Bankxabar
97.4K subscribers
3.13K photos
837 videos
405 files
4.48K links
Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда!

Мурожаат учун: @Bankxabarbot
Тижорат масалалари бўйича: @bankxabar_ads_bot

Рус тилидаги канал: @Bankxabar_Ru
Download Telegram
🏦 Octobank 9 ойда 266,36 млрд сўм фойда кўриб, кредит портфели ва мижозлар сонини оширди

Octobank 2026 йилнинг III чораги якунларини эълон қилди. Банкнинг январь–сентябрь ойларидаги фойдаси 266,36 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 57,53 фоизга ошди. 1 октябрь ҳолатига банк активлари 14,62 трлн сўмга етди ва йил бошидан буён 178,87 фоизга ўсди.

☑️ Банкнинг кредит портфели 104,56 фоизга ўсиб, 832,68 млрд сўмни, хусусий капитали эса 1,30 трлн сўмни ташкил этди. Капитал рентабеллиги (ROE) 27,4 фоизга етган бўлса, соф фоизли даромад 439,39 млрд сўмга етди. Мижозлар базаси эса 3,66 млн кишидан ошди.

☑️ Молиявий ўсиш билан бирга, Octobank янги кредит маҳсулотларини ҳам тақдим этди. Жумладан, уй-жой хариди учун «Ипотека», янги автомобиллар учун «Автокредит 1.0» ва ишлатилган автомобиллар учун «Автокредит 2.0»дастурлари ишга туширилди.

☑️ Банк рақамли тўловлар йўналишида ҳам имкониятларини кенгайтирмоқда. Хусусан, интернет-эквайринг бўйича ҳамкорлар учун Apple Pay ва Google Pay орқали тўловларни қабул қилиш имконияти яратилди. Корпоратив мижозлар учун эса 16 та валютада конверсия операциялари ва халқаро тўловлар йўлга қўйилди.

☑️ Шунингдек, Octobank халқаро пул ўтказмалари бўйича ҳамкорликни кенгайтириб, Paynet, Микрокредитбанк, Asia Alliance Bank, BRB, Анорбанк ва Тожикистон тараққиёт банки иловалари орқали халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш имкониятини яратди. Эндиликда ушбу иловалар орқали Туркия, Хитой, Тожикистон ва бошқа мамлакатларга пул юбориш мумкин.

☑️ Халқаро майдонда ҳам банк фаоллиги ошди. Octobank Global Banking & Finance Awards 2026 мукофотида «Ўзбекистондаги энг яхши рақамли банк» ва «Ўзбекистонда ғазначилик операциялари бўйича энг яхши банк» номинацияларида тақдирланди. 24–26 август кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Silk Road Finance & Technology Forumда Octobank асосий ҳамкор сифатида иштирок этди. Банкнинг еттита департаменти вакиллари хорижий меҳмонларга эквайринг, Open Banking ва трансчегаравий тўловлар соҳасидаги ечимларни тақдим этдилар.

☑️ Хитойдаги CIFIT кўргазмасида Octobank халқаро молия институтлари билан вакиллик муносабатлари, халқаро ҳисоб-китоблар, ғазначилик операциялари ва савдони молиялаштириш масалалари бўйича музокаралар олиб борди. Ушбу йўналишлар трансчегаравий тўловлар учун каналларни ривожлантириш ва корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради.

☑️ Банк Майамида ўтказилган SIBOS 2026 халқаро кўргазмасида Ўзбекистон банк сектори вакиллари орасида ўз стендига эга ягона иштирокчи бўлди. Тадбир давомида 100 дан ортиқ ишбилармонлик учрашувлари ўтказилиб, халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, банк ўз имкониятларини Нью-Йоркдаги Times Square экранларидаҳам намойиш этди.

☑️ Бундан ташқари, Octobank тўлов карталари хавфсизлиги бўйича PCI DSS v4.0.1 халқаро стандарти талабларига мувофиқлигини тасдиқлади ва коррупцияга қарши бошқарув тизими бўйича ISO 37001:2025 халқаро сертификатини олди.

