BMB AGRO PLUS МАҲСУЛОТЛАРИ АҚШНИНГ FDA СЕРТИФИКАТИГА ЭГА БЎЛДИ
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган юқори сифатли маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқиш, айниқса Америка Қўшма Штатлари каби ниҳоятда талабчан ва ҳар томонлама ривожланган бозорда ўрин эгаллаш мамлакатимиз учун стратегик аҳамиятга эга.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳам ўз чиқишларида бир неча бор миллий маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини халқаро стандартларга мослаштириш, экспорт географиясини кенгайтириш ва “Made in Uzbekistan” брендини дунё бозорларида илгари суришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаган эдилар.
Мазкур йўналишда BMB HOLDING тизимида фаолият юритувчи BMB AGRO PLUS корхонаси АҚШнинг нуфузли FDA (Food and Drug Administration) сертификатига эга бўлди. Бу сертификат АҚШ бозорида озиқ-овқат маҳсулотларини қонуний равишда реализация қилиш учун энг муҳим ва асосий ҳужжат ҳисобланади.
FDA сертификати мамлакатимизда етиштирилган ерёнғоқ, бодом, ёнғоқ, кешью, хандон писта, турли хил зираворлар, туз, снэк, асал, қуритилган мева (туршак, майиз, олхўри) ва сублимация усулида қуритилган бошқа бир қатор маҳсулотларни АҚШ бозорларига экспорт қилиш ҳуқуқини беради.
Ушбу FDA сертификатининг берилиши жорий йилнинг декабрь ойи бошларида BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқуловнинг Америка Қўшма Штатларига амалга оширган ишчи ташрифи давомида бўлиб ўтган учрашув ва музокараларнинг мантиқий натижаси эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
Сафар давомида Б.Маматқулов Costco Wholesale йирик савдо тармоғи фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, чуқур қайта ишланган маҳсулотларни АҚШ бозорига экспорт қилиш масалалари юзасидан самарали музокаралар ўтказди.
Мазкур ташриф давомида бўлиб ўтган музокаралар Ўзбекистонда етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг АҚШ бозорларидаги иштирокини таъминлаш, “Made in Uzbekistan” брендини илгари суриш ва экспорт ҳажмини ошириш учун муҳим қадам бўлди.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn

👍103🔥35❤12👏3🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси
Саъдий Шерозий
Танаси тупроқда бўлса ҳам, дили уйғоқ одам — ҳақиқий ҳаётнинг ўзаги. Яъни у жисмонан қийин ҳолатда бўлиши, ҳатто ер бағрида ётгандек кўринса ҳам, ички олами тирик: фикри бор, иймони бор, умиди бор, виждони уйғоқ. Шоир бу ерда “ҳаёт”ни нафас олиш билан эмас, уйғоқлик — маънавий ҳушёрлик билан ўлчаяпти: қалб уйғоқ бўлса, одам ҳануз курашади, англайди, тўғри йўлни излайди.
Иккинчи мисра эса аччиқ киноя: “тирик мурда” — юриб турган, лекин ичида ҳеч нарса қолмаган одам. У тирик, аммо қалби ўлик: бефарқ, мақсадсиз, виждонсиз, фақат одат билан яшайди. Шунинг учун шоир “дилдан ўша яхшироқ” дейди: танаси тупроқда бўлса ҳам, дили уйғоқ одам — ичидан ўлиб бўлган тирикдан устун. Чунки қалб ўлса, одамнинг одамийлиги ҳам сўнади; тананинг сўниши эса якун, аммо қалбнинг сўниши — ундан ҳам ёмонроқ фожеа.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Тани тупроқдаю дил бўлса уйғоқ,
Тирик мурда дилдан ўша яхшироқ.

