Bintu Sodiq
134K subscribers
8.91K photos
3.71K videos
35 files
12.7K links
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси

Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz

Реклама учун:
@hamkormuslimaat_bot
Download Telegram
«Энг осон шарҳ» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

2026 йил 17 октябрь куни «Hilol-Nashr» нашриётининг суҳбатгоҳида Одинахон Муҳаммад Содиқ ўзбек тилига таржима қилган «Энг осон шарҳ» — «Арбаъин Нававий» шарҳи китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Қамариддин Бекмуҳаммад олиб борган тадбирда устоз Исҳоқжон домла Муҳаммаджон ўғли, Қудратуллоҳ домла Сидиқметов ҳамда китобхонлар иштирок этдилар.

💠Асар шаръий ва исломий фанлар доценти Жалолуддин ибн Абдуллоҳ Шиҳата қаламига мансуб. У Одинахон Муҳаммад Содиқнинг таклиф ва ташаббуси билан ёзилган ҳамда у киши томонидан ўзбек тилига таржима қилинган.

💠Муаллиф «Арбаъин Нававий»га ёзилган шарҳлар ва уламоларнинг сўзларига таяниб, ҳадисларни ихчам ва содда услубда шарҳлаган. Китобда ҳадис ровийларининг қисқача таржимаи ҳоли келтирилган, нотаниш сўзларнинг маънолари изоҳланган. Шунингдек, ҳадислардан олинадиган фойдалар ва амалий машқлар берилган.

💠Исҳоқжон домла китобнинг оммабоплиги ва унда динимизнинг асосини ташкил этувчи муҳим ҳадислар жамланганини таъкидлаб, «Амаллар ниятга боғлиқдир» ҳадисини шарҳлаб бердилар. Қудратуллоҳ домла эса асарнинг ўзига хос услуби, машҳур «Жаброил ҳадиси»дан олинадиган фойдалар ҳамда китобда ниятни тўғрилаш, ибодатларни ислоҳ қилиш ва ихтилофлардан сақланиш каби мавзуларнинг ёритилиши ҳақида сўз юритдилар.

💠Китоб таржимони Одинахон Муҳаммад Содиқ асарни нашрга тайёрлаш ва тақдимотни ташкил этишда хизмат қилган барчага миннатдорчилик билдирдилар. Шунингдек, «Hilol-Nashr»нинг 15 йиллиги муносабати билан нашриёт жамоаси ва меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди.

Маросим Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан якунланди.

🌿 «Энг осон шарҳ» китобини «Hilol-Nashr» дўконлари ҳамда hilol.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин.

❤️ @BintuSodiq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤436👍117❤‍🔥32🕊13💋7🔥6🤗5🎉4🤩4😍3⚡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир қултум сув қадрини чанқагандагина эмас, ҳар куни ҳис қилиш керак. Аслида энг катта неъмат — биз одатий деб билган нарсаларимиздир.

«3 дақиқа» лойиҳаси сизни неъматларни борида қадрлашга ва шукр қилишга чорлайди.

4-қисм
#UchDaqiqa
🫶 @BintuSodiq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤654😢247👍114💯51😭20🔥19🕊10💋9🐳6🤩5⚡4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НЕГА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРГА БОҒЛАНИБ ҚОЛЯПМИЗ?

Телефонни қўлимизга оламиз-у, вақт қандай ўтганини сезмай қоламиз. Аслида, у ерда нима излаяпмиз: зерикишдан қочишми, мулоқотми ёки кимнингдир эътиборини ҳис қилишми?

Нега «яна беш дақиқа» деб, соатлаб қолиб кетамиз? Бу оддий одатми ёки қарамликка айланаётган ҳолатми?

Балки жавобни экран ичидан эмас, ўзимиздан излашимиз керакдир…

«Ижтимоий дилемма» / The Social Dilemma фильмидан
🌱 @BintuSodiq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢290❤147💯67👍27😭20🔥11⚡3🤗2❤‍🔥1
Илм дунёнинг иззати, охиратнинг шарофатидур

@BintuSodiq
❤500👍91🔥45😢26💯18🕊16👏15😍6💋4😭2🤗2
Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур

✍️ Маҳмудхўжа Беҳбудий

@BintuSodiq
❤603👍182💯93🔥53❤‍🔥12😢12⚡6👏6🕊2🤗2