BMB HOLDING
1.16K subscribers
3.35K photos
734 videos
2 files
2.13K links
🌐 www.bmb-holding.uz
✉️ info@bmb-holding.uz
☎️ (+998 55) 517-22-99

🗺Manzil: Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani, Kichik halqa yo'li, 14B
Download Telegram
🇺🇿ХИТОЙ ВА ЯҚИН ШАРҚ БОЗОРЛАРИ САРИ ЯНГИ ҚАДАМ

Жорий йилнинг 7 август куни BMB HOLDING Ташқи иқтисодий алоқалар департаменти директори Бобир Яхяев ҳамда Middle East (Saudi Arabia) Dragon World Holding Group халқаро бизнес ҳамкори, Shanghai Walfman Information Technology Co., Ltd. компанияси раиси Лю Юйлинь ўртасида видеоконференцалоқа шаклида музокаралар бўлиб ўтди.

👉🏻 Батафсил

📝📝📝📝📝📝📝📝

🇷🇺НОВЫЙ ШАГ НА ПУТИ К РЫНКАМ КИТАЯ И БЛИЖНЕГО ВОСТОКА

7 августа текущего года состоялись переговоры в формате видеоконференции между директором Департамента внешнеэкономических связей BMB HOLDING Бобиром Яхяевым и международным бизнес-партнером Middle East (Saudi Arabia) Dragon World Holding Group, председателем компании Shanghai Walfman Information Technology Co., Ltd. Лю Юйлинем.

👉🏻 Подробнее

📝📝📝📝📝📝📝📝

🇬🇧A NEW STEP TOWARDS THE MARKETS OF CHINA AND THE MIDDLE EAST

On August 7 of this year, negotiations were held via videoconference between Bobir Yakhyaev, Director of the Department of Foreign Economic Relations of BMB HOLDING, and Liu Yulin, International Business Partner of Middle East (Saudi Arabia) Dragon World Holding Group and Chairman of Shanghai Walfman Information Technology Co., Ltd.

👉🏻 More

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍140🔥6❤4
BMB SHIFO АСАЛИГА ҲАМ АҚШНИНГ FDA РУХСАТНОМАСИ БЕРИЛДИ

Бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни жаҳон бозорларида муносиб ўринга олиб чиқиш, миллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва “Made in Uzbekistan” брендини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш мамлакат иқтисодий тараққиётининг муҳим йўналишларидан бирига айланмоқда.

Бу жараён нафақат экспорт ҳажмини ошириш, балки маҳаллий маҳсулотларнинг сифати, рақобатбардошлиги ва халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлашни ҳам талаб этади.

Шу мақсадда BMB HOLDING тизимида экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, уларни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш ҳамда янги ташқи бозорларга олиб чиқишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Мазкур йўналишда BMB Za’faron бренди остида ишлаб чиқарилаётган асал ва асал маҳсулотларини Америка Қўшма Штатлари бозорига экспорт қилиш учун АҚШ Озиқ-овқат ва дори-дармонлар сифати устидан назорат бошқармаси (FDA) томонидан тегишли рухсат олинди.

Бу эса Ўзбекистонда етиштирилаётган табиий асал ва ундан тайёрланаётган маҳсулотларни дунёдаги энг йирик ва талабчан бозорлардан бирига олиб чиқиш учун муҳим имконият яратади. Шу билан бирга, FDA рухсатининг олиниши BMB SHIFO маҳсулотларининг халқаро бозорларга чиқиш жараёнида белгиланган талаб ва тартибларга мувофиқ ҳаракат қилинаётганини намоён этади.

Айни пайтда миллий маҳсулотларимизга бўлган халқаро талаб тобора ортиб бораётган бир вақтда, ушбу йўналишда экспорт салоҳиятини кенгайтириш Ўзбекистоннинг табиий ва сифатли маҳсулотларини янги истеъмолчиларга етказиш учун муҳим аҳамият касб этади.

BMB SHIFO томонидан FDA рухсатининг олиниши “Made in Uzbekistan” бренди остидаги маҳсулотларни янги бозорларга олиб чиқиш, маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳиятини халқаро майдонда намоён этиш ҳамда BMB HOLDINGнинг экспорт йўналишини янада кенгайтириш борасидаги изчил ишларнинг навбатдаги натижаси бўлди.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍142👏11🔥7❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси

Ҳаёт тажрибага асосланади.
Ҳар бир кун эса бизга ниманидир ўргатади.

- Энцо Феррари

Бугунги қадамларимиз - эртанги тажрибамизни шакллантиради. Ҳар бир ютуқ бизга ишонч берса, ҳар бир қийинчилик янги сабоқ ва яна бир қадам олдинга ҳаракат қилиш учун имконият беради.

