УМИДА ОМОНОВА FIDE ЖАМОАВИЙ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА КУМУШ МЕДАЛЬ СОҲИБАСИ БЎЛДИ
Жорий йилнинг 16-22 июнь кунлари Гонконг шаҳрида шахмат бўйича FIDE Жамоавий жаҳон чемпионати - 2026 мусобақаси бўлиб ўтди. Дунёнинг турли мамлакатларидан юзлаб кучли шахматчилар иштирок этган нуфузли турнирда Ўзбекистон вакили, BMB HOLDING бренд-амбассадори Умида Омонова ҳам муносиб иштирок этди.
Мусобақа якунига кўра, ҳамюртимиз аёллар ўртасидаги баҳсларда 12 партиядан 9 балл жамғариб, кумуш медаль соҳибаси бўлди. Турнир давомида дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган кучли рақибларга қарши юқори савиядаги ўйин намойиш этган шахматчимиз мазкур натижа орқали ўзининг халқаро майдондаги юқори салоҳияти ва маҳоратини яна бир бор намоён этди.
Қайд этиш жоизки, бренд-амбассадоримиз сўнгги йилларда халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келаётган ёш шахматчиларимиздан бири бўлиб, мамлакатимиз шахматининг истиқболли вакиллари сафида алоҳида эътироф этиб келинмоқда.
BMB HOLDING жамоаси Умида Омоновани мазкур ютуғи билан самимий қутлаб, келгуси мусобақаларда ҳам янги зафарлар ва юксак натижалар тилайди.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn

👍144❤7🤩4👏3🔥1
ҚЎШИМЧА ҚИЙМАТ – ЭКСПОРТГА ЙЎЛ
BMB HOLDING таркибига кирувчи корхоналарда бугун иш ҳар қачонгидан ҳам қизғин. Холдингда мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш орқали қўшимча қиймат яратиш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини оширишга қаратилган вазифалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Айниқса, экспортёр корхоналар томонидан режалаштирилган ишлар изчил давом эттирилиб, хомашё таъминотини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиляпти. Бу эса ташқи бозорларда талаб юқори бўлган тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтиради.
Хусусан, Жиззах ва қўшни вилоятларда олча (гилос) қабул қилиш пунктлари ташкил этилган бўлиб, мавсумий йиғим-терим жараёнлари жадаллаштирилган ҳолда давом этмоқда. Шу билан бирга, BMB AGRO PLUS корхонасини сифатли мева маҳсулотлари билан таъминлаш ишлари узлуксиз ташкил қилинган.
Чуқур қайта ишлашга таянган мазкур ёндашув нафақат маҳсулот қийматини оширади, балки мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришга ҳам хизмат қилади. Бу йўналишдаги ҳар бир қадам - янги имкониятлар, янги бозорлар ва барқарор тараққиёт сари ишончли одимдир.

👍138🔥10❤1
ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ ИШТИРОКЧИЛАРИ УЧУН МУНОСИБ ШАРОИТ ЯРАТИЛМОҚДА
Маълумки, жорий йилнинг 25 июнь - 5 июль кунлари Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида карлар ўртасида футзал бўйича I Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон жамоаси ҳам иштирок этиб, қитъа биринчилигида ғолиблик учун баҳс олиб боради. Шу билан бирга, чемпионат якунига кўра юқори натижа қайд этган жамоалар 2027 йил январь ойида Австрияда бўлиб ўтадиган Қишки Сурдлимпия ўйинларига йўлланма олиш имкониятига эга бўладилар.
Мусобақага пухта тайёргарлик кўриш ва спортчилар учун муносиб шароит яратиш мақсадида BMB HOLDING томонидан Ўзбекистон Карлар спорт федерациясига амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Хусусан, жамоанинг ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, спорт анжомлари билан таъминлаш ҳамда чемпионатда иштирок этувчи спортчи ва мураббийларни спорт формалари билан таъминлаш ишларига кўмак берилди.
Қайд этиш жоизки, мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг жисмоний реабилитацияси ва халқаро мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлаш давлат сиёсати даражасида қўллаб-қувватланмоқда.
BMB HOLDING ўз навбатида ижтимоий масъулият тамойилларига содиқ қолган ҳолда, спортни ривожлантириш, ёшлар ва параспортчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббусларда фаол иштирок этиб келмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига бўлажак мусобақада муваффақият ва юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларини тилаймиз.

