ЎРҚ_1184_—_Лотин_ёзувига_асосланган_ўзбек_алифбосига_ўзгартириш.pdf
971.2 KB
⚡️ЯНГИ АЛИФБО АЙРИМ БАНК НОМЛАРИНИНГ ЁЗИЛИШИГА ТАЪСИР ҚИЛИШИ МУМКИН, ЭСКИ ШАРТНОМАЛАР ВА ПУЛЛАР ЎЗ КУЧИНИ САҚЛАЙДИ
2026 йил 21 октябрда қабул қилинган ЎРҚ–1184-сонли Қонун билан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўзгартириш киритилди. Қонун 2027 йил 22 апрелдан кучга киради ва банк-молия соҳасидаги ўзбекча ёзувларга ҳам таъсир қилади.
☑️ Қонуннинг 1-моддасига асосан, амалдаги 26 та ҳарф ва 3 та ҳарф бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат алифбо жорий этилади. Бунда O‘ → Ö, G‘ → Ğ, Sh → Ş, Ch → Ç шаклида ёзилади.
☑️ Айрим банк номларининг ёзилиши ўзгариши мумкин. Бироқ банк номларини расман қачондан янги алифбога мослаштириш ҳозирча аниқ эмас. Чунки қонуннинг 3-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда янги алифбони жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши керак.
☑️ Аввал тузилган кредит, омонат ва гаров шартномалари ўз кучини сақлайди. Қонуннинг 2-моддасига асосан, у кучга киргунига қадар лотин алифбосида расмийлаштирилган ҳужжатларда ҳарфларнинг аввалги шакли мавжудлиги уларнинг амал қилишига тўсқинлик қилмайди.
☑️ Муомаладаги сўм банкнотларини алмаштириш талаб этилмайди. Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ, миллий валютада аввалги ҳарфлар сақланиб қолиши унинг муомалада бўлишига тўсқинлик қилмайди.
☑️ Акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар ҳам ўз кучини сақлайди. Қонуннинг 2-моддаси илгари расмийлаштирилган қимматли қоғозларда эски ҳарфларнинг мавжудлиги уларнинг амал қилишига ва муомалада бўлишига тўсқинлик қилмаслигини белгилайди.
☑️ Қонуннинг 4-моддасига асосан, у 2027 йил 22 апрелдан кучга киради. Банк номлари ва бошқа ёзувларни янги алифбога мослаштиришнинг амалий муддатлари чора-тадбирлар дастури асосида аниқлаштирилади. Аммо аввалги алифбода расмийлаштирилган банк ҳужжатлари, миллий валюта ва қимматли қоғозлар фақат ҳарфлар ўзгаргани сабабли ўз кучини йўқотмайди.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Ўзбекистонда Google Pay ва Apple Pay ишга тушди — хизматлар қайси банкларнинг карталарида ишлайди?
Бугун, 27 октябрдан Ўзбекистонда Google Pay ва Apple Pay тўлов хизматлари ишлай бошлади. Энди фойдаланувчилар маҳаллий банклар томонидан чиқарилган Visa ва Mastercard карталарини смартфонларига улаб, контактсиз тўловларни амалга оширишлари мумкин.
☑️ Google Pay ҳозирча 9 та банкнинг карталарини қўллаб-қувватлайди.
🏦 АВО Банк
🏦 Октобанк
💳 Узум Банк
🏦 ТБС Банк
🏦 Алоқабанк
🏦 Капиталбанк
🏦 Ипак Йўли банки
🏦 Ўзмиллийбанк
🏦 Ориент Финанс Банк
☑️ Apple Pay эса 8 та банкнинг карталарида ишлайди.
💳 Узум Банк
🏦 Ориент Финанс Банк
🏦 Ўзмиллийбанк
🏦 Капиталбанк
🏦 Ҳамкорбанк
🏦 Ипак Йўли банки
🏦 ТБС Банк
🏦 Октобанк
Хизматдан фойдаланиш учун Android смартфонларида Google Wallet, iPhone қурилмаларида эса Apple Wallet иловасига банк картасини қўшиш керак. Шундан сўнг NFC технологияси орқали тўлов терминалига телефонни яқинлаштириб, харидлар учун тўлов қилиш мумкин. Бунда пластик картани ёнингизда олиб юриш шарт эмас.
Муҳим жиҳати, айрим банкларнинг барча турдаги Visa ва Mastercard карталари ҳозирча қўллаб-қувватланмаслиги мумкин. Шу сабабли картанинг хизматга мослигини тегишли банк орқали аниқлаштириш тавсия этилади. Қўллаб-қувватланадиган банклар рўйхати босқичма-босқич кенгайтирилади.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Бугун, 27 октябрдан Ўзбекистонда Google Pay ва Apple Pay тўлов хизматлари ишлай бошлади. Энди фойдаланувчилар маҳаллий банклар томонидан чиқарилган Visa ва Mastercard карталарини смартфонларига улаб, контактсиз тўловларни амалга оширишлари мумкин.
☑️ Google Pay ҳозирча 9 та банкнинг карталарини қўллаб-қувватлайди.
☑️ Apple Pay эса 8 та банкнинг карталарида ишлайди.
Хизматдан фойдаланиш учун Android смартфонларида Google Wallet, iPhone қурилмаларида эса Apple Wallet иловасига банк картасини қўшиш керак. Шундан сўнг NFC технологияси орқали тўлов терминалига телефонни яқинлаштириб, харидлар учун тўлов қилиш мумкин. Бунда пластик картани ёнингизда олиб юриш шарт эмас.
Муҳим жиҳати, айрим банкларнинг барча турдаги Visa ва Mastercard карталари ҳозирча қўллаб-қувватланмаслиги мумкин. Шу сабабли картанинг хизматга мослигини тегишли банк орқали аниқлаштириш тавсия этилади. Қўллаб-қувватланадиган банклар рўйхати босқичма-босқич кенгайтирилади.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Президент тиббиёт ходимларининг ипотека кредитларини қоплаш, иш ҳақига устамалар тўлаш ва соҳага инвестициялар жалб қилиш бўйича янги ташаббусларни эълон қилди
Бугун, 27 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида тиббиёт ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашув ўтказди. Унда ипотека кредитларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тиббиёт ходимларининг даромадларини ошириш, хусусий секторни ривожлантириш ва инвестициялар жалб қилиш бўйича қатор янгиликлар эълон қилинди.
☑️ Тизимда камида 15 йил ишлаган тиббиёт ходимларининг ипотека кредити бир қисмини қоплаш учун 50 млрд сўм ажратилди. Ушбу имконият орқали 2027 йилда 1 минг нафар тиббиёт ходими янги уйга кўчиб ўтиши кутилмоқда.
☑️ Шунингдек, ҳар йили 500 нафар ёш тиббиёт ходимининг ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.
☑️ 2027 йил 1 июлдан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими жорий этилади. Дастлаб ихтиёрий бўлган ушбу тартиб 2030 йилдан мажбурий тус олади. Рўйхатдан ўтган шифокор ва фармацевтларнинг иш ҳақига 7 млн сўмдан, ҳамшираларга эса 3,5 млн сўмдан устама тўланади.
☑️ Бакалавриатни тугатган ҳамшира ва тиббиёт оғаларига 1,5 млн сўм, магистратурани тугатганларга 2,5 млн сўм қўшимча устама белгиланади. Оилавий шифокорлик бўйича тор соҳа мутахассисларига устама 5,5 млн сўмни ташкил этади.
☑️ 2027 йилдан олис ҳудудларда ишлайдиган барча шифокорларнинг ойлик қўшимча устамаси 2 млн сўмдан 4,5 млн сўмга оширилади. Бундай ҳудудга ишга кирган шифокорларга 50 млн сўм бир марталик рағбат пули берилади.
☑️ Президент 2027 йилда ҳар бир ҳудудга камида 150 млн доллар инвестиция ва грант жалб қилиш вазифасини қўйди. Хусусий клиникалар учун ер участкалари аукцион орқали қулай шартларда таклиф этилади.
☑️ Давлат шифохоналарида тадбиркорларга замонавий тиббий ускуналар ўрнатиш учун жой ажратилади. Гемодиализ, лаборатория, стерилизация, реабилитация ва физиотерапия хизматлари хусусий сектордан харид қилинади. Кўрсатилган хизматлар учун суғурта тизими орқали ҳақ тўлаш механизми йўлга қўйилади.
☑️ 2027 йилдан тор соҳа мутахассислиги бўйича резидентурада ўқиш бепул бўлади ва талабаларга 3 млн сўм стипендия тўланади.
☑️ Бирламчи бўғин ва туманлардаги тиббиёт ходимларининг малака ошириш харажатлари давлат томонидан тўлиқ қопланади. Натижада 130 минг нафар ходимнинг ҳар йили 100 млрд сўм маблағи ўзида қолади.
☑️ Вилоят босқичида ғолиб бўлган 14 нафар шифокор электромобиль билан тақдирланади. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи энг яхши 10 та лойиҳа муаллифига 200 млн сўмдан грант ажратилади.
☑️ Хорижий клиникаларда тажриба орттирган ватандош шифокорлар мамлакатимизга жалб қилиниб, уларнинг ойлик иш ҳақига 50 млн сўмгача устама тўланади. Шунингдек, уларнинг иш жойлари замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланади.

Apple Payni kutdingizmi? Octobank kartalari bilan u allaqachon ishlamoqda!
