BMB HOLDING
1.16K subscribers
3.34K photos
733 videos
2 files
2.13K links
🌐 www.bmb-holding.uz
✉️ info@bmb-holding.uz
☎️ (+998 55) 517-22-99

🗺Manzil: Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani, Kichik halqa yo'li, 14B
Download Telegram
ЯХШИ ДАМ МЕҲНАТГА ҲАМДАМ!
 
Жорий йилнинг 29-30 август кунлари BMB HOLDING тизимида фаолият юритиб келаётган раҳбар ва ходимлар учун Жиззах вилоятининг сўлим ва бетакрор ҳудудларидан бири - Зомин тоғлари бағрида жойлашган Za’faron Premium Hotel мажмуасига навбатдаги сафар ташкил этилди.
 
Ташрифнинг асосий мақсади ходимларга кундалик иш жараёнидан бироз узилиб, ҳордиқ чиқариш билан бирга, жамоадаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш ва корпоратив руҳни оширишдан иборат бўлди. Шу билан бирга, сафарнинг муҳим қисми бўлган teambuilding тамойилларини мустаҳкамлаш, жамоада ўзаро ишонч, ҳамкорлик ва бирдамлик муҳитини кучайтиришга хизмат қилди.
 
Саёҳат давомида самимий суҳбатлар, табиат бағридаги ҳордиқ ва кўнгилочар дастурлар ходимларга иш муҳитидан ташқарида биргаликда вақт ўтказиш ва янги таассуротлар олиш имконини берди. Дам олиш дастурининг ёрқин лаҳзаларидан бири эса ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокида ташкил этилган концерт бўлиб, у барча иштирокчиларга кўтаринки кайфият ва унутилмас таассуротлар бағишлади.
 
Зоминнинг мусаффо ҳавоси, бетакрор табиати ва хушманзара масканлари эса сафарга алоҳида файз бағишлади.
 
Зеро, кучли жамоа - бу фақат бир мақсад сари меҳнат қиладиган ходимлар эмас, балки умумий қадриятлар атрофида бирлашган, бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган ва ҳамкорликда юқори натижаларга интиладиган ягона кучдир.
 
BMB HOLDINGда ходимлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни ривожлантириш ва соғлом корпоратив муҳитни шакллантиришга қаратилган ташаббуслар муҳим аҳамият касб этади. Зоминдаги ушбу сафар эса ана шу йўналишдаги яна бир мазмунли қадам бўлди.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍118🔥10👏3
ҲУРМАТЛИ ВАТАНДОШЛАР!

​Сизларни энг улуғ ва энг азиз байрамимиз - Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги билан чин қалбдан муборакбод этамиз!

​Озод ва обод Ватанимизнинг ҳар бир куни тинчлик, тўкин-сочинлик ва юксалиш байрами бўлсин.
Халқимизга соғлик-омонлик, хонадонларингизга файзу барака, Ватан тараққиёти йўлидаги эзгу ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз.

​Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

​Ҳурмат билан,
BMB HOLDING жамоаси

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍126👏7❤4🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МУСТАҚИЛЛИК - ҚАЛБИМИЗДАГИ ҒУРУР, ЮРТИМИЗНИНГ БУГУНИ ВА ЭРТАНГИ КУНИГА БЎЛГАН ИШОНЧИДИР.

Бу улуғ айём - тинчлик ва осойишталик, бирдамлик ва эзгу орзулар, юксак мақсадлар сари биргаликда интилиш тимсоли демак.

Ватанимиз осмони ҳамиша мусаффо, халқимиз қалби хотиржам, юртимиз келажаги янада порлоқ бўлсин!

МУСТАҚИЛЛИГИМИЗ АБАДИЙ БЎЛСИН!

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍78🔥50👏5🎉4❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔻

2–3 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Футзал Суперкубоги тадбирларида иштирок этиш учун жаҳон футболи афсоналари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келдилар.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍112🔥18❤6🎉2🏆1
Жаҳон футбол афсоналарини кутиб олиш жараёнидан тайёрланган фотолавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍129🔥9👏6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔻

Айни дақиқаларда пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасининг анжуманлар залида Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов ҳамда жаҳон футболи афсоналари иштирокида учрашув бўлиб ўтмоқда.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍94🔥26👏3🥰2❤1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍85👏19🔥4