👍141🔥4👏4❤1
🇺🇿 ЭРОНЛИК ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ЭКСПОРТ ВА ИНВЕСТИЦИЯ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Жорий йилнинг 24 июнь куни BMB HOLDING вакиллари Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Элчихонаси кўмагида Эроннинг етакчи компаниялари - FAJR ISFAHAN Agriculture and Livestock Co., PARS HOLDING Co. ҳамда DANEH CHIN Co. раҳбарлари билан учрашув ўтказдилар.
👉🏻 Батафсил
📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝
🇷🇺 ОБСУЖДЕНЫ ВОПРОСЫ ЭКСПОРТА И ИНВЕСТИЦИОННОГО СОТРУДНИЧЕСТВА С ИРАНСКИМИ ПРЕДПРИНИМАТЕЛЯМИ
24 июня текущего года представители BMB HOLDING при содействии Посольства Исламской Республики Иран в Республике Узбекистан провели встречу с руководителями ведущих иранских компаний - FAJR ISFAHAN Agriculture and Livestock Co., PARS HOLDING Co. и DANEH CHIN Co.
👉🏻 Подробнее
📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝
🇬🇧 EXPORT AND INVESTMENT COOPERATION ISSUES DISCUSSED WITH IRANIAN BUSINESS REPRESENTATIVES
On June 24, representatives of BMB HOLDING, with the support of the Embassy of the Islamic Republic of Iran in the Republic of Uzbekistan, held a meeting with executives of leading Iranian companies - FAJR ISFAHAN Agriculture and Livestock Co., PARS HOLDING Co., and DANEH CHIN Co.
👉🏻 More

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍134🔥5❤2👏1
“Дунё” ахборот агентлиги Буюк Британиянинг нуфузли Financial Times нашри томонидан тайёрланган ҳужжатли фильм юзасидан “Ўзбекистон Марказий Осиёда яшил энергетика етакчиси сифатида ўз позицияларини мустаҳкамламоқда” сарлавҳаси остида мақола эълон қилди.
Мазкур медиа лойиҳани тайёрлаш жараёнида BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Financial Times нашрига интервью бериб, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ҳамда “яшил” иқтисодиёт йўналишидаги истиқболли лойиҳалар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган.
Ушбу материалнинг халқаро ахборот майдонида кенг ёритилиши Ўзбекистоннинг дунё миқёсида нуфузи тобора ортиб бораётгани, мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти ва инвестициявий салоҳияти жаҳон ҳамжамияти томонидан юксак эътироф этилаётганининг яна бир амалий тасдиғи бўлди.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍127👏4❤3🔥2
СИФАТЛИ ҲОСИЛ – ТЎҒРИ РЕЖАЛАШТИРИШ САМАРАСИ
Сабзавотчиликда юқори ҳосил олиш нафақат экин турини, балки уни экиш муддатларини ҳам тўғри танлашга боғлиқ. Ҳосилнинг бир вақтда пишиб етилмаслиги бозор талабини барқарор таъминлаш ва маҳсулотни самарали сотиш имконини яратади. Шу мақсадда BMB HOLDING дала майдонларида эрта, ўрта ва кеч пишар сабзавот экинлари илмий асосда жойлаштирилган.
Ҳар бир экин учун алоҳида агротехник ёндашув қўлланилади. Айниқса, суғориш тизимига катта эътибор қаратилиб, тупроқ намлиги доимий назорат қилинади. Бу эса ўсимликларнинг яхши гуллаши, тўлиқ чангланиши ва сифатли ҳосил шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.
Холдингда қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда асосий эътибор биологик усулларга қаратилган. Бу ёндашув зараркунанда ва касалликларга қарши экологик жиҳатдан хавфсиз ҳамда узоқ муддатли самарали ечим ҳисобланади. Шу билан бирга, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қайта ишлашга мос бўлган сабзавот маҳсулотлари етиштирилиб, BMB HOLDINGга қарашли корхоналарда чуқур қайта ишланмоқда.
Минглаб инсонларни иш билан таъминлаётган BMB HOLDINGда ер танлашдан тортиб ҳосилни муҳофаза қилишгача бўлган барча жараёнлар малакали мутахассислар назоратида амалга оширилади. Дала маданиятига қатъий риоя қилиниши, бегона ўтларга қарши кураш ҳамда замонавий агротехнологияларнинг қўлланилиши эса сифатли маҳсулот ва барқарор натижанинг муҳим кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.