Endi iPhone, Apple Watch, iPad va Mac orqali xaridlar uchun to‘lovlarni amalga oshirishingiz mumkin!
Octobank kartalari egalari O‘zbekistonda birinchilardan bo‘lib ushbu xizmatdan foydalanish imkoniga ega bo‘ldi.
Endi Octobankning Visa va Mastercard kartalarini Apple Walletga qo‘shib, Apple qurilmalari orqali to‘lovlarni amalga oshirish mumkin.
🛍 Do‘konlarda — kontaktsiz to‘lov terminalida iPhone yoki Apple Watch orqali;
⌨️ Onlayn — iPad va Mac orqali, karta ma’lumotlarini qo‘lda kiritmasdan.
Xaridni qurilmangizda tasdiqlaysiz, Apple Pay esa karta raqamingizni himoya qiladi — sotuvchiga uzatilmaydi.
Tez orada Apple Pay HUMO kartalarini ham qo‘llab-quvvatlaydi.
Octobank kartangizni Apple Walletga qo‘shing va keyingi xaridingizdayoq yangi to‘lov usulini sinab ko‘ring!

Apple Pay ва ОФБ билан бир ҳаракатда тўланг! 📱
Энди «Ориент Финанс» Банкининг Visa ва Mastercard карталарини OFB мобил иловаси орқали Apple Pay’га улаш ва жисмоний картадан фойдаланмасдан Apple қурилмалари ёрдамида харидлар учун тўловларни амалга ошириш мумкин.
OFB картасини Apple Wallet’га қандай қўшиш мумкин?
1️⃣ Apple Wallet’ни очинг.
2️⃣ Юқори ўнг бурчакдаги «+» белгисини босинг ва карта қўшишни танланг.
3️⃣ OFB карта маълумотларини киритинг ва қўшишни тасдиқланг.
4️⃣ Тасдиқлангандан сўнг карта Apple Wallet’да пайдо бўлади.
Тўловни қандай амалга ошириш мумкин?
↪️ Дўконларда: Apple қурилмангиз орқали тўловни тасдиқланг ва уни терминалга яқинлаштиринг.
↪️ Иловалар ва сайтларда: буюртмани расмийлаштиришда Apple Pay’ни танланг ва тўловни тасдиқланг.
🏦 OFB картангизни Apple Pay’га уланг ва харидлар учун мамнуният билан тўланг!
FB | Instagram | Yordamchi | YouTube | OFB мобил иловаси | ofb.uz
Энди «Ориент Финанс» Банкининг Visa ва Mastercard карталарини OFB мобил иловаси орқали Apple Pay’га улаш ва жисмоний картадан фойдаланмасдан Apple қурилмалари ёрдамида харидлар учун тўловларни амалга ошириш мумкин.
OFB картасини Apple Wallet’га қандай қўшиш мумкин?
Тўловни қандай амалга ошириш мумкин?
FB | Instagram | Yordamchi | YouTube | OFB мобил иловаси | ofb.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қайси банкларда кредит портфели ва муаммоли кредитлар ҳажми энг катта, NPL улуши эса энг юқори ва энг паст?
☑️ 2026 йил 1 октябрь ҳолатига тижорат банкларининг жами кредит портфели 659 трлн 87,1 млрд сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 9,1 фоизга ошди. Шу даврда муаммоли кредитлар (NPL) ҳажми 18 трлн 55,3 млрд сўмдан 25 трлн 41,4 млрд сўмга етди. Бу йил бошига нисбатан 38,7 фоизлик ўсиш демакдир.
☝️Натижада банк тизими бўйича муаммоли кредитларнинг жами кредит портфелидаги улуши 2,99 фоиздан 3,80 фоизга кўтарилди. Яъни кредит портфели ўсиши билан бирга муаммоли кредитлар ҳажми ҳам ундан тезроқ суръатда ортган.
☑️ Кредит портфели энг катта бўлган 5 та банк:
🏦 Ўзмиллийбанк — 104,1 трлн сўм;
🏦 Агробанк — 95,9 трлн сўм;
🏦 ЎзСҚБ — 59,3 трлн сўм;
🏦 Асакабанк — 39,3 трлн сўм;
🏦 Капиталбанк — 39,9 трлн сўм.
☑️ Кредит портфели энг кичик бўлган 5 та банк:
🏦 Содерот банк — 8,7 млрд сўм;
▪️Таянч микромолия банки — 219,5 млрд сўм;
💳 Uzum Bank — 449,8 млрд сўм;
🏦 Мадад Инвест банк — 586,8 млрд сўм;
🏦 Пойтахт банк — 750,1 млрд сўм.
☝️Бунда Таянч микромолия банки 1 октябрь ҳолатига биринчи марта ҳисоботда акс этган. Шунингдек, Uzum Bank кредит портфели йил бошига нисбатан 352,1 фоизга, Пойтахт банкники 164,9 фоизга ошган.
☑️ Муаммоли кредитлар ҳажми энг катта бўлган 5 та банк:
🏦 Агробанк — 3 трлн 180 млрд сўм;
🏦 Ўзмиллийбанк — 3 трлн 107,5 млрд сўм;
🏦 МКБ — 2 трлн 739,1 млрд сўм;
🏦 ЎзСҚБ — 1 трлн 794 млрд сўм;
🏦 Асакабанк — 1 трлн 608,2 млрд сўм.
☑️ Муаммоли кредитлар ҳажми энг кичик бўлган 5 та банк:
🏦 KDB Bank — 0 сўм;
🏦 Octobank — 0 сўм;
💳 Uzum Bank — 0,1 млрд сўм;
🏦 Содерот банк — 0,3 млрд сўм;
😊 Таянч микромолия банки — 1,8 млрд сўм.
☑️ Муаммоли кредитлар улуши (NPL) энг юқори бўлган 5 та банк:
🏦 Мадад Инвест банк — 43,42 фоиз;
🏦 Пойтахт банк — 13,79 фоиз;
🏦 TBC Bank — 13,40 фоиз;
🏦 МКБанк — 11,39 фоиз;
🏦 ANORBANK — 9,03 фоиз.
Энг юқори кўрсаткич Мадад Инвест банкда қайд этилган. Ушбу банкнинг NPL улуши йил бошидаги 0,62 фоиздан 43,42 фоизгача кўтарилган. Пойтахт банкда эса аксинча, йил бошидаги 24,40 фоиздан 13,79 фоизгача пасайган. TBC Bankда NPL улуши 5,71 фоиздан 13,40 фоизга, Микрокредитбанкда 4,41 фоиздан 11,39 фоизга, ANORBANKда эса 4,75 фоиздан 9,03 фоизга ошган.
☑️ Муаммоли кредитлар улуши (NPL) энг паст бўлган 5 та банк:
🏦 KDB Bank — 0,00 фоиз;
🏦 Octobank — 0,00 фоиз;
💳 Uzum Bank — 0,03 фоиз;
🏦 APEX BANK — 0,08 фоиз;
🏦 Open Bank — 0,42 фоиз.
☝️Ушбу банкларда муаммоли кредитлар улуши нисбатан паст бўлиб, айримларида йил бошига нисбатан кредит портфели сезиларли даражада ўсган. Жумладан, APEX BANK кредит портфели 152,3 фоизга, Open Bank'ники 124,8 фоизга ошган.
❓Давлат улушига эга банклар ва бошқа банкларда вазият қандай?
▪️Давлат улушига эга 9 та банкнинг жами кредит портфели 425,8 трлн сўм, муаммоли кредитлари эса 16,94 трлн сўмни ташкил этган. Уларда NPL улуши 3,98 фоиз бўлиб, йил бошига нисбатан 0,81 фоиз бандга ошган. Қолган 26 та банкда кредит портфели 233,27 трлн сўм, муаммоли кредитлар ҳажми 8,1 трлн сўм, NPL улуши эса 3,47 фоиз бўлган. Бу гуруҳда ҳам NPL улуши 0,86 фоиз бандга ошган. Демак, муаммоли кредитлар ҳажмининг ўсиши фақат давлат улушига эга банкларда эмас, бошқа тижорат банкларида ҳам кузатилмоқда.
Манба: Марказий банк маълумотлари асосида Bankers.uz ҳисоб-китоблари.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
☑️ 2026 йил 1 октябрь ҳолатига тижорат банкларининг жами кредит портфели 659 трлн 87,1 млрд сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 9,1 фоизга ошди. Шу даврда муаммоли кредитлар (NPL) ҳажми 18 трлн 55,3 млрд сўмдан 25 трлн 41,4 млрд сўмга етди. Бу йил бошига нисбатан 38,7 фоизлик ўсиш демакдир.
☝️Натижада банк тизими бўйича муаммоли кредитларнинг жами кредит портфелидаги улуши 2,99 фоиздан 3,80 фоизга кўтарилди. Яъни кредит портфели ўсиши билан бирга муаммоли кредитлар ҳажми ҳам ундан тезроқ суръатда ортган.
☑️ Кредит портфели энг катта бўлган 5 та банк:
☑️ Кредит портфели энг кичик бўлган 5 та банк:
▪️Таянч микромолия банки — 219,5 млрд сўм;
☝️Бунда Таянч микромолия банки 1 октябрь ҳолатига биринчи марта ҳисоботда акс этган. Шунингдек, Uzum Bank кредит портфели йил бошига нисбатан 352,1 фоизга, Пойтахт банкники 164,9 фоизга ошган.
