Битта бўлсин!
9.5K subscribers
1.58K photos
727 videos
6 files
885 links
Сарказм, ибратли, хаётий, танқид ва хаказолар... Постларнинг барчаси ҳам ҳаётий эмас ва мен билан боғлиқ эмас. Манбасиз пост олсангиз, рози эмасман.

Эга: @xojimurodabdinazarov
Download Telegram
Эрнинг вазифалари:

1. Аёлидан ва фарзандларидан ҳабар олиш;
2. Тўлақонли таъминлаш;
3. Болалар тарбиясида иштирок этиш;
4. Аёли билан дилдан суҳбат;
5. Оила аъзоларига таълим,  тарбия ва илм олишига йўл очиб бериш;
6. Фарзандлари ва аёлини кунига 5 марта қучоқлаш;
7. Дам олишга олиб чиқиш ва совға саломлар;
8. Меҳр бериш;
9. Назорат ва қизғониш;
10. Аёлининг ҳатоларини юзма-юз ўтириб муҳокама қилиш;
11. Ҳар доим ёрдам бериш;
12. Ҳимоя.

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51💯11❤6🤷‍♂2🕊2🙉2
Агар тўхтовсиз чарчаб, нуқул уйқунгиз келаётган бўлса чойга лимон солинг, бир оз долчин қўшинг. Кейин Багам оролларигами ё Малайзиягами чипта олингда, самолётга ўтириб учиб кетинг. Асабларингиз жойига тушиб, анча тетиклашасиз. Анави чойни хоҳласангиз ичинг, хоҳласангиз ичманг. Бир тийинлик фойдаси йўқ, барибир.

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣109👍16😁15💯3🙉3❤2
#ростда

Чақалоқ бўлиш жудаям қийин. Тасаввур қилинг, бор энергия, кучингизни сарфлаб бир хонанинг бошидан ётиб охиригача эмаклаб борасизу, лекин қаердандир бир катта одам келиб қолиб, яна бошида ётган жойингизга олиб бориб қўяди..

🛹@bittada - жойига урадиган канал!
😁130👍33❤5🤣5😍1
#Байраммисан_байрам

❗️Бугун 23 октябр - Халқаро қайноналар куни.

Бугун барча турмуш қурганларнинг "иккинчи онаси"нинг касб байрами. Эсингизда бўлсин, қайнонангиз билан дўстлик оилангиз фаровонлигининг калитидир. Қайнонангизни байрами билан чиройли тарзда табрикланг, бир даста гул ёки совға беринг.

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣17👍13😁1
ОНАМ

Аллоҳимга дуо қилар,
Менга бахту омад тилар.
Эркалатиб бошим силар,
Менинг ҳокисорим онам.

Уйим файзи сафолигим,
Беминнатим вафолигим.
Ширин сўзи шифолигим,
Дардларимга дорим онам.

Бошимга иш етар бўлса,
Омадим тарк этар бўлса.
Яқинларим кетар бўлса,
Қолган мададкорим онам.

Дунё келиб қўлларимга,
Чалғисам ўнг сўлларимга.
Кўзин тикиб йўлларимга,
Кутар интизорим онам.

Туришлари менга савлат,
Дуолари олий давлат.
Аллоҳ берган пойи жаннат,
Дунёдаги борим онам.

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31😍8😢5❤4💯3🙉1
Аёл бу:

• Туғилиши билан отасига жаннат эшикларини очган...

• Турмушга чиқиши билан жуфтининг иймонининг қолган ярмини тўлдирган...

• Она бўлиши билан жаннат оёқлари остида бўлган зотдир!

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62❤18
#ибрат

Эр-хотин орасидаги масофанинг энг гўзал ўлчови.

Агар эр-хотин Аллоҳга қанча яқин бўлса, улар орасидаги масофа ҳам бир-бирига шунчалик яқин бўлади. Агар эр-хотин Аллоҳдан қанча узоқ бўлса, улар орасидаги масофа ҳам бир-бирига шунчалик узоқ бўлади.

©️ Абдулҳодий Юсуф

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
👍69💯9🕊3
#ибрат

Эр-хотин орасидаги масофанинг энг гўзал ўлчови.

Агар эр-хотин Аллоҳга қанча яқин бўлса, улар орасидаги масофа ҳам бир-бирига шунчалик яқин бўлади. Агар эр-хотин Аллоҳдан қанча узоқ бўлса, улар орасидаги масофа ҳам бир-бирига шунчалик узоқ бўлади.

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62💯5🤣4❤3
Бельгия - Нидерландия чегараси.

Ҳеч қандай тўсиқлар йўқ, Атрофда яширилган миналар йўқ, Ҳеч қандай аскар йўқ. Кошки барча давлатларнинг чегаралари шундай бўлса (айниқса яқин шарқ ва бизга қўшни давлатлар билан ҳам).

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍126😁5❤1🙉1😡1
- Салом, ака, сиз психологмисиз?  Гвардияга кириш учун сиздан суҳбатдан ўтиш керак экан.
- Ҳа, савол бераман, сиз тўғри жавоб беринг.
1.Жангга бордингиз, олдингиздан 2 та душман чиқди, нима қиласиз?
- Автоматни олиб отаман.
- 2. Жангда олдингиздан 10 та душман чиқди, нима қиласиз?
- Граната ташлайман тагига, тамом.
- 3. Олдингиздан танк билан танкчилар чиқди, нима қиласиз.?
- Бомба ташлайман, мина қўяман.
- 4. Хўш, олдингиздан 10 та душман танкистлар самолёт билан чиқишди, нима қиласиз?
- Падарига лаънат, битта мени жўнатмаса керак жангга...

