BMB HOLDING
1.17K subscribers
3.35K photos
734 videos
2 files
2.14K links
🌐 www.bmb-holding.uz
✉️ info@bmb-holding.uz
☎️ (+998 55) 517-22-99

🗺Manzil: Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani, Kichik halqa yo'li, 14B
Download Telegram
🗣⏺ 🟦🟦

“Жиззах овози” газетасининг 2026 йил 16 май кунги 20-сонида BMB HOLDING делегациясининг май ойида АҚШ ва Гонгконгда бўлиб ўтган нуфузли халқаро тадбирлардаги иштирокига бағишланган “ЖАҲОН БОЗОРИГА ИШОНЧЛИ ҚАДАМ” сарлавҳали мақоласи эълон қилди.
Ўқишни тавсия қиламиз!

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍153❤4🔥3🤩2
🔺 📸📸📸📸

BMB HOLDING бренд-амбассадори Умида Омонова Turkic Teams Chess Championship 2026 мусобақасида муносиб иштирок этиб, 2-ўринни қўлга киритди.

Халқаро майдонда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган спортчиларимиз билан фахрланамиз!

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍160👏7🔥5
BMB HOLDING HORECA ЙЎНАЛИШИДА НАВБАТДАГИ ЙИРИК ЛОЙИҲАНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ

Ҳурматли юртдошлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар, сизларга 2026 йил 22 май куни соат 10:00 да Za'faron Premium Hotelнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтишини мамнуният билан маълум қиламиз.

Мазкур замонавий меҳмонхона Ўзбекистоннинг бетакрор табиати, мусаффо тоғ ҳавоси ва гўзал манзаралари билан машҳур бўлган Зомин тоғ-ўрмон қўриқхонаси ҳудудида жойлашган бўлиб, мамлакатимиз туризм салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Зомин нафақат юртимизнинг, балки Марказий Осиёнинг энг сўлим ва экологик тоза ҳудудларидан бири ҳисобланади. Бу ернинг шифобахш тоғ ҳавоси, арчазор ўрмонлари ва бетакрор табиати инсонга ором ва руҳий тетиклик бағишлайди.

Жаҳон стандартларига мос замонавий сервис, миллий қадриятларимизга хос меҳмондўстлик ва гўзал табиат уйғунлигини ўзида мужассам этган Za'faron Premium Hotel меҳмонхонаси маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун яна бир жозибадор маскан бўлиб хизмат қилади.

Za'faron Premium Hotel мажмуасининг тантанали очилиш маросимига оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни таклиф этамиз.

Манзил: Жиззах вилояти, Зомин тумани, Дуоба МФЙ.

Қўшимча маълумот учун:+998998516885

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍165❤11🔥10
Za’faron Premium Hotel - гўзал табиат, замонавий архитектура ва юқори даражадаги сервис уйғунлашган янги манзил!

Тантанали очилиш маросимига атиги 1 кун қолди.

Батафсил маълумот учун:
📞+998 88 345 64 30
📞+998 70 228 33 33
👍158🔥12❤3🎉2🤩1
ПРЕСС-РЕЛИЗ:BMB HOLDING ТОМОНИДАН ЗОМИН ТУМАНИДА “ZA’FARON PREMIUM HOTEL” МЕҲМОНХОНА МАЖМУАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туризм соҳасини жадал ривожлантириш, ҳудудларнинг туристик салоҳиятини ошириш ҳамда Зомин туманини халқаро туризм марказларидан бирига айлантиришга қаратилган қарор ва ташаббуслари ижроси доирасида “Ўзсаноатқурилишбанк” молиявий кўмагида BMB HOLDING томонидан навбатдаги лойиҳа ишга туширилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги “Зомин” туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6201-сон Фармони ижроси доирасида 2026 йил 22 май куни Жиззах вилоятининг сўлим масканларидан бири Зомин туманида “ZA’FARON PREMIUM HOTEL” меҳмонхона мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Батафсил

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍148🔥6👏3
Эътиборингизга Зомин туманида ZA’FARON PREMIUM HOTEL меҳмонхона мажмуасининг тантанали очилиш маросимидан тайёрланган фотолавҳаларни тақдим этамиз.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍169🔥14👏4
🗣⏺ 🟦🟦

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий саҳифасида “Зоминда янги туризм нуқтаси барпо этилди” сарлавҳаси остида янги ишга туширилган Za'faron Premium Hotel мажмуаси ҳақида мақола эълон қилинди.

Ўқишни тавсия қиламиз!

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍153👏9🔥6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_мотивацияси

“Муваффақиятли инсонлар - бу дунёда ўзига керакли шароитни қидирадиган, агар топа олмаса, ўша шароитни ўзи яратадиган инсонлардир.”

- Джордж Бернард Шоу

Ҳаётда катта натижаларга эришган инсонлар доимо имконият кутиб ўтирмайди. Улар ҳаракат қилади, изланади ва керак бўлса, ўз йўлини ўзи очади. Қийинчиликлар - тўсиқ эмас, балки кучли инсонлар учун янги имкониятдир.

Бугун ҳам ўз мақсадларингиз сари ишонч билан қадам ташланг. Чунки ҳақиқий муваффақият шароитга эмас, инсоннинг қатъияти ва ҳаракатига боғлиқ.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍141🔥8❤1👏1🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣⏺ 🟦🟦

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан Зомин туманида янги иш бошлаган “Za'faron Premium Hotel” мажмуасининг очилиш маросимидан тайёрланган видеолавҳа эътиборингизга ҳавола этилади.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍150❤6🔥4👏2
Бугун соат 20:55 да Oʻzbekiston 24 телеканали орқали “Махсус репортаж” рукнида Зомин туманидаги “ZA’FARON PREMIUM HOTEL” меҳмонхона мажмуасининг тантанали очилишига бағишланган махсус репортаж эфирга узатилади.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги “Зомин” туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6201-сон Фармони ижроси доирасида амалга оширилган бўлиб, BMB HOLDING ташаббуси билан ҳамда SQB - “Саноат қурилиш банки”нинг молиявий кўмаги асосида ишга туширилди.

Репортажда:
- меҳмонхона очилиш маросимидан эксклюзив лавҳалар;
- замонавий меҳмонхона инфратузилмаси ва юқори сервис имкониятлари;
- фармон ижроси доирасида Зоминнинг туристик салоҳиятини ривожлантириш жараёнлари;
- туризм ва HoReCa соҳасидаги янги истиқболли йўналишлар ҳақида ҳикоя қилинади.

Зомин - Янги Ўзбекистонда туризм, инвестиция ва замонавий сервис индустрияси тез суръатларда ривожланаётган ҳудуд. Ўзининг бетакрор табиати ва тоғли ландшафтлари туфайли у халқаро миқёсда кўпинча “Шарқнинг Швейцарияси” сифатида ҳам тилга олинади.

“Махсус репортаж”ни ўтказиб юборманг! Соат 20:55 да - “Oʻzbekiston 24” телеканалида.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍114❤28🔥5🤩2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣⏺ 🟦🟦

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 22 май куни BMB HOLDING томонидан Зомин туманида яна бир истиқболли янги лойиҳа ишга туширилди.

“Ўзбекистон 24” телеканалининг “Махсус репортаж” рукни орқали ZA'FARON PREMIUM HOTEL мажмуасининг тантанали очилиш маросимига бағишланган махсус репортажини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍153👏6🔥3❤1🤩1