☑️ Муаммоли кредитлар ҳажми энг катта бўлган 5 та банк:
☑️ Муаммоли кредитлар ҳажми энг кичик бўлган 5 та банк:
☑️ Муаммоли кредитлар улуши (NPL) энг юқори бўлган 5 та банк:
Энг юқори кўрсаткич Мадад Инвест банкда қайд этилган. Ушбу банкнинг NPL улуши йил бошидаги 0,62 фоиздан 43,42 фоизгача кўтарилган. Пойтахт банкда эса аксинча, йил бошидаги 24,40 фоиздан 13,79 фоизгача пасайган. TBC Bankда NPL улуши 5,71 фоиздан 13,40 фоизга, Микрокредитбанкда 4,41 фоиздан 11,39 фоизга, ANORBANKда эса 4,75 фоиздан 9,03 фоизга ошган.
☑️ Муаммоли кредитлар улуши (NPL) энг паст бўлган 5 та банк:
☝️Ушбу банкларда муаммоли кредитлар улуши нисбатан паст бўлиб, айримларида йил бошига нисбатан кредит портфели сезиларли даражада ўсган. Жумладан, APEX BANK кредит портфели 152,3 фоизга, Open Bank'ники 124,8 фоизга ошган.
❓Давлат улушига эга банклар ва бошқа банкларда вазият қандай?
▪️Давлат улушига эга 9 та банкнинг жами кредит портфели 425,8 трлн сўм, муаммоли кредитлари эса 16,94 трлн сўмни ташкил этган. Уларда NPL улуши 3,98 фоиз бўлиб, йил бошига нисбатан 0,81 фоиз бандга ошган. Қолган 26 та банкда кредит портфели 233,27 трлн сўм, муаммоли кредитлар ҳажми 8,1 трлн сўм, NPL улуши эса 3,47 фоиз бўлган. Бу гуруҳда ҳам NPL улуши 0,86 фоиз бандга ошган. Демак, муаммоли кредитлар ҳажмининг ўсиши фақат давлат улушига эга банкларда эмас, бошқа тижорат банкларида ҳам кузатилмоқда.
Манба: Марказий банк маълумотлари асосида Bankers.uz ҳисоб-китоблари.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📲 Apple Pay endi Asterium Visa va Mastercard karta egalari uçun mavjud
• Dökonlarda: iPhone yoki Apple Watch'ni terminalga yaqinlaştiring va tölovni Face ID, Touch ID yoki kod-parol orqali tasdiqlang.
• Ilovalarda va Safari orqali kiriladigan saytlarda: tölov paytida Apple Pay'ni tanlang — karta ma'lumotlarini kiritiş şart emas.
• Xorijda: Apple Pay qabul qilinadigan barça joylarda tölovlarni amalga oşiring.
📌 Apple Pay'ni hoziroq ulang
Asterium kartangiz bölsa, iPhone qurilmangizda Wallet ilovasini oçing, «+» belgisini bosing va ekrandagi körsatmalarga amal qiling.
Hali kartangiz bölmasa, Asterium Wallet ilovasini yuklang. Röyxatdan va identifikatsiyadan ötib, Visa yoki Mastercard kartasini rasmiylaştiring.
Karta tariflari özgarişsiz qoladi — komissiya va konvertatsiya odatdagi karta tölovlari kabi hisoblanadi.
Kartangizni Apple Wallet'ga bir marta qöşing va iPhone yoki Apple Watch orqali har kuni tölov qiling 💚
Asterium Wallet ilovasini yuklaş
*Kripto-aktivlar bilan operatsiyalar yuqori volatillikka ega bölib, mablağlarni töliq yöqotiş xavfini ǒz içiga oladi. Kripto-aktivlar davlat tomonidan kafolatlanmaydi va Özbekiston Respublikasida qonuniy tölov vositasi hisoblanmaydi. Asterium kartalari orqali tovar va xizmatlar uçun tölovlar kripto-aktivlarni fiat valyutaga avtomatik konvertatsiya qiliş orqali amalga oşiriladi.

ҚАЙСИ БАНКЛАР БОШҚА БАНКДАН ОЛИНГАН КРЕДИТЛАРНИ ПАСТРОҚ ФОИЗДА ҚАЙТА МОЛИЯЛАШТИРМОҚДА?
Айрим тижорат банклари бошқа банклардан олинган ипотека, автокредит, микроқарз ва бизнес кредитларини пастроқ фоиз ставкасида қайта молиялаштириш имкониятини таклиф қилмоқда. Қуйида банкларнинг расмий эълонларидаги шартлар кредит турлари бўйича, энг паст фоиздан юқорига қараб келтирилган.
☑️ ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ:
🏦 Капиталбанк — 21%
Муддати — 10 йилгача;
Миқдори — 1 млрд сўмгача;
🔗 Батафсил маълумот
🏦 Халқ банки — 21,5%
Муддати — 15 йилгача;
Миқдори — Тошкентда 1 млрд, ҳудудларда 550 млн сўмгача;
🔗 Батафсил маълумот
🏦 Агробанк — 21,5% дан
Муддати — 20 йилгача;
Миқдори — 1 млрд сўмгача;
🔗 Батафсил маълумот
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки — 21,5–22%
Муддати — 15 йилгача;
Миқдори — Тошкентда 4,4 млрд, ҳудудларда 2,2 млрд сўмгача;
🔗 Батафсил маълумот
🏦 Ипак Йўли банк — 23,9%
Муддати — 10 йилгача;
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача;
🔗 Батафсил маълумот
🏦 Алоқабанк — 24%
Муддати — 3 ойдан 20 йилгача;
Миқдори — 5 млн сўмдан 800 млн сўмгача;
🔗 Батафсил маълумот
🏦 Universalbank — 24%
Муддати — 10 йилгача;
Миқдори — 800 млн сўмгача;
🔗 Батафсил маълумот
🏦 Orient Finans Bank — 24%
Муддати — 20 йилгача;
Миқдори — 800 млн сўмгача;
🔗 Батафсил маълумот
💳 МИКРОҚАРЗ ВА БОШҚА КРЕДИТЛАР:
🏦 Octobank — 24,9–28,9%
Муддати — 5 йилгача;
Миқдори — 4 млн сўмдан 100 млн сўмгача;
Бошқа банклардаги кредитларни микроқарз шаклида қайта молиялаштиради;
🔗 Батафсил маълумот
🏦 Агробанк — 25% дан
Муддати — 5 йилгача;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
«Арзон» микроқарзи орқали бошқа банкдаги кредит ва микроқарзлар қайта молиялаштирилади;
🔗 Батафсил маълумот
🏦 Ипак Йўли банк — гаров билан
Сайтдаги бошланғич ставка — 22,9%;
Батафсил шартларда — муддатга қараб 25–27,9%;
Муддати — 5 йилгача;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
🔗 Батафсил маълумот
🏦 Ипак Йўли банк — гаровсиз
Сайтдаги бошланғич ставка — 22,9%;
Батафсил шартга кўра — 26% дан паст эмас;
Муддати — 3 йилгача;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
Суғурта ва жисмоний шахс кафиллиги талаб этилади;
🔗 Батафсил маълумот
🚘 АВТОКРЕДИТЛАР:
🏦 Ипак Йўли банк — 20,9% дан
Муддати — 5 йилгача;
Миқдори — 800 млн сўмгача;
Бошқа банкдан олинган, камида 6 ой амал қилаётган автокредит қайта молиялаштирилади. Муддатга қараб батафсил шартларда 21–24,9% минимал ставкалар белгиланган;
🔗 Батафсил маълумот
☝️Эътибор беринг! Қайта молиялаштиришда банклар мижознинг кредит тарихи, даромади, амалдаги кредит қолдиғи ва гаров таъминотини ўрганади. Пастроқ ставка ҳар доим ҳам кредит бўйича умумий тўлов камайишини англатмайди.
Маълумотлар 2026 йил 27 октябрь ҳолатига банкларнинг расмий манбалари асосида тайёрланди. Фоиз ставкалари ва шартлар банк қарорига кўра ўзгариши мумкин.
Каналга уланиш 👉🏻 @Bankxabar
Айрим тижорат банклари бошқа банклардан олинган ипотека, автокредит, микроқарз ва бизнес кредитларини пастроқ фоиз ставкасида қайта молиялаштириш имкониятини таклиф қилмоқда. Қуйида банкларнинг расмий эълонларидаги шартлар кредит турлари бўйича, энг паст фоиздан юқорига қараб келтирилган.
