АZAN UZZ
35.1K subscribers
25K photos
13.7K videos
105 files
19.7K links
 بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم

✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг.
✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор.

💥Бизни канал ёш танламас.

@SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал рахбари
@FIRDAVS188✓
Download Telegram
КУРЪОНИ КАРИМНИНГ
ЖУЗЪЛАРИ (ПОРАЛАРИ)

21 - Рум, Лукмон, Сажда ва Ахзоб суралари✅ОЛИНДИ🌺

22 - Сабаъ, Фотир ва Йасиий суралари✅ОЛИНДИ🌺

23 - Соффат, Сод ва Зумар суралари✅ОЛИНДИ🌺

24 - Гофир, Фуссилат суралари✅ОЛИНДИ🌺

25 - Шуро, Зухруф, Духон ва Жосия суралари✅ОЛИНДИ

26 - Ахкоф, Мухаммад, Фатх,
Хужурот, Коф ва Зорриёт суралари.✅ОЛИНДИ🌺

27 - Тур, Нажм, Комар, Ар - Рохман, Вокеа ва Хадид суралари.✅ОЛИНДИ🌺

28 - Мужодала, Хашр, Мумтахана, Соф, Жумъа, Мунофикун, Тагобун, Талок ва Тахрим суралари.✅ОЛИНДИ🌺

29 - Мулк, Калам, Хакка, Маориж, Нух, Жин, Музаммил, Мудассир, Киёма,
Инсон ва Мурсалот суралари✅ОЛИНДИ🌺

30 - Аммадан Нос сурасигача✅ОЛИНДИ🌺
❤6🕊1
Forwarded from АZAN UZZ
🌺🍃 ДУО

ҒОЙИБДАН ЭҲСОН ҚИЛГАН,

ҚУРЪОН ХАТМОНА ЎҚИБ ХАТМ ҚИЛГАН БИР ГУРУХ АЗАН УЗ КАНАЛ АЪЗОЛАРИНИ , ЎҚИГАН ҚУРЪОНЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛГИН Ё РОББИМ.

ЮЗЛАРИ НУРЛИ , СЎЗЛАРИ ХУЗУРЛИ БЎЛСИН.

🌺🍃ХАМДА ДУО ТАЛАБ БЎЛГАН
БАРЧАСИНИ ИШЛАРИГА РИВОЖ, ОМАД БЕР АЛЛОҲИМ. АМИН🤲.

УМРИГА РИЗҚИГА БАРАКА БЕРСИН.

Ё Роббим!!! Сен хадялар беришга саховатлисан. Бандалар сен тамон қўлин кўтарса етарлидирсан..

Илоҳим!!! Сендан шак зулматининг зимистонини ёритган муқаддас нурларинг ила сўраймиз.

Сендан пайғамбарларнинг суратан сўнгиси, мохиятан аввалгиси бўлмиш Ҳазрат Мухаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам шарофатини ўртага қўйиб сўраймиз...

ЮҚОРИДА ЗИКР ҚИЛИБ ДУО ҚИЛГАНЛАРИМИЗНИ ЎЗИНГ АСРА.

АЛЛОҲ таолодан манашу ДУО ТАЛАБЛАРИМИЗГА ВА ҚУРЪОН ХАТМОНАСИДА ҚАТНАШГАН БАРЧАСИГА, Пайғамбаримизнинг пок аҳли байтига берилган ва саҳобалар тобеъин хамда табаъ тобеъинларга ато этилган умумий розилигини сўрайман...

Барча айбу нуқсонларини яширгин. Гунохларини кечиргин. Амин.

ЮРТИМИЗ ТИНЧ, ОСМОНИМИЗ МУСОФФО БЎЛСИН.

