Forwarded from Xushnudbek.uz
❓Супер-контракт нархини қандай ҳисоблайман?
✅ ЖАВОБ: буни билиш учун эринмасдан ушбу постни охиригача ўқишингиз керак.
Жуда кўпчилик супер-контракт нархи қанча бўлиши ҳақида савол бермоқда.
Супер-контракт нархи қанча бўлишини исталган инсон ўзи мустақил ҳисоблаб олиши мумкин, бунинг учун етарли барча маълумотлар эълон қилинган. Фақат озгина ҳафсала керак холос.
❗️Энг аввало бир нарсани ёдда тутинг, супер-контрактнинг энг аниқ миқдорини фақат ва фақат ўзингиз ҳужжат топширган олий таълим муассасаси орқали билишингиз мумкин.
Энди минимум миқдорлар ҳақида.
❗️1-эслатма: супер-контракт деган тизим кундузги, сиртқи, кечки таълимда ҳам бор;
‼️2-эслатма: имтиёз олган, лекин кира олмаган абитуриентлар учун умумий кириш балига қараб супер-контракт нархи белгиланади, имтиёзлиларнинг ўтиш балига қараб эмас.
Супер-контракт нархи кундузги таълим шаклида стипендиясиз тўлов-контракт миқдоридан ҳисобланади (сиртқи ва кечкида шундоқ ҳам стипендия йўқ). Демак, қуйида илова қилинган жадвалда кўрсатилган контракт суммасини супер-контракт баробарига кўпайтиришингиз керак.
Шунингдек, 3 та тоифадан қайси бирига тааллуқли эканлигингизни ҳам аниқлаб олишингиз керак.
1️⃣ 1-тоифа: кириш чизиғига 4 баллгача етмай қолган абитуриентлар
Бунда қуйидаги шкала амал қилади:
➖ 1 баллгача етмаган абитуриентлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 1,5 баробари;
➖ 1,1 баллдан 2 баллгача — 2,0 баробари;
➖ 2,1 баллдан 3 баллгача — 2,5 баробари;
➖ 3,1 баллдан 4 баллгача — 3,0 баробари.
Масалан, математика йўналишида 1,5 балл етмай қолди дейлик. Бундай вазиятда ўша абитуриент 2 баробар тўлайди. Жадвалга қарасак, математика йўналишида контракт нархи 6.412.610 сўм. Демак, математика йўналишига 1,5 балл етмай қолган абитуриент 12 млн 825 минг сўм супер-контракт тўлайди (2 x 6.412.610).
2️⃣ 2-тоифа: кириш чизиғига 4 баллдан ортиқ етмай қолган ва ўзи 56,7 дан кўп балл тўплаганлар
Бундай абитуриентлар супер-контракт учун йўналишига қараб пастдаги жадвалда кўрсатилган оддий контрактнинг минимум 8, 10, 12, 15, 17 ёки 25 баробарини тўлайди.
Қайси йўналишга неча баробар тўланиши мана бу файлда келтирилган:
👉https://t.me/xushnudbek/11522
Масалан, иқтисод йўналишига кириш бали 150 балл бўлди дейлик. Абитуриент 70 балл тўплади. Демак, унга 4 баллдан ортиқ етмай қолган, ўзи ҳам 56,7 баллдан кўпроқ тўплаган. Иқтисод йўналишига минимум супер-контракт 10 баробар этиб белгиланган. Стипендиясиз оддий контракт нархи эса 9.129.930 сўм.
👆Хулоса: иқтисод йўналиши учун супер-контракт миқдори минимум 91 млн 299 минг сўм (10 х 9.129.930).
❕БУ МУҲИМ: ўтиш балига 4 баллдан кўпроқ етмай қолган ва 56,7 баллдан кўп тўплаганларнинг ҳаммасига бир хил нарх бўлади. Яъни 5 балл етмаган ҳам, 50 балл етмаган ҳам бир хил тўлайди. Ўшанчун менга 10 балл етмади, менга 30 балл етмади, қанча бўлади, деб сўрашдан фойда йўқ.
3️⃣ 3-тоифа: 56,7 баллдан кам тўплаганлар
Бундай абитуриентлар супер-мупер контрактда ўқиши мумкин, фақат камида 2-тоифадагилар тўлайдиган сумманинг 2 баробарини тўлашади. Масалан, абитуриент иқтисод йўналишига топшириб, 40 балл тўплаган, яъни 56,7 баллдан кам. Демак, у камида 182 млн 598 минг сўм тўлаши керак (2 х 91.299.300).
‼️Айримлар сўрамоқда. Масалан, абитуриент 54 балл олди. Кириш бали эса 57 балл бўлди. Шунда 3 балл етмаган бўлса, супер контракни камроқ тўлайдими? Йўқ ва асло йўқ! 56,7 баллдан кам тўпландими, тамом, бунақада икки карра кўпроқ супер-контракт тўланади. Кириш балига қанча етмагани аҳамиятсиз.
Хуллас, Сиз тўплаган балингиз асосида камида тахминан қанча супер-контракт тўлашингизни бемалол ўзингиз ҳисоблаб кўришингиз мумкин.
ℹ️ Сўзим сўнггида яна қайтараман, аниқ суммани фақат ОТМ орқали била оласиз.
👉 @xushnudbek 👈