☑️ ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ:
Муддати — 10 йилгача;
Миқдори — 1 млрд сўмгача;
🔗 Батафсил маълумот
Муддати — 15 йилгача;
Миқдори — Тошкентда 1 млрд, ҳудудларда 550 млн сўмгача;
🔗 Батафсил маълумот
Муддати — 20 йилгача;
Миқдори — 1 млрд сўмгача;
🔗 Батафсил маълумот
Муддати — 15 йилгача;
Миқдори — Тошкентда 4,4 млрд, ҳудудларда 2,2 млрд сўмгача;
🔗 Батафсил маълумот
Муддати — 10 йилгача;
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача;
🔗 Батафсил маълумот
Муддати — 3 ойдан 20 йилгача;
Миқдори — 5 млн сўмдан 800 млн сўмгача;
🔗 Батафсил маълумот
Муддати — 10 йилгача;
Миқдори — 800 млн сўмгача;
🔗 Батафсил маълумот
Муддати — 20 йилгача;
Миқдори — 800 млн сўмгача;
🔗 Батафсил маълумот
💳 МИКРОҚАРЗ ВА БОШҚА КРЕДИТЛАР:
Муддати — 5 йилгача;
Миқдори — 4 млн сўмдан 100 млн сўмгача;
Бошқа банклардаги кредитларни микроқарз шаклида қайта молиялаштиради;
🔗 Батафсил маълумот
Муддати — 5 йилгача;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
«Арзон» микроқарзи орқали бошқа банкдаги кредит ва микроқарзлар қайта молиялаштирилади;
🔗 Батафсил маълумот
Сайтдаги бошланғич ставка — 22,9%;
Батафсил шартларда — муддатга қараб 25–27,9%;
Муддати — 5 йилгача;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
🔗 Батафсил маълумот
Сайтдаги бошланғич ставка — 22,9%;
Батафсил шартга кўра — 26% дан паст эмас;
Муддати — 3 йилгача;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
Суғурта ва жисмоний шахс кафиллиги талаб этилади;
🔗 Батафсил маълумот
🚘 АВТОКРЕДИТЛАР:
Муддати — 5 йилгача;
Миқдори — 800 млн сўмгача;
Бошқа банкдан олинган, камида 6 ой амал қилаётган автокредит қайта молиялаштирилади. Муддатга қараб батафсил шартларда 21–24,9% минимал ставкалар белгиланган;
🔗 Батафсил маълумот
☝️Эътибор беринг! Қайта молиялаштиришда банклар мижознинг кредит тарихи, даромади, амалдаги кредит қолдиғи ва гаров таъминотини ўрганади. Пастроқ ставка ҳар доим ҳам кредит бўйича умумий тўлов камайишини англатмайди.
Маълумотлар 2026 йил 27 октябрь ҳолатига банкларнинг расмий манбалари асосида тайёрланди. Фоиз ставкалари ва шартлар банк қарорига кўра ўзгариши мумкин.
Каналга уланиш 👉🏻 @Bankxabar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дўстлар, @Bankxabar’нинг асосий каналида банк ва молия соҳасидаги муҳим янгиликларни тезкор етказиб боряпмиз. Энди рус тилида ахборот олишни маъқул кўрадиган обуначилар учун @Bankxabar_Ru канали ҳам фаол ишламоқда.
Унда банклардаги янгиликлар, кредит ва омонатлар, тўловлар, карталар, Марказий банк қарорлари ва молия соҳасидаги бошқа муҳим хабарлар рус тилида бериб борилади. Айниқса, атрофингизда банк-молия янгиликларини рус тилида кузатадиган ҳамкасбларингиз, дўстларингиз ва яқинларингиз бўлса, уларга @Bankxabar_Ru каналини юбориб қўйинг.
Биз учун ҳар бир янги обуначи муҳим. Сиздан эса битта таклиф — биздан рус тилидаги энг муҳим банк хабарлари.
👉 @Bankxabar_Ru — обуна бўлинг ва яқинларингизни ҳам таклиф қилинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон банк-молия тизимидаги энг қадимий молия муассасаларидан бири — Ўзсаноатқурилишбанк (SQB) ташкил топганига 104 йил тўлди.
Банк тарихи 1922 йил 28 октябрда Тошкент шаҳрида Савдо-саноат банкининг Ўрта Осиё бўлими ташкил этилиши билан бошланган. 1924 йилдан бошлаб банк иқтисодиёт тармоқларини молиялаштириш ва кредитлашда фаол иштирок этган.
1926 йилда Бўзсув гидроэлектр станцияси қурилишини молиялаштирган банк 1932 йилда «Промбанк», 1959 йилда «Стройбанк» номи билан фаолиятини давом эттирган. 1966 йилги Тошкент зилзиласидан кейин пойтахтни қайта тиклаш ишларини молиявий қўллаб-қувватлашда ҳам муҳим ўрин тутган. 1987 йилда «Промстройбанк» номини олган молия муассасаси 1991 йилда акциядорлик тижорат банкига айлантирилган. 2009 йилдан эса «Ўзсаноатқурилишбанк» номи билан фаолият юритиб келмоқда.
Сўнгги йилларда банк рақамли трансформация, халқаро молия бозорларига чиқиш ва яшил молиялаштириш йўналишларида ривожланди. Хусусан, 2019 йилда 300 миллион долларлик корпоратив еврооблигациялар, 2025 йилда эса 300 миллион долларлик AT1 облигацияларини халқаро бозорга жойлаштирди.
104 йиллик тарих ортида бир неча авлод банк ходимларининг меҳнати, бой тажриба ва миллионлаб мижозларнинг ишончи мужассам. @Bankxabar жамоаси Ўзсаноатқурилишбанк раҳбарияти, кўп минг сонли жамоаси ва банк фахрийларини ташкил топганининг 104 йиллиги билан самимий табриклайди!
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
45 КУНДАН 62 КУНГАЧА ФОИЗСИЗ ДАВРГА ЭГА КРЕДИТ КАРТАЛАРИНИ ТАКЛИФ ҚИЛАЁТГАН БАНКЛАР РЎЙХАТИ
Ўзбекистонда тижорат банклари 45 кундан 62 кунгача фоизсиз даврга эга кредит карталарини таклиф қилмоқда. Белгиланган муддатда қарз тўлиқ қайтарилса, тегишли операциялар бўйича фоиз ҳисобланмайди. Акс ҳолда банк шартларида белгиланган йиллик фоиз ставкалари қўлланилади.
Банкларнинг расмий сайтларидаги маълумотлар асосида кредит карталари шартларини фоизсиз даври энг қисқасидан энг узунигача жамладик:
🏦 Orient Finans Bank — Niyat кредит картаси
▪️Фоизсиз давр: 45 кунгача
▪️Кредит лимити: 50 млн сўмгача
▪️Фоизсиз даврдан кейин: йиллик 34%
▪️Нақдлаштириш комиссияси: 4%, камида 30 минг сўм
▪️Батафсил маълумот
🏦 AVO Bank — AVO Platinum
▪️Фоизсиз давр: 45 кунгача
▪️Кредит лимити: 100 млн сўмгача
▪️Фоизсиз даврдан кейин: йиллик 27,9–74,9%
▪️Нақдлаштириш комиссияси: 8,9% + 29 минг сўм
▪️Батафсил маълумот
🏦 InfinBANK — InfinBLACK
▪️Фоизсиз давр: 50 кунгача
▪️Кредит лимити: 100 млн сўмгача
▪️Фоизсиз даврдан кейин: йиллик 25,55–54,75%
▪️Нақдлаштириш комиссияси: 2%
▪️Батафсил маълумот
🏦 TBC Bank — TBC Osmon
▪️Фоизсиз давр: 55 кунгача
▪️Кредит лимити: 50 млн сўмгача
▪️Фоизсиз даврдан кейин: йиллик 0–50%, индивидуал белгиланади
▪️Нақдлаштириш комиссияси: 3%, камида 90 минг сўм, банкoматнинг қўшимча комиссияси бўлиши мумкин
▪️Батафсил маълумот
🏦 Ipak Yo‘li Bank — Imkoniyatlar кредит картаси
▪️Фоизсиз давр: 55 кунгача
▪️Кредит лимити: 100 млн сўмгача
▪️Фоизсиз даврдан кейин: йиллик 42%
▪️Нақдлаштириш комиссияси: 3%
▪️Батафсил маълумот
🏦 APEXBANK — UZCARD кредит картаси
▪️Фоизсиз давр: 55 кунгача
▪️Кредит лимити: одатда 1–50 млн сўм, айрим мижозларга 100 млн сўмгача
▪️Фоизсиз даврдан кейин: йиллик 40%
▪️Нақдлаштириш комиссияси: 2% операция комиссияси ва банк тарифи бўйича қўшимча комиссия (APEX Bank орқали 1%)
▪️Батафсил маълумот
🏦 Микрокредитбанк — Milliy кредит картаси
▪️Фоизсиз давр: 55 кунгача
▪️Кредит лимити: 1–100 млн сўм
▪️Фоизсиз даврдан кейин: нақдсиз операциялар учун йиллик 29%
▪️Нақдлаштириш комиссияси: банкоматда 1,5%, кассада 2%
▪️Батафсил маълумот
🏦 Ipak Yo‘li Bank — MONIX кредит картаси
▪️Фоизсиз давр: 62 кунгача
▪️Кредит лимити: 50 млн сўмгача
▪️Фоизсиз даврдан кейин: йиллик 41%
▪️Нақдлаштириш комиссияси: 3,5%
▪️Батафсил маълумот
🏦 Hamkorbank — Tez кредит картаси
▪️Фоизсиз давр: 62 кунгача
▪️Кредит лимити: 50 млн сўмгача
▪️Фоизсиз даврдан кейин: йиллик 43,2%
▪️Нақдлаштириш комиссияси: 2,9%
▪️Батафсил маълумот
🏦 SQB — Кредит картаси
▪️Фоизсиз давр: 55 кунгача
▪️Кредит лимити: 100 млн сўмгача
▪️Фоизсиз даврдан кейин: йиллик 26,9%
▪️Нақдлаштириш комиссияси: 1,9%
▪️Батафсил маълумот
☝️Муҳими Фоизсиз давр ҳар бир харид учун тўлиқ 45, 50, 55 ёки 62 кун берилади, дегани эмас. Амалдаги муддат операция санаси ва банкнинг ҳисоб-китоб даврига боғлиқ. Аксарият кредит карталарида нақд пул ечиш ва бошқа карталарга ўтказмалар учун фоизсиз давр амал қилмайди, яъни комиссиядан ташқари, фоиз ҳам ҳисобланади. MONIX ва Tez карталарида эса белгиланган шартлар бажарилса, нақдлаштириш ва ўтказмалар учун ҳам фоизсиз давр қўлланилади, бироқ комиссия сақланиб қолади. Кўрсатилган нақдлаштириш комиссиялари кредит маблағларига тегишли бўлиб, шахсий маблағларни ечиш тарифлари фарқ қилиши мумкин.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Ўзбекистонда тижорат банклари 45 кундан 62 кунгача фоизсиз даврга эга кредит карталарини таклиф қилмоқда. Белгиланган муддатда қарз тўлиқ қайтарилса, тегишли операциялар бўйича фоиз ҳисобланмайди. Акс ҳолда банк шартларида белгиланган йиллик фоиз ставкалари қўлланилади.
