Битта бўлсин!
9.45K subscribers
1.58K photos
727 videos
6 files
885 links
Сарказм, ибратли, хаётий, танқид ва хаказолар... Постларнинг барчаси ҳам ҳаётий эмас ва мен билан боғлиқ эмас. Манбасиз пост олсангиз, рози эмасман.

Эга: @xojimurodabdinazarov
Download Telegram
Кимлар касал бўлмайди  ёки касалликка кам чалинади?

Севганлар.
Чунки бу туйғу инсондаги барча ёмон ва негатив хисларни йўқотади, дунёни гўзал қилиб кўрсатади.

Табассум билан  кайфияти кўтаринки юрадиган одамлар. Чунки табассум ва кулгу инсонни иммунитетини кучли қилади.Ўзига ишонч бағишлайди. Бор соғлиқ ва кучини мақсадига йўналтиради.

Самимий одамлар.
Уларни дилидаги ҳаммаси тилга кўчади, ғайирликлар ҳақида ўйламайди.

Эрта саҳар тоза ҳаводан нафас олиб, нонуштага  мева ейдиган одамлар.
Уларнинг иммунитети уйдан чиқмай, гўштли таомлар ейдиган одамларникига нисбатан кучли бўлади. Табиат  заҳрини табиат неъмати қирқади. Айниқса сариқ, қуёш рангли мева ва сабзавотлар!

Улкан мақсадлари бор одамлар. Уларни касал бўлишга вақти йўқ.

Рақсга тушиш ва спорт билан шуғулланадиган одамлар, чунки улар танани ақлга бўйсундирган!

Ўзингизни асранг!

Тафаккур қилинг!


🛹@bittada - жойига урадиган канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар қизингиз бахтли бўлишини истасангиз...


🛹@bittada - жойига урадиган канал!
👍1
«Эй қизгинам! Агар аҳли фазл ва аҳли одобларга насиҳат керак бўлмаганида, сенга ҳам насиҳат қилмасдим. Лекин насиҳат – ғофилга эслатма, оқилга ёрдамдир.
Агар қиз бола ота-онасининг камбағаллиги сабаблигина эрга берилиши керак бўлганида, сен ҳеч қачон узатилмаган бўлар эдинг. Чунки отангнинг бойлиги, мартабаси етарлидир. Лекин Аллоҳ белгилаб берган ҳаёт қонунларига кўра, аёллар эркаклар учун ва аксинча, эркаклар аёллар учун яратилганлар.
Қизгинам! Энди сен ўзинг ўсган ҳаводан айрилдинг. Ўзинг яйраб-яшнаган ошёндан чиқдинг ва нотаниш жойга бориб, аввал ўзинг билмаган шерикка учрайсан. У энди сенинг хожанг, дўстинг ва маҳбубингдир.
Сен унга чўри бўлсанг, у сенга қул бўлади. Сен унга ер бўлсанг, у сенга осмон бўлади. Сен унинг учун қуйидаги ўн хислатни адо этсанг, оилада масъуд ва бахтиёр ҳаёт кечирасизлар:

1. Қаноат соҳибаси бўл, ундан ҳайиқиб тур. Эринг уйга нима кўтариб келса, хушфеъллик ва одоб-назокат билан қабул қилиб ол, ташаккур айт.

2. Эрингга ҳамиша итоатда бўл, амрларини яхшилаб тингла ва бажар.

3. Эрингнинг назари тушадиган жойларга эътибор қил. У сенда хунуклик кўрмасин. Уй ичи ва ҳовлини ниҳоятда озода ва тартибли тут.

4. Эрингнинг бурнига ҳушёр бўл. Димоғига сендан ёмон ҳид кирмасин, фақат хушбўйлик сезсин.

5. Овқатни вақтида тайёрла, асло кечиктирма. Эринг уйга келиши билан, дастурхон сол.

6. Унинг уйқу вақтини, уйғониш пайтини билиб ол. Чунки очлик ва уйқунинг бузилиши эркакларнинг ғазабини қўзғайди.

7. Хожангнинг моли ва ашёсига эътиборли бўл, исроф қилма, авайлаб асра! Чунки унинг мол-дунёси сеникидир.

8. Эрингнинг қариндоши ва яқинларини иззат-ҳурмат қил. Бу билан хожангни ҳурмат қилган бўласан.

9. Эрингнинг сирларини бошқаларга айтувчи бўлма, унинг ишончини йўқотасан.

10. Хожангнинг амрига осий бўлма, унинг динга тўғри келадиган барча буйруқларини адо қил. Шуни яхши билиб олки, хожанг хафа бўлганда хурсанд кўринишдан, у қувонган пайтда ғамгин бўлишдан ўзингни эҳтиёт қил!»

Амома бинти Ҳорис исмли аёл ўз қизининг келин бўлиб, куёвнинг уйига узатилишидан олдин саодатли оила асосларини баён қилувчи насиҳати.

“Бахтиёр оила” китоби.

Тафаккур қилинг!

🛹@bittada - жойига урадиган канал!
Умр бўйи механика коробкада юрган ҳайдовчиларнинг, айниқса ДАМАСЧИЛАРНИНГ оёғи🤣

Механикада юрадиган дўстларга юборамиз!

🛹@bittada - жойига урадиган канал!
🤣3
#ибрат

ОТА-ОНАДАН КЕЙИН...

Ота-онадан кейин бош бўлиб қолган фарзанднинг назари тўқ бўлиши керак! У ўз манфаатларини охирги ўринга қўйишга мажбур, яъни, энг адолатли, энг саҳий ва барча жигарларига бирдай меҳрибон бўлиши шарт.

Агар фарзандлари иноқ бўлмаса, ота-онанинг эришган мартабаси, шон-шуҳрати, обрўси тупроқ билан биттадир!
Жигарларни бир-бирига кўнглини иситиш ҳам санъат, ҳам юки оғир маъсулият! Оға-иниларга бош бўлиб қоладиган фарзанднинг энг муҳим иши қариндошлар орасидаги гинани йўқотишдир.


🛹@bittada - жойига урадиган канал!
👍1
#кайфият

Йиқилиб тушганимни кўриб, "Йиқилдингми?" деб сўраган дўстимга "Йўқ, асфалтни хидлагим келди" деб жавоб бердим. Шокка тушди...

🛹@bittada - жойига урадиган канал!
🤣5😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух.

⛅️Хайрли Тонг!

🌸Эрта тонгда неки ният қилган бўлсангиз ижобат бўлсин.
🌸Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин...
🌸Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин


🛹@bittada - жойига урадиган канал!
#Табассум

Бир йигит кекса чол кампирнинг уйига меҳмон бўлди. Етмиш беш ёшли отахон кампиридан бир пиёла сув сўраб:
— Гулим, бир пиёла сув олиб келасанми? - дебди. Бироздан кейин “Азизам, чой қуйиб бер”, “Гўзалим, сени уринтираётганимдан хижолатдаман, илтимос, чойимга новвот солиб берсанг” деб мурожаат қиларди. Меҳмон кекса отахон кампирига мурожаат қилганида фойдаланган меҳр тўла эркаловчи сўзлардан таъсирланиб, чолни саволга тутди:
— Амакижон, оила қурганингизга неча йил бўлди?
— Эллик йилга яқинлашиб қолди, ўғлим, - дея кулимсиради отахон.
— Ўзаро меҳр-муҳаббатингиз, муносабатларингиздан кўнглим ҳузурланди,- деди йигит. Момомга “Гулим, азизам, гўзалим” деб мурожаат қилар экансиз...
Кекса аёлнинг ёноқлари пуштиранг тус олди:
— Ҳа, амакингиз бир неча йилдан бери шундай сўзлар билан мурожаат қиладилар...- Онахон шундай деб ошхонага чиқар экан, отахон меҳмонга шивирлади:
— Ўзи эшитиб қолмасин ўғлим, икки йил бўлди исмини унутиб қўйганман, ҳалиям эслолмаяпман.

🛹@bittada - жойига урадиган канал!
🤣5👍2❤1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

🌸 Жума муборак бўлсин ЯҚИНЛАРИМ

✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.

❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ


🛹@bittada - жойига урадиган канал!
Роса ғурурлисан. Аввал у биринчи ёзсин деб кутмаганингда ҳозир икки Фарзандинг бўларди, икки боладан қуруқ қолдинг...)

🛹@bittada - жойига урадиган канал!
👍1
#ҳаётий

Адолат истаб яшаманг. Атрофингизга қаранг. Ўғил болаларнинг киприги қизларникидан узунлигини кўрмаяпсизми?

жойикелганда

🛹@bittada - жойига урадиган канал!
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўйдоқлар тезроқ уйланамиз, акс ҳолда шунақа ҳолат бўлиши мумкин.

Охиригача кўрамиз.

🛹@bittada - жойига урадиган канал!
😁2
Хотин бўлиш қийин эмас

Қийини – эрнинг жаҳли чиққанида битта гапдан қолиб, гап қайтармасликдир.

Қийини – қорни оч келганида, ярим кечаси бўлса ҳам, туриб овқатини олдига қўйишдир.

Қийини – ачитиб, кесатиб олишнинг ўрни келганида, уни ранжитмаслик учун тилни тия билиш, уни аяй олишдир.

Қийини – унинг ҳам ўз шахсий ҳудуди борлигини тан олиш, унга дахл қилмасликдир.

Қийини – ҳаёт ташвишларидан чарчаб, аламини сиздан олганида, уни тўғри тушуниш, хафа бўлавермасликдир.

Хотин бўлиш қийин эмас.

Қийини – кайфиятингиз яхши бўладими ёки ёмон, кўчадан кириб келганида уни илжайиб кутиб олишдир.

Қийини – баъзида хафа қилиб, ранжитса-да, ҳаққига самимий дуолар қила билишдир.

Қийини – қанчалик қизиқ ва сирли туюлса ҳам, телефонини очиб, ичини титмасликдир.

Қийини – нафсга ёқмаса ҳам итоат қилиш, бўйсуна олишдир.

Қийини – айблари, камчиликлари бўлса-да, болаларга отасини дунёдаги энг яхши инсон деб кўрсата билишдир.

Тафаккур қилинг!

🛹@bittada - жойига урадиган канал!
😍3👍1
Тескари ҳақиқатлар

1. Қалбингда пулга бўлган муҳаббат пасайгани сари — пул сенга кўпроқ муҳаббат қўйишни бошлайди.

2. Қизлардан ўзингни олиб қочганинг сари — уларни сенга интилиши кучайиб боради.

3. Илминг ошгани сари — оғриғинг ҳам каттариб боради.

4. Шариат қонун-қоидаларини ўрганганинг сари — ҳаётинг оғирлашмайди, аксинча, енгиллашиб бораверади.

5. Ўзингни камтар тутганинг сари — ҳайбатинг ошиб бораверади.

6. Аллоҳдан қўрққанинг сари — унга яқинлашиб кетаверасан.

7. Эҳсон қилганинг сари — пулинг кўпайиб кетаверади.

8. Илмингни улашганинг сари — кўпайиб бораверади.

9. Ўз айбларингни тан олганинг сари — ўзингга бўлган ишонч ортиб бораверади.


🛹@bittada - жойига урадиган канал!
👍2
#Ҳазил_пост
☀️Қуёшдан хабар келди:

Эртага яна чиқволиб бугунгидан ҳам иссиқроқ қиздириб ҳаммангни энангни Учқўрғонидан кўрсатаман 😅

🛹@bittada - жойига урадиган канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин🤲

✨Бугун кунунгиз шукр ва зикрларга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин қадрдонлар!

🛹@bittada - жойига урадиган канал!
Аёллар бор, болам дейди уйим дер,
Аёллар бор, эрларини бошин ер,
Аёллар бор, фариштадир уйида,
Аёллар бор, хатто итдан дайдида.

Аёллар бор, вафолидир хаёли,
Аёллар бор, ўзларича зиёли
Аёллар бор, кўзларида мехр бор,
Аёллар бор, кўзларида қахр бор.

Аёллар бор, нур сочилар юзидан
Аёллар бор, захар чиқар сўзидан,
Аёллар бор, бойлик деди пул деди
Аёллар бор, бойлик ахир гул деди.

Аёллар бор, фарзандини қучганлар
Аёллар бор, фарзандидан кечганлар,
Аёллар бор, сабр қилиб юради
Аёллар бор, хар кун нолиб туради.

Аёллар бор, шукр дейди борига,
Аёллар бор, кун бермайди эрига!
Аёллар бор, қуёшдайин нур сочар,
Аёллар бор, шайтонни бағрини қучар

Аёллар бор, оиласининг бахтидир,
Аёллар бор, хайвон ундан яхшидир,
Аёллар бор, Отам деди Онам дер,
Аёллар бор, Онасининг бағрин ер.

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

🛹@bittada - жойига урадиган канал!
Зардангиздан безиллаб, «ота-онам яна уришиб қолмаса эди» дея, ўз уйларида юрак ҳовучлаб яшаётган болачаларингиз – Маҳшар кунидаги сўроқларингиздир.

Кекса ота ёки онангизнинг жаҳлингизни чиқармаслик учун, тил учидаги гапларини ичга ютишлари – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.

Турмуш ўртоғингизнинг бадфеълингиздан безиб яшаши – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.

Устига сўзамоллик, билағонлик отини чопдирганингиз – устозингизнинг кўнгил оғриқлари – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.

Анвойи таомнинг девор ошаётган хуш бўйидан кўнгли алағда бўлиб, беихтиёр умидланадиган камхарж, унутилган қўшнингизнинг қулт этиб ютиниши – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.

Ҳузурингизга чора истаб келиб, бечора бўлиб қайтган ҳар одам боласининг кўзидаги мунг – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.

Маҳаллангиз кўчаларидаги оч-наҳор, озиб-тўзган ит-мушуклар – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.

Бесабаб болта ураётганингиз, томирини қуритаётганингиз дарахтлар – Маҳшар кунидаги сўроқларингиздир...

© Дилфуза Комил

Тафаккур қилинг!

🛹@bittada - жойига урадиган канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурбонликка оид масалалар,
Қурбон хайитига қандай тайёрланиш кераклигини билиб олинг.



🛹@bittada - жойига урадиган канал!
Садақнинг фойдалари:

• Фаришталар молингга барака тилаб дуо қиладилар;
• У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир;
• У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради;
• У ҳар бир касалликка даво ва шифодир;
• У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди;
• У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади;
• Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади;
• У қиёмат куни сенинг соябонингдир;
• У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади;
• У қалбинг қаттиқлигини юмшатади;
• Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди;
• У хато ва гуноҳларингни ўчиради;
• У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.

Тафаккур қилинг!


🛹@bittada - жойига урадиган канал!