BMB HOLDING
1.17K subscribers
3.35K photos
734 videos
2 files
2.13K links
🌐 www.bmb-holding.uz
✉️ info@bmb-holding.uz
☎️ (+998 55) 517-22-99

🗺Manzil: Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani, Kichik halqa yo'li, 14B
Download Telegram
🇺🇿 ХИТОЙЛИК ҲАМКОРЛАР БИЛАН САВДО, ТУРИЗМ ВА ИНВЕСТИЦИЯ ЙЎНАЛИШЛАРИДАГИ ҲАМКОРЛИК КЕНГАЙМОҚДА

Жорий йилнинг 26 июнь куни BMB HOLDING вакиллари Сичуан–Чунцин тадбиркорларининг Ўзбекистондаги Савдо-саноат ассоциацияси Бош котиби Чжао Яньянь ҳамда ассоциациянинг маданий ишлар бўйича маслаҳатчиси Вэй Ган билан учрашув ўтказди.

👉🏻 Батафсил

📝📝📝📝📝📝📝📝

🇷🇺 РАСШИРЯЕТСЯ СОТРУДНИЧЕСТВО С КИТАЙСКИМИ ПАРТНЁРАМИ В СФЕРАХ ТОРГОВЛИ, ТУРИЗМА И ИНВЕСТИЦИЙ

26 июня текущего года представители BMB HOLDING провели встречу с генеральным секретарём Торгово-промышленной ассоциации предпринимателей Сычуаня и Чунцина в Узбекистане Чжао Яньянь, а также советником Ассоциации по вопросам культуры Вэй Ганом.

👉🏻 Подробнее

📝📝📝📝📝📝📝📝

🇬🇧 COOPERATION WITH CHINESE PARTNERS IN THE FIELDS OF TRADE, TOURISM AND INVESTMENT CONTINUES TO EXPAND

On 26 June, representatives of BMB HOLDING held a meeting with Zhao Yanyan, Secretary General of the Sichuan Chongqing Business Association in Uzbekistan, and Wei Gang, Cultural Affairs Advisor to the Association.

👉🏻 More

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍136🔥6👏6❤1
🔺 📸📸📸📸

BMB AGRO PLUS корхонасида сублимация усулида тайёрланган ноодатий музқаймоқ бўлаги.

Замонавий технологиялар туфайли у ўзининг асл таъми, фойдали хусусиятлари ва шаклини тўлиқ сақлаб қолган, аммо энди у иссиқда ҳам эриб кетмайди!

Агросаноат соҳасидаги инновациялар мана шундай кичик тафсилотларда бўй кўрсатади.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍138🔥7❤2👏2
ҲУРМАТЛИ МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ!
 
Сизларни 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан BMB HOLDING жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз!
 
Жамият тараққиётида ҳаққоний ва тезкор ахборотни халққа етказиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг ва холис ёритиш йўлидаги фидокорона меҳнатингиз юксак эътирофга лойиқ.
 
Сизларнинг касбий маҳоратингиз ва юксак масъулиятингиз мамлакатимизда эркин ахборот маконини ривожлантириш, жамоатчилик фикрини шакллантириш ҳамда тараққиётга хизмат қилувчи эзгу ғояларни кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади.
 
Фурсатдан фойдаланиб барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, ижодий парвоз, ўткир қалам ва касбий фаолиятингизда янги муваффақиятлар тилаймиз.
 
Байрамингиз муборак бўлсин!
 
Ҳурмат билан,
BMB HOLDING жамоаси

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍145👏9❤3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣 🟦🟦

Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, бугунги касб байрамингиз муборак бўлсин!

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍134❤7👏6🔥2🤩2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BMB_INSIDE
#17_сон

BMB INSIDE лойиҳасининг навбатдаги сони BMB MEDIA MARKAZ бош оператори Олим Арбаевнинг фаолиятига бағишланади.

Кадр ортидаги меҳнат, тасвир орқали воқеликни акс эттириш маҳорати ҳамда ҳар бир лойиҳанинг экранга чиқиши ортидаги масъулиятли жараёнлар ҳақида ҳикоя қиламиз.

