BMB CUP – 2026: ЭНГ ЯХШИЛАР ТАҚДИРЛАНДИ!
“BMB CUP – 2026” мини-футбол мусобақаси доирасида ўз маҳорати ва ўйиндаги фаоллиги билан ажралиб турган иштирокчилар учта махсус номинация бўйича тақдирланди:
Энг яхши дарвозабон - Наврўз Суюнов;
Энг яхши ҳимоячи - Элёр Иброҳимов;
Энг яхши ўйинчи - Элшодбек Акмалов.
Ғолибларимизни чин дилдан табриклаб, келгуси мусобақаларда ҳам улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn

👍131🔥6🥰4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси
- Конфуций
Ҳақиқий олийжаноблик кўп гапириш ёки ўз фазилатларини намойиш этишда эмас, балки амал билан ўзини намоён қилишда кўринади.
Камтарлик инсоннинг сўзларида, масъулият, меҳр-оқибат ва эзгулик эса унинг ишларида акс этади.
Инсоннинг қадри кўпинча унинг айтган сўзлари билан эмас, балки қилган ишлари, атрофидагиларга муносабати ва ўз зиммасидаги вазифаларга бўлган ёндашуви билан белгиланади.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
“Олийжаноб инсон сўзда камтар, амалда эса сўзидан ортиқ бўлади.”
- Конфуций
Ҳақиқий олийжаноблик кўп гапириш ёки ўз фазилатларини намойиш этишда эмас, балки амал билан ўзини намоён қилишда кўринади.
Камтарлик инсоннинг сўзларида, масъулият, меҳр-оқибат ва эзгулик эса унинг ишларида акс этади.
Инсоннинг қадри кўпинча унинг айтган сўзлари билан эмас, балки қилган ишлари, атрофидагиларга муносабати ва ўз зиммасидаги вазифаларга бўлган ёндашуви билан белгиланади.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍125🥰4👏3❤2
#ТАЙИНЛОВ
BMB HOLDING Таъсисчилар кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ, Холдингнинг бошқарув тизимида янги тайинловлар амалга оширилди.
Мазкур тайинловлар Холдингнинг стратегик мақсад ва вазифаларини самарали амалга ошириш, бошқарув жараёнларини янада такомиллаштириш, шунингдек, янги инвестиция ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини изчил ривожлантириш ҳамда уларни самарали бошқаришга қаратилган.
Шу мақсадда, BMB HOLDING бошқарув тизимида қуйидаги раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди:
- BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси маслаҳатчиси лавозимига - Саъдуллаев Анвар Набиевич;
- BMB HOLDING Бош директори лавозимига - Абдуллаев Маруфжан Маннапович;
- Бош директорнинг биринчи ўринбосари лавозимига - Жабборқулов Жаҳонгир Акмал ўғли;
- Бош директор ўринбосари - Набижонов Хайрулла Мўминжонович;
- Бош директор ўринбосари - тижорат директори лавозимига - Йўлдошев Бекзод Каримжон ўғли;
- Бош директор ўринбосари лавозимига - Кулматов Мансур Анварович;
- Бош директор ўринбосари лавозимига - Иброҳимов Элёр Шухрат ўғли;
- Бош директор ўринбосари лавозимига - Убайдуллаев Марат Рустамбекович тайинланди.
BMB HOLDING жамоаси масъулиятли лавозимларга тайинланган раҳбарларни самимий муборакбод этади ҳамда уларга янги вазифаларини амалга оширишда муваффақият тилайди.

👍133🔥19👏6❤2🥰2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Махсус_интервью
ҚОВОҚ ЕТИШТИРИШДА МУҲИМ ЖИҲАТЛАР
Сифатли ва мўл ҳосил олиш учун қовоқни ўз муддатида экиш, тупроқ ва навни тўғри танлаш, суғориш ҳамда озиқлантириш меъёрларига риоя қилиш муҳим.
Шунингдек, гуллаш, чангланиш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш даври, ҳосилни ўз вақтида йиғиш ва сақлаш жараёнлари ҳам ҳосилдорликка бевосита таъсир қилади.
Қовоқ етиштириш ва юқори даромад олиш учун зарур тавсиялар батафсил интервью давомида.