👍121❤6👏3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОАВ БИЗ ҲАҚИМИЗДА
BMB Holding’нинг АҚШ бозорига ўзбек маҳсулотларини етказиб бериш бўйича дунёнинг энг йирик ритейл тармоқларидан бири - Costco билан эришган келишуви ҳақидаги янгиликлар миллий ва халқаро оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.
Хусусан, ушбу янгилик халқаро платформалар - мева сабзавот ва қайта ишланган маҳсулотлар бозори учун энг йирик ва нуфузли халқаро ахборот платформаси FreshPlaza ва Марказий Осиё ва Шарқий Европа мева сабзавот бозори таҳлиллари ва янгиликларини тақдим этувчи EastFruit, шунингдек, Каспий минтақаси ахборот маконида фаолият юритувчи Caspian Post нашрларида эълон қилинди.
Шу билан бирга, мазкур ҳамкорлик миллий оммавий ахборот воситалари томонидан ҳам фаол ёритилди. Жумладан, AKIPRESS.COM, Kursiv.media, UzNews.uz, UzDaily.uz, Zamin.uz, Kun.uz, Dunyo ахборот агентлиги, шунингдек, “Ўзбекский Ритейл” Telegram каналида BMB Holding’нинг экспорт йўналишидаги навбатдаги муҳим қадами ҳақида хабарлар чоп этилди.
Барча манбалар кўрсатганидек, Costco - дунёнинг энг йирик ритейл тармоқларидан бири бўлиб, АҚШ, Канада, Европа ва Осиёда мингдан ортиқ филиаллари билан ўзбек маҳсулотларини халқаро миқёсда сотиш имкониятини яратмоқда.
BMB Holding ва Costco билан эришилган келишувлар миллий маҳсулотларнинг жаҳон бозорларига киришида муҳим қадам ҳисобланади ва бу саҳифаларда илк бор бундай ҳамкорликнинг шаклланиши кенг ёритилди.
Қисқача изоҳ: 2025 йил декабрь ойида BMB Holding Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқуловнинг АҚШга ташрифи Холдингнинг глобал бозорларга чиқиш стратегиясида муҳим қадам бўлди. Сафар давомида йирик савдо тармоқлари билан дистрибуция имкониятлари ва FDA сертификатлари масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, АҚШдаги ўзбек жамияти ва инфратузилма ҳамкорликлари бўйича мулоқотлар ўтказилди. Бу ташриф “Made in Uzbekistan” брендини Америка бозорида илгари суриш ва экспорт географиясини кенгайтиришда амалий натижалар берди.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍136👏6🎉6❤5
ҲУМОЮН БЕГМУРАТОВ ШАХМАТНИНГ РАПИД ЙЎНАЛИШИДА ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ БЎЛДИ!
Ўзбекистон шахмат мактаби яна бир бор жаҳон майдонида ўз сўзини айтди. BMB HOLDING бренд-амбассадори, истеъдодли ёш шахматчи Ҳумоюн Бегмуратов FIDE томонидан ўтказилган U-15 World Youth Rapid Championship мусобақасида маҳоратли ўйин кўрсатиб, жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.
Ҳамюртимиз мусобақанинг 9 турида баҳс олиб бориб, 7,5 очко жамғарди ва рақиблари орасида энг яхши натижани қайд этди. Мусобақа давомида Ҳумоюн ўзидан рейтинги юқори бўлган бир қатор шахматчиларга қарши муносиб дона суриб, ҳал қилувчи партияларда ўзига хос бўлган хотиржамлик билан ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
Мазкур натижалар, шубҳасиз, Президентимиз ташаббускорлигида мамлакатимизда аҳоли ўртасида спортни оммалаштиришга, хусусан, шахмат спорт турини ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор ва тизимли ислоҳотларнинг яққол самарасидир.
BMB HOLDING жамоаси бренд-амбассадорининг халқаро мусобақада эришган навбатдаги муваффақияти ва бешинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритгани билан чин дилдан муборакбод этиб, келгусида ҳам унга янгидан-янги зафарлар тилаб қолади.

👏70👍52❤6🕊6🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли кузатувчилар!
Эътиборингизга #weekly_report лойиҳасининг 20-сонини тақдим этамиз. Унда сиз ўтган ҳафта давомида BMB HOLDING фаолиятига доир муҳим воқеалар билан қисқача танишиб борасиз.