Ижодий жамоамиз фаолиятининг яна бир муҳим йўналишини биз билан бирга кашф этинг - #BMB_INSIDE

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍137🔥10👏4🎉3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси

“Орзу қилишдан тўхтасанг, яшашдан ҳам тўхтайсан”

- Малкольм Форбс

Орзу инсон ҳаётига мазмун, мақсад ва ҳаракат бағишлайди. У инсонни янги марралар сари ундайди, қийинчиликларни енгиб ўтишга руҳлантиради ва ўз устида тинмай ишлашга чорлайди. Ҳар қандай катта ғоя, муҳим лойиҳа ёки улкан ютуқ аввал орзу сифатида туғилади.

Шу боис, орзу қилишдан ҳеч қачон тўхтамаслик керак. Орзуга ишонч, унга эришиш учун қатъият ва изчил меҳнат қўшилганда, у албатта ҳақиқатга айланади. Инсоннинг ривожланиши ҳам, жамият тараққиёти ҳам айнан эзгу орзулар ва уларни амалга оширишга бўлган интилишдан бошланади.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍125🔥12👏4❤2🤩1
ҲУМОЮН БЕГМУРАТОВ “МАРД ЎҒЛОН” ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, BMB HOLDING бренд-амбассадори Ҳумоюн Бегмуратов “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди.
 
Мазкур эътироф мамлакатимизда иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда спорт соҳасида эришилаётган ютуқларни муносиб рағбатлантиришга қаратилган изчил давлат сиёсатининг яна бир амалий ифодасидир. Айниқса, шахмат каби интеллектуал спорт турларини ривожлантириш, ёш авлоднинг халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда.
 
Ҳумоюннинг давлат мукофоти билан тақдирланиши унинг юксак маҳорати, меҳнатсеварлиги, халқаро мусобақаларда қайд этаётган муносиб натижалари ҳамда ўзбек шахмат мактабининг нуфузини янада юксалтириш йўлидаги хизматларининг муносиб эътирофи ҳисобланади.
 
BMB HOLDING ҳам ёш ва салоҳиятли спортчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг халқаро майдонларда янги марраларни забт этишига кўмаклашишни ўзининг муҳим ижтимоий йўналишларидан бири сифатида кўради.
 
BMB HOLDING жамоаси Ҳумоюн Бегмуратовни юксак мукофот билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, янги зафарлар ва халқаро мусобақаларда янада улкан муваффақиятлар тилайди.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍147🔥7❤2👏2🤩1
МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТЛАР ХАЛҚАРО БОЗОРДА

Мамлакатимизда ташқи савдони диверсификация қилиш ва маҳаллий брендларни хорижий бозорларга олиб чиқиш борасидаги тизимли ишлар ўз натижасини бермоқда. Хусусан, BMB-NRC AGROLOGISTICS корхонаси томонидан Россия, Латвия ва Украина давлатларига навбатдаги сархил қовун ҳамда карам маҳсулотларининг экспорти муваффақиятли йўлга қўйилди. Яъни, юқори сифат ва миллий стандартларга мос равишда қадоқланган ушбу қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хорижлик истеъмолчилар томон йўл олди.

Бундай амалий натижалар давлатимиз раҳбари томонидан соҳа вакиллари олдига қўйилаётган стратегик вазифалар ижросининг ёрқин намунасидир. Юртбошимиз доим тадбиркорлик ҳаракати Янги Ўзбекистон тараққиётини таъминлайдиган энг катта куч эканини қайд этиб, бизнес вакилларининг ташқи бозорга чиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича янги имтиёзларни эълон қилмоқда.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, маҳаллий маҳсулотларнинг жаҳон бозорида ўз ўрнига эга бўлиши ҳамда экспорт ҳажмининг ўсиши мамлакат иқтисодий барқарорлигининг асосий кафолати ҳисобланади. BMB-NRC AGROLOGISTTICS корхонаси ҳам мазкур йўналишда логистика ва савдо механизмларини тўғри йўлга қўйиб, юртимиз довруғини хорижда кенг ёйиб келаяпти.

