришар эди. Олдин ҳам,  кейин ҳам у зотга ўхшаш бирор кишини кўрмадим".
(Ваҳба Мустафо Зуҳайлий, "Шамоилул Мустафа").

Дарҳақиқат,  устозларимиз олдида уларнинг ҳайбатидан сўзларимизни йўқотамиз,  уларнинг ҳузурида гуё суннат ва одобга хилоф қилиб қолаётгандек ҳаяжонланамиз. Уларга қанча яқинлашганимиз сари олимларга ва илмга муҳаббатимиз ошиб бораверади. Бу уларга пайғамбар алайҳиссаломлардан қолган мерос - илмнинг ҳайбатидан бўлса керак.

https://t.me/AZAN_UZZ
❤16🕊2
СИДҚ ВА САДОҚАТ

Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: 

- Эй Али! Тўғри бўл, тўғрилик дунёда зарар берса ҳам, охиратда фойда беради. Ёлғон гапирма, дунёда фойда берса ҳам, охиратда зарардир. 

✨ Кўп гуноҳ қилиш қадр-қийматни кетказади. 

✨ Ростгўй бўл, ростгўйликни асра,
омонатга хиёнат қилма, сахий бўл, ҳалол ва иффатли бўл. 

✨ Дўстликка риоя қилмай, сирингни фош этувчи дўст энг ёмон кимсадир! 

✨ Минг дўст ҳам оз, бир душман ҳам кўпдир. Садоқатли дўстнинг аломатлари қуйидагилардир: молини, нафсини ва шарафини сенинг молинг, нафсинг ва шарафинг ўрнига қўяди.


«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга қилган насиҳатлари»  китобидан.

https://t.me/AZAN_UZZ
👍8❤5🕊2
#Ҳадис

ЙА AРҲАМАР РОҲИМИЙН

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта

يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِيْنَ

«Йа арҳамар роҳимийн»
«Эй раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси», деб айтадиган кишиларга Аллоҳ таолонинг вакил қилинган фаришталари бордир. Кимки буни уч марта айтса, фаришталар у учун «Раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси (Аллоҳ), Сенга юзланди, бас, Сен ундан сўрагин, дейишади».

Имом Ҳоким ривоятлари.

https://t.me/AZAN_UZZ
❤32🕊3
Беш маҳал намоз ўқийдиган одам бир кунда:

40 маротаба «Басмала»
40 маротаба “Фотиҳа сураси”
80 маротаба “Ар-Раҳмон”
80 маротаба “Ар-Роҳим”
213 марта «Аллоҳу акбар» дейди
120 марта «Субҳана Роббиял-Азийм» дейди
240 марта «Субҳана Роббиял-Аъло» дейди
15 маротаба “Субҳанака” ни яъни “Сано дуоси”
40 марта «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» дейди
40 марта «Роббана, лакал ҳамд» дейди
40 маротаба “Омийн (Эй Аллоҳ дуоимни қабул қил)”
33 маротаба “Зам сура”
21 маротаба “Тажаҳҳуд” ни ўқиб Пайғамбаримизга саловат
21 маротаба “Тажаҳҳуд” ни ўқиб Шаҳодат калимаси
26 маротаба Фаришталарга ва мўминларга салом
13 маротаба “Аллоҳумма антас Салам”
13 маротаба “Роббана атина” дуоси
13 маротаба “Роббана иғфирлий” дуоси
15 маротаба “Аллоҳумма солли ва салим” дуоси
15 маротаба “Аллоҳумма барик” саловати
15 маротаба “Шайтон” дан паноҳ тилайди.

https://t.me/AZAN_UZZ
❤31🙏7👍5🕊5
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤18😢3🕊2
#Ҳадис

Аллоҳнинг зикри ила қалбингиз ором олсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтгин. Албатта, у жаннат хазиналаридан биридир", дедилар".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ҳар куни юз марта “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, унга фақирлик етмас", дедилар.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Кимнинг ғам-ташвиш ва мусибатлари кўпайиб кетса: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" калимасини кўп айтсин”.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈


https://t.me/AZAN_UZZ
❤23❤‍🔥3🙏3🕊2
ҲАЛОВАТ 377

#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова.


