Битта бўлсин!
9.49K subscribers
1.58K photos
727 videos
6 files
885 links
Сарказм, ибратли, хаётий, танқид ва хаказолар... Постларнинг барчаси ҳам ҳаётий эмас ва мен билан боғлиқ эмас. Манбасиз пост олсангиз, рози эмасман.

Эга: @xojimurodabdinazarov
Download Telegram
#танқид

Бизнинг умумий ҳолимиз шу! Нафсимиз учун миллионларни аямасдан ишлатамиз, илм олишга келса, минг сўм ҳам оғирлик қилиб қолади!

Хорлгимизнинг ҳам илдизи шундадир...

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢75👍11😁9💯6❤5🙉3🤷‍♂2🤷‍♀1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кулги

1996-йилда Америкада ғалати суд иши бўлиб ўтган.

Кунларнинг бирида Ларри Рутман исмли одам бумеранг улоқтиради. Бумеранг қайтиб келиб, Ларрининг бошига тегади. Шундан кейин у ўйлаб ўтирмай ўзини ўзи судга беради.

Энг қизиғи, у судда ютиб чиқиб, 300 минг доллар товон пули ундиради.

Ларрини аҳмоқ дейишга шошилманг. У бир муддат илгари ўзини шундай ҳодиса содир бўлишидан суғурта қилганди. Суднинг қароридан кейин суғуртачилар айёр мижозга 300 минг доллар тўлаб беришга мажбур бўлган.

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣121👍27🤷‍♀6🙉3⚡2🔥2❤1💯1😐1
Аёллар ўқисинлар ва амал қилсинлар!!!

1. Эрингизга ёқадиган исм ва сифатлар билан мурожаат қилинг.

2. Эрингиз яхши кўрадиган таомларни ширин килиб пиширинг, у уйини соғинсин.

3. Эрингиз уйдан чиқаётганида уни кузатиб қўйинг, кечқурун ишдан қайтаётганида эса очиқ юз билан кутиб олинг.

4. Эрингизга гўзал кўринишга харакат қилинг.

5. Эрингизга доимо ташаккур айтишни унутманг. Кучи етмайдиган ишларга ундаманг, бошқаларга шикоят қилманг.

6. Камхарж бўлинг, исрофгар бўлманг. Оғир дамларда хам эрингизга қарши бош кўтарманг.

7. Эрингизнинг қариндошларига ва яқинларига яхши муомалада бўлинг.

8. Сиздан хамиша муаттар хид таралсин.

9. Қайнонангизни тажрибали она сифатида кўриб, хурмат қилинг. Эрингизнинг сизга нисбатан мехри ошсин.

10. Фарзандларингизни одоб-ахлоқли қилиб вояга етказинг, бошқалар хам сизни яхши инсон сифатида тилга олсин.

Ана шу оддийгина кўринган амалларга амал қилсангиз, сиз бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик, фаровонликка эришасиз.

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍46💯24❤3⚡2🤷‍♀1🔥1🕊1😍1🙉1
#сарказм

Тожикистонда уч соҳа вакиллари бор:
— журналист
— ўқитувчи
— имом

Бу инсонлар сиёсатга энг кўп хизмат қилади. Қандай дейсизми?

— Журналистлар яхши хабарни "Президентимиз ташаббуси билан..." деб гапиради.
— Ўқитувчилар "Президент бобомдир" деб болаларга сингдиради.
— Имомлар минбарда Президентга дуо билан вақт ўтказади.

Шундай қилиб, мийяси ювилган тожикистонликлар президентсевар бўлиб яшайди.

Кулгили ва ачинарли тарафи эса, шу сиёсатнинг ўзи уч тоифани хорлайди. Озгина маош беради, югуртиради, супуртиради.

Анақа...
Яхшики, Тожикистонда яшамаймиз!

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁103👍49😢35🤣20😡12💯3❤1🔥1
#кулги

Навоийга ўхшаш-чун
Патдан қалам йўндирдим.
Чопон кийдим сал узун,
Бошга салла қўндирдим.