Банкларнинг расмий сайтларидаги маълумотлар асосида кредит карталари шартларини фоизсиз даври энг қисқасидан энг узунигача жамладик:
▪️Фоизсиз давр: 45 кунгача
▪️Кредит лимити: 50 млн сўмгача
▪️Фоизсиз даврдан кейин: йиллик 34%
▪️Нақдлаштириш комиссияси: 4%, камида 30 минг сўм
▪️Батафсил маълумот
▪️Фоизсиз давр: 45 кунгача
▪️Кредит лимити: 100 млн сўмгача
▪️Фоизсиз даврдан кейин: йиллик 27,9–74,9%
▪️Нақдлаштириш комиссияси: 8,9% + 29 минг сўм
▪️Батафсил маълумот
▪️Фоизсиз давр: 50 кунгача
▪️Кредит лимити: 100 млн сўмгача
▪️Фоизсиз даврдан кейин: йиллик 25,55–54,75%
▪️Нақдлаштириш комиссияси: 2%
▪️Батафсил маълумот
▪️Фоизсиз давр: 55 кунгача
▪️Кредит лимити: 50 млн сўмгача
▪️Фоизсиз даврдан кейин: йиллик 0–50%, индивидуал белгиланади
▪️Нақдлаштириш комиссияси: 3%, камида 90 минг сўм, банкoматнинг қўшимча комиссияси бўлиши мумкин
▪️Батафсил маълумот
▪️Фоизсиз давр: 55 кунгача
▪️Кредит лимити: 100 млн сўмгача
▪️Фоизсиз даврдан кейин: йиллик 42%
▪️Нақдлаштириш комиссияси: 3%
▪️Батафсил маълумот
▪️Фоизсиз давр: 55 кунгача
▪️Кредит лимити: одатда 1–50 млн сўм, айрим мижозларга 100 млн сўмгача
▪️Фоизсиз даврдан кейин: йиллик 40%
▪️Нақдлаштириш комиссияси: 2% операция комиссияси ва банк тарифи бўйича қўшимча комиссия (APEX Bank орқали 1%)
▪️Батафсил маълумот
▪️Фоизсиз давр: 55 кунгача
▪️Кредит лимити: 1–100 млн сўм
▪️Фоизсиз даврдан кейин: нақдсиз операциялар учун йиллик 29%
▪️Нақдлаштириш комиссияси: банкоматда 1,5%, кассада 2%
▪️Батафсил маълумот
▪️Фоизсиз давр: 62 кунгача
▪️Кредит лимити: 50 млн сўмгача
▪️Фоизсиз даврдан кейин: йиллик 41%
▪️Нақдлаштириш комиссияси: 3,5%
▪️Батафсил маълумот
▪️Фоизсиз давр: 62 кунгача
▪️Кредит лимити: 50 млн сўмгача
▪️Фоизсиз даврдан кейин: йиллик 43,2%
▪️Нақдлаштириш комиссияси: 2,9%
▪️Батафсил маълумот
▪️Фоизсиз давр: 55 кунгача
▪️Кредит лимити: 100 млн сўмгача
▪️Фоизсиз даврдан кейин: йиллик 26,9%
▪️Нақдлаштириш комиссияси: 1,9%
▪️Батафсил маълумот
☝️Муҳими Фоизсиз давр ҳар бир харид учун тўлиқ 45, 50, 55 ёки 62 кун берилади, дегани эмас. Амалдаги муддат операция санаси ва банкнинг ҳисоб-китоб даврига боғлиқ. Аксарият кредит карталарида нақд пул ечиш ва бошқа карталарга ўтказмалар учун фоизсиз давр амал қилмайди, яъни комиссиядан ташқари, фоиз ҳам ҳисобланади. MONIX ва Tez карталарида эса белгиланган шартлар бажарилса, нақдлаштириш ва ўтказмалар учун ҳам фоизсиз давр қўлланилади, бироқ комиссия сақланиб қолади. Кўрсатилган нақдлаштириш комиссиялари кредит маблағларига тегишли бўлиб, шахсий маблағларни ечиш тарифлари фарқ қилиши мумкин.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Apple Pay NBU’da — iPhone va Apple Watch orqali to‘lang!
NBU’ning Visa yoki Mastercard kartasini Apple Pay’ga ulang va xaridlar uchun tez, qulay hamda xavfsiz to‘lov qiling — do‘konlarda, ilovalarda va saytlarda. Kartani Apple Wallet yoki Milliy ilovasi orqali ulang.
Apple Pay, kartalarni ulash tartibi va mos qurilmalar haqida batafsil.
Aloqa markazi:
📞 1344
☎️ (78) 148-00-10
Instagram | Facebook | YouTube

BRB бошқа банклардаги ипотека кредитларини қайта молиялаштиришни таклиф қилмоқда
Бизнесни ривожлантириш банки (BRB) бошқа банкдан ипотека олган мижозларга кредитни янги шартлар асосида қайта молиялаштириш имкониятини тақдим этмоқда.
«Ипотека — қайта молиялаштириш» кредити бўйича йиллик фоиз ставкаси 21,5 фоиздан бошланади, муддати эса 15 йилгача.
Кредит миқдори Тошкент шаҳрида 4,4 млрд сўмгача, ҳудудларда ва Қорақалпоғистонда 2,2 млрд сўмгача этиб белгиланган.
Бунда бошланғич бадал ва учинчи шахс кафиллиги талаб этилмайди.
Қайта молиялаштириш орқали амалдаги ипотека бўйича ойлик тўловларни камайтириш имконияти мавжуд.
Батафсил: brb.uz ёки 1254.
Реклама
👍 Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

КАФИЛСИЗ ВА МУЛК ГАРОВИСИЗ МИКРОҚАРЗ БЕРАДИГАН 17 ТА БАНК РЎЙХАТИ
Банкларнинг расмий сайтларида эълон қилинган микроқарз шартлари кўриб чиқилди. Рўйхатга учинчи шахс кафиллигисиз, уй-жой ёки автомобиль гаровисиз микроқарз олиш имконияти мавжуд маҳсулотлар киритилди.
🏦 Трастбанк — 19,9% дан 21,9% гача
▪️Миқдори — 5 млн сўмгача ёки 10 млн сўмгача
▪️Муддати — 36 ойгача
▪️Шарти — 5 млн сўмгача микроқарз суғурта билан 19,9%, 10 млн сўмгача эса 21,9%. Расмий иш ҳақи ёки пенсия даромади талаб қилинади.
🔗 Батафсил маълумот
🏦 Асакабанк — 20% дан 36% гача
▪️Миқдори — 2 млн сўмдан 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 3 ойдан 60 ойгача
▪️Шарти — мобил илова орқали ажратилади. Фоиз ставкаси индивидуал белгиланади. Банкнинг олдинги микроқарз шартларида кафил ва мулк гарови ўрнига суғурта полиси назарда тутилган, амалдаги таъминот шартларини ариза вақтида текшириш керак.
🔗 Батафсил маълумот
🏦 Orient Finans Bank — 20%
▪️Миқдори — 5 млн сўмдан 20 млн сўмгача
▪️Муддати — 36 ойгача
▪️Шарти — Green микроқарз маҳсулотида 20 млн сўмгача суғурта полиси билан кафилсиз олиш мумкин. 20 млн сўмдан юқори сумма учун мулк гарови талаб қилинади.
🔗 Батафсил маълумот
🏦 APEX BANK — 22% дан 35% гача
▪️Миқдори — 1 млн сўмдан 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 6 ойдан 36 ойгача
▪️Шарти — банкнинг иш ҳақи картаси эгаларига 22–30%, бошқа мижозларга 28–35%. Кафил ва мулк гарови ўрнига суғурта полиси талаб қилинади. Суғурта қийматини кредитдан ушлаб қолиш шарти кўрсатилган.
🔗 Батафсил маълумот
🏦 Ҳамкорбанк — 23% дан 38% гача
▪️Миқдори — 1 млн сўмдан 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 6 ойдан 36 ойгача
▪️Шарти — кафилсиз ва мулк гаровисиз, мобил илова орқали расмийлаштирилади. Барқарор даромад талаб қилинади.
🔗 Батафсил маълумот
🏦 Ипотека-банк — 24% дан
▪️Миқдори — 1 млн сўмдан 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 3 ойдан 36 ойгача
▪️Шарти — ўзини ўзи банд қилган фуқароларга мўлжалланган микрокредит. Кафил ҳам, мулк гарови ҳам талаб қилинмайди. Банк кредит билан боғлиқ қўшимча харажатлар мавжуд эмаслигини кўрсатган.
