ҲУМОЮН БЕГМУРАТОВ “МАРД ЎҒЛОН” ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, BMB HOLDING бренд-амбассадори Ҳумоюн Бегмуратов “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди.
Мазкур эътироф мамлакатимизда иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда спорт соҳасида эришилаётган ютуқларни муносиб рағбатлантиришга қаратилган изчил давлат сиёсатининг яна бир амалий ифодасидир. Айниқса, шахмат каби интеллектуал спорт турларини ривожлантириш, ёш авлоднинг халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда.
Ҳумоюннинг давлат мукофоти билан тақдирланиши унинг юксак маҳорати, меҳнатсеварлиги, халқаро мусобақаларда қайд этаётган муносиб натижалари ҳамда ўзбек шахмат мактабининг нуфузини янада юксалтириш йўлидаги хизматларининг муносиб эътирофи ҳисобланади.
BMB HOLDING ҳам ёш ва салоҳиятли спортчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг халқаро майдонларда янги марраларни забт этишига кўмаклашишни ўзининг муҳим ижтимоий йўналишларидан бири сифатида кўради.
BMB HOLDING жамоаси Ҳумоюн Бегмуратовни юксак мукофот билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, янги зафарлар ва халқаро мусобақаларда янада улкан муваффақиятлар тилайди.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn

👍147🔥7❤2👏2🤩1
МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТЛАР ХАЛҚАРО БОЗОРДА
Мамлакатимизда ташқи савдони диверсификация қилиш ва маҳаллий брендларни хорижий бозорларга олиб чиқиш борасидаги тизимли ишлар ўз натижасини бермоқда. Хусусан, BMB-NRC AGROLOGISTICS корхонаси томонидан Россия, Латвия ва Украина давлатларига навбатдаги сархил қовун ҳамда карам маҳсулотларининг экспорти муваффақиятли йўлга қўйилди. Яъни, юқори сифат ва миллий стандартларга мос равишда қадоқланган ушбу қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хорижлик истеъмолчилар томон йўл олди.
Бундай амалий натижалар давлатимиз раҳбари томонидан соҳа вакиллари олдига қўйилаётган стратегик вазифалар ижросининг ёрқин намунасидир. Юртбошимиз доим тадбиркорлик ҳаракати Янги Ўзбекистон тараққиётини таъминлайдиган энг катта куч эканини қайд этиб, бизнес вакилларининг ташқи бозорга чиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича янги имтиёзларни эълон қилмоқда.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, маҳаллий маҳсулотларнинг жаҳон бозорида ўз ўрнига эга бўлиши ҳамда экспорт ҳажмининг ўсиши мамлакат иқтисодий барқарорлигининг асосий кафолати ҳисобланади. BMB-NRC AGROLOGISTTICS корхонаси ҳам мазкур йўналишда логистика ва савдо механизмларини тўғри йўлга қўйиб, юртимиз довруғини хорижда кенг ёйиб келаяпти.
Бугунги кунда корхона нафақат маҳсулот етказиб бериш географиясини кенгайтирмоқда, балки фермер ва деҳқонларимиз етиштирган ҳосилни нобуд қилмай, халқаро талаблар даражасида саралаш ва сақлаш тизимини ҳам яхши йўлга қўйган. Бу каби дадил қадамлар яқин истиқболда ўзбек бренди остидаги маҳсулотларнинг Европа ва МДҲ бозорларидаги улушини янада салмоқли қилишга хизмат қилади.

