Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
✔
17K subscribers
4.39K photos
336 videos
24 files
5.34K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририятга мурожаат: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @pulzormedia
Download Telegram
Davr Bank акциядорлари кузатув кенгашининг бутун таркибини муддатидан илгари алмаштирди, шунингдек банк бошқарувига Озарбайжон Халқаро банки (ABB) вакилларидан икки нафар раис ўринбосари тайинланди. Банк номи аввал айтилганидек, «ABB Davr Bank» АЖга ўзгарадиган бўлди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3564

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👍9🤔2
Банкингиздаги клиринг жараёнлари ўсиб бораётган транзакцион юкламага қанчалик тайёр?

Форумда муҳокама қилинган ёндашувлар ва FB CardHub имкониятлари ҳақида — мақолада ўқинг. Агар клиринг инфратузилмангиз кейинги юклама босқичига қанчалик тайёр эканини текширмоқчи бўлсангиз — ўз ҳолатингизни Fido Biznes билан муҳокама қилинг.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3565

Реклама

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👏6🔥3👍2👎1🤔1
14 октябрь куни Россиянинг Саратов вилоятига амалга оширилган дрон ҳужуми оқибатида Балоково шаҳридаги Сбербанк маълумотлар маркази зарар кўрди. Ҳужум ҳақидаги хабарлардан сўнг, Сбер акциялари кун давомида энг кўп қиймат йўқотган қимматли қоғозлар қаторидан жой олди. Бундан ташқари Сбер ва унга алоқадор хизматлар фаолияти юзасидан шикоятлар сони ошди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3566

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
🔥6👏4🤔2
ANORBANK акциядорларидан бири Қаҳрамонжон Олимов Интерпол сайтидаги халқаро қидирувдаги шахслар очиқ рўйхатидан олиб ташланди. Аввалроқ, ANORBANK акциядор билан боғлиқ воқеалар банк фаолиятига таъсир қилмаслигини билдирган бўлса-да, тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлганди. Банкнинг 9 ойлик якунлари бўйича кўрсаткичлари унинг нормал фаолият олиб бораётганини кўрсатмоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3568

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
10👍18👏6🤔5🔥3
ДХХ банклар номидан фуқароларга қўнғироқ қилиб, уларнинг карталаридаги пулларни ўзлаштирган ва фуқаролар номига онлайн кредитлар расмийлаштирган гуруҳни қўлга олди. Жиноий йўл билан топилган 8 млн доллар криптовалюта кўринишида чет элга чиқарилган. Гуруҳ аъзолари орасида йирик банклардан бирининг киберхавфсизлик бўлими ходими ҳам бўлган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3569

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
😢8👍7🤔5
Ipoteka bank OTP Group бирламчи уй-жой бозори учун ипотека ажратишда даромадларни баҳолаш тартибини соддалаштирди. Эндиликда кредит расмийлаштиришда мижозларнинг нафақат расмий иш ҳақи, балки тадбиркорлик, ўзини ўзи банд қилиш ҳамда бошқа қўшимча ва норасмий даромад манбалари ҳам инобатга олинади (реклама).

Батафсил: https://bankers.uz/news/3570

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👎7👍5🔥2🤔2👏1
Chery Tiggo 7 Life билан янги имкониятлар!

Орзуингиздаги автомобиль учун янги молиявий шартлар:
◦ Бошланғич тўлов — 40%
◦ Ойлик тўлов — 3,000,000 сўмдан
◦ Йиллик ставка — 0% дан

Тўлов миқдори ва муддатига қараб шартлар фарқ қилиши мумкин. Автомобил суғуртасини расмийлаштириш мажбурий шарт.

Батафсил маълумот учун:
📞 +998-55-500-90-55
🌐 cheryauto.uz

Реклама
👍2🤔1
Ўзбекистонда жорий йил бошидан буён тўлов терминаллари орқали қарийб 518 трлн сўм тушум қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу давридагидан 63 фоизга кўп ва 2025 йилнинг 12 ойидаги ҳажмдан ҳам юқори. Тушум ва тўлов инфратузилмаси қайси банклар ҳисобига ўсгани ҳақида мақолада ўқинг.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3572

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👍4🤔1
Алоқабанк расмий сайти, хусусан сайтдаги «Инвесторларга» бўлими янгиланди. Сайт ишлаб чиқарувчиси Pixelcraft компаниясининг маълум қилишича, саҳифага банкнинг асосий молиявий кўрсаткичлари, халқаро рейтинглари ва филиаллар харитаси қўшилди. Сайтда, шунингдек, «Киберхавфсизлик» бўлими очилди. Мазкур янгиланиш банкни режалаштирилган хусусийлаштириши билан изоҳланган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3571

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
1👍8👏1🤔1
Янги уй — оилавий хотиралар бошланадиган маскан!

Оила учун янги хонадон харид қилишда SQBнинг «Янги уйга ипотека-2» кредити таклиф қилинади.

Кредитнинг асосий шартлари:

— Кредит миқдори: Тошкент шаҳрида 480 млн сўмгача, бошқа ҳудудларда 380 млн сўмгача.
— Кредит муддати: 20 йилгача.
— Бошланғич бадал: 15 фоиздан.
— Имтиёзли давр: мижознинг хоҳишига кўра 6 ойгача. Ушбу имконият фақат дифференциал тўлов жадвали танланганда тақдим этилади.