🔗 Батафсил маълумот
🏦 Халқ банки — 24% дан 29% гача
▪️Миқдори — 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 48 ойгача
▪️Шарти — таъминотсиз онлайн микроқарз. Иш ҳақи лойиҳаси иштирокчиларига 24–27%, бошқа доимий даромадли мижозларга 25–29%.
🔗 Батафсил маълумот
🏦 Микрокредитбанк — 24% дан 28% гача
▪️Миқдори — 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 12 ойдан 60 ойгача
▪️Шарти — банк офисида расмийлаштирилади. Таъминот вариантлари орасида суғурта полиси мавжуд, шу сабаб кафил ёки мулк гаровисиз олиш варианти бор.
🔗 Батафсил маълумот
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк (SQB) — 24% дан 29% гача
▪️Миқдори — 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 48 ойгача
▪️Шарти — SQB Mobile орқали онлайн расмийлаштирилади. Суғурта билан кафил ва мулк гаровисиз олиш варианти мавжуд. Фоиз ставкаси муддатга қараб ўзгаради.
🔗 Батафсил маълумот
🏦 Алоқабанк — 25% дан 28,9% гача
▪️Миқдори — 5 млн сўмдан 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 6 ойдан 60 ойгача
▪️Шарти — Zoomrad орқали таъминотсиз микроқарз. Иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари учун 25%, бошқа мижозларга 27,9–28,9%. Сайтдаги 23% ставка кафиллик вариантига тегишли.
🔗 Батафсил маълумот
🏦 Asia Alliance Bank — 25% дан 38% гача
▪️Миқдори — 500 минг сўмдан 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 1 ойдан 36 ойгача
▪️Шарти — Online микроқарзида банк ҳисобидан қопланадиган ҳаёт суғуртаси мавжуд. Шунингдек, Online Imkoniyat маҳсулоти 27–38% ставкада, 2–100 млн сўм миқдорида ва умуман таъминотсиз таклиф этилади.
🔗 Online микроқарз
🔗 Online Imkoniyat
🏦 Инфинбанк — 26,99%
▪️Миқдори — 300 млн сўмгача
▪️Муддати — 60 ойгача
▪️Шарти — ўзини ўзи банд қилган шахсларга микроқарз. Банк таъминот турлари орасида суғурта полисини ҳам кўрсатган. Шу вариант танланса, кафил ва мулк гарови талаб этилмаслиги мумкин.
🔗 Батафсил маълумот
🏦 Garant Bank — 28% дан 34% гача
▪️Миқдори — 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 12 ойдан 48 ойгача
▪️Шарти — GO микроқарзи банк офисида расмийлаштирилади. Кафил ўрнига кредит суммасининг камида 125% миқдорида суғурта полиси қабул қилинади.
🔗 Батафсил маълумот
🏦 TBC Bank — 28% дан 49% гача
▪️Миқдори — 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 3 ойдан 36 ойгача
▪️Шарти — кафилсиз ва гаровсиз, TBC Bank Uzbekistan мобил иловасида расмийлаштирилади. Фоиз ставкаси скоринг натижасига қараб белгиланади.
🔗 Батафсил маълумот
🏦 Агробанк — 31% дан 34% гача
▪️Миқдори — 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 12 ойдан 48 ойгача
▪️Шарти — Agrobank Mobile орқали ажратилади. Суғурта полиси билан кафил ва мулк гаровисиз расмийлаштириш варианти мавжуд. 12 ойга 31%, 24 ойга 32%, 36 ойга 33%, 48 ойга 34%.
🔗 Батафсил маълумот
🏦 Ипак Йўли банки — 32,81% дан
▪️Миқдори — 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 48 ойгача
▪️Шарти — Ipak Yuli Mobile орқали кафилсиз ва гаровсиз расмийлаштириш мумкин. Бироқ даромад етарли бўлмаса, банк кафил талаб қилиши мумкин.
🔗 Батафсил маълумот
🏦 AVO bank — 34,9% дан 49,9% гача
▪️Миқдори — 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 3 ойдан 36 ойгача
▪️Шарти — кафил, мулк гарови ва суғурта таъминоти талаб қилинмайди. Қарзнинг барчаси биринчи 30 календарь кун ичида қайтарилса, 0% имтиёзли давр амал қилади.
🔗 Батафсил маълумот
☝️Кафилсиз ва мулк гаровисиз дегани ҳар доим ҳам умуман таъминотсиз дегани эмас. Суғурта полиси кредитни қайтармаслик хавфига қарши таъминот ҳисобланади. Унинг харажати кредитнинг тўлиқ қийматига таъсир қилиши мумкин.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Банкларнинг расмий сайтларида эълон қилинган микроқарз шартлари кўриб чиқилди. Рўйхатга учинчи шахс кафиллигисиз, уй-жой ёки автомобиль гаровисиз микроқарз олиш имконияти мавжуд маҳсулотлар киритилди.
▪️Миқдори — 5 млн сўмгача ёки 10 млн сўмгача
▪️Муддати — 36 ойгача
▪️Шарти — 5 млн сўмгача микроқарз суғурта билан 19,9%, 10 млн сўмгача эса 21,9%. Расмий иш ҳақи ёки пенсия даромади талаб қилинади.
🔗 Батафсил маълумот
▪️Миқдори — 2 млн сўмдан 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 3 ойдан 60 ойгача
▪️Шарти — мобил илова орқали ажратилади. Фоиз ставкаси индивидуал белгиланади. Банкнинг олдинги микроқарз шартларида кафил ва мулк гарови ўрнига суғурта полиси назарда тутилган, амалдаги таъминот шартларини ариза вақтида текшириш керак.
🔗 Батафсил маълумот
▪️Миқдори — 5 млн сўмдан 20 млн сўмгача
▪️Муддати — 36 ойгача
▪️Шарти — Green микроқарз маҳсулотида 20 млн сўмгача суғурта полиси билан кафилсиз олиш мумкин. 20 млн сўмдан юқори сумма учун мулк гарови талаб қилинади.
🔗 Батафсил маълумот
▪️Миқдори — 1 млн сўмдан 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 6 ойдан 36 ойгача
▪️Шарти — банкнинг иш ҳақи картаси эгаларига 22–30%, бошқа мижозларга 28–35%. Кафил ва мулк гарови ўрнига суғурта полиси талаб қилинади. Суғурта қийматини кредитдан ушлаб қолиш шарти кўрсатилган.
🔗 Батафсил маълумот
▪️Миқдори — 1 млн сўмдан 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 6 ойдан 36 ойгача
▪️Шарти — кафилсиз ва мулк гаровисиз, мобил илова орқали расмийлаштирилади. Барқарор даромад талаб қилинади.
🔗 Батафсил маълумот
▪️Миқдори — 1 млн сўмдан 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 3 ойдан 36 ойгача
▪️Шарти — ўзини ўзи банд қилган фуқароларга мўлжалланган микрокредит. Кафил ҳам, мулк гарови ҳам талаб қилинмайди. Банк кредит билан боғлиқ қўшимча харажатлар мавжуд эмаслигини кўрсатган.
🔗 Батафсил маълумот
▪️Миқдори — 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 48 ойгача
▪️Шарти — таъминотсиз онлайн микроқарз. Иш ҳақи лойиҳаси иштирокчиларига 24–27%, бошқа доимий даромадли мижозларга 25–29%.
🔗 Батафсил маълумот
▪️Миқдори — 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 12 ойдан 60 ойгача
▪️Шарти — банк офисида расмийлаштирилади. Таъминот вариантлари орасида суғурта полиси мавжуд, шу сабаб кафил ёки мулк гаровисиз олиш варианти бор.
🔗 Батафсил маълумот
▪️Миқдори — 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 48 ойгача
▪️Шарти — SQB Mobile орқали онлайн расмийлаштирилади. Суғурта билан кафил ва мулк гаровисиз олиш варианти мавжуд. Фоиз ставкаси муддатга қараб ўзгаради.
🔗 Батафсил маълумот
▪️Миқдори — 5 млн сўмдан 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 6 ойдан 60 ойгача
▪️Шарти — Zoomrad орқали таъминотсиз микроқарз. Иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари учун 25%, бошқа мижозларга 27,9–28,9%. Сайтдаги 23% ставка кафиллик вариантига тегишли.
🔗 Батафсил маълумот
▪️Миқдори — 500 минг сўмдан 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 1 ойдан 36 ойгача
▪️Шарти — Online микроқарзида банк ҳисобидан қопланадиган ҳаёт суғуртаси мавжуд. Шунингдек, Online Imkoniyat маҳсулоти 27–38% ставкада, 2–100 млн сўм миқдорида ва умуман таъминотсиз таклиф этилади.
🔗 Online микроқарз
🔗 Online Imkoniyat
▪️Миқдори — 300 млн сўмгача
▪️Муддати — 60 ойгача
▪️Шарти — ўзини ўзи банд қилган шахсларга микроқарз. Банк таъминот турлари орасида суғурта полисини ҳам кўрсатган. Шу вариант танланса, кафил ва мулк гарови талаб этилмаслиги мумкин.
🔗 Батафсил маълумот
▪️Миқдори — 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 12 ойдан 48 ойгача
▪️Шарти — GO микроқарзи банк офисида расмийлаштирилади. Кафил ўрнига кредит суммасининг камида 125% миқдорида суғурта полиси қабул қилинади.
🔗 Батафсил маълумот
▪️Миқдори — 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 3 ойдан 36 ойгача
▪️Шарти — кафилсиз ва гаровсиз, TBC Bank Uzbekistan мобил иловасида расмийлаштирилади. Фоиз ставкаси скоринг натижасига қараб белгиланади.