👍123🔥7👏4❤1
ҚОЗОҒИСТОН ЭЛЧИСИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ BMB HOLDING КОРХОНАЛАРИДА БЎЛДИ
Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ерали Тугжанов бошчилигидаги делегация Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Ташриф давомида меҳмонлар дастлаб Жиззах вилояти ҳокимлигида бўлиб, ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти ва инвестициявий имкониятлари муҳокама қилинган учрашувда иштирок этдилар.
Шундан сўнг делегация аъзолари "Жиззах" махсус индустриал зонасида жойлашган бир қатор замонавий ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Ташрифнинг муҳим ва салмоқли қисми BMB HOLDING таркибидаги BMB-NRC AGROLOGISTICS ҳамда BMB AGRO PLUS корхоналарида кечди. Делегация аъзоларига BMB HOLDING таъсисчиси Азиз Маматқулов ҳамроҳлик қилиб, мажмуаларнинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Дастлаб BMB-NRC AGROLOGISTICS агрологистика мажмуасида бўлган меҳмонлар бу ерда "Ягона дарча" тамойили асосида йўлга қўйилган божхона ва карантин хизматларининг бир жойда мужассамланганига юқори баҳо бердилар. Шунингдек, мажмуадаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатли сақлаш, замонавий усулда қадоқлаш ва экспортга жўнатиш босқичлари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
Бундан ташқари, делегация аъзолари BMB AGRO PLUS корхонасининг ишлаб чиқариш қувватларини кўздан кечирдилар. Бу ерда помидор пастаси тайёрлаш, қовоқ ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, мева-сабзавотларни шок усулида музлатиш ҳамда музқаймоқ ва турли маҳсулотларни сублимация усулида қайта ишлаш бўйича йўлга қўйилган юқори технологияли жараёнлар атоқли меҳмонларда чуқур таассурот қолдирди.
Мулоқотлар давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ўзаро агросаноат ҳамкорлигини янада жонлантириш, савдо алоқаларини кенгайтириш ва янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича атрофлича фикр алмашилди.
Умуман олганда BMB HOLDING томонидан амалга оширилаётган замонавий ва экспортга йўналтирилган лойиҳалар нафақат вилоят иқтисодиётини юксалтириш, балки давлатлараро ҳамкорлик кўпригини янада мустаҳкамлашда муҳим бўғин бўлиб хизмат қилмоқда.

👍124👏8🔥7❤1
ЯНГИ ҚОВУН ПАРТИЯСИ ХИТОЙ БОЗОРИГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ
Жорий йилнинг сентябрь ойида BMB HOLDING таркибидаги корхоналарда етиштирилган юқори сифатли қовунлар Хитой бозорига етказиб берилди. Маҳсулотларни экспортга тайёрлаш ва жўнатиш жараёни BMB-NRC AGROLOGISTICS мажмуаси орқали самарали амалга оширилди.
Экспорт партиясини шакллантиришда маҳсулотнинг нафақат ташқи кўриниши, балки ички ҳолатига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жўнатишдан аввал янги узилган қовунлар қабул қилиниб, зарур намуналар олинди. Бу жараён маҳсулотнинг етилиш даражаси, ички сифати ва узоқ масофага ташишга яроқлилигини холис баҳолаш имконини берди.
Бундай ёндашув, айниқса, экспорт географияси кенгайиб бораётган шароитда муҳим аҳамиятга эга. Чунки қовуннинг ташқи кўриниши унинг ички сифатини ҳар доим ҳам тўлиқ акс эттирмайди. Шу боис экспортга йўналтирилаётган маҳсулотни олдиндан саралаш ва сифатини пухта назорат қилиш етказиб бериш жараёнининг энг муҳим босқичларидан бири ҳисобланади.
Хитой бозорига қовун юборилиши BMB HOLDING корхоналарида етиштирилган маҳсулотларни ушбу истиқболли йўналишда экспорт қилиш учун яна бир кенг имконият очди. Эндиликда асосий эътибор қовун экспорти кўламини ошириш, жўнатмалар мунтазамлигини таъминлаш ва маҳсулотни Хитой бозорига барқарор етказиб беришга қаратилади. Бу борада зарур Хитой сертификатларининг мавжудлиги муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Хитойга йўл олган ушбу экспорт партияси маҳсулотни етиштиришдан тортиб, қабул қилиш, сифатини баҳолаш, саралаш ва жўнатишгача бўлган жараёнларни ягона ва тизимли ташкил этишнинг амалий натижасидир.
Бу жараёнда BMB-NRC AGROLOGISTICS мажмуасининг ўрни алоҳида аҳамият касб этмоқда. Мажмуа орқали маҳсулотларни халқаро экспорт талаблари асосида тайёрлаш ва ташқи бозорларга тизимли етказиб бериш тўлиқ мувофиқлаштирилмоқда.

