BMB HOLDING
1.15K subscribers
3.33K photos
731 videos
2 files
2.13K links
🌐 www.bmb-holding.uz
✉️ info@bmb-holding.uz
☎️ (+998 55) 517-22-99

🗺Manzil: Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani, Kichik halqa yo'li, 14B
Download Telegram
🇺🇿ЎЗБЕКИСТОН–ТОЖИКИСТОН: САВДО ВА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Жорий йилнинг 8 октябрь куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Элчихонаси савдо вакили Шахбоз Шоев билан учрашув ўтказди.

👉🏻 Батафсил

📝📝📝📝📝📝📝📝

🇷🇺УЗБЕКИСТАН–ТАДЖИКИСТАН: ПЕРСПЕКТИВЫ РАСШИРЕНИЯ ТОРГОВОГО И ИНВЕСТИЦИОННОГО СОТРУДНИЧЕСТВА

8 октября текущего года заместитель генерального директора BMB HOLDING Хайрулла Набижонов провёл встречу с торговым представителем Посольства Республики Таджикистан в Узбекистане Шахбозом Шоевым.
 
👉🏻 Подробнее

📝📝📝📝📝📝📝📝

🇬🇧UZBEKISTAN–TAJIKISTAN: PROSPECTS FOR EXPANDING TRADE AND INVESTMENT COOPERATION

On October 8 of this year, Khayrulla Nabijonov, Deputy General Director of BMB HOLDING, held a meeting with Shahboz Shoev, Trade Representative of the Embassy of the Republic of Tajikistan in Uzbekistan.

👉🏻 More

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍93👏8🔥2❤1🎉1
⚡️ BMB MEDIA MARKAZI — “ЖОНАЖОН ЎЗБЕК ТИЛИМ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳамда Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси томонидан ўтказилган “Жонажон ўзбек тилим” танловида BMB HOLDING таркибидаги BMB MEDIA MARKAZI эътирофга сазовор бўлди.

Еттита йўналиш бўйича 700 га яқин ижодий иш тақдим этилган ушбу нуфузли танловда BMB MEDIA жамоаси томонидан тайёрланган материал “Ўзбек тили тарғиботига бағишланган энг яхши видеоролик” номинациясида ғолиб деб топилди.

2023 йил 1 ноябрда ташкил этилган BMB MEDIA MARKAZI қисқа вақт ичида жадал ривожланиб, мамлакат медиа ва креатив индустриясида ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда.

Бугунги кунда марказ қарийб 20 нафар доимий ходим ва 50 дан ортиқ соҳавий мутахассис салоҳиятини бирлаштирган профессионал жамоага айланди.

Хусусан, давлат ва хусусий сектор ташкилотлари, йирик банклар, телекоммуникация компаниялари, халқаро медиа тузилмалари ҳамда етакчи брендлар билан ҳамкорликда кенг кўламли медиа, PR ва коммуникация лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келмоқда.

✅ Мазкур эътироф келгусида янада сифатли ва мазмунли ижодий лойиҳаларни амалга оширишга ундаши билан аҳамиятлидир.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍123🔥9⚡5❤2🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣⏺ 🟦🟦

“Ўзбекистон 24” телеканали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳамда Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган “Жонажон ўзбек тилим” танловига бағишланган репортажни эфирга узатди.

Эътиборлиси шундаки, еттита йўналиш бўйича 700 га яқин ижодий иш тақдим этилган ушбу нуфузли танловда BMB HOLDING таркибидаги BMB MEDIA MARKAZ жамоаси томонидан тайёрланган материал “Ўзбек тили тарғиботига бағишланган энг яхши видеоролик” номинациясида ғолиб деб топилди.

Батафсил репортаж орқали танишишингиз мумкин.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍107🔥6👏5❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси

“Меҳнатнинг қадри фақат қанча куч сарфланганида эмас, қандай натижага эришилганида ҳам намоён бўлади”.

- Генри Форд

Ҳар бир ютуқ ортида изчил меҳнат, аниқ мақсад ва масъулиятли ёндашув мужассам. Бироқ меҳнатнинг ҳақиқий самараси сарфланган кучни аниқ натижага айлантира олишда кўринади. Шу боис ҳар бир ишга пухта режа, қатъият ва натижага йўналтирилган ёндашув билан киришиш муҳим.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍98👏6❤2🔥1
🏆 BMB MEDIA MARKAZI — TAF!26 ХАЛҚАРО РЕКЛАМА ФЕСТИВАЛИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ!

