Битта бўлсин!
9.52K subscribers
1.58K photos
727 videos
6 files
885 links
Сарказм, ибратли, хаётий, танқид ва хаказолар... Постларнинг барчаси ҳам ҳаётий эмас ва мен билан боғлиқ эмас. Манбасиз пост олсангиз, рози эмасман.

Эга: @xojimurodabdinazarov
Download Telegram
#кайфият

Кечаси:
- Зуҳра, асалим, Зуҳра, - деб уйғониб кетибди.
Хотини:
- Ким у, Зуҳра?
- Айтсам ишонмайсан, тушимда мен Тоҳир, сен Зуҳра эмишсан...)

🛹@bittada - жойига урадиган канал!
🤣129😁15👍12❤2😐2
ҚУЁШ ЧИҚМАСДАН АВВАЛ ТУР!

Барокат
истасанг Ҳақдан,
Қуёш чиқмасдан аввал тур!
Саодат истасанг Ҳақдан,
Қуёш чиқмасдан аввал тур!

Эшик оч вақти бомдодда,
Уйингга нур-зиё кирсин,
Ҳаловат истасанг Ҳақдан,
Қуёш чиқмасдан аввал тур!

Бошинг қўй саждага, тавба-
Тазарру айла, эй ғофил.
Ки роҳат истасанг Ҳақдан,
Қуёш чиқмасдан аввал тур!

Дилинг пок тут, тилинг пок тут,
Қадам боссанг, йўлинг пок тут,
Aдолат истасанг Ҳақдан,
Қуёш чиқмасдан аввал тур!

Aзозил макридан огоҳ бўл эй,
Уйқунгни тарк айла,
Ҳидоят истасанг Ҳақдан,
Қуёш чиқмасдан аввал тур!

Aзон чоғида қушлар
Тангрига ҳамд-у сано айтгай,
Ҳимоят истасанг Ҳақдан,
Қуёш чиқмасдан аввал тур!

Май-у маст, фаҳш, кибрдан қоч,
Маърифатга томон юз оч,
Иноят истасанг Ҳақдан,
Қуёш чиқмасдан аввал тур!

Барокат бўлғуси ҳосил,
Ҳаловатдан хотиржам дил.
Шафоат истасанг Ҳақдан,
Қуёш чиқмасдан аввал тур!

Бобоқулман, Яратган ишқида
Тонг чоғида уйғоқман.
Каффорат истасанг Ҳақдан,
Қуёш чиқмасдан аввал тур!

©️ Бобоқул Усмон

🛹@bittada - жойига урадиган канал!
👍27❤2⚡2💯2🤗2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият
Эрни ҳурсанд қилмоқ аёлни вазифаси, аммо ундан аввал ён атрофга қараб қўйишиларни маслаҳат бераман😅

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍40🙉7😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сарказм

Синфдошлар, тез-тез йиғилиб турмасак, шунақа бир биримизни танимай қоламиз...

🛹@bittada - жойига урадиган канал!
👍13🤣9
— Хотинжон, илтимос менга қараб ёт.
— Йўқ, қарамайман, сиз саримсоқ егансиз!
— Сен эса ётишдан олдин, бир коса нўхат шўрва ичибсан, нафас ололмаяпман...

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣100👍7😡6😁4😐3🤷‍♂1❤1🙉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Бунинг номини ҳаёт дейдилар: муваффақият йўли йиқилишлардан иборат...

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
👍33😁11❤10😢9⚡4😐2🤷‍♂1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олдин уйлар тор эди,
Тандир ўчоқ бор эди.
Лекин шу тор уйларда
Ҳамма бахтиёр эди...

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍33😢11❤2😁1💯1🙉1
Эфиопиядан Ўзбекистонга форумга келган бизнесмен Жон Бакладан репортёр сўрабди:
- Ўзбекистонга биринчи келишингизми?
- Ҳа!
- Ўзбекистондаги биринчи таасуротингиз ҳақида гапириб берсангиз.
- Мени ажаблантиргани, аэропортдаги таксистлар ҳаммаси мени танишаркан. Ҳаммаси менга, қаерга борасан Бақла Жон, деб мурожаат қилишди...

🛹@bittada - жойига урадиган канал!
😁67👍14🤣8😢2
Гугурт чўпи фақат бир марта ишлатилади. У ўша биргина ишланганида, яхшиликка ёки ёмонликка сарф бўлади. Инсоннинг умри ҳам ана шундай...