​Бугунги кунда корхона нафақат маҳсулот етказиб бериш географиясини кенгайтирмоқда, балки фермер ва деҳқонларимиз етиштирган ҳосилни нобуд қилмай, халқаро талаблар даражасида саралаш ва сақлаш тизимини ҳам яхши йўлга қўйган. Бу каби дадил қадамлар яқин истиқболда ўзбек бренди остидаги маҳсулотларнинг Европа ва МДҲ бозорларидаги улушини янада салмоқли қилишга хизмат қилади.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍140👏8❤3🔥2🤩1
🔺 📸📸📸📸

​Ёшлар куни муносабати билан юртимиздаги бир қатор иқтидорли ва истеъдодли йигит-қизлар давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирландилар. Қувонарлиси, шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳамда BMB HOLDING бренд амбассадори Ҳумоюн Бегмуратов ҳам “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиби бўлди.

​Ҳумоюн Бегмуратов - биз интилган, биз орзу қилган ва биз ишонган Янги Ўзбекистон ёшларининг ҳақиқий тимсолидир!

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍155❤5🔥3👏1🤩1
🇺🇿2 ИЮЛЬ - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН!

🇺🇿Бундан 34 йил муқаддам, 2 июль куни мамлакатимиз тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлган давлат рамзларидан бири - Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинди.

Давлат герби - халқимизнинг миллий ғурури, мустақиллиги ва давлатчилигининг ёрқин тимсолидир. Унда мужассам этган рамзлар юртимизнинг тинчлиги, бирдамлиги, эзгу орзу-интилишлари ҳамда Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатини ифода этади.

Давлат рамзларига ҳурмат - Ватанга ҳурмат, миллий қадриятларимизга садоқат ва келажагимизга масъулият ифодасидир.

Барчангизни Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун билан самимий муборакбод этамиз!

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍143🔥10
BMB HOLDING МИЛЛИЙ МЕДИА ҲАМКОРЛИКНИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚАДИ

Бугунги кунда мамлакатимизда очиқлик ва шаффофлик тамойилларини мустаҳкамлаш, тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотни кенг жамоатчиликка етказиш, шунингдек, миллий медиа маконида самарали ҳамкорликни ривожлантириш устувор вазифалардан бирига айланган. Бу борада корпоратив медиа салоҳиятини янада ошириш, профессионал журналистика тамойилларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ахборот соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида BMB HOLDING ҳамда Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Шунингдек, BMB Media Markazi расман Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси аъзолари сафига қўшилди.

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси мамлакатнинг етакчи оммавий ахборот воситалари, электрон ва рақамли медиа платформалари, ахборот хизматлари ҳамда соҳа вакилларини бирлаштирувчи нуфузли тузилма ҳисобланади. Ассоциация медиа соҳасида илғор тажрибаларни оммалаштириш, профессионал кадрлар малакасини ошириш, медиа ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда миллий ахборот маконини янада ривожлантиришга хизмат қилади. Унга аъзо бўлиш BMB Media Markazi учун ҳам замонавий медиатехнологиялар ва илғор тажрибалардан самарали фойдаланиш, ахборот маҳсулотлари сифатини янада юксалтириш ва ҳамкорлик доирасини кенгайтиришга янги имкониятлар яратади.

Бугунги кунда BMB Media Markazi BMB HOLDING таркибидаги саноат, қишлоқ хўжалиги, экспорт, логистика, қурилиш, инвестиция ва ижтимоий йўналишларда амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳаларнинг ахборот таъминотини профессионал даражада ташкил этиб келмоқда. Марказ замонавий медиа технологиялари асосида тезкор янгиликлар, таҳлилий материаллар, фото ва видеорепортажлар, мультимедиа контентлари тайёрлаш, рақамли платформалар орқали кенг жамоатчиликка сифатли ахборот етказиш борасида тизимли фаолият юритмоқда.

Мазкур меморандумнинг имзоланиши ва BMB Media Markaziнинг Ўзбекистон Миллий медиа ассоциациясига аъзо бўлиши миллий медиа ҳамжамияти билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ахборот соҳасидаги замонавий ёндашувларни амалиётга кенг жорий этиш, ҳамда мамлакат ахборот маконида сифатли ва ишончли контент улушини оширишга хизмат қилади. Бу эса BMB HOLDINGнинг очиқлик, ижтимоий масъулият ва жамоатчилик билан самарали мулоқотни таъминлашга қаратилган стратегик мақсадларини изчил амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍156🔥7👏1
🔺 📸📸📸📸

🙂BMB Za'faron - "оқ бўрилар" танлови!

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍146🔥13🥰4