Сотиб олдим бир жуфт шам,
Вазирбоп пар ёстиқча.
Энди фақат талант кам,
Ва хотиним ортиқча.

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁114🤣65👍20❤3🔥2💯1🙉1
«Open Budget»да маҳаллани асфальтлашда ютишган экан...

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣97👍15😡9😁8😢4🙉3🤗2🔥1😐1
💥 Бугун 7 - октабр - Халкаро табассум куни!

Доим табассумда булинг, зеро табассум хам бир эхсондир!

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁25👍6❤4💯2🤣2🤷‍♀1🤗1🙉1
#ибрат

Отамизни "сахар", "давления" қилган ким?

АКА-УКА, ОПА-СИНГИЛЛАР, кўз ёшингизни тия олсангиз — эшитинг!

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍20😢7❤4⚡3💯3🕊1
#сарказм

Расмда ўз халқи учун 2 триллион доллар маблағни тарқатган Япония давлатининг императори ўзининг камтаргина иш жойида. Дабдаба ва қуруқ гапларда эмас, халқига қилган хизмати билан раҳбарлик имижига ўрнак! Япония аҳолисининг йиллик киши боши миллий даромади 38 минг доллар.

Лидер ўрнак, намуна бўлиб лидерлик қилади. Куч билан эмас. (Сун Тзу)

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍107❤16💯7🔥5🙉3
#кулги

Навоийга ўхшаш-чун
Патдан қалам йўндирдим.
Чопон кийдим сал узун,
Бошга салла қўндирдим.

Сотиб олдим бир жуфт шам,
Вазирбоп пар ёстиқча.
Энди фақат талант кам,
Ва хотиним ортиқча.

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁76👍12😡6🙉5💯2❤1
#сарказм

11 йил мактабда нима ўргандинг, деган саволга жавоб...

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁65😢31👍7❤3🤷‍♂3🙉3🤷‍♀2🕊1💯1😐1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабда "МЕНИНГ БИР КУНИМ" мавзусида иншо бўлибди.

Бир ўқувчи шундай ёзган экан; "Эрталаб сахарда тураман. К*тни ювиб артаман. Нонушта қилиб мактабга бораман. Мактабдан келиб яна ювиб артаман. Кейин молларга қараб дарсимни қиламан. Яна ювиб артиб дам олишга уйга кираман" -деб ёзган экан. Шунда ўқитувчиси ҳалиги боладан;
- Болам касал пасалмисан? Бунча ювиб артаман, -деб ёзибсан.
-деб сўрабди. Шунда болакай: 
- Ие, домла...

Давоми🤣 👇🏻
👍11🤣7
Жони темирданмас аёл зотининг.

Синовлар ичидан чиқар мардона,
Баъзан устидадир сабр отининг.
Пўлатданмас қалби жойлашган хона,
Жони темирданмас аёл зотининг...

Ҳой эркак бунчалар юракларинг тош,
Тинмай кўзларидан оқизасан ёш,
Елка тут жим келиб қўйсин унга бош,
Жони темирданмас аёл зотининг...

Ширин сўз кифоя у учун билсанг,
Қувонар қадрини осмонга илсанг,
Гуноҳ бўлар унинг бағрини тилсанг,
Жони темирданмас аёл зотининг...

Қадрини қаричлаб юради гоҳо,
Аламли ҳаёллар суради гоҳо,
Бир четда мунғайиб туради гоҳо,
Жони темирданмас аёл зотининг...

Фарзандлар ўстирган қўлларидан ўп,
Сен сабаб бўлмасин аламлари тўп,
Сўрасанг ташвиши сеникидан кўп,
Жони темирданмас аёл зотининг...

Баҳорга ўрайди қалбдаги қишинг,
Ундан устин эмас хеч қандай ишинг,
Сира эшитмасин ёмон миш-мишинг,
Жони темирданмас аёл зотининг...

Қалбини тинглагин қулоғингни тут,
Эркалигин кўтар, озорларин ют,
Усиз бу ҳаётинг бўлмас эди бут,
Жони темирданмас аёл зотининг...

Мехрингни қўшиб бер бир даста гулга,
Ахир гулни берар арзимас пулга,
Чўрига ўхшатма, ўхшатма қулга,
Жони темирданмас аёл зотининг...

Сув қуйсанг ҳеч гулинг сўлмайди дўстим,
Усиз ярим кўнглинг тўлмайди дўстим,
Қадрига етмасанг бўлмайди дўстим,
Жони темирданмас аёл зотининг...
✍ Зоҳид Зиё...

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34❤6😢3💯3🙉2🤗1
#сарказм

Боболаримиз ўтмишда, ўша даврда яшаб ўтганига ҳурсанд бўламан.

Агар:
• Камолиддин Беҳзод бу даврда яшаганида, ободонлаштиришда ишлаб, сарғайган арчаларни ва чимларни бўяб юрарди;
• Ибн Сино бу даврда яшаганида, касалхонада шифокор бўлиб, ойлигини ололмай, касаллардан пул ундириб юрарди;
• Амир Темур бу даврда яшаганида, ҳарбий олийгоҳни битириб, ишга жойлашолмай, Россияга кетган бўларди;
• Увайсий ва Нодирабегим бу даврда яшаганида, оқсоч бўлиб, Туркияда ишлаётган бўларди;
• Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотурудийлар бу даврда яшаганида, диний айбловлар билан қамалишган бўларди;
• Хоразмий ва Беруний бу даврда яшаганида, Фанлар Академиясида ўзини кераксиздек ҳис қилиб, кун ўтказарди;
• Алишер Навоий бу даврда яшаганида, ҳеч ким қадрланмайдиган, ўлганида ҳар кун эсланадиган адабиётчи бўларди;
• Қодирий, Чўлпон, Фитратлар бу даврда яшаганида, блогер бўлиб, ҳар ой 15 сутка оларди...

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢82🤣42👍25💯9😡3😐2😁1
ДИЙДОРЛАШИБ ТУРИНГЛАР!

Борди-келди йўқолди,
Айтайми сабабини?
Харажат одамларнинг
Бериб қўйди адабини!

Телефонда гаплашамиз,
Баҳонамиз об-ҳаво.
Тўртта нон-у йўлкира,
Бўлиб қолган муаммо!

Энди бирорта уйнинг
Тандири, ўчоғи йўқ.
Ҳамма нарса автомат,
Ҳамма касал, соғи йўқ.

Меҳр кўзда, яқинларни
Кўзингиз-ла кўринглар.
Оқибат йўқолмасин,
Дийдорлашиб туринглар!

Яқинлар, қариндошлар, дўстлар группалари учун махсус шеър, юбориб қўямиз.👇

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍27❤3🔥2😁1💯1🙉1
#киноя

— Юр китоб дўконига.
— У ерда нима қиламиз!?
— "50-50" уриб, китоб ўқиймиз...

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣89😢23😁8👍7🤷‍♂2⚡1💯1🙉1
#ибрат

Ким билан юрганингга, ким билан дўст тутинганингга эътибор бер. Чунки булбул гулга, қарға ахлатга етаклайди.

©️ Мавлоно Румий

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍82💯20😁6❤2🕊2🙉1
#кулги

Бирор ишингиз муваффақиятсиз чиқса, куюнманг. Қамоқда беш йил лаҳм қазиб, мудир хонасидан чиққан бразилиялик маҳбусни эсланг...

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣137😢20👍16🙉8😁5❤2💯1
#ибрат #кулги

Яхши аёл камчиликларингнинг ўрнини босади, ҳаётингдаги мувозанатни сақлайди...

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54🤣28🤗4❤3🤷‍♀1😍1💯1🙉1
#ибрат #киноя #танқид

Жанубий Корея метросида ўқиб кетиш учун китоб жавонлари жойлаштирилган экан.

Бизнинг метроларда эса аёлларнинг гигиеник воситалари рекламасини учратишингиз мумкин.

Шунинг улар тараққиётнинг қаеридаю, биз қаеридамиз...

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍115💯21😢13😁7❤3🤗2🤣1😡1