👍140👏8❤3🔥2🤩1
Ёшлар куни муносабати билан юртимиздаги бир қатор иқтидорли ва истеъдодли йигит-қизлар давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирландилар. Қувонарлиси, шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳамда BMB HOLDING бренд амбассадори Ҳумоюн Бегмуратов ҳам “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиби бўлди.
Ҳумоюн Бегмуратов - биз интилган, биз орзу қилган ва биз ишонган Янги Ўзбекистон ёшларининг ҳақиқий тимсолидир!
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍155❤5🔥3👏1🤩1
Давлат герби - халқимизнинг миллий ғурури, мустақиллиги ва давлатчилигининг ёрқин тимсолидир. Унда мужассам этган рамзлар юртимизнинг тинчлиги, бирдамлиги, эзгу орзу-интилишлари ҳамда Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатини ифода этади.
Давлат рамзларига ҳурмат - Ватанга ҳурмат, миллий қадриятларимизга садоқат ва келажагимизга масъулият ифодасидир.
Барчангизни Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун билан самимий муборакбод этамиз!
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍143🔥10
BMB HOLDING МИЛЛИЙ МЕДИА ҲАМКОРЛИКНИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚАДИ
Бугунги кунда мамлакатимизда очиқлик ва шаффофлик тамойилларини мустаҳкамлаш, тезкор, холис ҳамда ишончли ахборотни кенг жамоатчиликка етказиш, шунингдек, миллий медиа маконида самарали ҳамкорликни ривожлантириш устувор вазифалардан бирига айланган. Бу борада корпоратив медиа салоҳиятини янада ошириш, профессионал журналистика тамойилларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ахборот соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида BMB HOLDING ҳамда Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Шунингдек, BMB Media Markazi расман Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси аъзолари сафига қўшилди.
Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси мамлакатнинг етакчи оммавий ахборот воситалари, электрон ва рақамли медиа платформалари, ахборот хизматлари ҳамда соҳа вакилларини бирлаштирувчи нуфузли тузилма ҳисобланади. Ассоциация медиа соҳасида илғор тажрибаларни оммалаштириш, профессионал кадрлар малакасини ошириш, медиа ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда миллий ахборот маконини янада ривожлантиришга хизмат қилади. Унга аъзо бўлиш BMB Media Markazi учун ҳам замонавий медиатехнологиялар ва илғор тажрибалардан самарали фойдаланиш, ахборот маҳсулотлари сифатини янада юксалтириш ва ҳамкорлик доирасини кенгайтиришга янги имкониятлар яратади.
Бугунги кунда BMB Media Markazi BMB HOLDING таркибидаги саноат, қишлоқ хўжалиги, экспорт, логистика, қурилиш, инвестиция ва ижтимоий йўналишларда амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳаларнинг ахборот таъминотини профессионал даражада ташкил этиб келмоқда. Марказ замонавий медиа технологиялари асосида тезкор янгиликлар, таҳлилий материаллар, фото ва видеорепортажлар, мультимедиа контентлари тайёрлаш, рақамли платформалар орқали кенг жамоатчиликка сифатли ахборот етказиш борасида тизимли фаолият юритмоқда.
Мазкур меморандумнинг имзоланиши ва BMB Media Markaziнинг Ўзбекистон Миллий медиа ассоциациясига аъзо бўлиши миллий медиа ҳамжамияти билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ахборот соҳасидаги замонавий ёндашувларни амалиётга кенг жорий этиш, ҳамда мамлакат ахборот маконида сифатли ва ишончли контент улушини оширишга хизмат қилади. Бу эса BMB HOLDINGнинг очиқлик, ижтимоий масъулият ва жамоатчилик билан самарали мулоқотни таъминлашга қаратилган стратегик мақсадларини изчил амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

👍156🔥7👏1
🇺🇿 ХИТОЙЛИК ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Жорий йилнинг 3 июль куни BMB HOLDING вакиллари Хитойнинг Guizhou Mingcheng Agricultural Commercial Tourism Investment and Development Co. LTD ва Guizhou Beicheng Business Services Co., Ltd. Компаниялари раҳбарияти Гуо Шон ҳамда Тонг Чжэньцзи иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
👉🏻 Батафсил
📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝
🇷🇺 ОБСУЖДЕНЫ ПЕРСПЕКТИВЫ СОТРУДНИЧЕСТВА С КИТАЙСКИМИ ПРЕДПРИНИМАТЕЛЯМИ
3 июля текущего года представители BMB HOLDING провели встречу с руководителями китайских компаний Guizhou Mingcheng Agricultural Commercial Tourism Investment and Development Co. LTD и Guizhou Beicheng Business Services Co., Ltd. Гуо Шоном и Тонг Чжэньцзи.
👉🏻 Подробнее
📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝
🇬🇧 BMB HOLDING DISCUSSES PROSPECTS FOR COOPERATION WITH CHINESE BUSINESS REPRESENTATIVES
On July 3, representatives of BMB HOLDING held a meeting with Mr. Guo Song and Mr. Tong Zhenji, executives of Guizhou Mingcheng Agricultural Commercial Tourism Investment and Development Co., Ltd. and Guizhou Beicheng Business Services Co., Ltd.
👉🏻 More

