BMB HOLDING
1.16K subscribers
3.36K photos
734 videos
2 files
2.14K links
🌐 www.bmb-holding.uz
✉️ info@bmb-holding.uz
☎️ (+998 55) 517-22-99

🗺Manzil: Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani, Kichik halqa yo'li, 14B
Download Telegram
МУҚАДДАС ҚАДАМЖО - ЗАМОНАВИЙ ҚИЁФАДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Mирзиёевнинг 2021 йил 12 октябрдаги “Тарихий-диний мерос объектларини асраб-авайлаш ва уларни ободонлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мамлакатимизда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, инфратузилмани яхшилаш ва зиёрат туризмини ривожлантириш ишлари изчил амалга оширилмоқда.

Бу саъй-ҳаракатлар муқаддас қадамжоларни замонавий, обод ва қулай масканларга айлантиришга хизмат қилаяпти.

Жорий йилнинг 28 февраль куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида жойлашган Амири Ахтам зиёратгоҳининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Лойиҳа доирасида BMB HOLDING томонидан ажратилган 5 млрд сўмга яқин беғараз маблағ ҳисобига, янгича қиёфадаги зиёратгоҳ мажмуаси барпо этилди. Ҳудуд ободонлаштирилди, барча зарур жиҳозлар билан таъминланди, қарийб 1 километрдан ошиқ йўл асфальтланди ва  мажмуа  Республика Маданий мерос агентлиги балансига топширилди.

Маросимда Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Зайниддин Эшонқулов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Сардор Шукуриллаев, халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Парда Шукуров, Шароф Рашидов тумани ҳокими Асилбек Ашуров, BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов, шунингдек, нуронийлар, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар муқаддас қадамжоларни тиклашнинг маънавий аҳамияти, зиёратгоҳларнинг ёш авлод тарбиясидаги ўрни, бу ерда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари хусусида фикр билдирдилар.

Шундан сўнг мажмуа зиёрат қилиниб, муборак Рамазон ойи муносабати билан юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги учун дуои фотиҳа қилинди.

Саховат тадбири “Яккасарой” тантаналар мажмуасида меҳмонлар учун ташкил этилган ифторлик дастурхони билан якунланди.

Мазкур лойиҳа иштирокчилар тарафидан нафақат туман, балки бутун вилоят жамоатчилиги ҳаётида муҳим маънавий аҳамиятга эга воқеа сифатида баҳоланди.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍166❤10👏9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси

Муаммолар ақлли инсонларни чора кўришга, нодонларни эса тушкунликка тушишга ундайди.

- Юлий Цезар

Ақлли инсон муаммони тўсиқ эмас, балки сабоқ ва имконият сифатида қабул қилади. У вазиятни таҳлил қилади, сабабларни излайди ва ечим топишга ҳаракат қилади.

Нодон инсон эса муаммо олдида ожизлик ҳис қилиб, тушкунликка тушади ва ҳаракат қилишдан тўхтайди. Бундай ҳолатда муаммо янада оғирлашиб, инсонни орқага тортади. Шу маънода, бу гап инсонни муаммоларга тўғри муносабатда бўлишга, ақл билан фикрлаб, қийинчиликларни ривожланиш воситасига айлантиришга ундайди.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍130👏6❤2🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли кузатувчилар!

Эътиборингизга #weekly_report лойиҳасининг 29-сонини тақдим этамиз. Ҳафта давомидаги BMB HOLDING фаолиятига доир муҳим воқеалар билан қисқача танишишингиз мумкин.

Telegram
l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👏76👍56❤4
BMB IMPEX - ИЧКИ БОЗОР ВА ЭКСПОРТ УЧУН ИШОНЧЛИ ЕЧИМ

BMB HOLDING таркибидаги BMB IMPEX корхонасида замонавий технологиялар асосида пластик қутилар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Мазкур йўналиш, аввало Холдингнинг экспортёр корхоналар эҳтиёжини қондиришга қаратилган бўлиб, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларининг сифатини сақлаган ҳолда ички ва ташқи бозорларга етказиб беришни таъминлашга хизмат қилади.

