BMB HOLDING
1.16K subscribers
3.33K photos
731 videos
2 files
2.13K links
🌐 www.bmb-holding.uz
✉️ info@bmb-holding.uz
☎️ (+998 55) 517-22-99

🗺Manzil: Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani, Kichik halqa yo'li, 14B
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Махсус_интервью

ҚОВОҚ ЕТИШТИРИШДА МУҲИМ ЖИҲАТЛАР

Сифатли ва мўл ҳосил олиш учун қовоқни ўз муддатида экиш, тупроқ ва навни тўғри танлаш, суғориш ҳамда озиқлантириш меъёрларига риоя қилиш муҳим.

Шунингдек, гуллаш, чангланиш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш даври, ҳосилни ўз вақтида йиғиш ва сақлаш жараёнлари ҳам ҳосилдорликка бевосита таъсир қилади.

Қовоқ етиштириш ва юқори даромад олиш учун зарур тавсиялар батафсил интервью давомида.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍123🔥7👏4❤1
ҚОЗОҒИСТОН ЭЛЧИСИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ BMB HOLDING КОРХОНАЛАРИДА БЎЛДИ

​Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ерали Тугжанов бошчилигидаги делегация Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Ташриф давомида меҳмонлар дастлаб Жиззах вилояти ҳокимлигида бўлиб, ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти ва инвестициявий имкониятлари муҳокама қилинган учрашувда иштирок этдилар.

Шундан сўнг делегация аъзолари "Жиззах" махсус индустриал зонасида жойлашган бир қатор замонавий ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишдилар.

​Ташрифнинг муҳим ва салмоқли қисми BMB HOLDING таркибидаги BMB-NRC AGROLOGISTICS ҳамда BMB AGRO PLUS корхоналарида кечди. Делегация аъзоларига BMB HOLDING таъсисчиси Азиз Маматқулов ҳамроҳлик қилиб, мажмуаларнинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди.

​Дастлаб BMB-NRC AGROLOGISTICS агрологистика мажмуасида бўлган меҳмонлар бу ерда "Ягона дарча" тамойили асосида йўлга қўйилган божхона ва карантин хизматларининг бир жойда мужассамланганига юқори баҳо бердилар. Шунингдек, мажмуадаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатли сақлаш, замонавий усулда қадоқлаш ва экспортга жўнатиш босқичлари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

​Бундан ташқари, делегация аъзолари BMB AGRO PLUS корхонасининг ишлаб чиқариш қувватларини кўздан кечирдилар. Бу ерда помидор пастаси тайёрлаш, қовоқ ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, мева-сабзавотларни шок усулида музлатиш ҳамда музқаймоқ ва турли маҳсулотларни сублимация усулида қайта ишлаш бўйича йўлга қўйилган юқори технологияли жараёнлар атоқли меҳмонларда чуқур таассурот қолдирди.

Мулоқотлар давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ўзаро агросаноат ҳамкорлигини янада жонлантириш, савдо алоқаларини кенгайтириш ва янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича атрофлича фикр алмашилди.

​Умуман олганда BMB HOLDING томонидан амалга оширилаётган замонавий ва экспортга йўналтирилган лойиҳалар нафақат вилоят иқтисодиётини юксалтириш, балки давлатлараро ҳамкорлик кўпригини янада мустаҳкамлашда муҳим бўғин бўлиб хизмат қилмоқда.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍124👏8🔥7❤1
🔺 📸📸📸📸

BMB ZA'FARON - ТАНЛОВДА СИФАТНИ УСТУН ҚЎЯДИГАНЛАР УЧУН!

Хитойлик меҳмонлар бозорда сифатли заъфаронни топа олишмади. BMB Za’faron ҳақида эшитиб, бош офисгача келишди ва ўзлари излаган маҳсулотни харид қилишди.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍128🔥8❤5🎉2
ЯНГИ ҚОВУН ПАРТИЯСИ ХИТОЙ БОЗОРИГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг сентябрь ойида BMB HOLDING таркибидаги корхоналарда етиштирилган юқори сифатли қовунлар Хитой бозорига етказиб берилди. Маҳсулотларни экспортга тайёрлаш ва жўнатиш жараёни BMB-NRC AGROLOGISTICS мажмуаси орқали самарали амалга оширилди.

​Экспорт партиясини шакллантиришда маҳсулотнинг нафақат ташқи кўриниши, балки ички ҳолатига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жўнатишдан аввал янги узилган қовунлар қабул қилиниб, зарур намуналар олинди. Бу жараён маҳсулотнинг етилиш даражаси, ички сифати ва узоқ масофага ташишга яроқлилигини холис баҳолаш имконини берди.

​Бундай ёндашув, айниқса, экспорт географияси кенгайиб бораётган шароитда муҳим аҳамиятга эга. Чунки қовуннинг ташқи кўриниши унинг ички сифатини ҳар доим ҳам тўлиқ акс эттирмайди. Шу боис экспортга йўналтирилаётган маҳсулотни олдиндан саралаш ва сифатини пухта назорат қилиш етказиб бериш жараёнининг энг муҳим босқичларидан бири ҳисобланади.

