This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤364😢243👍68❤🔥24😭23🔥12👏4😐4🫡3
Oилавий саодат учун икки муҳим қоида:
🌱 Аёлнинг ўз турмуш ўртоғига бўлган гўзал итоати ва уни рози қилишга интилиши, аслида, Яратганнинг розилигини топиш йўлидир.
🌱 Оилада хотиржамлик бўлиши учун эр аёлига энг гўзал муомалада бўлиши шарт. Муҳим қарорлар қабул қилишда аёлнинг фикрини инобатга олиш ва у билан маслаҳатлашиш оилавий мувозанатни сақловчи муҳим омиллардандир.
Сиз ушбу қоидаларга қўшиласизми?
🌱 @BintuSodiq
Сиз ушбу қоидаларга қўшиласизми?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1.13K👍425💯328😢89🔥23🫡18🥰15👏12😐12⚡6💋6
Балки сиз ўйлагандек эмасдир…
Биз кўрган ҳолатнинг ортида билмаган сабабларимиз, эшитмаган ҳикояларимиз бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳукм қилишга шошилмайлик, инсонлар ҳақида яхши гумонда бўлайлик.
Одинахон Муҳаммад Содиқ билан «3 дақиқа» дастури айнан шу ҳақда.
3-қисм
#UchDaqiqa
🫶 @BintuSodiq
Биз кўрган ҳолатнинг ортида билмаган сабабларимиз, эшитмаган ҳикояларимиз бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳукм қилишга шошилмайлик, инсонлар ҳақида яхши гумонда бўлайлик.
Одинахон Муҳаммад Содиқ билан «3 дақиқа» дастури айнан шу ҳақда.
3-қисм
#UchDaqiqa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
YouTube
Балки сиз ўйлагандек эмасдир…
Биз кўрган ҳолатнинг ортида билмаган сабабларимиз, эшитмаган ҳикояларимиз бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳукм қилишга шошилмайлик, инсонлар ҳақида яхши гумонда бўлайлик.
Устозимиз Одинахон Муҳаммад Содиқ билан «3 дақиқа» лойиҳаси бугун сизни айнан эшитишингиз…

❤497😢197👍59💯35❤🔥10🔥9🤗9😭7💋5🥰3👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Улар қўлда ёздилар. Биз ўқишга эриняпмиз…
Ҳар бир саҳифа ортида машаққат, сабр ва бедор тунлар бор эди. Шу меҳнат билан битилган китоблар дунёга илм тарқатди.
Улар ёзишга умрини сарфлади. Биз эса ўқишга вақт тополмаймиз. Телефонга соатларимизни берамиз-у, китобга келганда «вақтим йўқ» деймиз…
Ҳали кеч эмас. Бугун бир саҳифадан бошлайлик. Китобга қайтайлик.
🫶 @BintuSodiq
Ҳар бир саҳифа ортида машаққат, сабр ва бедор тунлар бор эди. Шу меҳнат билан битилган китоблар дунёга илм тарқатди.
Улар ёзишга умрини сарфлади. Биз эса ўқишга вақт тополмаймиз. Телефонга соатларимизни берамиз-у, китобга келганда «вақтим йўқ» деймиз…
Ҳали кеч эмас. Бугун бир саҳифадан бошлайлик. Китобга қайтайлик.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1❤681😢428👍104💯32❤🔥21🔥21👏19😭14⚡6🐳3🤗3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Жума — айнан ўша кун. Ишларимиз ҳеч қачон тугамайди, лекин вақтимиз ўтиб боряпти.
Бугун энг азиз инсонларингиз – ота-онангизни зиёрат қилишни, дуосини олишни режангизга киритинг. Бу сиз учун ҳам, улар учун ҳам энг катта совға🌷
@BintuSodiq

❤855😢215🔥81👍61❤🔥23🕊18😭15🥰13🤝8🫡5🤩3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤234😢108👍46❤🔥5🔥5👏4🤗4🕊2
ТАЪЗИЯ
Ислом дини учун кўп йиллар хизмат қилиб келаётган оила, Тошкент Ислом институти катта ўқитувчиси, устоз Мўминжон домла Сайдалиев ва уларнинг оила аъзоларига фарзандлари Оминахоннинг фожиали автоҳалокатда вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз.
Оилангизда рўй берган бу оғир мусибат ва йўқотиш бизнинг ҳам қалбларимизни қайғуга солди.
Аллоҳ таоло жажжи қизчамизнинг оила аъзоларига, барча яқинларига гўзал сабр, қалб хотиржамлиги ато этсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Кичик ёшда вафот этган фарзандлар жаннатнинг энг эрка (жажжи) фаришталаридир.
Улардан бири отасини (ёки ота-онасини) учратиб, худди мен ҳозир кийимингизнинг этагидан ушлаганимдек, унинг кийимидан ёки қўлидан тутади ва Аллоҳ уни ҳам, ота-онасини ҳам жаннатга киритмагунича қўйиб юбормайди».
(Имом Муслим ривояти)
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
Одинахон Муҳаммад Содиқ, «Пешқадамлар карвони» муассасаси
🌸 @MuslimaatUz