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣127👍23😁18💯1
Бўйдоқлик - унинг қадрини тушунганингда доимо кеч бўладиган неъматдир.

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁78🤣38👍18🙉3💯2🤷‍♂1⚡1😢1
Сичқон тешикнинг ёнига келиб, ташқарига чиқайми-йўқми, деб қўрқиб турса, ташқаридан итнинг вовуллагани эшитилибди. Сичқон "ит вовуллаётган жойда мушук бўлмайди", деб ташқарига чиқса, вовуллаётган мушук экан. Шартта сичқонни ушлаб, еб бўлгач, ўзига ўзи "Чет тилини билган оч қолмайди!", деган экан...

P.S.: Сиз ҳам келажакда оч қолмай десангиз, бирорта чет тилини мукаммал ўрганиб олинг!

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍63😁37🤣8🔥6❤3💯3
​ЎҒИЛ ФАРЗАНДЛАРГА

Кимнинг ўғил фарзанди бўлса, мен бу дунёдан ўтиб кетганимдан кейин, опа-сингилларингдан доим ҳабар олиб тургин деб айтаверинг, айтаверинг, умрингиз тугагунча айтинг.

Чунки қиёматда эркаклар опа-сингилларидан ҳабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан ҳабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан.

Ривоятларда шундай дейилади: Бир солиҳ киши биродарлари билан қабристоннинг олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйдилар.
Шу қабрдаги одам қабрда азобланябди, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар.

Одамлар бу одам қандай гуноҳ қилган деб у кишидан сўрасалар:
-Бу йигитнинг бутун танаси ёнябди фақатгина ўнг қўли ёнмаябди дейишди.

Сабаби у опа-сингилларидан ҳабар олмаган. Бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб, ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаябди. Шунчаки кўрсатиб қўйгани учун Аллоҳ ўнг қўлини азобдан қутқарди. Икки дона нон олиб бориб кўрганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар.

Буни кўпчилик билмайди шунинг учун буни билмаганларга тарқатинг, жигарларимизни охират азобидан ўзинг асра эй меҳрибон Яратган эгам!!!

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44😢14😐3🕊2💯1
Ўтирадими совчи кутиб...))

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣122😁22👍9🤷‍♀4
#ибрат

• Энг ёмон соя - қўрқув.
• Энг ёмон хато - руҳан тушкунлик.
• Энг қўрқинчли одам - ёлғончи.
• Энг ёмон қалб қоралиги - ҳасад.
• Энг катта бойлик - оқиллик.
• Энг катта мерос - тарбия.
• Энг катта куч - сабр.
• Энг катта хазина - илм.
• Энг машаққатли иш - нафсни тарбияламоқ.
• Энг оғир меҳнат - ёмон хулқни яхшисига алиштирмоқ.
• Энг гўзал иш - узр сўрамоқ ва кечирмоқ.
• Энг гўзал кўриниш - табассум..!
• Энг буюк неъмат - ИЙМОН, ИШОНЧ, УМИДдир.
• Энг яқин, энг ишончли дўст - АЛЛОҲдир.

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍63💯15❤3😡2
#Пародия

Йиқилган пайтимда мени ушлаб қолганлар, маҳкамроқ ушланг, энди қаттиқроқ йиқиляпман.

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣87😢11👍9
Япония сайёрасида ренесанс.

Японлар мана шундай ҳавода муаллақ тура оладиган уйлар барпо этиш лойиҳаси устида ишламоқдалар экан. Лойиҳа мақсади табиий офатлар, айниқса зилзилалар пайти японияликларни жонини сақлаб қолишга қаратилган.

П.С. Бизда бўлса, мактаб ўқувчисининг калта пайпоқ кийган ё киймаганини текшириш билан овора.... Қачон биз ҳам оёқ остига қарашдан бўшаб, бошни кўтариб атрофга, тепага қараймиз.

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍117🔥14💯5❤1
1998 йилда Гондурас давлати Чолутека дарёси бўйлаб кўприк қурди, аммо Митч бўрони дарёни ҳаракатга келтириб дарё ўзанини буриб юборган.

Р/S: Пастдаги суратда у кўприкни қурган қурувчиларни ҳолати акс этган. 😊

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣71😁17👍15😢4❤1🙉1
#ибрат

Бир она олтита фарзандини улғайтирган бешикни ёқиб юборди. Чунки фарзандларнинг барчаси бола-чақали бўлиб, оналари ҳолидан хабар олмай қўйишган экан. Бешикни ёқиб бўлгач: “Ҳар гал кўзим тушганида ичим ёнавергач уни ёқиб юбора қолдим”, деб айтган экан.

Оналарни шу аҳволга солиб қўйманг. Уларни тез-тез йўқлаб туринг!

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢88👍18❤4💯1
#кулги

Йигит қасам ичмайди,
Йигитнинг сўзи касам.
Қизлар заҳар ичмайди,
Қизларнинг ўзи заҳар...

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣88😁11👍9😡5💯4❤1