—Билардим. -деди Сайёра кўзи ўйнаб.
—Уйда бўлмаслигини билиб, туриб, ўша нарсани қидиргани кириб кетиш, ғалати эмасми?.....
Бироз прокурор билан мунозарадан кейин, Суд Камолга сўз берди.
—Мен дам олиш маскани иши бўйича жуда зарурлиги учун, Жавоҳирни уйига боргандим. Аёлидан уйдаги бир нарсани олиб беришини сўрагандим. Ёз...
Иссиқ биласиз. Шу томоқ қуриб, сув ичай деб дарвозадан ичкарига кирибманда. Шу бўлди тухматга қолиб, пичоқландим ҳам. Ҳурматли судя Жавоҳирни дўстим деб юрардим. Менга ишонмади. Соғлиғимга жиддий зиён етди. Аёлим бу гапларга ишониб, икки фарзандимни олиб кетиб қолди...
Мен Жавоҳирдан моддий ва манавий зараримни ундириб беришингизни сўрайман.
Камолни гапларига заҳарҳанда кулиб қўйган Жавоҳир. Кўзи Элёр билан боши бир жойда қоғоз титаётган Шодиёрага кўзи тушиб, ичидан қадрига етмаган бахти учун, ўзини койиди.
—Бу одам, -прокурорга сўз берилгач, Жавоҳирга кўрсаткич бармоғини бигиз қилиб деди. —Азалдан ишончдан кўра, рашкни устун қўйиб, унга эргашган бўлган экан. Бир пиёла сув ичгани учун шунчаликка бориш учун, ақлий носоғлом бўлиши керак. Бундай инсонлар жамият учун, ҳавфли ҳисобланади.


Реакция босиб кетишни унутманг
💐💐💐💐💐
❤28👍6🕊4😢1
ҲАЛОВАТ 378

#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова.


—Менга бир нарcа қизиқда. -Элёрга сўз берилгач, боядан буён Шодиёра иккиси ўқиб ўтирган ҳужжатларга қўл чўзди. Уни Шодиёра олиб узатди. —Сиз. -деди Камолга қараб. —Сувни ечиниб ичасизми? Бу ҳужжатларда кўрсатилишича, сизлар касалхонага олиб борилганингизда, эгнингизда кийимларингиз бўлмаган!

Ҳамма жимиб қолди. Камолни кўзлари ўйнаб, жавоб топа олмади.
—Ҳурматли судя бизни гувоҳимиз бор. Рухсатингиз билан уни суд залига таклиф қилсак. -деди Элёр ечиниб сув ичиш борасида, жавоб ололмаслигини билиб.
—Рухсат. -деди судя. Қолганлар қандай гувоҳ эканига қизиқишарди.
—Шодиёра гувоҳни чақиринг. -Элёр Шодиёрага буюрди. Шодиёра эшик олдига бориб, бир йигит билан қайтди.
—Ўзингизни таништиринг.
Йигит Жавоҳирни дам олиш масканидаги, кассада турадиган йигит эди. Элёр Шодиёра етаклаб келган йигитни эслади. Ўша Жавоҳир, бу иккисини пичоқлаган кун, тер босиб кўзлари ўйнаб, маълумот берган йигит эди бу.

Реакция босиб кетишни унутманг💐💐💐💐💐
👍14❤8🎉4🕊1
ҲАЛОВАТ 379

#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова.


—Сиз қандай гувоҳлик бера оласиз? Бу ишга оид бирор маълумотга эгамисиз?
Прокурор саволим йўқ дегач, Элёр туриб савол бера бошлади.
—Бундан икки ойча аввал Камол акани қоқ пешин пайти Жавоҳир акани уйидан чиқаётганини кўриб қолгандим. Ҳайрон бўлгандим, сабаби Жавоҳир акага уйи атрофида эркаклар ўралашиши ёқмасди.
Дўстику, дедим. Жавоҳир акани олдига келгандур дедим. Аммо айнан ўша куни соат 11 ларда, Жавоҳир ака, кеч-гача бўлмайман деб, мендан эрталабдан тушган тушимни ҳам олиб, кетганди.
Камол акадан сўрагани истехола қилдим. Истамасам ҳам уларни ҳатти ҳаракатларини кузатадиган бўлиб қолдим. Ундан кейин ҳам яна икки марта кўрдим шу ҳолатда.
Жавоҳир акага қандай айтишни билмай юрганимда, шу ишлар бўлиб кетди. -деди йигит тер босган пешонасини артаркан.
—Мени саволим тугади. -Элёр жойига бориб ўтирди.
—Менда савол бор! -Прокурор қўл кўтарди.
—Марҳамат!
—Сиз шунча нарсани билган экансиз. Нега ўша заҳоти айтмагансиз хўжайинингизга?