3😢3.42K❤445😭415🕊37👍23❤🔥22🔥14💯14⚡1
«Энг осон шарҳ» китоби тақдимоти бўлиб ўтди
2026 йил 17 октябрь куни «Hilol-Nashr» нашриётининг суҳбатгоҳида Одинахон Муҳаммад Содиқ ўзбек тилига таржима қилган «Энг осон шарҳ» — «Арбаъин Нававий» шарҳи китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Қамариддин Бекмуҳаммад олиб борган тадбирда устоз Исҳоқжон домла Муҳаммаджон ўғли, Қудратуллоҳ домла Сидиқметов ҳамда китобхонлар иштирок этдилар.
💠 Асар шаръий ва исломий фанлар доценти Жалолуддин ибн Абдуллоҳ Шиҳата қаламига мансуб. У Одинахон Муҳаммад Содиқнинг таклиф ва ташаббуси билан ёзилган ҳамда у киши томонидан ўзбек тилига таржима қилинган.
💠 Муаллиф «Арбаъин Нававий»га ёзилган шарҳлар ва уламоларнинг сўзларига таяниб, ҳадисларни ихчам ва содда услубда шарҳлаган. Китобда ҳадис ровийларининг қисқача таржимаи ҳоли келтирилган, нотаниш сўзларнинг маънолари изоҳланган. Шунингдек, ҳадислардан олинадиган фойдалар ва амалий машқлар берилган.
💠 Исҳоқжон домла китобнинг оммабоплиги ва унда динимизнинг асосини ташкил этувчи муҳим ҳадислар жамланганини таъкидлаб, «Амаллар ниятга боғлиқдир» ҳадисини шарҳлаб бердилар. Қудратуллоҳ домла эса асарнинг ўзига хос услуби, машҳур «Жаброил ҳадиси»дан олинадиган фойдалар ҳамда китобда ниятни тўғрилаш, ибодатларни ислоҳ қилиш ва ихтилофлардан сақланиш каби мавзуларнинг ёритилиши ҳақида сўз юритдилар.
💠 Китоб таржимони Одинахон Муҳаммад Содиқ асарни нашрга тайёрлаш ва тақдимотни ташкил этишда хизмат қилган барчага миннатдорчилик билдирдилар. Шунингдек, «Hilol-Nashr»нинг 15 йиллиги муносабати билан нашриёт жамоаси ва меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди.
Маросим Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан якунланди.
🌿 «Энг осон шарҳ» китобини «Hilol-Nashr» дўконлари ҳамда hilol.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин.
❤️ @BintuSodiq
2026 йил 17 октябрь куни «Hilol-Nashr» нашриётининг суҳбатгоҳида Одинахон Муҳаммад Содиқ ўзбек тилига таржима қилган «Энг осон шарҳ» — «Арбаъин Нававий» шарҳи китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Қамариддин Бекмуҳаммад олиб борган тадбирда устоз Исҳоқжон домла Муҳаммаджон ўғли, Қудратуллоҳ домла Сидиқметов ҳамда китобхонлар иштирок этдилар.
Маросим Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан якунланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤443👍120❤🔥32🕊13💋7🔥6🤗5🎉4🤩4😍3⚡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир қултум сув қадрини чанқагандагина эмас, ҳар куни ҳис қилиш керак. Аслида энг катта неъмат — биз одатий деб билган нарсаларимиздир.
«3 дақиқа» лойиҳаси сизни неъматларни борида қадрлашга ва шукр қилишга чорлайди.
4-қисм
#UchDaqiqa
🫶 @BintuSodiq
«3 дақиқа» лойиҳаси сизни неъматларни борида қадрлашга ва шукр қилишга чорлайди.
4-қисм
#UchDaqiqa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤664😢249👍116💯53😭20🔥19🕊10💋9🐳6🤩5⚡4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НЕГА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРГА БОҒЛАНИБ ҚОЛЯПМИЗ?
Телефонни қўлимизга оламиз-у, вақт қандай ўтганини сезмай қоламиз. Аслида, у ерда нима излаяпмиз: зерикишдан қочишми, мулоқотми ёки кимнингдир эътиборини ҳис қилишми?
Нега «яна беш дақиқа» деб, соатлаб қолиб кетамиз? Бу оддий одатми ёки қарамликка айланаётган ҳолатми?
Балки жавобни экран ичидан эмас, ўзимиздан излашимиз керакдир…
«Ижтимоий дилемма» / The Social Dilemma фильмидан
🌱 @BintuSodiq
Телефонни қўлимизга оламиз-у, вақт қандай ўтганини сезмай қоламиз. Аслида, у ерда нима излаяпмиз: зерикишдан қочишми, мулоқотми ёки кимнингдир эътиборини ҳис қилишми?
Нега «яна беш дақиқа» деб, соатлаб қолиб кетамиз? Бу оддий одатми ёки қарамликка айланаётган ҳолатми?
Балки жавобни экран ичидан эмас, ўзимиздан излашимиз керакдир…
«Ижтимоий дилемма» / The Social Dilemma фильмидан
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢295❤150💯69👍28😭20🔥11⚡3🤗2❤🔥1