Хонадонни мажбурий суғурталаш талаб этилмайди. Йиллик фоиз ставкаси бошланғич бадал миқдори ва мижоз тоифасига қараб белгиланади.

Барча мижозлар учун:
Бошланғич бадал 15 фоиздан — йиллик 18 фоиз.
Бошланғич бадал 25 фоиздан — йиллик 17 фоиз.

Иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари учун:
Бошланғич бадал 15 фоиздан — йиллик 17 фоиз.

Янги хонадонга эга бўлиш сари илк қадам! SQB расмий веб-сайти орқали ариза қолдиш мумкин.

Батафсил: sqb.uz | 1180

Реклама
👍3🤔1
Марказий банк маълумотларига кўра, сентябрь ойи давомида кенг маънодаги пул массаси (М2) 24,1 трлн сўмга кўпайиб, 1 октябрь ҳолатига 461,9 трлн сўмга етди. Ўсиш деярли тўлиқ сўмдаги пул массаси ҳисобига таъминланган: у 23,4 трлн сўмга ортган, чет эл валютасидаги депозитлар эса 0,7 трлн сўмга кўпайган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3573

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👍3🤔2
2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, KATM кредит бюросининг «Кредитга тақиқ» хизматига 2 млн 841 мингдан ортиқ жисмоний шахс уланган. Учинчи чоракда хизматга яна 267,4 минг киши қўшилган, бир йил аввалги кўрсаткичга нисбатан эса фойдаланувчилар сони қарийб 19 баробар кўпайган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3575

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👍4🔥1🤔1
Ipoteka bank OTP Group жисмоний шахслар учун тахминан беш дақиқа ичида тайёр бўлувчи Uzcard Moment карталарини тақдим этди. Мазкур карталарни расмийлаштириш 2026 йил 30 ноябрга қадар бепул амалга оширилади (реклама).

Батафсил: https://bankers.uz/news/3577

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
🔥9👎6👏2🤔1
Халқ банкига тегишли «Xalq Sug‘urta» компаниясининг 80 млрд сўмлик 100 фоиз улуши хусусийлаштириш дастури доирасида Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди. Мазкур қарор банк Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланди. 2026 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Xalq Sug‘urta 278,54 млрд сўмлик активларга эгалик қилади. Компания соф фойдаси 15,42 млрд сўмни ташкил қилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3576

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👍4🤔3
Octobank III чорак якунларини сарҳисоб қилди. Ўтган чоракда банк кредит маҳсулотлари қаторини кенгайтирди, интернет-эквайринг бўйича ҳамкорлар учун Apple Pay ва Google Pay тўловларини йўлга қўйди ҳамда корпоратив мижозларнинг халқаро ҳисоб-китоблар бўйича имкониятларини 16 та валютага оширди (реклама).

Батафсил: https://bankers.uz/news/3578

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👍10🔥5👏4👎1🤔1
Ўзбекистон банклари январь–сентябрь ойларида қарийб 15,3 трлн сўм соф фойда олди — бу ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичдан 40 фоизга кўп. Бироқ ўсишнинг деярли ярми битта банк — Ipoteka bank OTP Group ҳиссасига тўғри келди. Ҳар бир банк бўйича молиявий натижа қандай ўзгаргани ҳақида батафсил мақолада ўқинг.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3579

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👍15🔥4👎3🤔2
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда ўтказилаётган йиғилишда банклардаги кредитлаш жараёнидаги ортиқча талаблар сақланиб қолаётганини танқид қилди. Ҳозир кредит олиш учун 102 турдаги ҳужжат сўралаётган бўлиб, шуларнинг 53 таси ахборот тизимларида мавжуд, яна 22 тасининг кредитга алоқаси йўқ.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3580

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👏8👍5🔥2🤔2👎1😢1
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ (SQB) Кузатув кенгаши таркибида ўзгаришлар юз берди. Кенгаш раиси этиб Молдова марказий банкининг собиқ раиси Сержиу Чокля мустақил аъзо сифатида сайланди. Шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Кенгашдаги вакили ҳам алмашди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3558

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👎11🔥4👍2🤔2👏1
Марказий банк ижтимоий тармоқларда тарқалган 1 миллион сўмлик банкнот чиқарилиши ҳақидаги хабарлар асоссиз эканини маълум қилди. Регулятор бу каби хабарларни фақат расмий манбалардан олишга чақирди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3582

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👍7🤔2👏1
Омонатларни кафолатлаш агентлиги маълумотига кўра, лицензияси чақириб олинган «Yangi bank» омонатчиларига 1 октябрь ҳолатига 207,5 млрд сўм компенсация тўлаб берилган. Омонатчиларнинг 86 фоизи пулини 11 иш куни ичида олган, қонунда эса 15 иш куни мобайнида омонатчиларнинг 75 фоизига компенсация олиш имкониятини яратиш белгиланган. 2027 йилдан ушбу муддат 7 иш кунигача қисқаради.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3581

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👍7🤔1
Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 23 октябрдаги қарорига мувофиқ, «Open bank» АЖга ислом банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди. Бу — Ўзбекистонда ислом банк фаолияти учун берилган илк лицензия ҳисобланади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/3583

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👏19👍8🤔1