☑️ Банк таълим ва ижтимоий лойиҳаларни ҳам давом эттириб, талабалар учун молиявий саводхонлик машғулотларини ташкил этди ҳамда «Янги Ўзбекистон» университетида «Кейс-клуб» фаолиятини йўлга қўйди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банкларининг 2026 йил 9 ойлик соф фойда кўрсаткичлари

2026 йилнинг 9 ойлик якунлари бўйича тижорат банкларининг соф фойда кўрсаткичлари эълон қилинди. «Ahbor-Reyting» маълумотларига кўра, энг кўп соф фойда олган банклар учталигидан қуйидагилар жой олди.

🏦 Ипотека-банк — 2 072,3 млрд сўм;
🏦 Ўзмиллийбанк — 1 552,2 млрд сўм;
🏦 Ҳамкорбанк — 1 480,4 млрд сўм.

Эътиборлиси, Ипотека-банк ўтган йилнинг мос давридаги 19-ўриндан 1-ўринга кўтарилган. Банкнинг соф фойдаси 102,5 млрд сўмдан 2 072,3 млрд сўмга етган.

Қолган банкларнинг соф фойдаси, ўтган йилга нисбатан ўзгариши ва рейтингдаги ўрни юқоридаги расмда келтирилган.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги паррандачилик фабрикаси Афғонистон ва Қирғизистонга маҳсулот экспорт қилмоқда

Андижондаги «Барака Ҳамкор Парранда» корхонаси 2012 йилда кичик оилавий хўжалик сифатида иш бошлаган. Бугун маҳсулотини Афғонистон ва Қирғизистонга ҳам экспорт қилмоқда.

Корхона Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси кўмагида фаолиятини кенгайтирган. Инкубациядан «Ҳалол» стандарти асосидаги қушхонагача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш занжири яратилган, энергия тежовчи технологиялар жорий этилган.

Ҳудудларда тадбиркорлик ривожи, аввало, шундай натижаларда кўринади: иш ўрни, ишлаб чиқариш ва экспорт.

Кичик хўжалик бу даражага қандай етди? «Бир қадам» лойиҳасининг навбатдаги сони шу ҳақда.

👍 Тўлиқ видеони кўриш: https://youtu.be/6HyJJHl9pRI

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қандай қилиб ипотека тўловидан яна битта уй олиш мумкин?

Ҳа Ўзбекистонда энди бунинг иложи бор.

Банклар аввалги йилларда юқори фоизда олинган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш таклифини бермоқда.

Бу эса ипотекаси бор одамларга сезиларли пул тежаш имкониятини беради.

Келинг вазиятни ҳаётий мисол орқали кўриб чиқамиз:

Дейлик, Абдували ака 2024 йил августида Тошкент шаҳри марказидан уй сотиб олган. Бу учун у банкдан 1 млрд сўмлик ипотека кредитини 12 йилга, 29,99 фоиз билан расмийлаштирган.

Аннуитет усулида Абдували аканинг ойлик тўлови 25,73 млн сўм бўлади.

2026-йил ноябрга келиб, 26 та тўловдан кейин қарз қолдиғи тахминан 973,5 млн сўмни ташкил этади. Қолган муддат эса 118 ой.

У ипотека кредитини ҳозирда банклардаги таклифлардан келиб чиққан ҳолда қайта расмийлаштириши мумкин.

Банклар орасида энг яхши таклифлардан бирини Агробанк 21,5 фоиздан бошлаб, 20 йилгача муддат билан тақдим қилмоқда.

Абдували ака ипотека кредитини Агробанкда 21,5 фоиз ставкада қайта молиялаштирса ва қолган муддат сақланса, ойлик тўлов 19,89 млн сўмга тушади.

Ҳар ой 5,84 млн сўм тежалади.

Қолган 118 ой давомида жами тежалган маблағ 689 млн сўмга яқинлашади.

Бу пулга ҳозирги нархда Тошкент шаҳридан манзилга қараб яна битта 1-2 хонали уй олиш мумкин.

Муддат узайтирилса, ойлик тўлов янада камайиши мумкин, лекин жами тўланадиган фоиз ортади.