БИЗГА ХАТИМ ҚУРЪОН ЎҚИШГА ШАРОИТ ЯРАТИБ КЕНГЛИК БЕРГАН ЮРТ БОШИМИЗ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ СОҒ БЎЛСИН. ҲАЛҚИМ ДЕБ, ЮРТИМ ДЕБ ЁНИБ ЮРАГИДА МЕҲР, ИШОНЧ БИЛАН ЯШАСИН.

БАРЧАМИЗНИ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ СОЛИҲ, СОЛИҲА , ИРОДАЛИ, ШИЖОАТЛИ, ҚУРЪОН ХОФИЗИ БЎЛИШСИН. АМИН.

АЗАН УЗЗ КАНАЛ БАРЧА АЪЗОЛАРИ СОҒ БЎЛСИН.

КАНАЛ ИШИМИЗ , ЭҲСОН ГУРУХИМИЗГА АЛЛОҲ МЕҲР НАЗАРИНИ СОЛСИН.АМИН.

АЛЛОҲГА ҲАМДУ САНОЛАР БЎЛСИН.

МУҲАММАД ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА ДУРУДУ САЛОМЛАР БЎЛСИН. АМИН.

ҚУРЪОН ПОРАЛАРИНИ ТАҚСИМ ҚИЛГАН ҲАМДА ЧИРОЙЛИ ПОСТЛАР ТАШЛАГАН ЖАМИЛАХОН ОПАМНИ ВА КАМИНА КАМТАРОНА ДУО ҚИЛГАН ФИРДАВСЛАРИНГНИ ДУОДА УНУТМАНГЛАР.

БАРЧА ДУОГУЙЛАР НОМИДАН

@Firdavs188
👆👆👆👆
Канал Администратори.

Ёрдамчи админ
👇👇👇👇
@Jannat_guli8

📚🕋📚🕋📚🕋📚
❤5🙏2🕊1
Forwarded from АZAN UZZ
🕌Алхамдулиллахи роббийл аъламийн..🕌


🕌🌷18 минг оламни яратган Аллоҳ Субҳанаҳа ва Таолога бехисоб ҳамду санолар бўлсин.

🕌🌷Икки олам сарвари Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Саллоллоҳу Алайҳи ва Салламга дуруду саломлар ёғилсин.

🤲Я Роббим!
Тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз.

🤲Росулимиз Мухаммад Мустафо саллоллоху алайхи васалламга саловот этганларга Аллоҳнинг рах,матига ва мағфиратига сабаб ва жаннатимизга васила қилгин!

🕌🤲•Фарзандларимизни бир-бирларига меҳр оқибатли, ақли заковатда тенгсиз, тақволи, намозли қилгин.

🕌🤲•Қалбларимизни иймон билан тўлдирсин. Ўзи берган азиз неъмат-оиламизни Ўз паноҳида тутгин.

🕌🤲•Маҳшар кунида 124 минг пайғамбарларини барчамизга шафоатчи қил.

🕌🤲•Боқий дунёда Набийимиз Расуллуллоҳ хазратларининг қўшнилари каторида бўлишлигимизни Инша Аллоҳ Ўзинг насиби рўз айлагин. АМИЙН АЖМАЬИЙН!! АЛЛОХУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ аьла НАБИЙЙИНА САЙИДДИНА МУХАММАД....

T.me/AZAN_UZZ
🥰4❤1🙏1🕊1
Forwarded from АZAN UZZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТИНГЛАНГ 👆👆

УСТОЗЛАРДАН ҲАТМИ ҚУРЪОН ВА УНИНГ ДУОСИ🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲


УСТОЗ МУҲАММАД ШОКИР ДОМЛА ҲАФИЗАҲУЛЛОҲ

УСТОЗ ИСҲОҚЖОН ДОМЛА ҲАФИЗАҲУЛЛОҲ

КАНАЛГА АЬЗО БЎЛИНГ👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
➿•••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄•••➿
@AZAN_UZZ || УЛАШИНГ
➿✿°•┈┈┈••ৡ🕌ৡ•┈┈┈•°✿➿
🕊2
Forwarded from АZAN UZZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍿 01. Xatmi Qur'on nima? | Hasanxon Yahyo Abdulmajid | Xatmi Qur'onga o'tadigan qorilarga tavsiyalar

@AZAN_UZZ
❤1🕊1
ҲАЛОВАТ 380

#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова.