Муҳими - ҳар бир кундан сабоқ олиш ва кечагидан яхшироқ бўлишга интилиш.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍121🔥8👏2
🗣⏺ 🟦🟦

​"Dunyo" ахборот агентлиги сайтида BMB SHIFO АҚШга асал экспорт қилиш учун FDA рухсатномасини қўлга киритгани ҳақида алоҳида мақола эълон қилинди.

​Унда таъкидланишича, корхона "BMB Za’faron" бренди остидаги табиий асал ва ундан тайёрланган маҳсулотларни Америка бозорига олиб чиқиш мақсадида АҚШ Озиқ-овқат ва фармацевтика идорасининг (FDA) тегишли рухсатномасини олган. Мақолада ушбу муваффақият маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва "Made in Uzbekistan" брендини халқаро майдонда илгари суришдаги муҳим қадам сифатида эътироф этилади.

​Шунингдек, манбада BMB HOLDING томонидан маҳсулот сифатини халқаро стандартларга мослаштириш ва янги бозорларни ўзлаштириш ишлари тизимли равишда давом эттирилаётгани, мазкур рухсатнома эса маҳсулотларнинг юқори сифати ва барча белгиланган тартиб-қоидаларга тўлиқ жавоб беришини англатиши алоҳида қайд этилган.

БАТАФСИЛ

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍129🔥9❤6
BMB HOLDING Чехия бозорига чиқиш бўйича янги ҳамкорликни йўлга қўймоқда

12 август куни BMB HOLDING бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов Ўзбекистон Республикасининг Чехиядаги Элчихонаси кўмагида Чехиянинг йирик улгуржи импортёр компанияси — “NEGOCIO s.r.o.” ташқи савдо бўйича тижорат директори Шимон Чернохоус (Šimon Černohous) билан учрашув ўтказди. Мулоқотда холдингнинг агросаноат соҳасидаги фаолияти, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, замонавий сақлаш-қадоқлаш имкониятлари ҳамда экспорт салоҳияти тақдим этилди.

Маълумот учун: 2006 йилда ташкил этилган “NEGOCIO s.r.o.”компанияси музлатилган мева-сабзавот, парранда гўшти, балиқ ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш ҳамда улгуржи сотиш билан шуғулланади.

Мулоқот давомида BMB HOLDING жорий йилда Бельгия, Латвия, Польша, Норвегия, Германия ва бошқа Европа мамлакатларига маҳсулот етказиб бериб, экспорт географиясини изчил кенгайтириб келаетганини ҳамда Чехия янги экспорт бозори сифатида ушбу йўналишга қўшилаетганини таъкидланди. Шунингдек, томонлар Ўзбекистонда етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларини Чехия бозорига етказиб бериш, қайта ишланган маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш ва узоқ муддатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Чехиялик компания вакиллари IQF технологияси асосида музлатилган малина, ўрик, олхўри, олча, қизил ва қора смородина импорт қилишга қизиқиш билдирди. “NEGOCIO s.r.o.” янги лойиҳалари доирасида музлатилган ҳолда қадоқланган лимон шарбатини Чехия бозорига олиб кириш имкониятларини ҳам ўрганмоқда.

Учрашув якунида “NEGOCIO s.r.o.” раҳбариятининг Ўзбекистонга бизнес ташрифини ташкил этиш, BMB HOLDINGнинг ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш қувватлари билан танишиш ҳамда истиқболли ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олиш бўйича келишувга эришилди.

Бир сўз билан айтганда, BMB HOLDING учун Европанинг янги бозорларига кириш - нафақат экспорт ҳажмини ошириш, балки Ўзбекистонда етиштирилаётган сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини халқаро бозорларда янада кенг намоён этиш демакдир.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍136🔥14❤5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BMB_INSIDE
#18_сон

BMB INSIDE лойиҳасининг навбатдаги сони қаҳрамони - BMB HOLDING Таъминот бўлими харидлар бўйича бош менежери  Абдуллоҳ Бегмат ўғли.

Таъминот масаласи - ҳар қандай ташкилотнинг ҳамиша долзарб бўғини ва муҳим йўналишлардан бири саналади.
Бу соҳада қандай қийинчилик ва муаммолар борлиги ва уларни бартараф этиш учун мутасадди мутахассислар қандай кўникмаларга эга бўлиши кераклиги ҳақида ҳикоя қиламиз.

Ижодий жамоамиз фаолиятининг яна бир муҳим йўналишини  #BMB_INSIDE медиалойиҳаси билан бирга кашф этинг!

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍137👏11🔥10🏆2
#Кун_фотоси

​BMB-NRC AGROLOGISTICS мажмуасида сархил ва ширин қовунларни хориж бозорларига экспорт қилиш учун қадоқлаш ва жўнатиш жараёни қизғин давом этмоқда.