🔗 Батафсил маълумот
▪️Миқдори — 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 12 ойдан 48 ойгача
▪️Шарти — Agrobank Mobile орқали ажратилади. Суғурта полиси билан кафил ва мулк гаровисиз расмийлаштириш варианти мавжуд. 12 ойга 31%, 24 ойга 32%, 36 ойга 33%, 48 ойга 34%.
🔗 Батафсил маълумот
▪️Миқдори — 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 48 ойгача
▪️Шарти — Ipak Yuli Mobile орқали кафилсиз ва гаровсиз расмийлаштириш мумкин. Бироқ даромад етарли бўлмаса, банк кафил талаб қилиши мумкин.
🔗 Батафсил маълумот
▪️Миқдори — 100 млн сўмгача
▪️Муддати — 3 ойдан 36 ойгача
▪️Шарти — кафил, мулк гарови ва суғурта таъминоти талаб қилинмайди. Қарзнинг барчаси биринчи 30 календарь кун ичида қайтарилса, 0% имтиёзли давр амал қилади.
🔗 Батафсил маълумот
☝️Кафилсиз ва мулк гаровисиз дегани ҳар доим ҳам умуман таъминотсиз дегани эмас. Суғурта полиси кредитни қайтармаслик хавфига қарши таъминот ҳисобланади. Унинг харажати кредитнинг тўлиқ қийматига таъсир қилиши мумкин.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Uzum Bank мижозлари Apple Pay орқали 24 соат ичида жами 2,8 млрд сўмлик транзакцияларни амалга оширди
Uzum Bank мижозлари Apple Pay орқали тўловларни фаол амалга ошира бошлади. Банк маълумотларига кўра, сервис ишга туширилганидан кейинги дастлабки 24 соат ичида 142 минг нафар мижоз ўз карталарини Apple Wallet’га қўшган. Шу вақт давомида жами 2,8 млрд сўмлик тўловлар амалга оширилган, такрорий тўловлар улуши эса 48,3 фоизни ташкил этган.
Тўловлар орасида жамоат транспорти, озиқ-овқат дўконлари, ресторан ва кафелардаги харидлар етакчилик қилган. Бир мартада амалга оширилган энг йирик тўлов 8,4 млн сўмга етган.
Apple Pay ишга туширилиши муносабати билан ўтказилган акциянинг дастлабки 24 соатида Uzum Bank мижозларига жами 1,2 млрд сўм кэшбэк қайтарилган.
Сервис ишга туширилиши муносабати билан банк акция шартларига мувофиқ Apple Pay орқали амалга оширилган илк харид учун 100 фоиз, бироқ 50 000 сўмдан ошмайдиган кэшбэк таклиф этмоқда. Бунинг учун Uzum Bank’нинг Visa картасини Apple Wallet’га қўшиб, Apple Pay орқали биринчи харидни амалга ошириш керак.
Акция шартлари билан банк сайтида батафсил танишинг

21 октябрь куни Webase "Bank Solutions Day 2026" тадбирида банк сектори вакилларига 7та тайёр ечимларни тақдим этди. Улар касса, клиринг ва нақд пулни бошқариш жараёнларини қўлда бажаришдан автоматик режимга ўтказади.
Марказий банк маълумотларига кўра, иқтисодиётда нақд пул улуши 2026 йил бошида 18,1 фоизгача тушди, аммо 2025 йилда банклар орқали нақд пул айланмаси 24 фоизга ошди. Банкомат ва инфокиосклар сони 2026 йилнинг етти ойида 17 фоизга кўпайиб, 47 мингга етди. Банкоматлар ва инфокиосклар сони ўсган сари қўлда бажариладиган жараёнлар катта юклама остида қолади.
▪️ Касса операциялари — Cashbox ва Cash Retail: бош кассалар ва мижозларга хизмат кўрсатувчи кассалар учун ягона тизим, ички китоблар электрон шаклда.
▪️ Пул маблағларини бошқариш — Cash Management: нақд пул ҳаракати, инкассация ва банкоматларни Cash Agent модули орқали реал вақтда назорат қилиш.
▪️ Клиринг — Clearing Analytics Platform: HUMO, UZCARD, MUNIS, процессинг ва P2P файллари RRN бўйича автоматик солиштирилади, ходим фақат фарқларни кўради.
▪️ Қўшимча — Service Desk, Help Desk (банкоматларга хизмат ва мурожаатлар) ва AutoPay (кредит тўловини маблағ тушиши билан автоматик ечиш).
Ечимлар мамлакатимизнинг бир нечта етакчи банкларида қўлланилмоқда. Лойиҳалар жорий этилган банклардан йиғилган хулосаларга кура:
• даромадлилик 4 баробар ошган;
• операцион самарадорлик 3 баробар ошган;
• операцион жараёнларга кетадиган вақт 2 баробар қисқарган;
• меҳнат унумдорлиги 80 фоизга ошган;
• нақд пулни бошқариш ва назорат сифати 90 фоизга яхшиланган.
Алоқа: Маҳмудхўжа Жўратов, CPO, Webase
📞 +998977109498
🌐 webase.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БАНК КАРТАСИГА ҚАНЧА ПУЛ ТУШСА ЁКИ ЧИҚСА, ОПЕРАЦИЯ ШУБҲАЛИ ҲИСОБЛАНАДИ ВА КАРТА БЛОКЛАНИШИ МУМКИНМИ?
Банк карталари орқали амалга ошириладиган пул ўтказмалари бўйича шубҳали операцияларни аниқлаш мезонлари қонунчилик билан белгиланган. Бунда картага келиб тушадиган ва картадан бошқа карталарга ўтказиладиган маблағлар учун алоҳида миқдорлар назарда тутилган.
☝️Марказий банк ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан тасдиқланган, Адлия вазирлигида 2886-сон билан рўйхатга олинган Ички назорат қоидаларининг 49-бандига мувофиқ, қуйидаги операциялар шубҳали ҳисобланади:
☑️ Картадан пул чиқиши — 220 млн сўм. Мижознинг банк картасидан мобил илова орқали бир марта ёки 30 кундан ошмаган муддат давомида бир неча марта бошқа банк карталарига ёхуд электрон ҳамёнларга жами 500 БҲМ (220 млн сўм) ёки ундан ортиқ пул ўтказилса, бу шубҳали операция мезонига тўғри келади.
☑️ Картага пул келиб тушиши — 440 млн сўм. Мижознинг банк картасига бир марта ёки 30 кундан ошмаган муддат давомида бир неча марта бошқа банк карталари ёхуд электрон ҳамёнлардан жами 1000 БҲМ (440 млн сўм) ёки ундан ортиқ маблағ келиб тушса, ушбу операция ҳам шубҳали ҳисобланади.
👆Бунда кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдиси бўйича эскроу ҳисобварақлар орқали амалга оширилган операциялар мазкур икки мезондан мустасно.
☑️ Муҳим жиҳати, қонунчиликда календарь ойи эмас, 30 кундан ошмаган муддат белгиланган. Яъни операциялар фақат ойнинг 1-санасидан охирги санасигача бўлган давр билан чекланмайди.
❓Белгиланган миқдорга етмаган операциялар ҳам шубҳали бўлиши мумкинми?
☑️ Ҳа. Ички назорат қоидаларининг 49, 50 ва 51-бандларига кўра, операциянинг ғайриоддий хусусияти, унинг иқтисодий мазмуни ва банкнинг қўшимча ички назорат мезонлари ҳам инобатга олинади. Масалан, маблағларнинг келиб чиқиши тушунарсиз бўлса ёки операциялар мижознинг одатий молиявий фаолиятидан кескин фарқ қилса, улар қўшимча текширилиши мумкин.
☑️ Шунингдек, 30 кундан ошмаган муддат давомида 5 та ва ундан ортиқ хорижий банк картаси ёки электрон ҳамёндан битта картага пул келиб тушиши, шунингдек битта картадан 5 та ва ундан ортиқ хорижий карта ёки электрон ҳамёнга пул ўтказилиши ҳам алоҳида шубҳали операция мезонлари қаторига киритилган.
❓Шубҳали операция аниқланса, банк картаси автоматик блокланадими?
☑️ Йўқ. Юқоридаги миқдорларга етиш картани автоматик равишда блоклашни англатмайди. Ички назорат қоидаларининг 63–68-бандларига мувофиқ, банк операцияларни таҳлил қилади, зарур ҳолларда мижоздан қўшимча маълумот олади ва асосли шубҳалар мавжуд бўлганда операцияни шубҳали деб таснифлаш бўйича қарор қабул қилади. Шубҳали операциялар ҳақидаги маълумотлар белгиланган тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади.
☑️ Бироқ мазкур қоидаларнинг 62-бандига асосан, банклар масофавий хизматлар орқали шубҳали операциялар аниқланганда, мижоз ёзма тушунтириш бергунига қадар хизматларни вақтинча тўхтатиб туриш ёки шартномада белгиланган муддатга чеклаш чораларини қўллаши мумкин. Жиддий асосли шубҳалар мавжуд бўлганда шартномани белгиланган тартибда бекор қилиш ҳам назарда тутилган.
❓Банк картаси блокланса, мижоз нима қилиши керак?