👍130❤5👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси
Ҳаётда қийинчиликлар, хатолар ёки омадсизликлар бўлиши табиий, лекин улар ҳеч қачон абадий эмас. Бугунги оғир дамлар эртага янги имкониятлар, янги қарорлар ва янги куч билан алмашиши мумкин. Шу фикр инсонни тушкунликдан сақлаб, олдинга қадам ташлашга ундайди.
Бу гап, шунингдек, ҳаётнинг доимий ҳаракатда эканини эслатади. Вақт тўхтамайди, кунлар алмашади ва ҳар бир янги кун инсонга ўзини қайта тоблаш, хулоса чиқариш ва яхшироқ бўлиш имконини беради. Қандай ҳолат бўлмасин, эртанги кун — ўзгариш ва умид рамзи. Шунинг учун инсон кечаги хато ёки бугунги муаммоларга эмас, балки келажакка ишонч билан қараши керак.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Нима бўлган тақдирда ҳам, эртага бошқа кун келади.

👍117❤3👏3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси
Имом Зарнужий | Таълимул мутаъаллим китобидан
Инсон қанчалик кўп меҳнат қилса, сабр-тоқатли бўлса ва қийинчиликлардан қочмаса, натижа ҳам шунчалик қимматли бўлади. Осон келган ютуқ кўпинча узоққа бормайди, аммо машаққат билан қўлга киритилган муваффақият инсоннинг ўзига бўлган ишончини мустаҳкамлайди ва уни янада улкан мақсадларга ундайди.
Ҳар бир орзу ортида кураш, сабр ва ўз устида ишлаш ётади. Машаққат — бу тўсиқ эмас, балки инсонни пиширатувчи, унинг иродасини чархловчи синовдир. Қийин пайтларда тўхтаб қолмасдан олға интила олган одамгина ўз мақсадининг ҳақиқий қадрини ҳис қилади. Шунинг учун ҳам орзуларга етакловчи йўл осон эмас, лекин айнан шу машаққатли йўл инсонни камолга етказади.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Машаққат чекиш миқдорича орзу мақсадларга эришилади

👍112🔥19❤4🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ ЙИЛ КИРИБ КЕЛИШ АРАФАСИДА
Вақт олдинга интилади, ортда эса мазмунли меҳнат ва аниқ натижалар қолади.
BMB HOLDING жамоаси бу йил ҳам ўсишни танлади, ривожланишни танлади, ва энг муҳими - келажакка ишончни танлади.
Янги йил биз учун янги марралар, янги лойиҳалар ва янада мустаҳкам ҳамкорликлар вақти.
КИРИБ КЕЛАЁТГАН ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

👍110❤6🔥1👏1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси
Жалолиддин Румий
Сабр шошқалоқлик ва нотўғри қарорлардан сақлайди. Сабрли инсон қийинчиликлар олдида саросимага тушмайди, ҳар бир ҳолатдан хулоса чиқаради ва босқичма-босқич олға интилади. Айни дамда натижа кўринмаслиги мумкин, лекин сабр билан қилинган ҳаракат охир-оқибат ўз самарасини беради.
Мақсадга эришишда энг катта тўсиқ — умидсизлик ва шошишдир. Сабр эса инсонга куч бағишлаб, унинг иродасини мустаҳкамлайди. Қийин пайтларда тоқат қилиб, йўлдан қайтмаган одамгина ўз орзусига етади. Шу маънода, сабр вақтни йўқотиш эмас, аксинча, мақсадга етакловчи энг ишончли ва энг тезкор йўл ҳисобланади.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Сабр – инсонни мақсадига энг тез олиб борадиган йўлдир.