👍136👏8🔥3❤2
🇺🇿 ХИТОЙЛИК ҲАМКОРЛАР БИЛАН САВДО, ТУРИЗМ ВА ИНВЕСТИЦИЯ ЙЎНАЛИШЛАРИДАГИ ҲАМКОРЛИК КЕНГАЙМОҚДА
Жорий йилнинг 26 июнь куни BMB HOLDING вакиллари Сичуан–Чунцин тадбиркорларининг Ўзбекистондаги Савдо-саноат ассоциацияси Бош котиби Чжао Яньянь ҳамда ассоциациянинг маданий ишлар бўйича маслаҳатчиси Вэй Ган билан учрашув ўтказди.
👉🏻 Батафсил
📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝
🇷🇺 РАСШИРЯЕТСЯ СОТРУДНИЧЕСТВО С КИТАЙСКИМИ ПАРТНЁРАМИ В СФЕРАХ ТОРГОВЛИ, ТУРИЗМА И ИНВЕСТИЦИЙ
26 июня текущего года представители BMB HOLDING провели встречу с генеральным секретарём Торгово-промышленной ассоциации предпринимателей Сычуаня и Чунцина в Узбекистане Чжао Яньянь, а также советником Ассоциации по вопросам культуры Вэй Ганом.
👉🏻 Подробнее
📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝
🇬🇧 COOPERATION WITH CHINESE PARTNERS IN THE FIELDS OF TRADE, TOURISM AND INVESTMENT CONTINUES TO EXPAND
On 26 June, representatives of BMB HOLDING held a meeting with Zhao Yanyan, Secretary General of the Sichuan Chongqing Business Association in Uzbekistan, and Wei Gang, Cultural Affairs Advisor to the Association.
👉🏻 More
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Жорий йилнинг 26 июнь куни BMB HOLDING вакиллари Сичуан–Чунцин тадбиркорларининг Ўзбекистондаги Савдо-саноат ассоциацияси Бош котиби Чжао Яньянь ҳамда ассоциациянинг маданий ишлар бўйича маслаҳатчиси Вэй Ган билан учрашув ўтказди.
👉🏻 Батафсил
🇷🇺 РАСШИРЯЕТСЯ СОТРУДНИЧЕСТВО С КИТАЙСКИМИ ПАРТНЁРАМИ В СФЕРАХ ТОРГОВЛИ, ТУРИЗМА И ИНВЕСТИЦИЙ
26 июня текущего года представители BMB HOLDING провели встречу с генеральным секретарём Торгово-промышленной ассоциации предпринимателей Сычуаня и Чунцина в Узбекистане Чжао Яньянь, а также советником Ассоциации по вопросам культуры Вэй Ганом.
👉🏻 Подробнее
🇬🇧 COOPERATION WITH CHINESE PARTNERS IN THE FIELDS OF TRADE, TOURISM AND INVESTMENT CONTINUES TO EXPAND
On 26 June, representatives of BMB HOLDING held a meeting with Zhao Yanyan, Secretary General of the Sichuan Chongqing Business Association in Uzbekistan, and Wei Gang, Cultural Affairs Advisor to the Association.
👉🏻 More
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍136🔥6👏6❤1
BMB AGRO PLUS корхонасида сублимация усулида тайёрланган ноодатий музқаймоқ бўлаги.
Замонавий технологиялар туфайли у ўзининг асл таъми, фойдали хусусиятлари ва шаклини тўлиқ сақлаб қолган, аммо энди у иссиқда ҳам эриб кетмайди!
Агросаноат соҳасидаги инновациялар мана шундай кичик тафсилотларда бўй кўрсатади.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍138🔥7❤2👏2
ҲУРМАТЛИ МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ!
Сизларни 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан BMB HOLDING жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз!
Жамият тараққиётида ҳаққоний ва тезкор ахборотни халққа етказиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг ва холис ёритиш йўлидаги фидокорона меҳнатингиз юксак эътирофга лойиқ.
Сизларнинг касбий маҳоратингиз ва юксак масъулиятингиз мамлакатимизда эркин ахборот маконини ривожлантириш, жамоатчилик фикрини шакллантириш ҳамда тараққиётга хизмат қилувчи эзгу ғояларни кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади.
Фурсатдан фойдаланиб барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, ижодий парвоз, ўткир қалам ва касбий фаолиятингизда янги муваффақиятлар тилаймиз.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
BMB HOLDING жамоаси

👍145👏9❤3🔥1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍134❤7👏6🔥2🤩2