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
🔥56👍26
#ҳаётий

Бир оғайним менга, ҳар куни бомдод намозини биринчи сафда ўқиганимни кўриб ҳавас қилар эди. Бир куни мендан сўраб қолди:
— Қандай қилиб ҳар куни бомдод намозига ҳаммадан аввал келасан. Ҳарчанд уринмай масжидга ҳеч сендан эрта келишга улгурмадим. Бунинг сири нимада?
— Менинг иккита аёлим бор, улар менга хизмат килишда бир бирлари билан мусобақа қилишади... Хуллас, эъзоздаман...

Оғайним анча соддалиги туфайли гапларимга ҳеч иккиланмай ишонди. Кўп ўтмай менга қилган ҳаваси рўёбга чиқди, иккинчисига уйланди...

Алҳамдулиллаҳ, энди масжидда ёлғиз тунамайдиган бўлдим!

🛹@bittada - жойига урадиган канал!
🤣128😁17👍7🔥2
#танқид

Бир пайтлари дунёни забт этган фотиҳлар чиққан миллатдан нима учун тармоқларда ликонглайдиган ҳезалаклар чиқяпти, деб мендан сўрашганида ушбу расм билан жавоб бердим...

🛹@bittada - жойига урадиган канал!
👍57😢9⚡3❤2💯2🔥1😁1🙉1
#ибратли

– Аллоҳнинг телефони борми? Бор бўлса, рақами нечи, биласизми? – деб, бир куни Шайх ҳазратларидан сўрашибди.
– Ҳа, бор, – деб жавоб қилибдилар Шайх.
– Рақамини биласизми?
– Ҳа, биламан. Ёзиб олинг. 2 2 4 4 2 4 3 2 4 2 3, – деб жавоб қилибдилар.
– Ия бу қанақа рақам бўлди?!
– 2 ракат Бомдоднинг суннати, 2 ракат фарзи, 4 ракат Пешиннинг суннати, 4 ракат фарзи, 2 ракат суннати, 4 ракат Асрнинг фарзи, 3 ракат Шомнинг фарзи, 2 ракат суннати, 4 ракат Хуфтоннинг фарзи, 2 ракат суннати, 3 ракат Витр. Шуни “теринг”, албатта, “кўтаради”! – деган эканлар.

P.S.: Аллоҳга "қўнғироқ" қилиб туришда собит бўлмоқ барчамизга насиб этсин!

🛹@bittada - жойига урадиган канал!
❤47👍26😐1🤗1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Хиёнат қилишдан аввал аёлингизни бошқа билан тасаввур қилиб кўринг...

Ибрат учун яқинларга юбориб қўямиз


🛹@bittada - жойига урадиган канал!
👍42💯6⚡2🕊2😡2❤1🙉1
ДЎСТЛИКНИНГ 30 ТА ХАҚҚИ. ХАДИСИ ШАРИФ АСОСИДА.

1. Янглишса, кечиради;
2. Кўз ёшига раҳм қилади,
3. Сирини яширади.
4. Узрини қабул килади.
5. Унга дўсти ғийбат қилинса рад этади.
6. Керак пайтда насиҳат қилади.
7. Дўстлигини ҳимоя қилади.
8. Зиммасидаги вазифаларга риоя қилади.
9. Касал бўлса бориб кўради.
10. Жанозасида қатнашади.
11. Даъватини қабул этади.
12. Совғасини қабул қилади.
13. Яхшилигига эзгулик билан жавоб қайтаради.
14. Яхшилигига миннатдорчилик изҳор қилади.
15. Ёрдамини чиройли қилади.
16. Зарур эҳтиёжини қондиради.
17. Номуси обрўсини ҳимоя қилади.
18. Орзуларини рўёбга чиқишида кўмакдош бўлади.
19. Илтимосини қабул қилади.
20. Хоҳиш истакларини инкор этмайди.
21. Аксирганда ЯРХАМУКАЛЛОҲ дейди.
22. Йўқотган нарсасини қидиришда ёрдам беради.
23. Саломига алик олади.
24. Суҳбатини хушлайди (соғинади).
25. Яхшиликларини кўпайтиради.
26. Қасамларини тасдиқлайди.
27. Ҳар қандай холатда ҳам ёрдам беради.
28. Дўст бўлиб душманнинг ишини қилмайди.
29. Уни мусибат ёки оғир пайтида ёлғиз ташлаб қўймайди.
30. Ўзига қайси яхши амални раво кўрса дўстига ҳам илинади ва раво кўради.