Бугунги кунда маҳсулотни етиштириш билан бир қаторда уни хавфсиз, йўқотишларсиз ва талаб даражасида истеъмолчига етказиш ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Шу нуқтаи назардан, BMB IMPEXда йўлга қўйилган янги ишлаб чиқариш қуввати логистика занжирида муҳим бўғинга айланди.

Эндиликда корхона нафақат Холдинг таркибидаги экспортёр субъектларни, балки юртимизнинг бошқа ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналар эҳтиёжини ҳам таъминлаш имконига эга.

Мазкур ташаббус маҳаллий тадбиркорлар учун юқори сифат ва ҳамёнбоп нарх кафолати бўлиб, янги иш ўринлари яратиш ва маҳаллий саноат салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Яқин истиқболда ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш режалаштирилгани эса BMB IMPEXнинг нафақат Холдинг тизимида, балки республика миқёсида бошқа корхоналар билан ўзаро ишончли ҳамкор сифатидаги ўрнини янада кучайтириши кутилмоқда.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍147👏8❤2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BMB_INSIDE 15-сон

Ҳисоб-китобда аниқлик – ишонч демак.
Ишонч эса компания пойдевори.

Жиззахдаги BMB Za'faron Hotel ҳамда BMB Village меҳмонхоналарида ҳисобчи сифатида фаолият юритаётган Сайёра Собирова рақамлар билан дўст, масъулиятда эса мустаҳкам.

Унинг меҳнати ўтган йили“ Йилнинг энг яхши аёл ходими” номинацияси билан эътироф этилди.

Биз билан “ичкаридан” кузатинг - #BMB_INSIDE!

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍137❤11👏5🔥4🎉1
🇺🇿 ЛАТВИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 3 март куни BMB HOLDING бош офисига Латвия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Гиртс Яунземс бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

👉🏻 Батафсил

📝📝📝📝📝📝📝📝

🇷🇺 ОБСУЖДЕНЫ ПЕРСПЕКТИВЫ ДАЛЬНЕЙШЕГО РАСШИРЕНИЯ СОТРУДНИЧЕСТВА С ЛАТВИЕЙ

3 марта текущего года в головном офисе BMB HOLDING состоялась встреча с делегацией во главе с Чрезвычайным и Полномочным Послом Латвийской Республики в Узбекистане Гиртсом Яунземсом.

👉🏻 Подробнее

📝📝📝📝📝📝📝📝

🇬🇧 PROSPECTS FOR FURTHER EXPANSION OF COOPERATION WITH LATVIA DISCUSSED

On March 3 of this year, a meeting was held at the headquarters of BMB HOLDING with a delegation led by the Ambassador Extraordinary and Plenipotentiary of the Republic of Latvia to Uzbekistan, Girts Jaunzems.

👉🏻 More

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍151🔥5❤3👏2
BMB AGRO PLUS: СИФАТ ВА ТАЛАБ УЙҒУНЛИГИ

BMB AGRO PLUS корхонасида сублимация (freeze-drying) усулида музқаймоқни қуритиш технологияси йўлга қўйилгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Бугунги кунда ушбу маҳсулот ички ва ташқи бозорларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Сублимация усули маҳсулот таркибидаги намликни паст ҳароратда буғлантириш орқали олиб ташлашни назарда тутади. Натижада музқаймоқнинг табиий таъми, ҳиди ва озуқавий қиймати сақланиб қолади.

Маҳсулот енгил, узоқ муддат сақланиши ва ташишга қулайлилиги билан ҳам аҳамиятлидир. Айни пайтда республикамиз бўйлаб ушбу маҳсулотга талаб тобора ортиб бораяпти.

Савдо тармоқлари ва тадбиркорлар томонидан буюртмалар сони кўпайиб, янги ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда. Бу эса маҳаллий ишлаб чиқаришнинг рақобатбардошлиги ва сифат кўрсаткичлари юқори эканини яна бир бор тасдиқлайди.

Мутахассисларнинг  таъкидлашича, сублимация усулида тайёрланган музқаймоқ маҳсулоти дунё миқёсида, айниқса, болалар ва ёшлар ўртасида машҳур бўлиб бормоқда. Инновацион ёндашув, юқори сифат ва ички бозордаги ортиб бораётган талаб - мазкур лойиҳанинг муваффақиятли ривожланаётганидан далолат беради.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍164👏8❤5🔥2