BMB HOLDING
1.17K subscribers
3.35K photos
734 videos
2 files
2.14K links
🌐 www.bmb-holding.uz
✉️ info@bmb-holding.uz
☎️ (+998 55) 517-22-99

🗺Manzil: Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani, Kichik halqa yo'li, 14B
Download Telegram
ПРЕСС-РЕЛИЗ: ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА ЗАМОНАВИЙ ИНТЕНСИВ ГИЛОС БОҒИ БАРПО ЭТИЛМОҚДА

Маълумки, Давлатимиз раҳбари 2025 йил 2 декабрь куни Жиззах вилоятига амалий ташрифи доирасида ҳудуднинг Бахмал ва бошқа туманларида замонавий интенсив боғлар яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган эди. Шу асосда, BMB HOLDING томонидан Жиззах вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш, айниқса, боғдорчилик тармоғини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Холдингнинг BMB GARDENS шуъба корхонаси томонидан Жиззах вилоятининг Ғаллаорол ва Шароф Рашидов туманларида икки йил давомида қаровсиз қолган, сув чиқмаган 500 гектар ер майдони ўзлаштирилиб, замонавий интенсив боғларга айлантириляпти. Эътиборлиси, яқин уч йил ичида ушбу боғ майдонларини 2000 гектаргача кенгайтириш режалаштирилган.

2026 йил 9 апрель куни Ғаллаорол тумани Кўкбулоқ массиви, Чаёнли ҚФЙ ҳудудидаги 115 гектар ер майдонида гилос кўчатлари экиш ишларига старт берилди.

Тадбирда Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Зафар Рўзиев, Ғаллаорол туман ҳокими Жалолиддин Оқбоев, BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши аъзоси Азиз Маматқулов, нуронийлар, қишлоқ фаоллари, матбуот ва ОАВ ходимлари қатнашди.

Лойиҳа доирасида илғор агротехнологиялар қўлланилиб, маҳаллий ҳамда хориждан келтирилган, инвитро усулида етиштирилган юқори экспортбоп гилос навлари экиляпти.

Хусусан, биринчи босқичда Нидерландия ва Польша давлатларидан олиб келинган ва “Самарқанд Шарқ саноати” корхонаси лабораторияларида инвитро усулида кўпайтирилган “Батирма” навли аччиқ гилос кўчатларидан 50 минг донаси 4х2,5 схемада экилмоқда.

Йиллик қуввати 1000 тонна гилос етиштиришдан иборат бўлган лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 350 млрд. сўмни ташкил қилса-да, ҳозирда Холдингнинг ўз маблағлари ҳисобидан 26,2 млрд сўмлик ишлар тўлиқ амалга оширилди. Мазкур лойиҳанинг қолгани қисми инвестициялар ҳисобидан йўлга қўйилади.

Ушбу ташаббус ижтимоий аҳамиятга ҳам эга бўлиб, 50 нафар доимий ва 800 нафарга яқин мавсумий иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Шуни таъкидлаш лозимки, лойиҳани самарали амалга ошириш мақсадида замонавий инфратузилма яратилди. Жумладан, қишлоқ хўжалиги техникалари учун машина-трактор парки, автомобиллар тўхташ жойлари қурилди. Томчилатиб суғориш тизими жорий қилинди, 3 та янги артезиан қудуғи қазилди, 12 минг кубометр сиғимга эга сув ҳовузи барпо этилди, 5 км янги электр тармоғи тортилиб, 250 кВт лик 3 та трансформаторлар ўрнатилди, 5 км шағал йўл ҳамда битта кўприк бунёд этилди.

Шунингдек, лойиҳа доирасида ишчи-хизматчилар учун зарур шароитлар яратилган. Хусусан, маъмурий бино, 50 ўринли ётоқхона ва ошхона, ювиниш ва дам олиш хоналари қад кўтарди.

BMB GARDENS лойиҳаси қишлоқ хўжалигида кластер тизимини ривожлантириш, маҳсулот ишлаб чиқаришдан тортиб уни қайта ишлаш, сақлаш ва экспортгача бўлган ягона занжирни шакллантиришга хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини оширишга муносиб ҳисса қўшади.

Мазкур лойиҳа BMB HOLDINGнинг аграр соҳадаги стратегик йўналишларидан бири бўлиб, унинг тўлиқ ишга туширилиши ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва экспорт салоҳиятини юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

BMB HOLDING
Ахборот хизмати


Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍132🔥5❤2👏1
Эътиборингизга Ғаллаорол туманида барпо этилаётган BMB GARDENS замонавий интенсив гилос боғида бугун бўлиб ўтган тадбирдан фотолавҳаларни тақдим этамиз.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍143🔥4👏3❤2
🔺 📸📸📸📸

Келажак учун қадалган ниҳол.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍119❤5🔥4⚡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣⏺ 🟦🟦

Жиззах шаҳар телеканалининг "Zamin" ахборот дастури орқали BMB GARDENS шўъба корхонаси томонидан Ғаллаорол тумани ҳудудидаги 115 гектар ер майдонида интенсив боғ яратилаётганлиги ҳақидаги хабар эфирга узатилди.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍125🔥4👏4❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#masofadan
#8_son

Ҳурматли обуначилар!

Эътиборингизга “Masofadan” медиалойиҳасининг 8-сонини ҳавола этамиз.

Лойиҳамизнинг бугунги сонида BMB AGRO дала майдонларида помидор кўчатларини экиш жараёни билан яқиндан танишамиз.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍126🔥7❤4
BMB AGRO PLUS КОРХОНАСИДА ПИЁЗНИ ЧУҚУР ҚАЙТА ИШЛАШ ЖАРАЁНИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

​Юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш орқали қўшимча қиймат яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, BMB HOLDING таркибидаги BMB AGRO PLUS корхонаси бу йўналишда илғор тажрибаларни қўллаган ҳолда, айни кунларда пиёз маҳсулотларини қуритиш жараёнини юқори суръатларда олиб бормоқда.

Замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонада етиштирилган ҳосил дастлаб қатъий назорат остида сараланиб, сўнгра махсус автоматлаштирилган ускуналарда ювилади ва бир хил ўлчамда тўғралади. Қуритиш жараёнида маҳсулотнинг табиий таъми, ранги ва таркибидаги барча фойдали микроэлементларини сақлаб қолишга асосий урғу берилмоқда.

Бундай тайёр маҳсулот нафақат ички бозорни сифатли хомашё билан таъминлаш, балки экспорт салоҳиятини оширишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Зеро, қуритилган маҳсулотлар ташиш учун қулайлиги ва узоқ муддат давомида сифатини йўқотмаслиги билан хорижий ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотяпти.

BMB AGRO PLUS жамоасининг бундай инновацион ёндашуви ҳудуд иқтисодиётини юксалтириш билан бирга, маҳаллий маҳсулотларимизнинг жаҳон бозоридаги нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍131🔥6👏6❤1
🗣⏺ 🟦🟦

ОАВ БИЗ ҲАҚИМИЗДА

“Жиззах ҳақиқати” газетасининг 2026 йил 11 апрель кунги 30-сонида BMB GARDENS корхонаси томонидан Ғаллаорол туманида ташкил этилаётган интенсив боғ тафсилотларига бағишланган “Кўкбулоқда экспортбоп гилос плантациялари барпо этилмоқда” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди.

Ўқишни тавсия қиламиз!


Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍135🔥4❤3
🔺 📸📸📸📸

Financial Times ижодий жамоаси BMB AGRO PLUS фаолияти билан яқиндан танишмоқда.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍141👏6