Чин дўстларингизга юборинг ўқиб тафаккур қилишсин!

🛹@bittada - жойига урадиган канал!
👍33💯4
#сарказм

— Жаноб вазир, сизга келишилган пулни олиб келгандик.
— Қанақа пул!? Aхир, бугун коррупцияга қарши курашиш куни-ку!!!
— Унақада нима қилайлик?
— Эртага келинглар...

🛹@bittada - жойига урадиган канал!
🤣99👍25💯4🤗3🤷‍♂2😁2😢1
Фаришталар сенинг ҳаққингга дуо қиладиган саккиз ҳолат

• Биринчиси: Жамоат намозида биринчи сафда ҳозир бўлганингда.

• Иккинчиси: Намоз тамом бўлгандан сўнг масжидда дуо қилиб ўтирганингда.

• Учинчиси: Касал кўргани борган вақтингда.

• Тўртинчиси: Аллоҳ йўлидаги дўстингни зиёрат қилганингда.

• Бешинчиси: Биродарингни ғоqибда эслаб, унинг ҳаққига дуо қилганингда.

• Олтинчиси: Инсонларга яхшиликни таълим берган вақтингда.

• Еттинчиси: Таҳоратли ҳолда уйқуга ётган вақтингда.

• Саккизинчиси: Саҳарлик тановул қилаётган вақтингда.

Яқинларга ҳам улашинг. Ўқиб тафаккур қилишсин!

🛹@bittada - жойига урадиган канал!
👍34❤8
#ибрат

Ҳаётда ҳам шундай: эгриларга ҳеч кимнинг иши йўқ, ҳамма зарба тўғриларнинг бошига тушади.

Зарбалардан чўчиманг, тўғри бўлинг!

🛹@bittada - жойига урадиган канал!
💯55👍22😁2❤1
Бир келин айтади: "Эрим мени севишининг асосий сабаблари:

— Ҳеч қачон оиласини ёмонламадим,
— Онасини ўзимнинг онамдан ортиқ кўрдим,
— Ака-укаларига ўз жигарларимдек жон куйдирдим,
— Ўзимни оиламдан унинг оиласини устун қўйдим,
— Оқибатли бўлишлари учун ҳар ҳафта овқат қилиб чақирдим,
— Эримнинг уйидаги гапни она уйимга бориб айтмадим"

Шу ишлар доимий одатимга айланган!

Аёллар тафаккур қилишсин!

🛹@bittada - жойига урадиган канал!
👍59🤗8😡5❤4😁2🙉2
#ибрат

Бир эркак Жаннатга кирибди. Ўзига аталган қасрнинг биринчи хонасига кирса, ниҳоятда гўзал бир париваш турган экан.
- Кейинги хонада мендан минг чандон гўзал сизни кутяпти, - дебди пари.
Кейинги хонага кирса ҳақиқатда унданда гўзал париваш турган экан. У ҳам:
- Кейинги хонада мендан минг чандон гўзал сизни кутяпти, - дебди.

Кейинги хонага кирса ҳақиқатда унданда гўзал париваш турган экан. Шундай қилиб хонадан хонага ўтаверибди. Бир-биридан гўзал париларга дуч келибди. Сўнгра охирги хонанинг эшигини очган экан, не кўз билан кўрсинки, ўзининг аёли турган экан. Шунда эр ўз аёлини кўриб, бошқа париларни унутиб юборибди...

P.S.: Дарҳақиқат, ҳурматли эркаклар, ҳамманинг ўз аёли дунёдаги энг гўзал бўлади. Фақат буни англай билиш керак!

Жаннатларда ҳаммага ўз севганлари билан бўлиш насиб этсин!

🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤62👍41😁7🤷‍♀2🤷‍♂1🕊1🤣1
🤲 Фарзандлар ҳаққига доим шундай ДУО қилинг

🔹Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
🔹Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
🔹Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
🔹Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
🔹Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
🔹Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
🔹Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин...


🛹 @Bittada - жойига урадиган канал!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51😍5🔥3❤1