Ҳисоблаш Тошкентдаги уй учун, аннуитет усулида қилинди. Қўшимча харажатлар киритилмаган. Аниқ тежалган маблағ кредит шартлари ва тўлов жадвалига боғлиқ.

Ипотека кредити шартлари билан батафсил — Агробанк сайтида.
КРЕДИТНИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ЁПГАНДА СУҒУРТА ПУЛИНИ ҚАЙТАРИШ ШАРТЛАРИ, ҚАЙТАРИЛАДИГАН СУММА, МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Кўпчилик банкдан кредит олаётганда суғурта учун ҳам пул тўлайди. Айримлар кредитни белгиланган муддатдан анча олдин ёпади, аммо фойдаланилмаган давр учун тўланган суғурта пулини қайтариб олиш мумкинлигини билмайди. Аслида қонунчиликда бундай имконият бор. Лекин кредитнинг муддатидан олдин ёпилиши суғурта пули ҳар доим қайтарилади дегани эмас.

☑️ Фуқаролик кодексининг 948-моддасига кўра, суғурта шартномаси кучга кирганидан кейин суғурта ҳодисаси юз бериш эҳтимоли йўқолса ва суғурта хавфи бошқа сабаблар билан тугаса, шартнома муддатидан олдин бекор бўлади.
▪️Бундай ҳолатда суғурта компанияси фақат суғурта амал қилган даврга мутаносиб мукофотни ўзида олиб қолиш ҳуқуқига эга. Қолган қисмни қайтариш учун ҳуқуқий асос юзага келади.
▪️Масалан, фуқаро 3 йиллик кредит олиб, суғурта учун 3 миллион сўм тўлади. Кредитни эса 1 йилда тўлиқ ёпди. Агар суғурта хавфи ҳам тугаган бўлса, оддий мутаносиб ҳисоб-китоб бўйича қолган 2 йил учун 2 миллион сўм қайтарилиши мумкин. Бу шартли мисол. Аниқ сумма суғурта муддати, шартнома шартлари ва суғурта хавфининг қачон тугаганига қараб ҳисобланади.

❓Қайси ҳолатда суғурта пули қайтарилмаслиги мумкин?
☑️ Агар кредит ёпилган бўлса-да, суғурта хавфи сақланиб қолса, пулни қайтариш мажбурияти автоматик юзага келмайди. Масалан, автомашинанинг шикастланиши ёки йўқолиши хавфи кредит ёпилганидан кейин ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Шунингдек, фуқаро суғурта шартномасидан ўз хоҳиши билан воз кечса, шартномада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, суғурта мукофоти қайтарилмайди.

☑️ Суғурта пулини қайтариб олиш тартиби:
▪️Биринчи қадам. Кредит олган банкингиздан қарздорлик тўлиқ сўндирилгани ҳақида маълумотнома олинг.
▪️Иккинчи қадам. Суғурта полисини текшириб, қайси суғурта компанияси билан шартнома тузилганини аниқланг.
▪️Учинчи қадам. Суғурта компаниясига шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ва фойдаланилмаган давр учун суғурта мукофотини қайтариш ҳақида ёзма ариза беринг.
▪️Тўртинчи қадам. Аризага паспорт ёки ID-карта маълумотлари, суғурта полиси, кредит ёпилганлиги ҳақидаги банк маълумотномаси, зарур бўлса тўлов ҳужжати ва пул қайтариладиган ҳисобварақ реквизитларини илова қилинг. Аризангиз қабул қилинганини тасдиқловчи ҳужжат ёки рўйхат рақамини сақлаб қўйинг. Қайтариладиган сумма бўйича ёзма ҳисоб-китоб талаб қилинг.

☝️Агар суғурта шартномаси банк томонидан тузилган бўлса, аввал банкдан шартнома иштирокчилари ва пулни қайтариш тартибини аниқлаштириш лозим. Бу масала «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 32-моддаси билан ҳам боғлиқ.

❓Суғурта пули қанча вақтда қайтарилади?
☑️ Фуқаролик кодексининг 948-моддасида пулни айнан 5, 10 ёки 15 кун ичида қайтариш бўйича умумий муддат белгиланмаган. Шунинг учун тўлов муддати суғурта шартномаси ва тегишли суғурта қоидалари асосида аниқланади.

