BMB HOLDING МАҲСУЛОТЛАРИ ЯПОНИЯ БОЗОРИ САРИ
Жорий йилнинг 30 сентябрь куни BMB HOLDING бош директори ўринбосари Бекзод Йўлдошев ҳамда Инвестиция лойиҳаларига консалтинг хизмати кўрсатиш департаменти директори Бобир Яхяев Япониянинг E'CRAFTMAN компанияси Бош ижрочи директори Нобусуке Ниияма билан учрашди.
Учрашувда савдо-иқтисодий, экспорт-импорт, логистика, инвестиция, туризм ва спорт соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниб, япониялик ҳамкорларга Холдингнинг инвестиция лойиҳалари, ишлаб чиқариш қувватлари ва экспорт салоҳияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Музокараларнинг муҳим натижаси сифатида яқин кунларда BMB HOLDING маҳсулот намуналарини Японияга юбориш бўйича келишувга эришилди. E'CRAFTMAN вакиллари ушбу маҳсулотларни маҳаллий харидорларга тақдим этиш ва экспорт жараёнида амалий кўмак кўрсатишга тайёрликларини билдирдилар.
Шунингдек, маҳсулот сифатини сақлаган ҳолда ташқи бозорларга етказиб бериш мақсадида Ўзбекистонда “Совуқ занжир” тизимини ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Мулоқот доирасида япон сайёҳларини Холдингнинг меҳмонхона ва ресторанларига жалб этиш, махсус туристик ҳамда гастрономик дастурларни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.
Бундан ташқари, BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси, Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов бошчилигидаги спорт соҳасида тажриба алмашиш, қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш ва спорт туризмини ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.
Конструктив ва дўстона руҳда ўтган учрашув якунида томонлар белгиланган йўналишлар бўйича амалий қадамларни бошлашга келишиб олдилар.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn

👍109👏6🔥4🎉1
ОАВ, БЛОГЕРЛАР ВА КЕНГ ЖАМОАТЧИЛИК ДИҚҚАТИГА!
Жорий йилнинг 4 октябрь куни соат 11:00 да Жиззах вилоятининг сўлим Бахмал туманида BMB HOLDING томонидан плантацияларда заъфаронни намунавий экишга бағишланган пресс-тур тадбири бўлиб ўтади. Унда италиялик инвесторлар, вилоят ва туман ҳокимлиги раҳбарияти, BMB HOLDING мутасаддилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этади.
Ҳурматли журналист ва блогерлар! Сизни ушбу муҳим воқеликни биринчилардан бўлиб ёритиш, италиялик ҳамкорлар ва лойиҳа раҳбарларидан эксклюзив интервьюлар олиш ҳамда заъфарон етиштириш жараёнига бевосита гувоҳ бўлиш учун Бахмал плантацияларига таклиф этамиз.
Жаҳон бозорида юқори баҳоланадиган миллий брендимиз ривожини биргаликда кузатайлик!
BMB HOLDING Ахборот хизмати