👍112🔥4❤2🤩1
Этот праздничный сезон напоминает нам о ценности доверия, взаимного уважения и ответственного сотрудничества. Мы высоко ценим наше партнёрство и вклад, который оно вносит в развитие совместных проектов.
С уважением,
Команда BMB HOLDING
——————————————
With sincere regards,
BMB HOLDING team
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍110🔥17❤3👏2🕊1
🇺🇿 STALOGISTIC КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Жорий йилнинг 25 декабрь куни BMB HOLDING бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов Stalogistic компаниясининг бош директори ўринбосари Санжар Аскаров билан ишчи учрашуви ўтказди.
👉🏻 Батафсил
📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝
🇷🇺 ОБСУЖДЕНЫ ПЕРСПЕКТИВЫ СОТРУДНИЧЕСТВА С КОМПАНИЕЙ STALOGISTIC
25 декабря текущего года состоялась рабочая встреча между заместителем генерального директора BMB HOLDING Хайруллой Набижоновым и заместителем генерального директора компании Stalogistic Санжаром Аскаровым.
👉🏻 Подробнее
📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝
🇬🇧 PROSPECTS FOR COOPERATION WITH STALOGISTIC DISCUSSED
On December 25 of the current year, a working meeting was held between Khayrulla Nabijonov, Deputy General Director of BMB HOLDING, and Sanjar Askarov, Deputy General Director of Stalogistic.
👉🏻 More
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Жорий йилнинг 25 декабрь куни BMB HOLDING бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов Stalogistic компаниясининг бош директори ўринбосари Санжар Аскаров билан ишчи учрашуви ўтказди.
👉🏻 Батафсил
🇷🇺 ОБСУЖДЕНЫ ПЕРСПЕКТИВЫ СОТРУДНИЧЕСТВА С КОМПАНИЕЙ STALOGISTIC
25 декабря текущего года состоялась рабочая встреча между заместителем генерального директора BMB HOLDING Хайруллой Набижоновым и заместителем генерального директора компании Stalogistic Санжаром Аскаровым.
👉🏻 Подробнее
🇬🇧 PROSPECTS FOR COOPERATION WITH STALOGISTIC DISCUSSED
On December 25 of the current year, a working meeting was held between Khayrulla Nabijonov, Deputy General Director of BMB HOLDING, and Sanjar Askarov, Deputy General Director of Stalogistic.
👉🏻 More
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍73👏60❤5🔥1🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси
Жалолиддин Румий
Ҳар қандай қийинчилик, дард ёки ташвиш абадий эмас, вақт ўтиши билан барчаси ўзгариб кетади. Инсон кўнглини ортиқча ғам-ташвиш билан тўлдирмаслиги, бу кунлар ҳам ўтиб кетишини англаши керак. Ана шу англаш қалбга таскин бериб, руҳий куч бағишлайди.
Бу фикр инсонни сабрли бўлишга, ҳаётга кенгроқ назар билан қарашга чорлайди. Чунки нафақат дардлар, балки умрнинг ўзи ҳам муваққатдир. Шунинг учун ҳар бир лаҳзани қадрлаш, яхши кунларга умид билан яшаш муҳим. Қийин пайтларда кўнгилни маҳкам тутиб, умидни йўқотмаслик инсонни маънан юксалтиради ва ҳаёт йўлида мустаҳкам қадам ташлашга ёрдам беради.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Ҳар нарсага сиқилма кўнгил, на бу дардлар қолар, на бу умр.

👍128❤5🔥2👏2🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси
Жалолиддин Румий
Кўнгил — боғ каби, у ҳам парваришга, меҳрга ва тозаланишга муҳтож. Кўз ёши эса булутдан ёғилган ёмғирдек, қалбда тўпланган оғирликни ювиб, инсонни енгиллатади. Шу боис йиғи заифлик эмас, балки руҳий покланиш ва енгиллашишнинг бир кўринишидир.
Инсон баъзан дардни ич-ичига ютиб, кўнглини қуритиб қўяди. Аммо кўз ёши чиққанда, қалбдаги боғ яна яшнай бошлайди, умид ва таскин қайта пайдо бўлади. Бу гап инсонни ҳис-туйғуларини яширмасликка, қалб овозига қулоқ солишга ундайди. Чунки чин дилдан чиққан кўз ёши инсонни синдирмайди, аксинча унинг ички дунёсини янгилаб, маънавий камолга етаклайди.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Кўнгил боғ, кўзлар булутдир. Булут йиғласа боғлар яшнагай.