Энди ўзбек деҳқонлари етиштирган ва BMB-NRC AGROLOGISTICS корхонаси ходимлари томонидан сараланган миллий маҳсулотларимиз жаҳон харидорлари томон йўл олади.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍137🔥10👏4
BMB HOLDING ҚАШҒАРДА ХИТОЙ ТОМOНИ БИЛАН ЯНГИ ҲАМКОРЛИК ЛОЙИҲАЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ
 
Хитойнинг Қашғар шаҳрида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестицион ва технологик ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган бизнес-форум доирасида BMB Holding ташқи иқтисодий алоқалар департаменти директори Бобир Яхяев Хитойнинг турли компания ва ташкилотлари вакиллари билан ўзаро манфаатли ва истиқболли ҳамкорлик массалалари юзасидан бир қатор музокаралар ўтказди.
 
Мазкур тадбир давомида Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда BMB Holdingнинг инвестиция ва экспорт салоҳияти, чуқур қайта ишлаш йўналишларида амалга оширилган лойиҳалар туғрисида ўтказилган тақдимот бир қатор Хитойлик компаниялар орасида катта қизиқиш уйғотди ва улар томонидан ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан ташаббуслар билдирилди.
 
Жумладан, Guangdong Yuanchuang Industrial Development Co., Ltd. директори Винсент Хуань, Гуандун халқаро илмий-техник ҳамкорлик уюшмаси халқаро ҳамкорлик лойиҳалари раҳбари Сюй Хуаньюй ҳамда Шинжон илм-фан ва маданий алоқалар ассоциацияси ташқи алоқалар бўлими бошлиғи Ян Цзиньхуа (Yang Jinhua) билан ўтказилган музокараларда икки томонлама инвестиция ва экспорт қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, илмий-технологик ва инновацион ҳамкорликни кенгайтириш, юқори технологияли компаниялар билан алоқаларни йўлга қўйиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Шинжон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
 
Шунингдек, бизнес-форум доирасида ташкил қилинган Қашғар шаҳрига ташриф доирасида сунъий интеллект (AI) технологиялари интеграция қилинган техникалар ва IT-компаниялар учун яратилган Марказ билан танишилди.
Учрашувларнинг амалий натижаларидан бири сифатида Ўзбекистон маҳсулотлари учун ажратиладиган махсус ҳудудда BMB Holding маҳсулотларига алоҳида стенд ташкил этиш, шунингдек, онлайн савдо платформалари орқали Ўзбекистон маҳсулотларини Хитой бозорига чиқариш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари бўйича келишувларга эришилди.
 
Умуман олганда, Қашғар шаҳридаги музокаралар BMB Holdingнинг Хитой билан савдо-иқтисодий, инвестицион ва технологик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, янги шериклар ва лойиҳаларни жалб қилиш ҳамда миллий маҳсулотларимизни Хитой бозорига экспортини кенгайтиришга қаратилган амалий қадам бўлди.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍128🔥5👏5
Қашғарда BMB Holding ва Хитой компаниялари ўртасида музокаралар ўтказилди

Жорий йилнинг 15 август куни BMB Holding ташқи иқтисодий алоқалар департаменти директори Бобир Яхяев Хитойнинг Қашғар шаҳрида ўтказилган 16-"Қашғар — Марказий ва Жанубий Осиё товар ярмаркаси"да иштирок этди.

Ташриф доирасида Хитойнинг қатор компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиб, саноат, қурилиш материаллари, электротехника ва иссиқхона технологиялари бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, бир қатор завод ва фабрикаларнинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишилди.

Учрашувларда Хитой томонига BMB Holdingнинг асосий фаолият йўналишлари, Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилаётган имкониятлар ва холдингнинг халқаро тажрибаси ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, BMB Holding маҳсулотлари 40 дан ортиқ мамлакатга, жумладан Хитойга ҳам экспорт қилинаётгани, сўнгги йилларда эса 1000 дан ортиқ хорижий компания холдинг хизматларидан фойдалангани қайд этилди.

Мулоқот давомида Changhui Power Kahui Cable, Xinjiang Xiaode Electrical Technology Co., Ltd. ҳамда Baoding Xinhai Plastic Sheet Co., Ltd. компаниялари билан ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Музокаралар якунига кўра, Ўзбекистонда қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан келишувларга эришилди.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍139🔥4❤3👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси

Бир соат вақтини беҳуда сарфлаган одам ҳаётнинг қадрини ҳали англаб етмаган.

- Чарлз Дарвин

Вақт - ортга қайтмайдиган энг қиммат неъмат. Уни қандай ўтказишимиз эса ҳаётимиз қандай кечишини белгилайди. Ҳар бир дақиқа - ўзгариш, ўрганиш ва яна бир қадам олдинга интилиш учун имконият.

Бугунги вақтингизни қадрланг - чунки кечаги дақиқалар ортга қайтмайди!

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍133🔥4❤1👏1