​Хитой бозорига қовун юборилиши BMB HOLDING корхоналарида етиштирилган маҳсулотларни ушбу истиқболли йўналишда экспорт қилиш учун яна бир кенг имконият очди. Эндиликда асосий эътибор қовун экспорти кўламини ошириш, жўнатмалар мунтазамлигини таъминлаш ва маҳсулотни Хитой бозорига барқарор етказиб беришга қаратилади. Бу борада зарур Хитой сертификатларининг мавжудлиги муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

​Хитойга йўл олган ушбу экспорт партияси маҳсулотни етиштиришдан тортиб, қабул қилиш, сифатини баҳолаш, саралаш ва жўнатишгача бўлган жараёнларни ягона ва тизимли ташкил этишнинг амалий натижасидир.

​Бу жараёнда BMB-NRC AGROLOGISTICS мажмуасининг ўрни алоҳида аҳамият касб этмоқда. Мажмуа орқали маҳсулотларни халқаро экспорт талаблари асосида тайёрлаш ва ташқи бозорларга тизимли етказиб бериш тўлиқ мувофиқлаштирилмоқда.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍126👏8🔥6🎉1
🗣⏺ 🟦🟦

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор Элчиси Ерали Тугжанов бошчилигидаги делегациянинг Жиззах вилоятига ташрифи ҳақида материал эълон қилди.

Ташриф доирасида делегация аъзолари BMB HOLDING таркибидаги BMB-NRC AGROLOGISTICS ва BMB AGRO PLUS корхоналари фаолияти билан танишиб, аграр маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ҳамда экспортга тайёрлаш жараёнларини кўздан кечирдилар.

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/hamkorlik-rivozhlanmoqda_913504

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍114🔥6👏3🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Masofadan
#13_son
 
Ҳурматли обуначилар!
 
Эътиборингизга “Masofadan” медиалойиҳасининг 13-сонини ҳавола этамиз.

Лойиҳамизнинг навбатдаги сонида BMB AGRO PLUS корхонасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, қуритиш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида сўз юритамиз.
 
Корхонада хомашёни замонавий технологиялар асосида қайта ишлаш ва сифатли тайёр маҳсулотга айлантиришгача бўлган жараёнлар билан батафсил таништириб ўтамиз.

Шунингдек, томат пастаси ишлаб чиқариш, сублимация усулида қуритиш технологияси, қовоқ ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш йўналишлари ҳам мулоқотнинг диққат марказида бўлади.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍119🔥7👏5
🇺🇿 26 СЕНТЯБРЬ — ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ КУНИ!

🇺🇿 Тинчлик ва осойишталик — ҳар бир жамиятнинг энг улуғ қадриятларидан бири. Юртимиз барқарорлиги, давлат ва халқ манфаатларининг ишончли ҳимоя қилиниши эса юксак масъулият, ҳушёрлик, қатъият ва садоқатни ўзида мужассам этган шарафли бурч ҳисобланади.

🇺🇿 Ана шундай масъулиятли вазифани зиммасига олган Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш ҳамда халқимиз осойишталигини асраш йўлида фидокорона хизмат қилиб келмоқда.

🙂 BMB HOLDING жамоаси номидан тизимдаги барча ходимларни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати органлари ташкил этилганлигининг 35 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этамиз!

🇺🇿Сизларга мустаҳкам соғлик, куч-ғайрат, матонат ва оилавий хотиржамлик, шарафли фаолиятингизда эса янги ютуқлар тилаймиз.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍122🔥4👏4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси

“Муваффақият - ҳар куни такрорланадиган кичик ҳаракатлар натижасидир”

-Роберт Кольер

Катта натижалар бир кунда яратилмайди. Улар ҳар куни амалга ошириладиган кичик, аммо изчил қадамлар, меҳнат ва интилишлардан шаклланади.

Бугунги кичик ҳаракат - эртанги катта натижанинг бошланиши. Муҳими, мақсад сари ҳаракатни тўхтатмаслик.

Telegram
l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍114🔥6👏3🤩2
BMB ZOMIN AGRO FOOD'ДА ПИЁЗ ЙИҒИМ-ТЕРИМИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Бугун мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва ички бозорда барқарор нарх-наво ҳамда маҳсулот таъминотини йўлга қўйиш амалга оширилаётган аграр ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, замонавий агротехнологияларни кенг жорий этиш, сифатли ва мўл ҳосил етиштириш, уни ўз вақтида йиғиб-териб олиш ҳамда ички бозорга барқарор етказиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни пайтда BMB HOLDING га қарашли Зомин туманидаги BMB ZOMIN AGRO FOOD корхонаси дала майдонларида пиёз ҳосилини йиғиб олиш ишлари қизғин давом этмоқда. Пиёзни йиғиш, саралаш ва махсус қопларга жойлаш жараёнлари тизимли ташкил этилган бўлиб, тайёр маҳсулотни сотиш ва истеъмолчиларга етказиб бериш ишлари ҳам мунтазам амалга оширилмоқда. Барча агротехник тадбирлар белгиланган талаблар асосида самарали олиб бориляпти.

Етиштирилган ҳосилни сифатли йиғиб олиш ва бозорга узлуксиз етказиб бериш орқали ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари барқарорлигини таъминлаш, аҳоли эҳтиёжини қондириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, ердан самарали фойдаланиш, мўл ва сифатли ҳосил етиштириш ҳамда уни истеъмолчига ўз вақтида етказиб бериш - озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим бўғинидир. BMB ZOMIN AGRO FOOD'да бу йўналишдаги ишлар изчил йўлга қўйилган.

Telegram
l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍125🔥7👏6❤2