—Ишонмайдилар деб ўйлагандим. Яна ўзимни ҳам ишончим комил эмасди.
—Қачон комил бўлди ишончингиз?
—Шуу пичоқлашгандан кейин. Рост бўлса керак деган таҳминга тўхталдим.
—Ҳурматли судя бу йигитни шунчаки асоссиз таҳминлар, далил бўлолмайди. -дея Элёрга қаради. —Бундай ўзи ҳам ишонч билан гапира олмайдиган, гувоҳлар билан судни вақтини оляпсиз ўртоқ Раҳимов.
Бу шахс айбдор, жаҳлига эрк бериб, бугун икки кишини жонига қасд қилган. Эртага қишлоқдагилар ҳам ҳайиқиб юради бу шахсдан.
Дўсти ва аёлини ноҳақ пичоқлаган.
Шундан кейин, Элёр суддан гапиришга рухсат олиб, деди.
—Ҳўп агар мени ҳимоямдаги шахс ноҳақ бўлса, буни қатъий исботи учун мен суддан талаб қиламанки, айбланувчини аёлини бачадони экспертиза қилинишига рухсат беришларини. Ва яна уларни қизи Шодиёнага ҳам днк анализи топширилишини сўрайман.
Бу гапдан, ҳамма ҳатто ҳиссиз ўтирган Жавоҳирни нигоҳида ҳам савол назари пайдо бўлиб. Суд залидаги ҳамма нигоҳини Элёрга қадади. Ҳатто Шодиёра ҳам.

Реакция босиб кетишни унутманг💐💐💐💐💐
❤26🥰6🕊3👍2
ҲАЛОВАТ 381

#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова.

—Бу қандай аҳмоқона гап бўлди энди. Нега миттигина қизалоғимни тиқиштиряпсиз ўртага? -Жавоҳир доим ишдан қайтса, мўлтиллаб қўл чўзиб талпинадиган қизини эслаб, сесканиб кетди. "У мени қизим" деди ичидан бир овоз тирналаб.
—Жавоҳир бу нарса керак бизга. Сиз....
—Ҳаддингиздан ошиб кетдингиз. Ишни ўз фойдангизга ҳал қиламан деб, мурғак гўдакни тиқманг орага... -Жавобир силтаниб, панжарага қаттиқ мушт урди.
—Тинчлик сақлансин. -судяни ва болғачани овозидан ҳамма жим бўлди.
—Бундай дейишга асосингиз борми? Аёлни бачадонидаги уруғлардан наъмуна олиш бу иш учун керакли нарса. Аммо бола масаласида.... -судя савол нигоҳи билан қаради.
—Суриштирувларимдан келиб, чиқиб буларни муносабатлари олдиндан бўлган деб таҳмин қилдим...
—Таҳминларингизни асослаб беришингизни талаб қиламан. -деди прокурор.
—Бажонидил.

Реакция босиб кетишни унутманг💐💐💐💐💐
❤25👍3🥰3🕊3
ҲАЛОВАТ 382

#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова.