Xushnudbek.uz
❓Супер-контракт нархини қандай ҳисоблайман? ✅ ЖАВОБ: буни билиш учун эринмасдан ушбу постни охиригача ўқишингиз керак. Жуда кўпчилик супер-контракт нархи қанча бўлиши ҳақида савол бермоқда. Супер-контракт нархи қанча бўлишини исталган инсон ўзи мустақил…
«Супер контракт» ҳақида айрим маълумотлар
#abituriyent
Кеча супер-контракт нархи қандай ҳисобланиши ҳақида маълумот бергандим. Бугун бошқа жиҳатларига эътибор қаратмоқчиман.
❓Супер-контракт нархини қандай ҳисоблайман?
Батафсил жавоб бу ерда:
https://t.me/xushnudbek/15751
❓Супер-контракт билан бир қаторда оддий контракт ҳам қўшиб тўланадими?
Йўқ, унақа эмас. Биринчи йили фақат супер-контракт суммаси тўланади, оддий (базавий) контракт қўшиб тўланмайди. Иккинчи йилдан бошлаб эса фақат оддий контракт тўланади, супер-контракт тўланмайди.
❓ Супер-контракда ўқиш учун неча балл олиш керак?
Фарқи йўқ. Тестга кирган бўлса, кифоя. 1 балл олган бўлса ҳам, қўшимча контрактда ўқиши мумкин. Фақат нархи балига қараб фарқ қилади.
❓Супер-контракда ўқишни хоҳлаганлар қачонгача ариза бериши керак?
Энг аввало айтиш керакки, ҳали супер-контракт учун аризалар қабул қилинмаяпти. Эртагаёқ ОТМга югуриб боришингиз шарт эмас. Аризани сентябрь ойида, ўқишлар бошлангач берасиз.
Аризалар 1 октябрга қадар қабул қилинади. Ким биринчи ариза берса, ўша биринчи қабул қилинади, деган қоида йўқ. Талабгорлар тўпланган баллга қараб тартибга солинади, яъни аввал юқори балл тўплаганларга имкон берилади.
❓Ариза бериш учун ОТМга бориш керакми?
Йўқ. Ўтган йилдан бошлаб супер-контракт учун аризалар онлайн қабул қилинадиган бўлди. Сиз уйингиздан чиқмаган ҳолда интернет орқали ариза юборасиз. Бунинг учун ОТМга келиш, кимнидир кабинетида навбат кутиш, кимларгадир илтимос қилиш шартмас. Ариза қабул қилинадиган сайт ишга тушгач, қўшимча хабар қилинади.
❓Ўқишга кирганлар бошқа йўналишга супер-контрактни танлай оладими?
Масалан, биринчи ва иккинчи йўналишга бали етмади, лекин учинчи йўналишга ўқишга кирди. Абитуриент учинчи йўналишда ўқишни истамай, биринчи ёки иккинчи йўналишда супер-контрактда ўқий оладими?
✅ Бу масала ҳозирча очиқ турибди, жорий йилги тартиб тасдиқланмаган.
Ўтган йили абитуриент ўзи танлаган БИРИНЧИ йўналишга кира олмаган, лекин 2, 3, 4 ёки 5-йўналишлардан бирига ўқишга кирган бўлса, унда ўз хоҳиши истисно тариқасида билан БИРИНЧИ танлаган йўналишида супер-контрактда ўқишига рухсат берилган эди. Бу истисно 2, 3 ёки 4-йўналишга тааллуқли эмас. Яъни 3 га кирган бўлса, 2-йўналишда супер-контрактда ўқий олмасди, фақат БИРИНЧИга рухсат берилганди. Жорий йилги тартиб тадсиқланса, қўшимча хабар берилади.
❓Ўқишга кира олмаганлар исталган бешта йўналишда супер-контракт қила олишадими?
Ушбу масала ҳам ҳозирча номаълум. Аниқ бўлгач, хабар берилади. Ўтган йили бешала йўналишига ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар исталган бешта йўналишдан бирини танлаб, супер-контрактда ўқишига рухсат берилган эди.

1-курсга кирганлар тўлов-шартномаларни, ўқишга кира олмаганлар эса супер-контракт шартномасини онлайн олишлари мумкин
Биринчи босқичга тавсия этилган талабалар ҳам янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб (5 сенятбрь) тўлов-шартномаларни электрон шаклда онлайн олишлари мумкин.
Бунинг учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг kontrakt.edu.uz платформасидан шартномани юклаб олиш керак.
Шунингдек, белгиланган ўтиш балини тўплай олмаган, аммо табақалаштирилган тўлов-шартнома (супер-контракт) асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар учун ҳам kontrakt.edu.uz платформаси орқали 5 сентябрдан бошлаб онлайн ариза бериш ва шартномани онлайн расмийлаштириш имконияти берилади.

Forwarded from Deleted Account
BAKALAVR 2022 | NATIJA
________________________
FISh: QUVONDIQOV O. S.
________________________
ID: 4305591
Ta'lim tili: O'zbekcha
Ta'lim shakli: Kechki
________________________
1. Imtiyoz ball (Harbiy): 0.0 ball
2. CEFR: 0.0 ball
3. Ijodiy ball: 0.0 ball
4. Milliy sertifikat/Olimpiada ball: 0.0 ball
5. Imtiyozlar: Imtiyoz mavjud emas
________________________
UMUMIY: 161.3 ball
________________________
1. Holati: ✅TALABALIKKA TAVSIYA ETILDINGIZ
2. Asos: Тўлов-контракт асосида қабул
Ta'lim muassasasi: Samarqand davlat universiteti
Yo'nalish: Yurisprudensiya (faoliyat turlari bo‘yicha)
3. Batafsil: 👉Havolaga o'tish👈
________________________
Vaqt holatiga: 28.08.22 22:28:10.
Davlat test markazining rasmiy sahifalari:
Telegram|Facebook|Instagram|You Tube

Telegram
Milliy sertifikat
Umumta’lim fanlari va chet tillaridan milliy sertifikat imtihonlari bo‘yicha eng so‘nggi yangiliklar