❓Суғурта компанияси пулни қайтармаса, кимга мурожаат қилинади?
☑️ Агар мурожаатингиз рад этилса ёки асоссиз равишда маблағ қайтарилмаса, қуйидаги ташкилотларга шикоят қилишингиз мумкин.
▪️Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги — суғурта соҳасини тартибга солувчи ваколатли орган. «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 64-моддаси суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни назарда тутади.
📞 71-231-18-40 — суғурта соҳасидаги мурожаатлар учун.
▪️Рақобат қўмитаси — истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилганда мурожаат қилиш мумкин бўлган ташкилот.
📞1159 — Рақобат қўмитасининг қисқа алоқа рақами.

▪️Шунингдек, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасига асосан, истеъмолчининг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқларини чеклайдиган шартнома шартлари ҳақиқий эмас ҳисобланади. Зарур ҳолларда суд орқали ҳам ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишингиз мумкин.

☑️ Рақобат қўмитасининг 2026 йил 3 апрелдаги маълумотига кўра, Жиззах вилоятидаги фуқаро 60 миллион сўмлик микроқарзини суғурталаш учун 3 миллион сўм тўлаган. Кредитни муддатидан олдин ёпганидан кейин суғурта пули қайтарилмаган. Фуқаронинг мурожаати ўрганилиб, суғурта компанияси томонидан 2,1 миллион сўм унинг банк картасига қайтарилиши таъминланган. Демак, бундай пулларни қайтариб олиш амалиёти ҳам мавжуд.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
3420_3_Банк_ҳисобварақларини_очиш_юритиш_ва_ёпиш_тартибига_ўзгартишлар.pdf
786.2 KB
⚡️БАНК ҲИСОБВАРАҚЛАРИНИ ХОРИЖГА ЧИҚИШ ПАСПОРТИ БИЛАН ОЧИШ ИМКОНИЯТИ ЯРАТИЛДИ, ҲИСОБВАРАҚЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ ОЛИШ ВА БАНКРОТЛИК ЖАРАЁНИДАГИ МАБЛАҒЛАРНИ БОШҚАРИШ ТАРТИБИ ЎЗГАРТИРИЛДИ

Марказий банк бошқарувининг 3420-3-сонли қарори билан банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартибига ўзгартишлар киритилди. Янги тартиб бугун, 21 октябрдан кучга кирди.

☑️ Эндиликда фуқаролар ўзларига тегишли барча банк ҳисобварақлари ҳақидаги маълумотларни исталган банкдан олишлари мумкин. Аввал бундай маълумотни фақат асосий ҳисобварақ очилган банк орқали олиш мумкин эди.

☑️ Шунингдек, банк ҳисобварақларини очишда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди. Энди хорижга чиқиш биометрик паспортидан ҳам фойдаланиш мумкин.

☑️ Яна бир муҳим ўзгариш тўловга қобилиятсизлик жараёнидаги тадбиркорларга тегишли. Санация, ташқи бошқарув ёки тугатиш тартиб-таомили жорий этилган тадбиркорлар учун махсус банк ҳисобварақлари очилади.

▪️Бунда тадбиркорнинг асосий ва иккиламчи ҳисобварақларидан пул чиқариш операциялари тўхтатилади. Улардаги мавжуд маблағлар ҳамда кейинчалик келиб тушадиган пуллар махсус ҳисобвараққа ўтказилади.
▪️Аввалги ҳисобварақларга қўйилган банд солиш қарорлари ва инкассо топшириқномалари эса уларни юборган ташкилотларга ижросиз қайтарилади. Махсус ҳисобварақдаги маблағлардан белгиланган тартибда мижоз ёки суд бошқарувчисининг тўлов топшириқномаси асосида фойдаланилади.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
БАНКЛАРНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ҲАЖМИ БЎЙИЧА 9 ОЙЛИК НАТИЖАЛАР

2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича тижорат банкларининг кредит портфели ҳажми таҳлил қилинди. Ahbor-Reyting маълумотларига кўра, кредит портфели ҳажми бўйича етакчи бешталикдан қуйидаги банклар ўрин олган.