—Бажонидил. -Элёр бош силкиди ҳурмат юзасидан. —Ҳурматли судя ижозатингиз билан, айбланувчини биринчи аёли, ҳозирда менга асисцентлик қилаётган, Шодиёрани гувоҳликка чиқарсам.
—Майли. -деди судя бироз ҳайрон бўлиб.
—Шодиёра айтингчи Жавоҳир билан қачондан буён бирга яшамайсизлар.
—Икки йилдан ошди. -деди Шодиёра Элёрни тушунмай.
—Сабаби нима бирга яшамай қўйганларингизни?
—Сайёра. -деди Шодиёра бироз дард билан Жавоҳирга қараб. —Жавоҳир ака менга мажбуран уйланганлар. Сайёрани севиб қолгач, у билан муносабатлари ойдинлашгач, кетганман мен.
—Қайси ой кетганингиз ёдингиздами?
—Ҳа июн ойини бошларида.
—Ўша пайтда Сайёра ҳомиладор бўлган бўлиши мумкинми?
—Мумкиндур. -деди Шодиёра оғир ютиниб, —Сабаби У бувиси ва онаси билан келганларида, Жавоҳир ака билан аллақачон чегарадан ўтиб... ўтиб бўлганлари ҳақда айтишганди. -Шодиёрани лаблари титраб, киприклари пир-пираб деди.
—Айтингчи Жавоҳир шу иш қачон бўлганди?

Реакция босиб кетишни унутманг💐💐💐💐💐

Давоми бор

T.me/AZAN_UZZ
❤33👍4👌4🕊2
“Пайғамбарингизга салавот айтинг, сизга Роббингиз нажот беради”

Шайх Солиҳ Муғомисий ҳафизаҳуллоҳ айтади: "Бир куни очиқ юрак жарроҳлик амалиётини бошимдан ўтказдим. Aмалиётдан бир кун кейин жонлантириш хонасида ётар эканман, бир ҳамшира аҳволимдан хабар олгани келди. Ҳолатимни назорат қилиб турадиган жиҳозларни кўздан кечирар экан, бирдан саросимага тушиб қолди. Бошқа ҳамширани ҳам чақирди. Кейин шифокорни...  Мен нима бўлаётганини билмасдим-у, лекин жиддий нимадир юз берганини ҳис қилиб турар эдим. Озгина вақт ўтиши билан атрофимда ўндан ортиқ шифокор ва ҳамширалар йиғилишди. Сўнг бош шифокорнинг зудлик билан етиб келиши кераклигини айтиб, уни ҳам чақиртиришди. У ҳам аввалгилари сингари қурилмаларни синчиклаб текшириб, ҳамкасблари билан бир нималарни маслаҳатлашишди. Кейин менга: “Эй Шайх Солиҳ! Юрагингизда қон йиғилиб қолган. Уни олиб ташлаш керак. Шунинг учун сизда яна бир бор жарроҳлик амалиёти ўтказишга мажбурмиз”, деди. Мен: “Aллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман!" дедим-да, бошим билан розилик ишорасини бердим. Жарроҳ шошиб жарроҳлик амалиёти хонасига тушиб кетди. Ҳамширалар мени  амалиётга тайёрлай бошлашди. Шу пайт бир ливанлик ҳамшира аёл: “Эй Солиҳ! Пайғамбаримизга салавот айтинг! Aлбатта Роббингиз сизга нажот беради!” деб қолди. Унинг сўзлари қалбимга муҳрланиб қолди. Шунинг учун мен: “Aллоҳим, Пайғамбар ва унинг оиласига раҳматингни ёғдир”, дея тилим айлана бошлади. Шу пайт қон оқиб, қурилмаларнинг бирига ажиб тарзда қон кела бошлади. Мени назорат қилаётганлар бўлаётган ҳодисалардан ҳайрон эдилар. Бу ҳолатни  бош шифокорга кўрсатиш учун зудлик билан чақиришди. Мендан олдин амалиёт хонасига тушиб кетган шифокор қайтиб келиб, аҳволимни ўрганиб, “Эй Шайх Солиҳ! Биз сизни қутқаришга ҳаракат қилар эканмиз, Aллоҳнинг Ўзи сизни қутқариб қўйди!” деди.  Ҳозир ўшанда бўлиб ўтган ишлардан ҳайрон қоламан. Менга: “Пайғамбарингизга салавот айтинг, сизга Роббингиз нажот беради”, деган ливанлик ҳамшира аёлни кимдир кўрса, бу Aллоҳни умуман танимаса керак, деб ўйлайди. Лекин ана шу аёл менга қийин дамларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш билан мусибатлардан қутулиш эшигини очган эди.