Реакция босиб кетишни унутманг💐💐💐💐💐

Давоми бор

T.me/AZAN_UZZ
❤44👍9🕊6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Силаи раҳм ҳақида

✅ Яқинларингизга ҳам улашинг

✅Яқинларизга албатта тарқатинг!☝️

T.me/AZAN_UZZ
😍11❤7🕊3
Ҳудуд: Юнусобод тумани (Тошкент шаҳри) UZ
Сана: 2026 йил 26-октябрь, душанба
Ҳижрий: 1448 йил 15-жумадул аввал
Услуб: Ҳанафий (Карачи)
Вақт минтақаси: (Asia/Tashkent)

Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 05:12
Бомдод: 05:30
Қуёш: 06:47
       
Ишроқ: 07:02*
Зуҳо: 09:21*
       
Пешин: 12:07
       
Аср: 15:45
       
Шом: 17:30
Аввобийн: Шом намозидан кейин*

Хуфтон: 18:59
       
Таҳажжуд: 01:16*

—
*Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.
       

http://T.me/AZAN_UZZ
❤11🥰1🕊1
Одамларнинг кўплари бомдод намозига турмайдилар, илло Аллоҳ таоло танлаб олган бандалар туришади. Танланганлар ичида яна хослари борки, улар ярим тунда Аллоҳ таолонинг даргоҳида туриб таҳажжудлар ўқийдилар.
Сиз биринчи тоифаданмисиз ёки иккинчисиданми?

Агар ҳар икки тоифадан ҳам бўлмасангиз, унда ўйлаб кўринг, ўзингизни терганг; нима учун Аллоҳ таоло сизни ҳам ўша бандаларидек ихтиёр қилмаяпти?

Яхшиликлардан маҳрумлик гуноҳлар сабабидан бўлади. Тавба эса неъматлар яна қайтишига сабабдир.

ГОЙИБОНА ТОПГАН КАДРДОНЛАРИМ
ТУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БУЛСИН
ЭРТАГА ЯНА ДИЙДОР НАСИБ КИЛСИН

http://T.me/AZAN_UZZ
❤24🕊4🙏3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍2🕊2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥰6❤3🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤5🙏3🕊2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊4🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊3
Аллоҳим! Қалбларимизни Сенинг зикринг ва муҳаббатинг билан гўзал қилгин. Бизга шундай бир хотиржамлик ва ҳаловат берки, уни ҳеч қандай дунё ташвиши бузолмасин.
Кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ғийбат ва ёлғондан, юракларимизни эса кек ва ҳасаддан Ўзинг асрагин. Бизни ҳамиша Сендан умид қиладиган, Сенга суянадиган ва Сенинг берган неъматларингга чин қалбдан шукрона айтадиган бандаларингдан қилгин.
Бошимизга келган синовларга гўзал сабр, берган неъматларингга эса чиройли шукр қилишни насиб эт. Дунё ва охиратда азиз бўладиган, юзи ёруғ ва қалби пок инсонлар қаторида қилгин. Омин!» 🤲 Илоҳим, қалбдаги барча энг ширин ва хайрли дуоларингиз ижобат бўлсин! ✨
https://t.me/AZAN_UZZ
❤15🕊4
Forwarded from Firdavs
Энг гузал АЗОН
<unknown>
#АЗОН 👆👆
ҚАЛБЛАРНИ ЛАРЗАГА СОЛГУВЧИ ЭНГ ГЎЗАЛ ОҲАНГ😪😪

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ ! Саломатмисиз аҳли қадрдонларим. Қаранг яна тонг отди. Ишқилиб бомдод намозидан қолиб кетмадингизми🤔🤔. Дуолар оламида мазза қилдингизми😊😊. Илоҳим жониз тинч бўлсин😊😊. Бугунги тонгингиз муборак бўлиб дуоларингиз ижжобат бўлсин🤲🤲🤲🤲
👇👇👇👇
@AZAN_UZZ
❤9🕊5🙏1