BMB HOLDING
1.17K subscribers
3.35K photos
734 videos
2 files
2.14K links
🌐 www.bmb-holding.uz
✉️ info@bmb-holding.uz
☎️ (+998 55) 517-22-99

🗺Manzil: Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani, Kichik halqa yo'li, 14B
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон 24” телеканали томонидан BMB HOLDING ҳамда бошқа ўзбекистонлик ишбилармон доиралар вакиллари делегациясининг SelectUSA инвестиция саммити доирасида ўтказилган тадбирлардаги иштироки ҳақида махсус репортаж эфирга узатилди.

Унда делегация аъзоларининг халқаро бизнес алоқаларини кенгайтириш, инвестицион ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини халқаро майдонда намоён этиш борасидаги иштироки кенг ёритилди.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍141❤6🤩6
🔺 📸📸📸📸

Юксак марралар сари навбатдаги қадам!

BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши аъзоси Азиз Маматқулов Гонконг шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли кўргазмада заъфарон маҳсулотларини кенг жамоатчиликка таништирди.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍157🔥9👏4❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎗Азиз юртдошлар, қадрли уруш ва меҳнат фахрийлари!

​BMB HOLDING жамоаси Сизларни жасорат, матонат ва фидойилик тимсоли бўлган - 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни билан чин қалбдан муборакбод этади!

​Бу қутлуғ айём бизга тинчликнинг қадрига етиш ва ўтганлар хотирасини эъзозлаш нақадар муҳимлигини эслатиб туради.

​Бизнинг мақсадимиз -аждодларимизнинг эзгу анъаналарини давом эттириб, Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий қудратини ошириш ва халқимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшишдир. Бурчимиз эса - юртимиз равнақи йўлида бор билим ва салоҳиятимизни сафарбар этиш.

​Фурсатдан фойдаланиб, Сизларга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз. Юртимиз тинч, осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!

🙂 Эҳтиром ила, BMB HOLDING жамоаси

🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍154🔥7👏3❤1🤩1
🗣⏺ 🟦🟦

BMB HOLDING - АҚШ БОЗОРИДА

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги Америка Қўшма Штатларида ўтказилган нуфузли “Select USA” халқаро инвестиция саммити ҳақида ёзар экан:
- "Кўргазма доирасида BMB HOLDING томонидан намойиш этилган маҳсулотлар миллий иқтисодиётимизнинг амалий ютуқларини жонли далил сифатида кўз-кўз қилди", - дея хабар берди.
Бир сўз билан айтганда, BMB HOLDINGнинг “Select USA” саммитидаги иштироки мамлакатимизнинг жаҳон иқтисодий маконидаги фаол позициясини янада мустаҳкамлаб, миллий бизнес учун янги бозорлар эшигини очаётганлиги ҳақида атрофлича мулоҳазалар берилган ушбу мақола билан ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍150🔥8❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси

“Сабр – инсонни мақсадига энг тез олиб борадиган йўл кўрсатувчидир.”

- Жалолиддин Румий

Сабр - бу шунчаки кутиш эмас, балки ҳар қандай синов ва қийинчиликларга қарамасдан ўз мақсади сари ишонч билан ҳаракат қилишдир. Инсон сабр билан меҳнат қилса, ҳар бир қадами уни орзуларига янада яқинлаштиради. Ҳаётда катта натижаларга айнан сабр, матонат ва изчиллик орқали эришилади.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍156🔥7❤2👏2
🔺 📸📸📸📸

ЭКСПОРТ ЗАНЖИРИНИНГ БОШ НУҚТАСИ

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида жойлашган BMB-NRC AGROLOGISTICS корхонаси.

Бу ерда маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш ва саралашнинг энг замонавий тизими йўлга қўйилган.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍166🔥7👏2
🇺🇿 МАЛАЙЗИЯ БИЛАН САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 14 май куни BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва Малайзиянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Илхам Туа бин Иллиас ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

👉🏻 Батафсил

📝📝📝📝📝📝📝📝

🇷🇺 ОБСУЖДЕНЫ ВОПРОСЫ РАЗВИТИЯ ТОРГОВО-ЭКОНОМИЧЕСКОГО СОТРУДНИЧЕСТВА С МАЛАЙЗИЕЙ

14 мая текущего года состоялась встреча председателя Совета учредителей BMB HOLDING Бекзода Маматкулова с послом Малайзии в Республике Узбекистан Илхамом Туа бин Иллиасом.

👉🏻 Подробнее

📝📝📝📝📝📝📝📝

🇬🇧 DISCUSSIONS HELD ON DEVELOPING TRADE AND ECONOMIC COOPERATION WITH MALAYSIA

On May 14 of this year, a meeting was held between Bekzod Mamatkulov, Chairman of the Founders Board of BMB HOLDING, and Ilham Tuah bin Illias, Ambassador of Malaysia to the Republic of Uzbekistan.

👉🏻 More

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍180❤8🔥5🕊2
#bmb_dayjest
#11_son

🗣 Ҳурматли кузатувчилар!

✅ Эътиборингизга BMB DAYJEST лойиҳасининг 11-сонини тақдим этамиз.

Мазкур лойиҳа орқали сиз Ҳолдинг фаолиятига доир ўтган ой давомида бўлиб ўтган муҳим тадбирлар ҳақида маълумотга эга бўласиз.