"Қизлар ўз маҳзунлигини кимга айтадилар?" китобидан.


https://t.me/AZAN_UZZ
❤31🥰5😢2🕊2
Айрилмайди дема...
Аллоҳ буюрса, ҳамма нарса айрилади: ой кечадан, қуёш кундуздан, севганинг дунёдан...

Вақти келганида Мажнун ҳам Лайлосидан, Зулайҳо Юсуфидан, Яқуб алайҳиссалом кўзларидан, Айюб алайҳиссалом соғлиғидан айрилганидек... Бир кун албатта айрилади: дарахт япроғидан, тоғлар ўрнидан, боғлар маконидан, ботил эса ҳақдан...

Бир онда келади ажал. Бир онда қоим бўлади қиёмат. Касаллар айрилади, кулганлар айрилади, бахтлилар айрилади, бойлар ҳам, фақир ҳам айрилади бу фоний дунёдан...

Дўстлар айрилади душманлардан, ўликлар айрилади тириклардан. Фақатгина ўликлар эмас, кўнглимиз қолганлар айрилади қалбимиздан...
Одам алайҳиссалом Ҳаво онамиздан айрилганидек; Қуръон ер юзидан, ёмғирлар булутдан, кемалар соҳилдан, юлдузлар кўкдан айрилади бир кун. Кун келади ой ҳам айрилади ўртасидан ва иймон келтирганлар ила инкор этганлар ҳам айрилади бир-биридан.

Ҳожар Каъбадан айрилганидек, хайр ила шар айро бўлганидек, дўзаҳ аҳли ила жаннат аҳли бирлашолмаганидек — сени севганлар ила севмаганлар ҳам айрилади бир-биридан.
Алвидо сўзи тилдан, кўз ёши кўздан, суйганларинг ҳаётдан, дўст душмандан айрилганидек, ҳар жасаднинг охири айрилиқдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам айрилмадими Ҳадижасидан? Ҳуддики ҳар муҳаббатнинг сўнги айрилиқ бўлганидек...

Айрилмайди деб хаёл сурма.
Бир кун албат айрилиқнинг ўткир шаробини тотасан. Руҳ жасаддан, қушлар осмондан, фасллар баҳордан, умрлар ёшликдан, чеҳралар гўзалликдан, бола она қорнидан айрилганидек.
Айрилиқ йўқ дема, бу дунё фироқлари билан, маҳбубларнинг ҳижрони билан машҳур. "Энг оғири отасизлик" дема. "Дунё бундай оғир жудолик кўрмади" дема. Дунё 1400 йил аввал тотиб бўлган айрилиқнинг энг аччиқ заҳрини...

Энг оғири — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматдан айрилиб кетганларидир. Ахир Абу Бакр дўстсиз, Билол муҳаббатсиз, Умар ҳеч кимсиз, Фотима розияллоҳу анҳо отасиз, Оиша розияллоҳу анҳо ёрсиз, дунё комил шахссиз, Мадина Муҳаммад алайҳиссаломсиз қолгани мусибатларнинг энг оғири эмасми?!

Шундай экан, айрилиқдан арз қилма, эй қалб. Бизнинг ҳижронимиз Жаннатгача. Бир кун Аллоҳ ҳижроннинг бадалини Жаннатдаги абадий висол билан ҳисоб қилади, иншааллоҳ...

