BMB HOLDING
1.15K subscribers
3.33K photos
731 videos
2 files
2.13K links
🌐 www.bmb-holding.uz
✉️ info@bmb-holding.uz
☎️ (+998 55) 517-22-99

🗺Manzil: Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani, Kichik halqa yo'li, 14B
Download Telegram
ЯНГИ ҚОВУН ПАРТИЯСИ ХИТОЙ БОЗОРИГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг сентябрь ойида BMB HOLDING таркибидаги корхоналарда етиштирилган юқори сифатли қовунлар Хитой бозорига етказиб берилди. Маҳсулотларни экспортга тайёрлаш ва жўнатиш жараёни BMB-NRC AGROLOGISTICS мажмуаси орқали самарали амалга оширилди.

​Экспорт партиясини шакллантиришда маҳсулотнинг нафақат ташқи кўриниши, балки ички ҳолатига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жўнатишдан аввал янги узилган қовунлар қабул қилиниб, зарур намуналар олинди. Бу жараён маҳсулотнинг етилиш даражаси, ички сифати ва узоқ масофага ташишга яроқлилигини холис баҳолаш имконини берди.

​Бундай ёндашув, айниқса, экспорт географияси кенгайиб бораётган шароитда муҳим аҳамиятга эга. Чунки қовуннинг ташқи кўриниши унинг ички сифатини ҳар доим ҳам тўлиқ акс эттирмайди. Шу боис экспортга йўналтирилаётган маҳсулотни олдиндан саралаш ва сифатини пухта назорат қилиш етказиб бериш жараёнининг энг муҳим босқичларидан бири ҳисобланади.

​Хитой бозорига қовун юборилиши BMB HOLDING корхоналарида етиштирилган маҳсулотларни ушбу истиқболли йўналишда экспорт қилиш учун яна бир кенг имконият очди. Эндиликда асосий эътибор қовун экспорти кўламини ошириш, жўнатмалар мунтазамлигини таъминлаш ва маҳсулотни Хитой бозорига барқарор етказиб беришга қаратилади. Бу борада зарур Хитой сертификатларининг мавжудлиги муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

​Хитойга йўл олган ушбу экспорт партияси маҳсулотни етиштиришдан тортиб, қабул қилиш, сифатини баҳолаш, саралаш ва жўнатишгача бўлган жараёнларни ягона ва тизимли ташкил этишнинг амалий натижасидир.

​Бу жараёнда BMB-NRC AGROLOGISTICS мажмуасининг ўрни алоҳида аҳамият касб этмоқда. Мажмуа орқали маҳсулотларни халқаро экспорт талаблари асосида тайёрлаш ва ташқи бозорларга тизимли етказиб бериш тўлиқ мувофиқлаштирилмоқда.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍126👏8🔥6🎉1
🗣⏺ 🟦🟦

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор Элчиси Ерали Тугжанов бошчилигидаги делегациянинг Жиззах вилоятига ташрифи ҳақида материал эълон қилди.

Ташриф доирасида делегация аъзолари BMB HOLDING таркибидаги BMB-NRC AGROLOGISTICS ва BMB AGRO PLUS корхоналари фаолияти билан танишиб, аграр маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ҳамда экспортга тайёрлаш жараёнларини кўздан кечирдилар.

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/hamkorlik-rivozhlanmoqda_913504

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍114🔥6👏3🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Masofadan
#13_son
 
Ҳурматли обуначилар!
 
Эътиборингизга “Masofadan” медиалойиҳасининг 13-сонини ҳавола этамиз.

Лойиҳамизнинг навбатдаги сонида BMB AGRO PLUS корхонасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, қуритиш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида сўз юритамиз.
 
Корхонада хомашёни замонавий технологиялар асосида қайта ишлаш ва сифатли тайёр маҳсулотга айлантиришгача бўлган жараёнлар билан батафсил таништириб ўтамиз.

