🇺🇿SNACK VALLEY КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни BMB HOLDING бош директорининг тижорат масалалари бўйича ўринбосари Бекзод Йўлдошев ва Snack Valley компанияси таъсисчиси Дэвид Элуа ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
👉🏻 Батафсил
📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝
🇷🇺ОБСУЖДЕНЫ ПЕРСПЕКТИВЫ НАЛАЖИВАНИЯ СОТРУДНИЧЕСТВА С КОМПАНИЕЙ SNACK VALLEY
18 сентября текущего года состоялась встреча заместителя Генерального директора BMB HOLDING по коммерческим вопросам Бекзода Юлдашева с учредителем компании Snack Valley Дэвидом Элуа.
👉🏻 Подробнее
📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝
🇬🇧PROSPECTS FOR ESTABLISHING COOPERATION WITH SNACK VALLEY COMPANY DISCUSSED
On September 18 of this year, a meeting was held between Bekzod Yuldoshev, Deputy General Director for Commercial Affairs at BMB HOLDING, and David Elua, Founder of Snack Valley company .
👉🏻 More
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍129🔥6👏6❤3🥰1
BMB CUP - 2026: МАЙДОНДАГИ РАҚОБАТ, ЖАМОАДАГИ БИРДАМЛИК!
Жорий йилнинг 20 сентябрь куни пойтахтимиздаги “Yoshlik” спорт мажмуасида BMB HOLDING тизимидаги корхоналар ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича “BMB CUP” мусобақаси бўлиб ўтди.
Қарийб ўн йилдан бери ўтказилиши анъанага айланган турнирда бу гал сараланган 6 та жамоа иштирок этиб, қизғин баҳслар ва кескин курашларга бой учрашувлар билан ёдда қолди. Майдондаги ҳар бир дақиқа иштирокчилардан нафақат маҳорат, балки тезкор қарор қабул қилиш ва ўзаро ҳамжиҳатликни ҳам талаб қилди.
Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақа якунига кўра, жамоалар қуйидаги тартибда совриндорлар сафидан жой олди:
🥇 1-ўрин - BMB (бош офис)
🥈 2-ўрин - BMB MEDIA
🥉 3-ўрин - BMB JIZZAX
Турнир иштирокчилар учун спорт маҳоратини синаш, жамоавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва иш жараёнидан ташқари муҳитда ҳамкасблар билан мулоқот қилиш имконини берди.
Ғолиб ва совриндор жамоалар аъзоларига махсус кубок, медаллар ва рағбатлантирувчи мукофотлар топширилди. Шунингдек, "энг яхши дарвозабон", "энг яхши ҳимоячи", "энг яхши тўпурар" каби номинациялар бўйича ҳам алоҳида маҳорат кўрсатганлар тақдирланди.
BMB HOLDING бундан кейин ҳам жамоавий қадриятларни ривожлантириш ва ходимлар ўртасида фаол соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббусларни давом эттиради.

👍131🔥11👏3❤1
BMB CUP – 2026: ЭНГ ЯХШИЛАР ТАҚДИРЛАНДИ!
“BMB CUP – 2026” мини-футбол мусобақаси доирасида ўз маҳорати ва ўйиндаги фаоллиги билан ажралиб турган иштирокчилар учта махсус номинация бўйича тақдирланди:
Энг яхши дарвозабон - Наврўз Суюнов;
Энг яхши ҳимоячи - Элёр Иброҳимов;
Энг яхши ўйинчи - Элшодбек Акмалов.
Ғолибларимизни чин дилдан табриклаб, келгуси мусобақаларда ҳам улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
“BMB CUP – 2026” мини-футбол мусобақаси доирасида ўз маҳорати ва ўйиндаги фаоллиги билан ажралиб турган иштирокчилар учта махсус номинация бўйича тақдирланди:
Энг яхши дарвозабон - Наврўз Суюнов;
Энг яхши ҳимоячи - Элёр Иброҳимов;
Энг яхши ўйинчи - Элшодбек Акмалов.
Ғолибларимизни чин дилдан табриклаб, келгуси мусобақаларда ҳам улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍131🔥6🥰4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси
- Конфуций
Ҳақиқий олийжаноблик кўп гапириш ёки ўз фазилатларини намойиш этишда эмас, балки амал билан ўзини намоён қилишда кўринади.
Камтарлик инсоннинг сўзларида, масъулият, меҳр-оқибат ва эзгулик эса унинг ишларида акс этади.
Инсоннинг қадри кўпинча унинг айтган сўзлари билан эмас, балки қилган ишлари, атрофидагиларга муносабати ва ўз зиммасидаги вазифаларга бўлган ёндашуви билан белгиланади.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
“Олийжаноб инсон сўзда камтар, амалда эса сўзидан ортиқ бўлади.”
- Конфуций
Ҳақиқий олийжаноблик кўп гапириш ёки ўз фазилатларини намойиш этишда эмас, балки амал билан ўзини намоён қилишда кўринади.
Камтарлик инсоннинг сўзларида, масъулият, меҳр-оқибат ва эзгулик эса унинг ишларида акс этади.
Инсоннинг қадри кўпинча унинг айтган сўзлари билан эмас, балки қилган ишлари, атрофидагиларга муносабати ва ўз зиммасидаги вазифаларга бўлган ёндашуви билан белгиланади.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍125🥰4👏3❤2
#ТАЙИНЛОВ
BMB HOLDING Таъсисчилар кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ, Холдингнинг бошқарув тизимида янги тайинловлар амалга оширилди.
Мазкур тайинловлар Холдингнинг стратегик мақсад ва вазифаларини самарали амалга ошириш, бошқарув жараёнларини янада такомиллаштириш, шунингдек, янги инвестиция ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини изчил ривожлантириш ҳамда уларни самарали бошқаришга қаратилган.
Шу мақсадда, BMB HOLDING бошқарув тизимида қуйидаги раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди:
- BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси маслаҳатчиси лавозимига - Саъдуллаев Анвар Набиевич;
- BMB HOLDING Бош директори лавозимига - Абдуллаев Маруфжан Маннапович;
- Бош директорнинг биринчи ўринбосари лавозимига - Жабборқулов Жаҳонгир Акмал ўғли;
- Бош директор ўринбосари - Набижонов Хайрулла Мўминжонович;
- Бош директор ўринбосари - тижорат директори лавозимига - Йўлдошев Бекзод Каримжон ўғли;
- Бош директор ўринбосари лавозимига - Кулматов Мансур Анварович;
- Бош директор ўринбосари лавозимига - Иброҳимов Элёр Шухрат ўғли;
- Бош директор ўринбосари лавозимига - Убайдуллаев Марат Рустамбекович тайинланди.
BMB HOLDING жамоаси масъулиятли лавозимларга тайинланган раҳбарларни самимий муборакбод этади ҳамда уларга янги вазифаларини амалга оширишда муваффақият тилайди.