🏦Ўзмиллийбанк — 104 077,9 млрд сўм. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,72 фоизга камайган.
🏦 Агробанк — 95 886,5 млрд сўм. Кредит портфели бир йилда 24,48 фоизга ошган.
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк — 59 319,3 млрд сўм. Ўтган йилга нисбатан 10,92 фоизга камайган.
🏦 Капиталбанк — 39 890 млрд сўм. Кредит портфели 14,82 фоизга ўсган.
🏦 Асакабанк — 39 313,2 млрд сўм. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,69 фоизга камайган.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Octobank ikkita yangi kredit mahsulotini — Octo Card va Octo Restartni taqdim etdi

Shaxsiy xaridlar va kreditlarni qayta moliyalashtirish uchun ko‘proq imkoniyatlar.

🔹 Octo Card — xaridlar, ta’lim va boshqa shaxsiy maqsadlar uchun kredit.
• Kredit summasi — 100 mln so‘mgacha, yirik miqdordagi kreditlar mol-mulk garovi evaziga beriladi.
• Imtiyozli davr — 3 oygacha. Bu davrda faqat foizlar to‘lanadi, asosiy qarz so‘ndirilmaydi.
• Foiz stavkasi — mijoz toifasiga qarab, yillik 25% dan 30% gacha.

🔹 Octo Restart — boshqa banklardagi kreditlarni qayta moliyalashtirish.
• Bank boshqa banklardagi qarzdorlikni so‘ndiradi, mijoz esa to‘lovlarni Octobankda amalga oshiradi.
• Kredit summasi — 4 mln so‘mdan 100 mln so‘mgacha.
• Yaxshi to‘lov intizomiga ega mijozlar uchun foiz stavkasi bazaviy 28,9% o‘rniga 24,9% ni tashkil etadi.
• Qayta moliyalashtirish uchun qo‘shimcha komissiyalar undirilmaydi.

Har ikki mahsulot bo‘yicha kredit 5 yilgacha muddatga beriladi, ariza bo‘yicha qaror murojaat qilingan kunning o‘zida qabul qilinadi.

Shartlar haqida batafsil: Octo Card / Octo Restart
⚡️ БАНК КАРТАЛАРИ, ЛОМБАРДЛАР ВА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН ОПЕРАЦИЯЛАРДА ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШГА РУХСАТ БЕРИЛДИ

Адлия вазирининг 2026 йил 20 октябрдаги 33-мҳ ва 34-мҳ-сон буйруқлари билан банк-молия тизимига оид бир қатор тартибларга ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда айрим молиявий операцияларда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг my.gov.uz портали ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали тақдим этиладиган электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

☑️ Хусусан, банк карталари билан операцияларда эквайер томонидан карта эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинганда, унинг расмий электрон шаклини ҳам тақдим этиш имконияти белгиланди. Бу ўзгариш Марказий банкнинг 3294-сон билан рўйхатдан ўтган низоми 47-бандига киритилди.
Ломбардларда ҳам янги тартиб жорий этилди. Эндиликда жисмоний шахслар билан шартнома тузишда паспорт, ID-карта ёки бошқа белгиланган шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг расмий электрон шаклидан фойдаланиш мумкин. Бу Марказий банкнинг 3412-сонли низоми 43-бандида назарда тутилди.

☑️ Шунингдек, қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни расмийлаштиришда битим иштирокчилари ва уларнинг ваколатли вакиллари шахсини электрон ҳужжатлар орқали тасдиқлашга рухсат берилди. Вояга етмаганлар иштирокидаги битимларда туғилганлик гувоҳномаси ҳамда ота-она ёки васийларнинг тегишли ҳужжатларини ҳам белгиланган тартибда электрон шаклда тақдим этиш мумкин.

☑️ Инвестиция воситачиси фаолияти тўхтатилган ёки тугатилган ҳолларда қимматли қоғозларни эгаларига қайтариш жараёнида ҳам шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилиниши белгиланди. Бунда васийлар ва ҳомийларга оид ҳужжатларни тақдим этиш тартибига ҳам ўзгартириш киритилди.