Шунингдек, томат пастаси ишлаб чиқариш, сублимация усулида қуритиш технологияси, қовоқ ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш йўналишлари ҳам мулоқотнинг диққат марказида бўлади.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍119🔥7👏5
🇺🇿 26 СЕНТЯБРЬ — ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ КУНИ!

🇺🇿 Тинчлик ва осойишталик — ҳар бир жамиятнинг энг улуғ қадриятларидан бири. Юртимиз барқарорлиги, давлат ва халқ манфаатларининг ишончли ҳимоя қилиниши эса юксак масъулият, ҳушёрлик, қатъият ва садоқатни ўзида мужассам этган шарафли бурч ҳисобланади.

🇺🇿 Ана шундай масъулиятли вазифани зиммасига олган Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш ҳамда халқимиз осойишталигини асраш йўлида фидокорона хизмат қилиб келмоқда.

🙂 BMB HOLDING жамоаси номидан тизимдаги барча ходимларни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати органлари ташкил этилганлигининг 35 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этамиз!

🇺🇿Сизларга мустаҳкам соғлик, куч-ғайрат, матонат ва оилавий хотиржамлик, шарафли фаолиятингизда эса янги ютуқлар тилаймиз.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍122🔥4👏4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси

“Муваффақият - ҳар куни такрорланадиган кичик ҳаракатлар натижасидир”

-Роберт Кольер

Катта натижалар бир кунда яратилмайди. Улар ҳар куни амалга ошириладиган кичик, аммо изчил қадамлар, меҳнат ва интилишлардан шаклланади.

Бугунги кичик ҳаракат - эртанги катта натижанинг бошланиши. Муҳими, мақсад сари ҳаракатни тўхтатмаслик.

Telegram
l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍114🔥6👏3🤩2
BMB ZOMIN AGRO FOOD'ДА ПИЁЗ ЙИҒИМ-ТЕРИМИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Бугун мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва ички бозорда барқарор нарх-наво ҳамда маҳсулот таъминотини йўлга қўйиш амалга оширилаётган аграр ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, замонавий агротехнологияларни кенг жорий этиш, сифатли ва мўл ҳосил етиштириш, уни ўз вақтида йиғиб-териб олиш ҳамда ички бозорга барқарор етказиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни пайтда BMB HOLDING га қарашли Зомин туманидаги BMB ZOMIN AGRO FOOD корхонаси дала майдонларида пиёз ҳосилини йиғиб олиш ишлари қизғин давом этмоқда. Пиёзни йиғиш, саралаш ва махсус қопларга жойлаш жараёнлари тизимли ташкил этилган бўлиб, тайёр маҳсулотни сотиш ва истеъмолчиларга етказиб бериш ишлари ҳам мунтазам амалга оширилмоқда. Барча агротехник тадбирлар белгиланган талаблар асосида самарали олиб бориляпти.

Етиштирилган ҳосилни сифатли йиғиб олиш ва бозорга узлуксиз етказиб бериш орқали ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари барқарорлигини таъминлаш, аҳоли эҳтиёжини қондириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, ердан самарали фойдаланиш, мўл ва сифатли ҳосил етиштириш ҳамда уни истеъмолчига ўз вақтида етказиб бериш - озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим бўғинидир. BMB ZOMIN AGRO FOOD'да бу йўналишдаги ишлар изчил йўлга қўйилган.

Telegram
l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍125🔥7👏6❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BMB_INSIDE
#19_сон
 
Холдингда инсон капитали билан ишлаш, ходимларнинг салоҳиятини аниқлаш ва уларнинг касбий ривожланишини қўллаб-қувватлаш HR фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.
 
Лойиҳамизнинг навбатдаги сонида BMB HOLDINGда кадрлар билан ишлаш тизимидаги замонавий ёндашувлар, халқаро лойиҳаларнинг мутахассислар фаолиятига таъсири, аёлларнинг бошқарувдаги ўрни, ходимларнинг амалий кўникмаларини бойитиш ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслар ҳақида сўз юритамиз.
 