BMB HOLDING таркибидаги BMB MEDIA MARKAZI TAF!26 халқаро реклама фестивалида “Медиа, контент, технология ва коммуникация воситаларини уйғунлаштирган ҳолда Ўзбекистон ҳудудларида кенг қамровли медиа ечимларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” тақдирланди.

Компания қисқа вақт ичида ўз фаолиятини кенгайтириб, нафақат пойтахтда, балки республиканинг турли ҳудудларида ҳам йирик медиа ва коммуникация лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келмоқда.

Марказ жамоаси замонавий технологиялар ва креатив ёндашувларни уйғунлаштирган ҳолда давлат ва хусусий сектор ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳудудлардаги тадбиркорлик ташаббуслари, янги имкониятлар ҳамда инсонларнинг муваффақият ҳикояларини кенг аудиторияга етказишга ҳисса қўшмоқда.

Мазкур эътироф келгусида ҳам мамлакатнинг барча ҳудудларида сифатли ва таъсирчан медиа лойиҳаларни амалга ошириш йўлида муҳим мотивация бўлиб хизмат қилади.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍112👏7🔥3❤1
BMB HOLDING ВАКИЛЛАРИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТДИ
 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини замонавий технологиялар асосида қайта ишлаш, уларнинг сифатини сақлаш ва ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш аграр соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш, маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ҳамда экспорт салоҳиятини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Бу борада илмий ёндашувларни ишлаб чиқариш тажрибаси билан уйғунлаштириш алоҳида ўрин тутади.
 
Шу мақсадда жорий йилнинг 12 октябрь куни Тошкент давлат аграр университетида “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлашда замонавий технологиялар ва сифат назорати” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди.
 
Мазкур анжуманда BMB HOLDING вакиллари - Маҳсулотларни бирламчи ва чуқур қайта ишлашни ташкил этиш департаменти директори Нурбек Ғуломов ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Бумайрам Усмонова иштирок этди.
 
Тадбир доирасида Нурбек Ғуломов Холдинг таркибидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар, ишлаб чиқариш жараёнлари ва корхоналарнинг амалий тажрибаси ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, маҳсулотларни бирламчи ва чуқур қайта ишлаш, замонавий технологияларни қўллаш ҳамда ушбу йўналишдаги ишлаб чиқариш имкониятлари юзасидан маълумотлар тақдим этилди.
 
Умуман олганда, BMB HOLDING вакилларининг анжумандаги иштироки Холдингнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш борасидаги амалий тажрибасини илмий ҳамжамият билан бўлишиш, соҳадаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш ва ишлаб чиқариш билан илм-фан ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилди.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍107🔥10👏7❤3
ГОНКОНГДАГИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ “САВДО УЙИ”ДАН “BMB ZA’FARON” ҲАМ ЎРИН ОЛДИ

Жиззах вилояти ҳокими ва “JDB Group” компанияси президенти ташаббуси билан Гонконг шаҳрида Жиззах вилоятининг “Савдо уйи” очилди. Мазкур ташаббус вилоятда ишлаб чиқарилаётган маҳаллий маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқиш, экспорт ҳажмини ошириш ҳамда Хитойнинг бошқа ҳудудларига етказиб бериш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Қувонарлиси, ушбу “Савдо уйи”дан BMB HOLDING томонидан ишлаб чиқарилаётган, бугунги кунда ўзбек брендига айланган “BMB Za’faron” маҳсулоти ҳам ўрин олди. Бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг сифатли маҳсулотларини хорижий истеъмолчиларга тақдим этиш ва халқаро бозорларда ўз ўрнини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамдир.

“Савдо уйи”да Жиззах вилояти корхоналари маҳсулотларини намойиш этиш, хорижий харидорларга таклиф қилиш, шунингдек, ишбилармон доиралар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш кўзда тутилган. Бу маҳаллий корхоналар учун янги бозорларга кириб бориш, савдо шартномаларини тузиш ва экспорт географиясини кенгайтиришга хизмат қилади.

Мазкур ташаббус вилоят корхоналарининг ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантириш, маҳаллий маҳсулотларнинг халқаро бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш ҳамда янги ҳамкорлик йўналишларини шакллантириш учун қўшимча имкониятлар яратади.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍107🔥9👏5❤2