☑️ Бундан ташқари, аудиторлик ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши ички назорат қоидалари доирасида шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг расмий электрон шаклидан фойдаланиш имконияти назарда тутилди.

☝️Мазкур ўзгартиришлар 2026 йил 22 октябрдан кучга кирган.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🗣21:00

Бугун 23 октябрь куни банклараро тўловларни қабул қилиш 21:00 гача узайтирилди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Octobank ипотекаси — йиллик 20% дан

Octobank ипотекаси билан бирламчи ёки иккиламчи бозордан хонадон харид қилиш мумкин.

- муддати — 10 йилгача
- бошланғич тўлов — 20% дан
- Octobank иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари ва корпоратив мижозлар ходимлари учун махсус ставка — йиллик 18% дан (2026-йил 31-декабргача амал қилади).

Онлайн ариза бериш
ipoteka

☎️ +998 71 202-33-33
Лойиҳа_11799_Муробаҳа_исломий_молия_стандарти.pdf
488.3 KB
⚡️Исломий банкларда «Муробаҳа» асосида молиялаштириш учун янги қоидалар таклиф этилди

Марказий банк томонидан 1-сонли «Муробаҳа» исломий молия стандартини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси эълон қилинди. Ҳужжат билан исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклар томонидан муробаҳа операцияларини ўтказиш, мижозлар билан шартнома тузиш, товарларни сотиб олиш ва улар учун ҳисоб-китоб қилиш тартибини белгилаш назарда тутилмоқда.

☑️ Лойиҳага кўра, банк мижоз буюртмаси асосида товарни аввал ўз мулкига сотиб олиши, шундан кейингина уни бошланғич қиймати ва олдиндан келишилган устама билан мижозга сотиши мумкин бўлади. Бунда товар нархи ва банк устамаси шартномада аниқ кўрсатилиши, устама эса кейинчалик ўзгартирилмаслиги белгиланмоқда.

☑️ Шунингдек, банкларга мижозни молиялаштириш мажбуриятини олгани ёки молиялаштиргани учун алоҳида комиссия, йиғим ва бошқа тўловларни ундириш тақиқланиши кўзда тутилган. Товарни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотишга рухсат берилади, бироқ тўлов кечиктирилгани ёки муддати узайтирилгани сабабли сотув нархини ошириш мумкин бўлмайди.

☑️ Қарор лойиҳасида кечиктирилган тўловлар учун неустойка ундириш имконияти ҳам назарда тутилган. Аммо ушбу маблағлар банк даромадига ўтказилмайди, балки тўлиқ хайрия мақсадларига йўналтирилиши шарт бўлади.

☑️ Бундан ташқари, банк товарни сотиб олишда чегирма олган тақдирда, ушбу чегирма мижозга сотиш нархида ҳам ҳисобга олиниши белгиланмоқда. Товар мижоз мулкига ўтказилгунига қадар унга эгалик қилиш билан боғлиқ таваккалчиликлар банк зиммасида бўлади.

☑️ Лойиҳада олтин, кумуш ва валюталарни насияга муробаҳа асосида сотишга йўл қўйилмаслиги, шунингдек, мижоз тўловларни тўлиқ якунламагунича товарга мулк ҳуқуқини ўтказмаслик шартини белгилаш тақиқланиши ҳам назарда тутилган.

☝️Мазкур тартиблар ҳозирча лойиҳа босқичида. Қарор тасдиқланса, у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгиланмоқда.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Банк мижозлари билиши керак бўлган 19 та муҳим ҳолатни бир жойга жамладик

Банкдан кредит олган, карта ёки ҳисобварақ очган, гаровга мулк қўйган фуқаролар турли вазиятларга дуч келади. Айрим ҳолларда мижоз ўз ҳуқуқларини билмайди, баъзида эса банк қандай ҳаракат қилиши кераклиги тушунарсиз бўлиб қолади.