BMB INSIDE лойиҳасининг навбатдаги сони қаҳрамони - BMB HOLDING кадрлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Муҳиддин Муҳаммедов.
 
Ижодий жамоамиз фаолиятининг яна бир муҳим йўналишини #BMB_INSIDE медиалойиҳаси билан бирга кашф этинг!

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍126🔥9🎉3🤩2
ЎЗБЕКИСТОН–ХИТОЙ: BMB HOLDING ВА “SHANKO INTL SC” ЯНГИ ҲАМКОРЛИК БОСҚИЧИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

​Жорий йилнинг 28 сентябрь куни BMB Holding Инвестиция лойиҳаларига консалтинг хизмати кўрсатиш департаменти директори Бобир Яхяев ҳамда Хитой–Ўзбекистон “SHANKO INTL SC” қўшма корхонаси бош директори, Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ сиёсий маслаҳат кенгашининг хорижий аъзоси Малия Хуопуэр ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш ҳамда янги амалий лойиҳаларни илгари суриш масалалари диққат марказида бўлди.

​Учрашувда BMB Holdingнинг агросаноат салоҳияти, экспорт ва туризм соҳасидаги имкониятлари тақдим этилди. Хусусан, Жиззах заминида етиштирилган юқори сифатли қовунларнинг навбатдаги партияси BMB-NRC AGROLOGISTICS мажмуаси орқали Хитой бозорига тизимли равишда экспорт қилингани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, дуккакли ҳамда бошқа мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш, турларини кенгайтириш ва логистикани такомиллаштириш бўйича аниқ истиқболлар кўриб чиқилди.

​Мулоқот давомида Хитой инвесторларини Ўзбекистондаги истиқболли лойиҳаларга жалб этиш, уларга консалтинг ва информацион кўмак кўрсатиш ҳамда икки мамлакат бизнес вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, Хитойдан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтириш, мамлакатнинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш ва янги туристик маҳсулотларни шакллантириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

​Музокаралар якунида томонлар инвестицияларни жалб қилиш, экспорт ҳамда туризм имкониятларини ривожлантириш, шунингдек, қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни изчил давом эттириш истагини билдирдилар.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍116🔥6👏5🥰1
BMB AGRO PLUS: ТАЖРИБА ВА МЕТОДИК КЎМАК - РИВОЖЛАНИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши фахрий раиси Акмал Жабборқулович Маматқулов BMB AGRO PLUS корхонасига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Ташрифнинг асосий мақсади корхона фаолиятини янада такомиллаштириш, мавжуд салоҳият ва имкониятлардан самарали фойдаланиш, шунингдек, истиқболдаги ривожланиш йўналишларини белгилашдан иборат бўлди.

Амалий ташриф давомида Акмал Маматқулов ўзининг бой тажрибаси ва кўп йиллик амалий билимларига таянган ҳолда, ишлаб чиқариш жараёнларини янада самарали ташкил этиш, маҳсулот сифатини ошириш, янги имкониятлардан фойдаланиш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш бўйича методик тавсия ҳамда амалий таклифларини билдирди.

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нафақат етиштириш, балки уларни чуқур қайта ишлаш, қўшимча қиймат яратиш ва экспортбоп тайёр маҳсулотга айлантириш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу нуқтаи назардан, BMB AGRO PLUSда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини замонавий технологиялар асосида чуқур қайта ишлаш, уларнинг сифатини ошириш ва ички ҳамда ташқи бозорлар учун рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Корхонада амалга оширилаётган ишлар, ишлаб чиқариш жараёнлари ва келгусидаги режалар муҳокамаси давомида билдирилган тавсиялар фаолият самарадорлигини ошириш, мавжуд имкониятларни янада тўлиқ ишга солиш ва янги истиқболли йўналишларни белгилашга хизмат қилади.

BMB AGRO PLUSда чуқур қайта ишлаш, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍122🔥4👏2❤1