👍107🔥9❤5👏3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси
Абу Райҳон Беруний
Кўпинча инсон қўлида бор нарсани оддий, табиий ҳол деб қабул қилади ва унинг қийматини ҳис этмайди. Соғлиқ, тинчлик, вақт, яқинлар меҳри каби неъматлар ҳаётимизда доимийдек туюлади, аммо улардан бири йўқолганда, инсон уларнинг нақадар бебаҳо эканини англай бошлайди.
Бу фикр инсонни онгли яшашга ва шукр қилишга ундайди. Неъматни йўқотгандан кейин афсусланишдан кўра, уни бор пайтида қадрлаш, асраш ва тўғри фойдаланиш муҳим. Шу маънода, ушбу гап инсонга ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасини қадрлашни, бор нарсаларга бефарқ бўлмасликни ўргатади ва маънавий уйғонишга етаклайди.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Неъматнинг қадри, у йўқолгандагина билинади.

👍116❤5🔥3👏2🎉2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли кузатувчилар!
Эътиборингизга #weekly_report лойиҳасининг 21-сонини тақдим этамиз. Унда сиз ўтган ҳафта давомида BMB HOLDING фаолиятига доир муҳим воқеалар билан қисқача танишиб борасиз.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Эътиборингизга #weekly_report лойиҳасининг 21-сонини тақдим этамиз. Унда сиз ўтган ҳафта давомида BMB HOLDING фаолиятига доир муҳим воқеалар билан қисқача танишиб борасиз.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍112🔥4❤3👏1
BMB HOLDING ТОМОНИДАН ТАЪСИС ЭТИЛГАН “BMB EHTIROMI” КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ЙИЛ ФАОЛЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
BMB HOLDING тизимида кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилиб келаётган, юқори малакали мутахассислар ҳамда ўз фаолияти, ташаббускорлиги ва жамоат ишларидаги иштироки билан бошқаларга ўрнак бўлаётган ходимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “BMB EHTIROMI” кўкрак нишони таъсис этилди.
Ушбу кўкрак нишони холдинг тизимида ҳалол меҳнат, садоқат ва юксак касбий маҳоратни намоён этган ходимларни рағбатлантиришга қаратилган муҳим эътироф бўлиб, жамоада меҳнатга бўлган масъулият ва фидойиликни янада кучайтиришга хизмат қилади.
Жорий йилнинг 29 декабрь куни BMB HOLDING томонидан 2025 йил якунларига бағишлаб ташкил этилган тантанали кечада холдинг марказий аппарати, таркибий корхона ва ташкилотлар ходимлари, шунингдек, яқин ҳамкорлар иштирок этдилар.
Тадбир давомида Таъсисчилар кенгаши қарорига мувофиқ, ўтиб бораётган йилда юқори натижаларга эришган 12 нафар ходим “BMB EHTIROMI” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Шу билан бирга, “Йил эътирофи” танлови доирасида қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди ва тақдирланди:
- “Йилнинг энг яхши корхонаси”;
-“Йил лойиҳаси”;
- “Йилнинг энг яхши ходими”;
- “Йилнинг энг яхши корхона раҳбари”;
- “Йилнинг энг яхши қишлоқ хўжалиги ходими”;
- “Йилнинг энг ташаббускор ходими”;
- “Йилнинг энг яхши аёл ходимаси”;
- “Йил кашфиёти”;
- “Йил тарғиботчиси”;
- “Йил қурувчиси”.
Ушбу танлов орқали BMB HOLDING тизимида узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилиб келаётган, юқори касбий маҳорати, соҳа ривожига қўшган ҳиссаси ҳамда жамоат ишларидаги фаоллиги билан ажралиб турган корхона ва ходимлар муносиб эътироф этилди.
Таъсисчилар кенгаши қарори билан аниқланган ғолибларни Кенгаш раиси Бекзод Маматқулов тақдирлаб, холдингда инсон капиталига берилган юқори эътибор, меҳнатга ҳурмат ва рағбатлантириш сиёсати BMB HOLDING’нинг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади.

