BMB HOLDING
1.16K subscribers
3.33K photos
731 videos
2 files
2.13K links
🌐 www.bmb-holding.uz
✉️ info@bmb-holding.uz
☎️ (+998 55) 517-22-99

🗺Manzil: Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani, Kichik halqa yo'li, 14B
Download Telegram
ЖАМОАВИЙЛИК ВА ЭЗГУ АНЪАНАЛАР УЙҒУНЛИГИ

Жиззах вилояти, Арнасой туманидаги BMB AGRO далаларида BMB HOLDING жамоаси учун ўзига хос руҳ ва кўтаринки кайфиятдаги тимбилдинг тадбири ташкил этилди. 3 октябрь куни бўлиб ўтган ушбу тадбир ходимларнинг ишдан ташқари муҳитда эркин мулоқот қилиши, ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаши ва жамоавий руҳни янада оширишга қаратилди.

Тадбир давомида холдинг ходимлари кенг далалар бағрида бир жамоа сифатида вақт ўтказиб, турли жамоавий ва кўнгилочар тадбирларда фаол иштирок этдилар. Норасмий муҳитдаги самимий мулоқотлар ходимлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш, бир-бирини яқинроқ англаш ва янги ижобий таассуротлар билан ўртоқлашиш учун яхши имконият яратди.

Тадбирнинг мазмунли ўтишига BMB AGRO далаларида олиб борилаётган қишлоқ хўжалиги ишлари билан танишув ҳам алоҳида мазмун бағишлади. Ходимлар полиз маҳсулотлари, пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, парваришлаш ҳамда ҳосилни йиғиш жараёнларини яқиндан кузатдилар. Бу эса тимбилдинг иштирокчиларига биргаликда янги таассуротлар олиш билан бирга, холдинг фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳақида янада кенгроқ тасаввурга эга бўлиш имконини берди.

Тимбилдинг дастурида миллий қадриятларимиз ва куз фаслининг файзига уйғун тарзда қовоқ ва қовун сайллари ҳам ташкил этилди. Турли кўнгилочар тадбирлар, самимий суҳбатлар ва жамоавий фаолликка асосланган жараёнлар иштирокчиларга нафақат ҳордиқ чиқариш, балки ўзаро ҳамкорлик ва бирдамликни ҳис этиш имконини берди.

Айниқса, тадбир давомида ходимларнинг ташаббускорлиги, фаоллиги ва жамоавий руҳда ҳаракат қилиши алоҳида эътиборга сазовор бўлди. Турли жараёнларда фаол иштирок этган, ташаббускорлиги билан ажралиб турган ходимлар холдинг раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланиб, уларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Бундай тадбирлар BMB HOLDING жамоасида соғлом муҳитни шакллантириш, ходимлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорликни кучайтириш, корпоратив қадриятларни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍116👏10❤3🔥1
ЗАЪФАРОННИ НАМУНАВИЙ ЭКИШ: ПЛАНТАЦИЯЛАРНИ КЕНГАЙТИРИШДА ЯНГИ БОСҚИЧ

Маълумки, Ўзбекистонда доривор ўсимликларни етиштириш, қайта ишлаш ва уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш, соҳада замонавий агротехнологияларни кенг жорий этиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 4 октябрь куни Жиззах вилояти Бахмал туманида BMB ZA’FARON плантацияларида заъфаронни намунавий экишга бағишланган пресс-тур ташкил этилди. Унда оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, заъфарон етиштириш жараёни, янги майдонларни ўзлаштириш ишлари ҳамда лойиҳанинг истиқболлари билан яқиндан танишдилар.

Пресс-тур доирасида BMB ZA’FARON плантацияларида мавжуд 820 гектар майдонни 900 гектаргача кенгайтириш мақсадида янги ер майдонларига заъфарон пиёзбошларини намунавий экиш ишлари амалга оширилди. Мазкур тадбир заъфарон етиштириш ҳажмини босқичма-босқич ошириш, маҳаллий агротехнологияларни такомиллаштириш ва янги майдонларда самарали етиштириш усулларини амалиётга жорий этишда муҳим қадам бўлди.

Тадбирда BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда Италиянинг HT HOLDING президенти, хорижий ҳамкор ва инвестор Роберто Туччи иштирок этди. Томонлар Ўзбекистон-Италия инвестициявий ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, илғор хорижий тажрибани жорий этиш ва ўзбек заъфаронини халқаро бозорларга олиб чиқиш масалаларига тўхталдилар.

Батафсил

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍116🔥9👏8