@Bankxabar каналида шу пайтгача банк ва мижоз ўртасидаги муносабатларга оид кўплаб масалаларни қонунчилик асосида тушунтириб келдик. Энг керакли материалларни бир жойга жамладим. Ҳар бир мавзу устига босиб, батафсил тушунтириш билан танишишингиз мумкин.

☑️ Кредит тарихи ёмонлашган фуқаро қачон яна кредит олиши мумкинлиги, салбий маълумотлар қанча вақт сақланиши ва кредит тарихини яхшилаш тартиби.

☑️ Кредит тўлови кечикканда банк мижозни дарҳол судга бериши мумкинлиги ҳамда судгача қарздорликни ундириш тартиби.

☑️ Банк ходими кредит қарзини ундириш учун мижознинг уйига бориши ёки телефон қилиши, бунда мижознинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш талаблари.

☑️ Кредит тўлови кечиктирилганда пеня ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш бўйича белгиланган чекловлар.

☑️ Суд қарори чиққандан кейин микроқарз учун фоиз ҳисоблаш масаласи ва бу борадаги ҳуқуқий тушунмовчиликлар.

☑️ Кредит учун белгиланган ойлик тўловдан ортиқча пул тўланганда унинг асосий қарзга йўналтирилиши, банк ҳисоб-китоблари билан боғлиқ муаммолар.

☑️ Кредит муддатидан олдин тўлиқ ёпилганда суғурта пулини қайтариб олиш шартлари, қайтариладиган суммани ҳисоблаш ва мурожаат қилиш тартиби.

☑️ Кредит тўлиқ тўлангандан кейин банк гаровдаги мулкни 3 иш кунида тақиқдан чиқармаса, банкка қўлланилиши мумкин бўлган жарима ва мижознинг ҳуқуқлари.

☑️ Кредит қарзи бор фуқаронинг чет элга чиқиши қайси ҳолларда чекланиши, тақиқни текшириш ва уни олиб ташлаш тартиби.

☑️ 2027 йил 10 январдан кредит қарзини ундиришда банк карталарида минимал маблағ қолдириш бўйича кучга кирадиган янги талаблар.

☑️ Банкомат мижознинг картасини ютиб қўйганда уни қайтариш тартиби ва банкнинг бу борадаги мажбуриятлари.

☑️ Банк картасига пул келиб тушганда ёки картадан маблағ чиқарилганда блоклаш масаласи ва бундай ҳолатларнинг сабаблари.

☑️ Банк ҳисобварақларини хорижга чиқиш паспорти билан очиш ҳамда ўз номига очилган ҳисобварақлар ҳақида маълумот олишнинг янги тартиби.

☑️ Банкда хизмат кўрсатиш, кредит тўловлари, гаровни ечиш ва қарздор билан мулоқот қилиш бўйича мижозларнинг муҳим ҳуқуқлари.

☑️ Банкка берилган мурожаат ва шикоятлар билан ишлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича банкларга қўйилган талаблар.

☑️ Бошқа шахснинг кредитига кафил бўлиш қандай молиявий мажбуриятлар ва жавобгарликларни келтириб чиқариши.

☑️ Танишингизнинг кредити учун ўз уйингиз ёки бошқа мулкингизни гаровга қўйиш қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши.

☑️ Кредит олган шахс вафот этганда унинг банк олдидаги қарзи қандай тартибда ҳал этилиши.

☑️ Эр-хотин ажрашаётганда кредитга олинган уй, автомобиль ва бошқа мулкларни тақсимлаш тартиби.

Ушбу материалларни ўзингизга сақлаб қўйинг ва яқинларингизга ҳам юборинг. Банк билан боғлиқ вазиятларда асқотиши мумкин.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
3960_сон_қарор_—_Тўлов_свитчи_орқали_чакана_тўловларни_ўтказиш_тартиби.pdf
1.1 MB
⚡️ЧАКАНА ТЎЛОВЛАРНИ ЯГОНА СВИТЧ ОРҚАЛИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТАСДИҚЛАНДИ

Марказий банк бошқарувининг 3960-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган қарори асосида банк карталари, электрон пуллар ва мобил иловалар орқали амалга ошириладиган чакана тўловларни ягона тизим орқали ўтказиш тартиби белгиланди.