👏85👍22🔥9❤7🤩1
BMB HOLDING: ҚИШ МАВСУМИДА ҲАМ ЭКСПОРТ ФАОЛЛИГИ САҚЛАНДИ
BMB HOLDING декабрь ойида ҳам экспорт салоҳиятини ошириш, юқори сифатли қишлоқ хўжалиги ҳамда қайта ишланган маҳсулотларни ташқи бозорларга етказиб беришни жадал суръатлар билан давом эттирди.
Ой давомида Ҳолдинг маҳсулотлари Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Польша каби мамлакатларга экспорт қилинди. Бу эса миллий маҳсулотларга бўлган барқарор талаб ва BMB HOLDINGнинг минтақадаги ўрнини тобора мустаҳкамланиб бораётганини яна бир бор тасдиқлайди.
Бу сафар ҳам экспорт саватчасининг салмоқли қисмини мева ва сабзавотлар ташкил этди. Ўтиб бораётган ойда хорижий ҳамкорларга 2025 йил ҳосилидан олинган хурмо, анор, узум, олма, нок, лимон ва қовун партиялари экспорт қилинди.
Шунингдек қўшни мамлакатлар бозорларига помидор, бодринг, ширин қалампир, сабзи, редис, дайкон, турли хил карам навлари, пиёз ва саримсоқ етказиб берилди.
Бу эса мамлакатимизда етиштирилган мева ва сабзавотларнинг йил давомида хорижий чакана савдо тармоқларидаги ўрнини таъминлади. Хорижий мамлакатларга амалга оширилган қуритилган мева ва ёнғоқлар экспортини ҳам алоҳида йўналиш сифатида кўрсатиб ўтиш мумкин.
Декабрь ойида BMB HOLDING томонидан ташқи бозорларга турли навдаги майиз, ўрик қоқи, қуритилган олча, қуритилган қовун, шунингдек қуритилган олма, нок ва жийда маҳсулотлари етказиб берилди. Жумладан, экспорт қилинган ёнғоқ маҳсулотлари қаторида тозаланган ва тозаланмаган грек ёнғоғи, бодом, ерёнғоқ ва писта ҳам ўрин олган.
Ушбу турдаги маҳсулотлар Қозоғистон ва Тожикистон бозорларида юқори талабга эга бўлиб, уларнинг табиийлиги ва сифатли қайта ишланганлиги юқори баҳоланади.
Экспорт ҳажмининг жиддий улуши дуккакли экинлар ҳиссасига тўғри келди. Ташқи бозорларга ловия, мош, нўхат ва дон маҳсулотлари етказиб берилди. Ушбу туркумлар Ҳолдинг томонидан экспорт қилинадиган маҳсулотлар қаторидан муҳим ўрин эгаллаб, хорижий ҳамкорларни узоқ муддат сақланадиган асосий озиқ-овқат турлари билан таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.
Декабрь ойидаги экспорт географияси Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Польша каби давлатлар томонидан Ҳолдинг маҳсулотларига бўлган қизиқишнинг тобора ортиб бораётганлигини намоён қилди.
BMB HOLDING келгусида ҳам экспорт қилинадиган маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш, хорижий ҳамкорлар билан узоқ муддатли шерикчилик муносабатларини мустаҳкамлаш ва Янги Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини оширишга ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилган.
Бундан кейин ҳам мамлакатимизда етиштирилган маҳсулотлар экспортини таъминлашда юқори сифат стандартлари, етказиб бериш занжирининг очиқлиги ва барқарор логистика устувор йўналиш бўлиб қолади.

👍109❤9🔥3👏2🎉2
ҚАДРЛИ ЮРТДОШЛАР!
BMB HOLDING жамоаси барчангизни кириб келаётган 2026 йил билан самимий табриклайди!
Ушбу қутлуғ байрам оилангизга бахт, файз ва янги зафарлар олиб келсин! Янги йилда ҳаётингиздан қувонч, хонадонларингиздан хотиржамлик, дастурхонингиздан қут-барака аримасин.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, яқин инсонларимиз эса соғ-омон бўлишсин.
Янги йилда дилдаги орзуларингиз амалга ошиб, барча эзгу мақсадларингизга етишишингизни тилаймиз!
Янги йилингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
BMB HOLDING жамоаси

👍113❤9👏1