👍146🔥8❤5👏4🎉2
УМИДА ОМОНОВА ТУРКИЯДАГИ ХАЛҚАРО ТУРНИРДА ЯНА БИР БОР ЮҚОРИ НАТИЖА ҚАЙД ЭТДИ
Жорий йилнинг 3 июль куни Туркиянинг Чешме шаҳрида бўлиб ўтган "12th Cesme International Open Blitz Chess Tournament" халқаро блиц шахмат турнирида ёш шахматчимиз, BMB HOLDING бренд-амбассадори Умида Омонова яна бир йирик халқаро муваффақиятга эришди.
11 турдан иборат мусобақа якунларига кўра, ҳамюртимиз 9 очко жамғариб, умумий ҳисобда фахрли учинчи ўринни эгаллади. Турнир ғолиблигини Туркиянинг ёш гроссмейстери Эдиз Гюрел қўлга киритган бўлса, Умида Омонова аёллар ўртасида биринчи ўринни эгаллаб, блиц йўналишидаги навбатдаги йирик халқаро ютуғини нишонлади.
Мазкур муваффақият натижасида Умида Омонованинг FIDE Blitz Live рейтинги 2405 очкога кўтарилди. Бу унинг халқаро майдондаги юксак маҳорати, барқарор ўйини ҳамда ўзбек шахмат мактабининг салоҳиятини яна бир бор яққол намоён этди.
BMB HOLDING жамоаси ўзининг бренд-амбассадори Умида Омоновани ушбу ёрқин натижа билан самимий муборакбод этади ҳамда келгуси халқаро мусобақаларда ҳам унга юксак муваффақиятлар тилайди.

👍154👏7🎉4❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси
- Вольтер
Хушчақчақлик - бу шунчаки кайфият эмас. У инсоннинг ички кучи, ҳаётга бўлган ишончи ва соғлом руҳиятининг ёрқин ифодасидир. Самимий табассум ва ижобий кайфият инсон организмини мустаҳкамлаб, қийинчиликларни енгишга, ҳар қандай синовларга бардош беришга ҳамда атрофдагиларга ҳам эзгу кайфият улашишга хизмат қилади.
Ҳар бир янги кунни яхши кайфият, эзгу ният ва самимий табассум билан бошлаган инсоннинг муваффақиятга эришиш имконияти ҳамиша юқори бўлади.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
“Хушчақчақлик нафақат саломатлик белгиси, балки касалликлардан халос этувчи энг самарали воситадир”
- Вольтер
Хушчақчақлик - бу шунчаки кайфият эмас. У инсоннинг ички кучи, ҳаётга бўлган ишончи ва соғлом руҳиятининг ёрқин ифодасидир. Самимий табассум ва ижобий кайфият инсон организмини мустаҳкамлаб, қийинчиликларни енгишга, ҳар қандай синовларга бардош беришга ҳамда атрофдагиларга ҳам эзгу кайфият улашишга хизмат қилади.
Ҳар бир янги кунни яхши кайфият, эзгу ният ва самимий табассум билан бошлаган инсоннинг муваффақиятга эришиш имконияти ҳамиша юқори бўлади.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍135❤11👏5🔥4
🇺🇿 ИОРДАНИЯ ИШБИЛАРМОНЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Жорий йилнинг 7 июль куни BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар ва муҳожирлар масалалари бўйича вазири Айман Ҳусайн Сафадий билан учрашув ўтказди.
👉🏻 Батафсил
📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝
🇷🇺 РАССМОТРЕНЫ ПЕРСПЕКТИВЫ НАЛАЖИВАНИЯ СОТРУДНИЧЕСТВА С ДЕЛОВЫМИ КРУГАМИ ИОРДАНИИ
7 июля текущего года председатель Совета учредителей BMB HOLDING Бекзод Маматкулов провёл встречу с заместителем Премьер-министра, министром иностранных дел и по делам эмигрантов Иорданского Хашимитского Королевства Айманом Хусейном Сафади.
👉🏻 Подробнее
📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝
🇬🇧 PROSPECTS FOR ESTABLISHING COOPERATION WITH JORDANIAN BUSINESS CIRCLES DISCUSSED
On 7 July, Bekzod Mamatkulov, Chairman of the Founders Board of BMB HOLDING, held a meeting with Ayman Hussein Safadi, Deputy Prime Minister and Minister of Foreign Affairs and Expatriates of the Hashemite Kingdom of Jordan.

👍129🔥17👏4