☑️ Марказий банкнинг Адлия вазирлигида 3030-сон билан рўйхатга олинган низоми 38¹-бандига кўра, банк мижознинг картаси ёки ҳисобварағи бўйича операцияларни тўхтатганда, кейинги иш кунидан кечиктирмай бу ҳақда ва унинг сабаблари тўғрисида хабар бериши шарт. PIN-кодни нотўғри киритиш натижасидаги блокланиш бундан мустасно.
▪️Бундай вазиятда мижоз карта чиқарган банкка мурожаат қилиб, чеклов сабабини аниқлаши ва зарур бўлса, пул маблағларининг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши мумкин. Масалан, олди-сотди шартномаси, қарз шартномаси, даромад ёки бошқа қонуний тушумларни тасдиқловчи ҳужжатлар.
▪️Агар банк томонидан қўлланилган чеклов асоссиз деб ҳисобланса, мижоз банкка ёзма шикоят киритиши ёки Марказий банкнинг 1800 қисқа рақами орқали мурожаат қилиши мумкин.

БОЛАЛАР УЧУН БАНК КАРТАЛАРИНИ ЧИҚАРАДИГАН 15 ТА БАНК РЎЙХАТИ
Болалар ва ўсмирлар учун махсус банк карталарини таклиф этаётган банклар рўйхати, карталарнинг чиқариш нархи, амал қилиш муддати ва расмий сайтларига ҳаволалар. Банклар энг арзон картаси нархидан келиб чиқиб тартибланди.
🏦 Asia Alliance Bank
• Uzcard Junior
◦ Нархи — бепул
◦ Муддати — 5 йил
Батафсил маълумот
• HUMO Junior
◦ Нархи — бепул
◦ Муддати — 5 йил
Батафсил маълумот
• Visa Junior
◦ Нархи — бепул
◦ Муддати — 3 йил
Батафсил маълумот
• Mastercard Junior
◦ Нархи — бепул
◦ Муддати — 3 йил
Батафсил маълумот
🏦 Ипак Йўли банки
• Visa Kids
◦ Нархи - бепул
◦ Муддати - 5 йил
Батафсил маълумот
🏦 Ипотекабанк
• Junior Uzcard
◦ Нархи — бепул
◦ Муддати — 5 йил
Батафсил маълумот
• Junior HUMO
◦ Нархи — 50 000 сўм (маҳсулот паспорти бўйича)
◦ Муддати — 5 йил
Батафсил маълумот
🏦 Капиталбанк
• Visa Gold Kids
◦ Нархи — бепул
◦ Муддати — 3 йил
Батафсил маълумот
• Uzcard Kids
◦ Нархи — 50 000 сўм
◦ Муддати — 5 йил
Батафсил маълумот
• HUMO Kids
◦ Нархи — 50 000 сўм
◦ Муддати — 5 йил
Батафсил маълумот
🏦 Микрокредитбанк
• UZCARD KIDS
◦ Нархи — бепул (2026 йил 1 ноябргача акция)
◦ Муддати — 5 йил
Батафсил маълумот
🏦 Трастбанк
• UZCARD KIDS
◦ Нархи — бепул
◦ Муддати — 5 йил
Батафсил маълумот
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки (BRB)
• CHEMPION (Uzcard)
◦ Нархи — 20 000 сўм
◦ Муддати — 5 йил
Батафсил маълумот
• BRB Family (Uzcard)
◦ Нархи — 40 000 сўмдан
◦ Муддати — 5 йил
Батафсил маълумот
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк (SQB)
• UZCARD Kids
◦ Нархи — 50 000 сўм
◦ Муддати — 3 йил
Батафсил маълумот
🏦 Агробанк
• Uzcard Kids
◦ Нархи — 35 000 сўм
◦ Муддати — кўрсатилмаган
Батафсил маълумот
🏦 Orient Finans Bank
• OFB Junior (Uzcard)
◦ Нархи — 35 000 сўм
◦ Муддати — 3 йил
Батафсил маълумот
• OFB Kids (Visa Classic)
◦ Нархи — 35 000 сўм
◦ Муддати — 3 йил
Батафсил маълумот
🏦 Poytaxt Bank
• Bolalar kartasi
◦ Нархи — 35 000 сўм
◦ Муддати — 5 йил
Батафсил маълумот
🏦 Tenge Bank
• Болалар картаси (оддий дизайн)
◦ Нархи — 35 000 сўм
◦ Муддати — кўрсатилмаган
Батафсил маълумот
• Болалар картаси (индивидуал дизайн)
◦ Нархи — 100 000 сўм
◦ Муддати — кўрсатилмаган
Батафсил маълумот
🏦 Алоқабанк
• Uzcard Bolalar Kartasi
◦ Нархи — 44 000 сўм
◦ Муддати — 5 йил
Батафсил маълумот
• Individual dizayndagi Bolalar Humo
◦ Нархи — 88 000 сўм
◦ Муддати — 5 йил
Батафсил маълумот
🏦 Garant bank
• Kids Card Uzcard
◦ Нархи — 45 000 сўм
◦ Муддати — 5 йил
Батафсил маълумот
• Kids Card HUMO
◦ Нархи — 45 000 сўм
◦ Муддати — 5 йил
Батафсил маълумот
🏦 ANORBANK
• UZCARD KIDS
◦ Нархи — 50 000 сўм
◦ Муддати — 5 йил
(Йил охиригача мобил илова орқали бепул)
Батафсил маълумот
☝️Эслатма. Рўйхатда карталарни биринчи марта чиқариш нархлари келтирилган. Қайта чиқариш, етказиб бериш ва бошқа хизматлар учун алоҳида тўловлар бўлиши мумкин.
☝️Ипотекабанкнинг Junior HUMO картаси бўйича маҳсулот паспортида 50 000 сўм, веб-саҳифасида эса бепул деб кўрсатилган. Шу сабаб тарифни банкдан аниқлаштириш лозим.

🏦 Garovning hujjatdagi qiymatini bilasiz. Bugungi holatini-chi?
Bino shikastlangan, uskuna eskirgan, bozor narxi pasaygan bo‘lishi mumkin. Eski hisobotda esa hamon eski holat.
📂 Yangisini aniqlash uchun ariza bir joyda, rasmlar boshqa joyda. Xulosa esa hali kelmagan…
Bank qarori uchun kerakli ma’lumotni yig‘ishning o‘zi alohida ishga aylanmasin.
E-monitoring MChJ — mol-mulkning haqiqiy holati, texnik imkoniyati va joriy qiymatini yagona raqamli jarayonda aniqlash yechimi.
🔎 Monitoring — mulkning mavjudligini tekshiramiz, dastlabki va bugungi holatini taqqoslab, o‘zgarishlarni aniqlaymiz.
⚙️ Texnik ko‘rik — uskunalar va issiqxonalarning komplektligi, ishchi holati va foydalanishga yaroqliligi bo‘yicha asoslangan xulosa beramiz.
📊 Baholash — joriy bozor qiymatini, avvalgi qiymatdan farqlarni va ularga ta’sir qiluvchi omillarni aniqlaymiz.
🏢 Qamrov: ko‘chmas mulk, uskunalar, issiqxonalar, avtotransport va maxsus texnika.
💻 Barcha xizmatlar — yagona dasturiy ta’minotda:
📲 Elektron ariza → 📍 Joyiga chiqib o‘rganish → 📸 Mobil ilovada foto-video qaydi → 📑 QR-kodli elektron hisobot.
Arizadan xulosagacha — bir platforma.
Garov bo‘yicha qaroringizga — dolzarb ma’lumot.
📩 Bankingiz uchun E-monitoring dasturi va xizmatlari taqdimotini so‘rang.
📞 Murojaat uchun: +998 77 201 77 22

Банк_ходимининг_одоб_ахлоқ_кодекси.doc
49 KB
❗️Банк ходимининг касб одоб-ахлоқи
Республикадаги барча банкирлар ўқиб чиқишини тавсия қиламиз.
Мазкур талабларга риоя қилиш Ўзбекистон Республикасининг барча банк ходимлари учун мажбурийдир.
👍 Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Республикадаги барча банкирлар ўқиб чиқишини тавсия қиламиз.
Мазкур талабларга риоя қилиш Ўзбекистон Республикасининг барча банк ходимлари учун мажбурийдир.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Капиталбанкнинг ногиронлиги бўлган шахслар учун молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган «Тенг имкониятлар» лойиҳаси EMBRAS 2026 халқаро мукофотининг «Эзгу ишлар» номинациясида кумуш мукофотга сазовор бўлди.
Жорий йилги халқаро танловда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Исроилдан 34 та компаниянинг 73 та лойиҳаси иштирок этди. Уларни 25 мамлакатдан жалб қилинган 29 нафар мустақил эксперт баҳолади.
Капиталбанкнинг мазкур ташаббуси доирасида 2 минг нафардан ортиқ банк ходими махсус ўқув машғулотларида иштирок этган. Уларда ногиронлиги бўлган мижозларга хизмат кўрсатиш, мулоқот қилиш ва банк маҳсулотларидан фойдаланишни қулайлаштириш бўйича билим ҳамда кўникмалар шакллантирилган.
Бу Капиталбанкнинг EMBRAS халқаро мукофотидаги иккинчи ютуғи ҳисобланади. Банк 2025 йилда ходимларни ўқитиш ва касбий ривожлантиришга мўлжалланган Kapital People мобил иловаси ҳамда сунъий интеллект ёрдамида ўқув курсларини яратиш тизими билан «Инновациялар» номинациясида биринчи ўринни эгаллаган эди.
Батафсил
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM