Эфиопиядан Ўзбекистонга форумга келган бизнесмен Жон Бакладан репортёр сўрабди:
- Ўзбекистонга биринчи келишингизми?
- Ҳа!
- Ўзбекистондаги биринчи таасуротингиз ҳақида гапириб берсангиз.
- Мени ажаблантиргани, аэропортдаги таксистлар ҳаммаси мени танишаркан. Ҳаммаси менга, қаерга борасан Бақла Жон, деб мурожаат қилишди...
🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣90👍9😁3💯3😢2🙉2
#ибрат
СИГАРЕТ ЗАРАРЛИМИ?
Бу саволга ҳамма "албатта зарарли" деб жавоб беради. Сигарет қутиларида ҳам зарарли экани таъкидланади. Лекин ўтмишда инсонлар сигаретни зарарсиз ва ҳатто фойдали эканига ишонди. Сабаби, тамаки рекламаларида шифокорлардан, ҳомиладор аёллардан ва болалардан фойдаланилди. Тамаки саноати шундай ривожланди...
Ишонаманки, 10-20 йилдан кейин "Cоcа-Cола" каби ичимликлар ҳам шундай "соғлиққа зарарли" белгиси билан сотилади. Қандай зарар дейсизми? Миянинг энг асосий озуқаси сувдир. Кўпчилик чанқаганда, овқатланганда сувдан кўра кола каби газли ичимликларни ичади. Унинг таркибидаги моддалар, ширин таъм берувчилар эса миянинг душмани. Бу масалани атрофлича текшириб, ўрганиб чиқишингизни жуда истардим.
Ақлий фаолиятни ривожлантириш учун кўпроқ сув ичишни, ёнғоқ ва бодом ейишни тавсия қиламан.

👍60💯4😍1
#ана_сизга
Олимлар аниқлашича уйини ўта озода саранжом тутадиган аёлларни психологиясида муаммоси бор..
Уйда умуман чанг бўлмаслиги, ўта кетган тартиб, сал бетартиб бўлса хам чидай олмаслик аёлнинг психологик касаллик белгиси хисобланар экан
Эркакларимизга етказиб қўямиз, аёлингиз озроқ бетартибми демак у бекаму кост тилла аёл 😄

🤣51👍24😁7🙉3❤2💯2😡1
Пайшанба алласи
— Дада ухлайверинг, чачагансиз!
— Ие, ўғлим, мен сизнинг ухлашингизни кутаётгандим...
Ётсак хотин пойида,
Ишлар бўлса жойида.
Ўғил ё қиз туғишга,
Бордир қонун-қоида.
Алла, болам, алла-да,
Бошқа гап йўқ каллада.
Чапдан борсанг, қиз бўлар,
Ўнгдан ўғил тез бўлар.
Ё умуман бормасанг,
Хотининг ҳам без бўлар.
Гоҳо сени боқаман,
Гоҳо гилам қоқаман.
Нима қилсам энангга,
Яна кўпроқ ёқаман!?
Хотирам бор эсим йуқ,
Тилда эга, кесим йуқ.
Ёқиш учун энагга,
Етарлича весим йуқ.
Алла, болам, алла-да,
Бошқа гапга йўқ каллада.
Ўтмас пичоқ қўл кесар,
Қора мушук йўл кесар.
Замон тузган пойгада,
Отдан эшак ҳам ўзар.
Алла, болам, алла-да...

🤣44👍43😁5😐5🤷♀2❤1🔥1😢1
#Жума_муборак
🌸 Жума муборак бўлсин ЯҚИНЛАРИМ
✨ Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин
🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ
🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
🌸 Жума муборак бўлсин ЯҚИНЛАРИМ
✨ Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин
🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9👍5😢1💯1🙉1
#кулги
Бахтли яшашнинг олтин қоидаси
• Сендан кичкиналар сени ранжитса, ичингда 15 гача санаб, кейин жавоб қайтар;
• Сен тенгилар сени ранжитса, ичингда 30 гача санаб, кейин жавоб қайтар;
• Сендан катталар сени ранжитса, ичингда 50 гача санаб, кейин жавоб қайтар;
• Агар хотининг сени ранжитса, ичингда санаб тур, лекин жавоб қайтарма!

🤣102😁14💯10👍9❤4🙉2
#ибрат
Мен қўрқоқ отадан ботир, илмсиз отадан доно, ёлғончи отадан ҳақгўй фарзанд дунёга келганини кўрдим, лекин бузуқ онадан ҳаёли, илмсиз онадан донишманд, ўғри онадан тўғри фарзанд туғилганини кўрмадим.
Миллатни юксалтиришни хоҳласак, аввало аёлларни ўқимишли қилайлик!

👍98💯12🔥3🙉3❤2😍2⚡1
#ибрат
Тўрт кишидан ҳеч қачон аразламанг:
• Отадан;
• Онадан;
• Ака-укадан;
• Опа-сингилдан.
Тўрт нарсадан Аллоҳ таолонинг паноҳини тиланг:
• Ғамдан;
• Маҳзунликдан;
• Ожизликдан;
• Бахилликдан.
Тўрт кишига бағритошлик қилманг:
• Етимга;
• Мискингга;
• Фақирга;
• Беморга.
Тўрт нарсани тақинчоқ каби тақиб олинг:
• Сабрни;
• Ҳалимликни;
• Илмни;
• Саҳийликни.

👍45💯5🤗1🙉1
#кулги
Ёш ҳам етди ўттизга,
Дил бермадинг ҳеч қизга,
Пешонанг тўлди тузга,
Бўйдоқсан, Сўтақўзи!
Сен тенгида уч бола,
Сен-чи ҳамон пуч, бола,
Бундай ёрни қуч, бола,
Бўйдоқсан, Сўтақўзи!
Ҳаётингда маъно йўқ,
Йўлда кўрган отар ўқ,
Отанг уриб турар дўқ,
Бўйдоқсан, Сўтақўзи!
Бомдод маҳал ётарсан,
Пешингача қотарсан,
Сен қачон асқотарсан,
Бўйдоқсан, Сўтақўзи!
Ўтин кирсин ўчоққа,
Хотин кирсин қучоққа,
Озор берма ...чоққа,
Уйлан тез, Сўтақўзи!!!
©️ Вафо Мўмин
Кимга юборишни ўзингиз биласиз...
🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Ёш ҳам етди ўттизга,
Дил бермадинг ҳеч қизга,
Пешонанг тўлди тузга,
Бўйдоқсан, Сўтақўзи!
Сен тенгида уч бола,
Сен-чи ҳамон пуч, бола,
Бундай ёрни қуч, бола,
Бўйдоқсан, Сўтақўзи!
Ҳаётингда маъно йўқ,
Йўлда кўрган отар ўқ,
Отанг уриб турар дўқ,
Бўйдоқсан, Сўтақўзи!
Бомдод маҳал ётарсан,
Пешингача қотарсан,
Сен қачон асқотарсан,
Бўйдоқсан, Сўтақўзи!
Ўтин кирсин ўчоққа,
Хотин кирсин қучоққа,
Озор берма ...чоққа,
Уйлан тез, Сўтақўзи!!!
©️ Вафо Мўмин
Кимга юборишни ўзингиз биласиз...
🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
😁17👍10🤣8😐3😡3❤2🤗1
Аёллар билан кўп суҳбатлашиш эркакни мулойимлаштиради. Бу мулойимлик ундаги ор ва ғурурни ўлдиради. Эркак — эркакдир, ундаги кескирлик ва қахрнинг ўз ўрни бор.
Шуни унутма, Эрйигит!
🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Шуни унутма, Эрйигит!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍78💯26😡9🔥4🤣4
#ибрат
Уйда аёл шоҳ бўлса
Шердек яша умрингни,
Ёнингда бир моҳ бўлса.
Қуритади шўрингни,
Уйда аёл шоҳ бўлса.
Бўлса ҳамки давлати,
Майсадан паст ҳурмати,
Эсиз, эрнинг савлати,
Уйда аёл шоҳ бўлса.
Эркакнинг ўлгани - шу,
Сарғайиб сўлгани - шу,
Қаро ер бўлгани - шу,
Уйда аёл шоҳ бўлса.
На жигар йўқлаб келар,
Гўдаклар дўқлаб келар,
Қизлари эрмак қилар,
Уйда аёл шоҳ бўлса.
Бу дунёда энг катта
Қилмиш-у гуноҳ бўлса,
У ҳам аниқ, албатта,
Уйда аёл шоҳ бўлса.
Аёлмас - уй эркаги,
Гуручларнинг курмаги,
Эркакларнинг эрмаги,
Уйда аёл шоҳ бўлса.
Фаришталар қон йиғлар,
Гадо-ю султон йиғлар,
Қўшилиб осмон йиғлар,
Уйда аёл шоҳ бўлса.
Аёлнинг ўрни, ахир,
Бош эмас, иссиқ бағир,
Аллоҳдан шудир қаҳр,
Уйда аёл шоҳ бўлса.
Вафо Мўмин, сўзларинг,
Қанийди, бир кор қилса.
Оқиб тушсин кўзларинг,
Уйда аёл шоҳ бўлса.
© Вафо Мўмин
"Эркаклар аёлларга раҳбардирлар" (Нисо сураси, 34-оят).

👍43🔥7🤗4😡4🕊2❤1💯1🙉1
#сарказм
Ўқинг, фақат кулманг. Агар эплай олсангиз...
Яримтамўйлов шогирд устозидан сўради:
— Устоз, нега мен 12 йилдан бери ўқишга кира олмаяпман? Бунинг синоати недир?
Устоз чуқур ўйга толди ва вазминлик билан жавоб берди:
— Бўтам, сиз тонг қуёшининг тоғлар ортидан секин-асталик билан чиқишини, майсалар устидаги қировни қитиқлаб эритиб, тиниқ шабнам томчиларига айлантиришини кузатасизми?
— Албатта, устоз.
— Тоғдан шарқираб, оламга шовқин солиб тушаётган шаршаранинг, дарёда сокин мавжланаётган сувнинг сўзларига қулоқ соласизми?
— Шубҳасиз, устоз.
— Кумуш қадаҳга тўлдириб қуйилган майнинг юзида ўз аксингизни кўрганда чуқур ўйга толасизми? Ҳаётнинг маъноси ҳақида фикр юритасизми?
— Жуда ҳам кўп марта, устоз.
— Ойдек сулув гўзалнинг кўксига бошингизни қўйиб, унинг ҳар бир юрак уришида намоён бўлган муҳаббатни вужудингизда хис қиласизми?
— Деярли ҳар куни, устоз.
— Ҳаа, падарингга лаънат! Эшшак, вақтингни бунақа бекорчи нарсаларга сарфламасдан кетингни бир жойга қўйиб, қунт билан ўқиганингда ҳозир университетда профессор бўлиб юрган бўлардинг! Ҳее мол!

🤣122👍24💯6😁4🙉2❤1🔥1