👍126👏8🔥6🎉1
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор Элчиси Ерали Тугжанов бошчилигидаги делегациянинг Жиззах вилоятига ташрифи ҳақида материал эълон қилди.
Ташриф доирасида делегация аъзолари BMB HOLDING таркибидаги BMB-NRC AGROLOGISTICS ва BMB AGRO PLUS корхоналари фаолияти билан танишиб, аграр маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ҳамда экспортга тайёрлаш жараёнларини кўздан кечирдилар.
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/hamkorlik-rivozhlanmoqda_913504
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍114🔥6👏3🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Masofadan
#13_son
Ҳурматли обуначилар!
Эътиборингизга “Masofadan” медиалойиҳасининг 13-сонини ҳавола этамиз.
Лойиҳамизнинг навбатдаги сонида BMB AGRO PLUS корхонасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, қуритиш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида сўз юритамиз.
Корхонада хомашёни замонавий технологиялар асосида қайта ишлаш ва сифатли тайёр маҳсулотга айлантиришгача бўлган жараёнлар билан батафсил таништириб ўтамиз.
Шунингдек, томат пастаси ишлаб чиқариш, сублимация усулида қуритиш технологияси, қовоқ ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш йўналишлари ҳам мулоқотнинг диққат марказида бўлади.

👍119🔥7👏5
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍122🔥4👏4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси
-Роберт Кольер
Катта натижалар бир кунда яратилмайди. Улар ҳар куни амалга ошириладиган кичик, аммо изчил қадамлар, меҳнат ва интилишлардан шаклланади.
Бугунги кичик ҳаракат - эртанги катта натижанинг бошланиши. Муҳими, мақсад сари ҳаракатни тўхтатмаслик.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
“Муваффақият - ҳар куни такрорланадиган кичик ҳаракатлар натижасидир”
-Роберт Кольер
Катта натижалар бир кунда яратилмайди. Улар ҳар куни амалга ошириладиган кичик, аммо изчил қадамлар, меҳнат ва интилишлардан шаклланади.
Бугунги кичик ҳаракат - эртанги катта натижанинг бошланиши. Муҳими, мақсад сари ҳаракатни тўхтатмаслик.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍114🔥6👏3🤩2
BMB ZOMIN AGRO FOOD'ДА ПИЁЗ ЙИҒИМ-ТЕРИМИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА
Бугун мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва ички бозорда барқарор нарх-наво ҳамда маҳсулот таъминотини йўлга қўйиш амалга оширилаётган аграр ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, замонавий агротехнологияларни кенг жорий этиш, сифатли ва мўл ҳосил етиштириш, уни ўз вақтида йиғиб-териб олиш ҳамда ички бозорга барқарор етказиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айни пайтда BMB HOLDING га қарашли Зомин туманидаги BMB ZOMIN AGRO FOOD корхонаси дала майдонларида пиёз ҳосилини йиғиб олиш ишлари қизғин давом этмоқда. Пиёзни йиғиш, саралаш ва махсус қопларга жойлаш жараёнлари тизимли ташкил этилган бўлиб, тайёр маҳсулотни сотиш ва истеъмолчиларга етказиб бериш ишлари ҳам мунтазам амалга оширилмоқда. Барча агротехник тадбирлар белгиланган талаблар асосида самарали олиб бориляпти.
Етиштирилган ҳосилни сифатли йиғиб олиш ва бозорга узлуксиз етказиб бериш орқали ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари барқарорлигини таъминлаш, аҳоли эҳтиёжини қондириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, ердан самарали фойдаланиш, мўл ва сифатли ҳосил етиштириш ҳамда уни истеъмолчига ўз вақтида етказиб бериш - озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим бўғинидир. BMB ZOMIN AGRO FOOD'да бу йўналишдаги ишлар изчил йўлга қўйилган.

👍125🔥7👏6❤2