👍117👏5🔥4🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 4 октябрь куни Жиззах вилояти Бахмал туманида намунавий заъфарон экиш тадбири бўлиб ўтди.
Юртимизнинг қатор оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда “Ўзбекистон 24” телеканали Жиззах вилояти мухбири Акмал Холмаматов ҳам иштирок этиб, бугунги тадбир жараёнлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Юртимизнинг қатор оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда “Ўзбекистон 24” телеканали Жиззах вилояти мухбири Акмал Холмаматов ҳам иштирок этиб, бугунги тадбир жараёнлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍106🔥4👏4🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Sinopsis_uz” лойиҳаси мухбири Гулбаҳор Ҳусанова пресс-тур таассуротлари билан ўртоқлашди. У заъфарон плантациясини илк бор кўргани, уни экиш жараёни ҳамда заъфарондан тайёрланадиган маҳсулотлар билан яқиндан танишгани ҳақида сўзлади.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍97👏5🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Миллий Медиа Ассоциацияси вакили Нодира Қутбиддинова пресс-тур доирасида ташкил этилган тадбирнинг мазмун-моҳияти ҳақида фикр билдириб, заъфарон етиштириш жараёни билан танишиш унда катта қизиқиш уйғотганини қайд этди.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍91🔥5👏2❤1🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Aksent.uz” сайти бош муҳаррири Мақсуд Маҳкамов тадбир давомида заъфарон етиштиришнинг экспорт йўналишидаги имкониятларига алоҳида тўхталиб, ушбу маҳсулотнинг ташқи бозорлардаги салоҳияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍94❤2🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқ фаоли Ойбек Алижонов бир неча йилдан буён ташкил этиб келинаётган пресс-турларда мунтазам иштирок этиб келади. У бугунги тадбир мисолида заъфарон йўналишида сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва бугунги ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍105🔥3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси
- Леонардо да Винчи
Инсон салоҳияти ҳам доимий ҳаракатни талаб қилади. Билимни қўллаш, янги нарсани ўрганиш, изланиш ва ўз устида ишлаш - ақлни чархлаб, имкониятларни кенгайтиради.
Бугунги кичик ҳаракат эртанги катта натижанинг бошланиши бўлиши мумкин.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
“Ишлатилмаган темир занглайди, ҳаракатсиз сув бузилади, ишлатилмаган ақл ҳам заифлашади”
- Леонардо да Винчи
Инсон салоҳияти ҳам доимий ҳаракатни талаб қилади. Билимни қўллаш, янги нарсани ўрганиш, изланиш ва ўз устида ишлаш - ақлни чархлаб, имкониятларни кенгайтиради.
Бугунги кичик ҳаракат эртанги катта натижанинг бошланиши бўлиши мумкин.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍110🔥4👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Renessans TV” мухбири Дилшодбек Тошбоев Жиззах вилояти Бахмал туманида бўлиб ўтган пресс-тур давомида BMB HOLDING ва BMB Za’faron фаолияти, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳамда Холдингнинг янги йўналишлари ҳақида маълумотларга эга бўлгани билан бўлишди.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍97🔥5👏3❤2
ЖАМОАВИЙЛИК ВА ЭЗГУ АНЪАНАЛАР УЙҒУНЛИГИ
Жиззах вилояти, Арнасой туманидаги BMB AGRO далаларида BMB HOLDING жамоаси учун ўзига хос руҳ ва кўтаринки кайфиятдаги тимбилдинг тадбири ташкил этилди. 3 октябрь куни бўлиб ўтган ушбу тадбир ходимларнинг ишдан ташқари муҳитда эркин мулоқот қилиши, ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаши ва жамоавий руҳни янада оширишга қаратилди.
Тадбир давомида холдинг ходимлари кенг далалар бағрида бир жамоа сифатида вақт ўтказиб, турли жамоавий ва кўнгилочар тадбирларда фаол иштирок этдилар. Норасмий муҳитдаги самимий мулоқотлар ходимлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш, бир-бирини яқинроқ англаш ва янги ижобий таассуротлар билан ўртоқлашиш учун яхши имконият яратди.
Тадбирнинг мазмунли ўтишига BMB AGRO далаларида олиб борилаётган қишлоқ хўжалиги ишлари билан танишув ҳам алоҳида мазмун бағишлади. Ходимлар полиз маҳсулотлари, пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, парваришлаш ҳамда ҳосилни йиғиш жараёнларини яқиндан кузатдилар. Бу эса тимбилдинг иштирокчиларига биргаликда янги таассуротлар олиш билан бирга, холдинг фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳақида янада кенгроқ тасаввурга эга бўлиш имконини берди.
Тимбилдинг дастурида миллий қадриятларимиз ва куз фаслининг файзига уйғун тарзда қовоқ ва қовун сайллари ҳам ташкил этилди. Турли кўнгилочар тадбирлар, самимий суҳбатлар ва жамоавий фаолликка асосланган жараёнлар иштирокчиларга нафақат ҳордиқ чиқариш, балки ўзаро ҳамкорлик ва бирдамликни ҳис этиш имконини берди.
Айниқса, тадбир давомида ходимларнинг ташаббускорлиги, фаоллиги ва жамоавий руҳда ҳаракат қилиши алоҳида эътиборга сазовор бўлди. Турли жараёнларда фаол иштирок этган, ташаббускорлиги билан ажралиб турган ходимлар холдинг раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланиб, уларга қимматбаҳо совғалар топширилди.
Бундай тадбирлар BMB HOLDING жамоасида соғлом муҳитни шакллантириш, ходимлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорликни кучайтириш, корпоратив қадриятларни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

👍116👏10❤3🔥1
ЗАЪФАРОННИ НАМУНАВИЙ ЭКИШ: ПЛАНТАЦИЯЛАРНИ КЕНГАЙТИРИШДА ЯНГИ БОСҚИЧ
Маълумки, Ўзбекистонда доривор ўсимликларни етиштириш, қайта ишлаш ва уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш, соҳада замонавий агротехнологияларни кенг жорий этиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 4 октябрь куни Жиззах вилояти Бахмал туманида BMB ZA’FARON плантацияларида заъфаронни намунавий экишга бағишланган пресс-тур ташкил этилди. Унда оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, заъфарон етиштириш жараёни, янги майдонларни ўзлаштириш ишлари ҳамда лойиҳанинг истиқболлари билан яқиндан танишдилар.
Пресс-тур доирасида BMB ZA’FARON плантацияларида мавжуд 820 гектар майдонни 900 гектаргача кенгайтириш мақсадида янги ер майдонларига заъфарон пиёзбошларини намунавий экиш ишлари амалга оширилди. Мазкур тадбир заъфарон етиштириш ҳажмини босқичма-босқич ошириш, маҳаллий агротехнологияларни такомиллаштириш ва янги майдонларда самарали етиштириш усулларини амалиётга жорий этишда муҳим қадам бўлди.
Тадбирда BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда Италиянинг HT HOLDING президенти, хорижий ҳамкор ва инвестор Роберто Туччи иштирок этди. Томонлар Ўзбекистон-Италия инвестициявий ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, илғор хорижий тажрибани жорий этиш ва ўзбек заъфаронини халқаро бозорларга олиб чиқиш масалаларига тўхталдилар.
Батафсил

👍116🔥9👏8