T.me/AZAN_UZZ
❤18🙏9🕊3
Ҳудуд: Юнусобод тумани (Тошкент шаҳри) UZ
Сана: 2026 йил 27-октябрь, сешанба
Ҳижрий: 1448 йил 16-жумадул аввал
Услуб: Ҳанафий (Карачи)
Вақт минтақаси: (Asia/Tashkent)

Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 05:12
Бомдод: 05:30
Қуёш: 06:47
       
Ишроқ: 07:02*
Зуҳо: 09:21*
       
Пешин: 12:07
       
Аср: 15:45
       
Шом: 17:30
Аввобийн: Шом намозидан кейин*

Хуфтон: 18:59
       
Таҳажжуд: 01:16*

—
*Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.
       

http://T.me/AZAN_UZZ
❤13🥰2👍1🕊1
☺️Кечқурун айтиладиган зикрлар:5️⃣

اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرَّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي، فَاغْفِرْ لِي، فَإِنَّهُ لا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ.

➡️Аллоҳумма анта Роббий, лаа илаҳа илла ант, холақтаний ва анаа ъабдук, ва анаа ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоът, ъауузу бика мин шарри маа сонаът, абуу'улака би-ниъматика ъалай ва абуу'у бизанбий, фағфирлий, фа-иннаҳу лаа яғфируз-зунууба иллаа ант.

📎Эй Аллоҳ! Сен Роббимсан ва Сендан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. Мен Сенинг қулингман. Мен қурбим етганича Сенинг (алмийсоқда олган) аҳд- паймонинг ва (Пайғамбаринг тилида берган; ширк келтирмаган бандангни жаннатга киритиш) ваъданг (га эришиш)да (қўлимдан келганича тиришиб) турибман. Ўзим қилган нарсалар ёмонлигидан Сендан паноҳ бершингни тилайман. Сенинг менга берган неъматларингни ҳам, қилган гуноҳларимни ҳам эътироф этаман. Мени мағфират эт. Албатта, фақат Сенгина гуноҳларни кечирувчисан. Кеч кирганда ушбу дуони чин дилдан ишониб айтган киши, шу кечасида вафот этса, жаннатга киради. Кундузи ҳам шундай.
(Бухорий ривояти).
(Бир марта айтилади)

Хайрли тун яхшилар.

T.me/AZAN_UZZ
❤10👍2🙏1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАҲОРАТ БИЛАН УХЛАСА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким ухлашдан олдин таҳорат олса, бир фаришта у билан бирга тунайди, у ҳар қимирлаганда «Аллоҳим, бунинг гуноҳларини кечир», деб туради».

Ибн Ҳиббон ривоятида:
«Ким таҳорат олган ҳолда тунаса, ёнида бир фаришта бўлади. У уни уйғотмайди, агар уйғотса ҳам бир фаришта: «Аллоҳим, фалончи бандангни мағфират қил, чунки у таҳорат билан ухлаган», дейди.

☝️🏼«Ўзингга раво кўрганингни биродарингга ҳам раво кўр» деган ҳадисга мувофиқ, бу сўзлар сизга маъқул бўлса, бошқаларга ҳам АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!



✨ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН

Яқинларингизга ҳам улашинг!👇

T.me/AZAN_UZZ
❤15👍7🙏3🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊2🥰1🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⛅️Ассалому алайкум хайрли тонг азизлар!!!

🌹Янги тонг, янги кун муборак бўлсин!!

🌹Аллоҳнинг паноҳида бўлинглар азизлар!!!

🌹Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин.🤲

✯┄┅┅✿❀♥️❀✿┅┅┄✯
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

. @AZAN_UZZ
🕊4🥰3❤2🙏2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.


Аллоҳ ризқингизни зиёда қилсин. Яхши кўриш ҳам ризқ, хурсандчилик ҳам ризқ, дўстингиз ҳам ризқ.

Яна қанча ризқлар бор. Ризқни хайрлисини сўранг. Яхши кўрганларингиз сизга меҳрли бўлсин!

Хурсандчилигингиз сизни яхшилар ичида яшнатсин! Хайрли дўстлар ато этсин!