📺 Лойиҳамизни Youtube ҳаволаси орқали томоша қилишингиз мумкин: 👉🏻https://www.youtube.com/watch?v=Sakm4DiDp1U

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍167🔥5👏3🏆2
🗣⏺ 🟦🟦

Bright Uzbekistan лойиҳаси томонидан "BMB HOLDING ва Малайзия инвесторлари янги лойиҳаларни ишга туширмоқда" сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди.

Пост билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин: https://t.me/bright_uzbekistan/24801

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍161🔥6❤3🤩2
🔺 📸📸📸📸

Зоминнинг энг баҳаво тоғлари бағрида қад ростлаган муҳташам меҳмонхона - ZAʼFARON PREMIUM HOTEL.

Осмоннинг мовийлиги ва яшилликка бурканган табиат манзаралари билан уйғунлашиб, сизга тез кунда унутилмас дам олиш онларини тақдим этади.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍166❤6🔥4🤩3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси

“Биз ноаниқлик уммонида кезиб, англаш оролига етиб бордик”

- Исаак Ньютон

Ҳаёт йўлида инсон кўплаб саволлар, қийинчиликлар ва ноаниқ вазиятларга дуч келади. Лекин айнан изланиш, билим ва тажриба орқали у ҳақиқатни англашга, ўз йўлини топишга эришади.

Ноаниқлик - бу тўхташ учун эмас, балки ўсиш учун имкониятдир. Инсон ҳаракат қилишдан, ўрганишдан ва изланишдан чарчамаса, ҳар бир қийинчилик уни янги англаш ва катта натижалар сари етаклайди.

Англаш эса бир кунлик натижа эмас. Бу сабр, меҳнат ва ишонч билан босиб ўтиладиган йўлдир. Ана шунда инсон нафақат мақсадга, балки ҳаётнинг ҳақиқий мазмунига ҳам яқинлашади.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍156🤩2
🗣⏺ 🟦🟦

“Жиззах овози” газетасининг 2026 йил 16 май кунги 20-сонида BMB HOLDING делегациясининг май ойида АҚШ ва Гонгконгда бўлиб ўтган нуфузли халқаро тадбирлардаги иштирокига бағишланган “ЖАҲОН БОЗОРИГА ИШОНЧЛИ ҚАДАМ” сарлавҳали мақоласи эълон қилди.
Ўқишни тавсия қиламиз!

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍153❤4🔥3🤩2
🔺 📸📸📸📸

BMB HOLDING бренд-амбассадори Умида Омонова Turkic Teams Chess Championship 2026 мусобақасида муносиб иштирок этиб, 2-ўринни қўлга киритди.

Халқаро майдонда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган спортчиларимиз билан фахрланамиз!

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍160👏7🔥5
BMB HOLDING HORECA ЙЎНАЛИШИДА НАВБАТДАГИ ЙИРИК ЛОЙИҲАНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ

Ҳурматли юртдошлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар, сизларга 2026 йил 22 май куни соат 10:00 да Za'faron Premium Hotelнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтишини мамнуният билан маълум қиламиз.

Мазкур замонавий меҳмонхона Ўзбекистоннинг бетакрор табиати, мусаффо тоғ ҳавоси ва гўзал манзаралари билан машҳур бўлган Зомин тоғ-ўрмон қўриқхонаси ҳудудида жойлашган бўлиб, мамлакатимиз туризм салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Зомин нафақат юртимизнинг, балки Марказий Осиёнинг энг сўлим ва экологик тоза ҳудудларидан бири ҳисобланади. Бу ернинг шифобахш тоғ ҳавоси, арчазор ўрмонлари ва бетакрор табиати инсонга ором ва руҳий тетиклик бағишлайди.

Жаҳон стандартларига мос замонавий сервис, миллий қадриятларимизга хос меҳмондўстлик ва гўзал табиат уйғунлигини ўзида мужассам этган Za'faron Premium Hotel меҳмонхонаси маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун яна бир жозибадор маскан бўлиб хизмат қилади.

Za'faron Premium Hotel мажмуасининг тантанали очилиш маросимига оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни таклиф этамиз.

Манзил: Жиззах вилояти, Зомин тумани, Дуоба МФЙ.

Қўшимча маълумот учун:+998998516885

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍165❤11🔥10
Za’faron Premium Hotel - гўзал табиат, замонавий архитектура ва юқори даражадаги сервис уйғунлашган янги манзил!

Тантанали очилиш маросимига атиги 1 кун қолди.

Батафсил маълумот учун:
📞+998 88 345 64 30
📞+998 70 228 33 33
👍158🔥12❤3🎉2🤩1
ПРЕСС-РЕЛИЗ:BMB HOLDING ТОМОНИДАН ЗОМИН ТУМАНИДА “ZA’FARON PREMIUM HOTEL” МЕҲМОНХОНА МАЖМУАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туризм соҳасини жадал ривожлантириш, ҳудудларнинг туристик салоҳиятини ошириш ҳамда Зомин туманини халқаро туризм марказларидан бирига айлантиришга қаратилган қарор ва ташаббуслари ижроси доирасида “Ўзсаноатқурилишбанк” молиявий кўмагида BMB HOLDING томонидан навбатдаги лойиҳа ишга туширилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги “Зомин” туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6201-сон Фармони ижроси доирасида 2026 йил 22 май куни Жиззах вилоятининг сўлим масканларидан бири Зомин туманида “ZA’FARON PREMIUM HOTEL” меҳмонхона мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Батафсил

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍148🔥6👏3