☑️ Янги тартибга кўра, Ўзбекистон банклари томонидан чиқарилган халқаро банк карталари ва электрон пуллар орқали сўмда амалга ошириладиган чакана тўловлар, пул ўтказмалари, шунингдек мобил иловалар орқали жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари Марказий банкнинг ягона тўлов свитчи орқали қайта ишланади.

👉 Тўлов свитчи — бу банклар ва тўлов тизимлари ўртасидаги операцияларни қабул қилиш, текшириш, тегишли банкка йўналтириш ҳамда ўзаро ҳисоб-китобларни ташкил этишга хизмат қиладиган марказлашган инфратузилма. Яъни мижозлар учун алоҳида илова эмас, балки тўловлар ортида ишлайдиган ягона технологик тизим ҳисобланади.

☑️ Низомга мувофиқ, тўловларни йўналтириш жараёни 24/7 режимида, яъни кечаю кундуз ташкил этилади. Тизимга банклар бевосита иштирокчи сифатида, тўлов ташкилотлари ва тўлов тизимлари операторлари эса ҳисоб-китоб банки орқали уланади. Уланиш бўйича аризаларни кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилишнинг умумий муддати 30 иш кунидан ошмаслиги белгиланган.

☑️ Шунингдек, тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга мижознинг розилигисиз тўловни бошлаш, тўлов реквизитларини бир томонлама ўзгартириш тақиқланади. Банк сири, шахсий маълумотлар ва операциялар хавфсизлиги таъминланиши шарт. Хато ўтказмаларни тузатиш, пулни қайтариш ҳамда низоларни ҳал қилиш амалдаги қонунчилик ва тегишли тўлов тизимлари қоидалари асосида амалга оширилади.

Мазкур қарор 2027 йил 25 январдан кучга киради.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Open bank Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун илк лицензияни олди

Марказий банк Бошқарувининг 2026 йил 23 октябрдаги 28/1-сонли қарори билан «Open bank» акциядорлик жамиятига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи 1-I-сонли лицензия тақдим этилди.

Бу Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини амалга ошириш учун берилган биринчи лицензия ҳисобланади. Мазкур лицензия «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 5¹-моддасида назарда тутилган исломий молия операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини беради.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Бугун Алоқабанк Бошқаруви Раиси Ирисбекова Каммуна Наринбаевнанинг таваллуд айёмлари.

К.Наринбаевна 1960 йил Қозоғистон Республикасида туғилган. Маълумоти олий, 1982 йил Тошкент автомобиль транспорти ва йўллари институтини, 1991 йил С.Орджоникидзе номидаги Россия давлат Бошқарув академияси - аспирантура босқичини ҳамда 2009 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети тамомлаган.

Маълумот учун, К.Наринбаевна 2018 йил «Меҳнат шуҳрати ордени» билан, 2020 йил эса Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган «Ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланган.

@Bankxabar жамоаси Каммуна Наринбаевнага доимо омонлик, оилавий бахт ва келажакдаги ишларига муваффақиятлар тилайди.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💳HUMO тўлов тизими HUMO Pay мобил иловасини ишга туширди

HUMO миллий тўлов тизими ўз карталари эгалари учун HUMO Pay мобил иловасини ишга туширди. Энди фойдаланувчилар илова орқали тўловларни амалга ошириш, пул ўтказиш ва банк карталарини мустақил бошқариш имкониятига эга.

Эътиборлиси, 2026 йил 31 декабрга қадар HUMO карталари ўртасида ойига 100 млн сўмгача пул ўтказмалари комиссиясиз амалга оширилади. Шунингдек, Android смартфонларида NFC технологияси орқали телефонни терминалга яқинлаштириб, контактсиз тўлов қилиш имконияти ҳам мавжуд.

Илова орқали харажатлар ва операциялар тарихини кузатиш, картани блоклаш ёки блокдан чиқариш, PIN-кодни ўзгартириш мумкин. Бунинг учун банкка бориш талаб этилмайди.

📲 HUMO Pay иловасини ушбу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM