Bayonot.uz
9.69K subscribers
4.71K photos
1.23K videos
14 files
4.77K links
Таниқли шахслар, вазирлар, блогерларнинг иқтибосларини бир жойга тўплаймиз.

Реклама учун: @bayonot_adv_bot
Download Telegram
Зироат Мирзиёева Самарқанддаги саммит меҳмонлари билан бирга боланинг улғайиш йўлига бағишланган кўргазмани томоша қилди.

Кўргазмада боланинг дунёга келишидан олдинги даврдан тортиб, боғча ва мактабга бориши, касб танлаши ва иш бошлашигача бўлган ҳаёт йўли кўрсатилди.

Меҳмонлар хавфсизлик ҳисси, яқинлар меҳри, таълим олиш, мулоқот қилиш ва ўз келажагини танлаш имконияти каби асосий эҳтиёжлар ортида давлат ва жамиятнинг узлуксиз масъулияти мужассам эканини кўрдилар. Бу шундай йўлки, унда ҳар бир қонун, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларидаги ҳар бир ислоҳот боланинг эртанги куни имкониятларга тўла бўлгандагина ҳақиқий маъно касб этади.


@Bayonotuz
“Ишхонага керак эди”

Моноблок олган экология бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди

2026 йил 24 июнда яшаш хонадонимдан келаётганимда Жомбой туманидаги Галлакапа кўчасида бир неча нотаниш шахслар кўчадаги теракларни кесаётганини кўрдим. Улар олдига бориб, юк машинаси эгасидан ҳужжатларини олдим. Юк машинасини жарима майдончасига қўйиб, дарахт кесгани бўйича далолатнома расмийлаштирдим.

25 июнда олдимга Жомбой туманида яшовчи шахс келиб, дарахт кесганлар унинг таниши эканини, юк машинасини жарима майдончасидан чиқариб беришимни сўраб, 300 доллар таклиф қилди. Унга пул керак эмаслигини, ишхонамга керак бўлгани сабабли компьютер олиб беришини, шундан сўнг юк машинасини жарима майдончасидан чиқаришга ёрдам қилишимни айтдим. Лекин жаримани камайтириб бераман демадим.


Судланувчининг суддаги нутқидан

@Bayonotuz
😁12💔3❤2👍1
Тенглик — бу ҳамма бир хил бой ёки бир хил мавқега эга бўлиши керак дегани эмас, балки ҳеч ким қонундан устун бўла олмаслигидир.


Франсуа Вольтер, француз ёзувчиси

@Bayonotuz
👍27🔥9👏1🤯1
Ўзбекистондаги 628 та ёнилғи қуйиш шохобчаси турар жойлардан хавфсиз масофа талабига жавоб бермайди

Ўзбекистонда хавфли юкларни тушириш жойлари билан турар жойлар ўртасидаги камида 125 метрлик масофа талабига жавоб бермайдиган 628 та ёнилғи қуйиш шохобчаси аниқланди.

Хавфсиз масофа талабларининг бузилиши жазосиз қолмайди. Бундай ҳолатлар хавфли юкларни ортиш ва тушириш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиловчи умумий норма билан қамраб олинади. Жавобгарлик автоматик тарзда эмас, балки ҳолатнинг ҳақиқий шароитларини ҳисобга олган ҳолда қўлланади.


Фарҳод Зайниев, Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, депутат

@Bayonotuz
😁8👍5❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент «InnoWeek 2026» халқаро инновацион ғоялар ҳафталигига мезбонлик қилади

Жорий йилнинг 27–29 октябрь кунлари пойтахтдаги CAEx кўргазма мажмуасида «InnoWeek 2026» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтади. Тантанали очилиш маросими 27 октябрь кунига белгиланган.

Ҳафталик доирасида замонавий технологиялар, олимларнинг янги ишланмалари ва истиқболли стартап лойиҳалар тақдимоти ўтказилади. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад илмий кашфиётлар ва келажак технологияларини оммалаштириш, шунингдек, маҳаллий ва хорижий инвесторлар, тадбиркорлар ҳамда мутахассислар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан иборат.

Реклама
❤2👍1🔥1💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Оскар”гача ўзбек киносида қилинадиган иш кўп” — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири Озодбек Назарбеков ўзбек киноси “Оскар” мукофотини олишига нима етишмаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди. Вазирга кўра, бу мукофотгача қилинадиган ишлар жуда кўп.

“Кинода ислоҳотлар энди бошланди, десак ҳам бўлади. Потенциалимиз жуда юқори, фақат биз йиллар мобайнида кино индустрияни йўқотиб қўйдик, яъни тизимни йўқотиб қўйдик. Ўша тизимни қайта тиклашга кучимиз етади. Киночиларимизнинг бунга салоҳияти ҳам етади, режиссёрларимиз ҳам етарли. Фақат тизим шаклланиши керак, тизим йўлга қўйилгандан кейин масалалар ечилади”, - деди Маданият вазири.


@Bayonotuz
😁25❤3👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Паспорт ва ҳужжатлар ўзгартирилмайди

Ўзбек алифбосидаги ҳарфлар ўзгаргани билан фуқароларнинг паспорт ва бошқа ҳужжатлари алмаштириш муддати етмагунга қадар ўзгартирлмайди.

Балки 10 йил, балки 15 йилдан кейин қайсидир ҳужжатимизни алмаштириш муддати келар. Ҳужжатларни ўз алмаштириш муддати келмагунча, уни қайтадан қилиш мажбурияти йўқ. Ҳеч қандай ҳужжатларда мажбурий тарзда ўзгартиришлар бўлмайди.


Мақсуд Асадов, Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти директори

@Bayonotuz
😁11👍8❤1
Инсон мансабдор бўла оладими — гап унда эмас, мансабдор одам бўлиб қола оладими—ҳамма гап шунда.


Юрий Ву, шоир

@Bayonotuz
👍32😁6❤3🤨1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болага нимага илм юқмайди, биласизми? Илм эгаси у ёқда турсин, илм даргоҳига энг аввало ҳурмати йўқлигидан. Бугун мен ишонч билан айтиб оламан, мактабни парталарга чизиб ташлайдиган, полга тупурадиган, эшикларини тепадиган, деворларга тепадиган, эшикларни қаттиқ очиб қаттиқ ёпадиган, умуман илм даргоҳини оёқ ости қиладиган ўқувчилар жуда ҳам кўп.


Ислом Карабаев, журналист

@Bayonotuz
💯25😢12👍4
Замонавий таълим бюрократия устунидаги бизнес сиртмоғига осилган. Бу сиртмоқдан тўлиқ қутилишнинг имкони йўқ, лекин ҳимояланиш мумкин.

Бюрократия мактабни —турмага; бизнес эса — бозорга айлантиришни кўзлайди. Фарзандларимизга эса турма ҳам бозор ҳам хавфли.


Ҳамид Содиқ, сиёсатшунос

@Bayonotuz
🔥27👍18👏5👎1🤡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дарахтга чиқиб кино кўрардик

Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекфилм” киностудиясидаги киноижодкорлар билан учрашувда болалигида қишлоқда қандай кино томоша қилганини эслади.

“Ёшлигимда қишлоғимизда битта кинотеатр бўларди. Лекин ҳамма сиғмасди, дарахтга чиқиб кино кўрардик. Филм бошлангач, чироқ ўн беш марта ўчарди, бир соатлик кинони беш соатда кўрардик. Буни ўзимиз бошимиздан ўтказганмиз”, — деди президент.


@Bayonotuz
😁12🔥2🤡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Эслаб-эслаб” бир гапиринг қани” — президент актёр Фарҳод Абдуллаевга ҳазил қилди

Кинематография соҳаси ходимлари билан учрашувда Фарҳод Абдуллаев президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдириб, фарзандлари ва набиралари келажагидан кўнгли тўқлигини айтди.

“Очиқ айтаман, сиз президент бўлганингиздан кейин менинг чўнтагим пул кўрди”, — деди актёр давлат раҳбарига юзланиб.


@Bayonotuz
😁19🤡8👍6❤1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Менинг энг катта айбим Тошкентда туғилмаганим эди

Москвада илмий ишимни ҳимоя қилиб келганман. Ишлаган институтим менга уй берган. Иккита болам бор. Лекин ордер олиш учун прописка йўқ. Менинг энг катта айбим — Тошкентда туғилмаганман, лекин Ўзбекистон фуқаросиман. Беришмаган менга ордерни.

Биринчилардан қабул қилган қароримдан бири — Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистонда прописка олиши мумкин, деган қарор эди.


Президент Шавкат Мирзиёев

@Bayonotuz
👍42🤡8❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Йўқ, қийин савол” — Алишер Узоқов

Бугун президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекфильм» киностудиясида кино ижодкорлари билан учрашув ўтказди. UZ24.uz жамоаси учрашувда иштирок этган ўзбек киносининг намояндалари билан сўровнома ўтказибди: «Ўзбек киносини учта сўз билан таърифланг!»


@Bayonotuz
👏7❤2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозир ойига 100 миллион сўмдан ортиқ маош оламан

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ижодкорлар билан учрашувида “Зўр TV” продюсери Дилшод Мирзамуродов сўзга чиқди.

“Бугун олдингизга келишимни онамга айтган эдим. Аввалига ишонмадилар. Улар бир умр фаррош бўлганлар. Бугун эса фарзанди Президентнинг олдида турибди. Хурсандчиликдан йиғладилар. Қўшилиб мен ҳам йиғладим”, — деди у.


Шунингдек, Дилшод Мирзамуродов телеканалдаги илк маоши 16 миллион сўм бўлганини, ҳозир эса ойига 100 миллион сўмдан ортиқ маош олаётганини айтди.

@Bayonotuz
👏23🤬17👍5🤯5❤4🤨2🔥1🤔1
Ҳокимият инсонни айнитади, ҳокимиятсизлик эса инсонни мутлоқ айнитади.


Эдлай Стивенсон, сиёсатчи

@Bayonotuz
👏8🥴4🔥3🤪3❤1🤡1🗿1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ҳаво ифлосланишига табиий омиллар ва ноқулай метеорологик шароитлар таъсир кўрсатмоқда.


Фаррух Саттаров, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, Иқлим ўзгариши миллий маркази директори

@Bayonotuz
😁8🤪6👍2👎1😡1
Давлат рамзларида “бўлаверади” деган қоида ишламайди

Суратга эътибор беринг: байроғимиз формага тескари тикилган (яшил ранг тепада). Бу ерда ҳеч кимни айблаш ниятим йўқ. Катта эҳтимол билан, бу — формаларни тикиш жараёнидаги техник нуқсон ва/ёки пудратчидан маҳсулотни қабул қилишдаги эътиборсизлик.

Лекин давлат рамзларида “бўлаверади” деган қоида ишламайди. Арзимасдек туюлган техник хато ҳам ташқаридан дарров кўзга ташланади ва нотўғри хулосаларга сабаб бўлиши мумкин.

Дарвоқе, яқинда (18 ноябрь) Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун. Шундай саналар арафасида давлат рамзларига янада ҳушёрроқ бўлганимиз маъқул.


Абдуазим Рустамхўжаев, таржимон

@Bayonotuz
👍36💯13❤4🤡4🤔2🌚1🤪1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўртта тез ёрдам машинасидан иккитаси доим бузуқ ётарди

Ўзбекистон Қаҳрамони Раҳмон Муҳаммадиев ўзининг поликлиника бош шифокори бўлган пайтларни эслади:

“Ичида бирорта ҳам асбоб йўқ эди, стол-стул қўйиш, битта кушеткани топиш ҳам машаққат бўлган. Шифокор билан ҳамшира ўтирса, беморга жой йўқ, бемор ўтирса, шифокорга жой йўқ эди. Шуни ҳам яхши деб юрган эканмиз.

Бугун тумандаги поликлиникалар Тошкент шаҳридаги поликлиникалар билан теппа-тенг хизмат кўрсатмоқда. Илгари тез ёрдам машинаси бор-йўғи тўртта бўларди, иккитаси доим бузуқ турарди. Йўлда рацияси ишламас, бунга вақтида эътибор бермас эдик”.


@Bayonotuz
😁16🤡15👍4🌚2❤1🔥1🥴1😐1