Кетганларга, ёнингизда турмаганларга, эшикни сиз учун ёпганларга ачинманг...

Агар хайрли ризқлар сўраган бўлсангиз ачинманг. Хайрлиси сизга насиб этади.

Роббим ҳар дам, ҳар  вақт   Сизни  хайри ила сийласин!


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг


@AZAN_UZZ
🙏7❤4👍4🕊3🥰1
Forwarded from Firdavs
Энг гузал АЗОН
<unknown>
#АЗОН 👆👆
ҚАЛБЛАРНИ ЛАРЗАГА СОЛГУВЧИ ЭНГ ГЎЗАЛ ОҲАНГ😪😪

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ ! Саломатмисиз аҳли қадрдонларим. Қаранг яна тонг отди. Ишқилиб бомдод намозидан қолиб кетмадингизми🤔🤔. Дуолар оламида мазза қилдингизми😊😊. Илоҳим жониз тинч бўлсин😊😊. Бугунги тонгингиз муборак бўлиб дуоларингиз ижжобат бўлсин🤲🤲🤲🤲
👇👇👇👇
@AZAN_UZZ
🙏7👍2🕊1😍1
УЧ ТАЛОҚНИ ТИКЛАШ

САВОЛ:

Ассалому алайкум! Бир танишимни эри эс хуши жойида ва хушёр пайтида уч талоқ қўйган. Шундан кейин аёл эрини уйидан кетган ва 1 йилдан бери алохида яшайди. Энди эри келиб "мен Хаст-Имом масжидини вориси билан гаплашдим, у "Бақара сураси билан ўқиб никохиларни қайта тикласа бўлади деди" деб айтибди. Бу гапга танишим ишонмаганлиги сабабли сизлардан сўраб беришимни илтимос қилди. Уларни никохини тиклашни аёл бошқасига эрга тегиб чиқишидан бошқа йўли борми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Никоҳини тиклашни йўли йўқ. Бақара сураси тугул бутун Қуръонни хатм қилиб чиқса ҳам йўл йўқ. У инсон диний идорани номини булғамоқчи бўлган киши бўлса керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅Яқинларизга албатта тарқатинг!☝️

T.me/AZAN_UZZ
❤9😢5🙏1🕊1
ҚУРЪОН ЁДЛАТИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Қисқа сураларни ёд олдиришни нодир ҳолларда уч ёшдан бошланади. Ўртача беш ёшдан бемалол бошласа бўлади. Олти ёшида мукаммал қори бўлганлар кўп.
Қуръони каримни ёдлатиш бўйича тажрибали устозлар қўллаётган самарали услубга кўра, энг аввал Фотиҳа сураси ёдлатилади. Сўнг Китобнинг охиридан Шарҳ сурасигача диққат билан, тажвид қоидаларига мувофиқ талабага дарс берилади. Қобилиятига қараб, 4-5 мартагача қайтариб мустаҳкам ёдлатилади.
Талаба зеҳнини синаб кўриш учун қуйидаги сураларни ёдлатиш мумкин: Амма пораси тўлиқ, Таборак, Воқеа, Ар-Раҳмон, Фатҳ, Ёсин суралари.
Мана шу сураларни ёдлаш билан ҳар бир талабанинг зеҳни қай даражадалиги маълум бўлади.
Ёд олинган оятлар ҳар бир сўзи қайси сатрда жойлашганини зеҳнида кўра олиш аъло даражада ёдлаш ҳисобланади.

Қуръон ёдловчи талабага бешта нарса муҳим:

1. Қуръон ёдлашга иштиёқ.
2. Сабр-тоқат.
3. Саъй-ҳаракат.
4. Ота-она ва устоз фидойилиги.
5. Холис Аллоҳ розилиги учун ёдлаш .

“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан

✅Яқинларизга албатта тарқатинг!☝️

T.me/AZAN_UZZ
❤23🥰6🙏3🕊3😢1