👍133🔥19👏6❤2🥰2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Махсус_интервью
ҚОВОҚ ЕТИШТИРИШДА МУҲИМ ЖИҲАТЛАР
Сифатли ва мўл ҳосил олиш учун қовоқни ўз муддатида экиш, тупроқ ва навни тўғри танлаш, суғориш ҳамда озиқлантириш меъёрларига риоя қилиш муҳим.
Шунингдек, гуллаш, чангланиш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш даври, ҳосилни ўз вақтида йиғиш ва сақлаш жараёнлари ҳам ҳосилдорликка бевосита таъсир қилади.
Қовоқ етиштириш ва юқори даромад олиш учун зарур тавсиялар батафсил интервью давомида.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
ҚОВОҚ ЕТИШТИРИШДА МУҲИМ ЖИҲАТЛАР
Сифатли ва мўл ҳосил олиш учун қовоқни ўз муддатида экиш, тупроқ ва навни тўғри танлаш, суғориш ҳамда озиқлантириш меъёрларига риоя қилиш муҳим.
Шунингдек, гуллаш, чангланиш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш даври, ҳосилни ўз вақтида йиғиш ва сақлаш жараёнлари ҳам ҳосилдорликка бевосита таъсир қилади.
Қовоқ етиштириш ва юқори даромад олиш учун зарур тавсиялар батафсил интервью давомида.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍123🔥7👏4❤1
ҚОЗОҒИСТОН ЭЛЧИСИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ BMB HOLDING КОРХОНАЛАРИДА БЎЛДИ
Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ерали Тугжанов бошчилигидаги делегация Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Ташриф давомида меҳмонлар дастлаб Жиззах вилояти ҳокимлигида бўлиб, ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти ва инвестициявий имкониятлари муҳокама қилинган учрашувда иштирок этдилар.
Шундан сўнг делегация аъзолари "Жиззах" махсус индустриал зонасида жойлашган бир қатор замонавий ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Ташрифнинг муҳим ва салмоқли қисми BMB HOLDING таркибидаги BMB-NRC AGROLOGISTICS ҳамда BMB AGRO PLUS корхоналарида кечди. Делегация аъзоларига BMB HOLDING таъсисчиси Азиз Маматқулов ҳамроҳлик қилиб, мажмуаларнинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Дастлаб BMB-NRC AGROLOGISTICS агрологистика мажмуасида бўлган меҳмонлар бу ерда "Ягона дарча" тамойили асосида йўлга қўйилган божхона ва карантин хизматларининг бир жойда мужассамланганига юқори баҳо бердилар. Шунингдек, мажмуадаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатли сақлаш, замонавий усулда қадоқлаш ва экспортга жўнатиш босқичлари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
Бундан ташқари, делегация аъзолари BMB AGRO PLUS корхонасининг ишлаб чиқариш қувватларини кўздан кечирдилар. Бу ерда помидор пастаси тайёрлаш, қовоқ ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, мева-сабзавотларни шок усулида музлатиш ҳамда музқаймоқ ва турли маҳсулотларни сублимация усулида қайта ишлаш бўйича йўлга қўйилган юқори технологияли жараёнлар атоқли меҳмонларда чуқур таассурот қолдирди.
Мулоқотлар давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ўзаро агросаноат ҳамкорлигини янада жонлантириш, савдо алоқаларини кенгайтириш ва янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича атрофлича фикр алмашилди.
Умуман олганда BMB HOLDING томонидан амалга оширилаётган замонавий ва экспортга йўналтирилган лойиҳалар нафақат вилоят иқтисодиётини юксалтириш, балки давлатлараро ҳамкорлик кўпригини янада мустаҳкамлашда муҳим бўғин бўлиб хизмат қилмоқда.

👍124👏8🔥7❤1