🇺🇿BMB HOLDING ВА ОCИЁ ИНФРАТУЗИЛМАВИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР БАНКИ ЎРТАСИДА ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Жорий йилнинг 13 октябрь куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (AIIB)нинг Лойиҳалар ва корпоратив молиялаштириш бўйича глобал мижозлар департаменти бош инвестиция мутахассиси Доминик Ричардс ҳамда инвестиция мутахассиси Шуҳрат Хожиев билан учрашув ўтказди.
👉🏻 Батафсил
📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝
🇷🇺BMB HOLDING И ПРЕДСТАВИТЕЛИ АЗИАТСКОГО БАНКА ИНФРАСТРУКТУРНЫХ ИНВЕСТИЦИЙ ОБСУДИЛИ ПЕРСПЕКТИВНЫЕ ПРОЕКТЫ
13 октября текущего года состоялась встреча заместителя генерального директора BMB HOLDING Хайруллы Набижонова с Домиником Ричардсом, главным инвестиционным специалистом Департамента глобальных клиентов по проектам и корпоративному финансированию Азиатского банка инфраструктурных инвестиций (AIIB), и инвестиционным специалистом Шухратом Хожиевым.
👉🏻 Подробнее
📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝
🇬🇧BMB HOLDING AND THE ASIAN INFRASTRUCTURE INVESTMENT BANK DISCUSS PROSPECTIVE INVESTMENT PROJECTS
On October 13 of this year, a meeting was held between Khayrulla Nabijonov, Deputy General Director of BMB HOLDING, and Dominic Richards, Principal Investment Officer in the Global Clients Department for Projects and Corporate Financing at the Asian Infrastructure Investment Bank (AIIB), and Shukhrat Khojiev, Investment Officer at the Bank.
👉🏻 More
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍108🔥4❤2🏆2
15 ОКТЯБРЬ — ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ КУНИ!
BMB HOLDING жамоаси юртимиздаги барча қишлоқ аёлларини бугунги байрам билан самимий муборакбод этади!
Дала ва боғларда фидокорона меҳнат қилиб, дастурхонларимиз тўкинлиги, қишлоқларимиз ободлигига муносиб ҳисса қўшаётган хотин-қизларимиз — жамиятимиз таянчи ва ҳаётимиз бунёдкорларидир.
Уларнинг ерга бўлган меҳри, меҳнатсеварлиги, сабр-матонати замирида ризқ-рўзимиз, юртимиз фаровонлиги ва келажакка бўлган ишончимиз мужассам.
Қишлоқ аёлларининг заҳматли меҳнати нафақат аграр соҳа ривожи, балки мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти ҳамда жамият равнақида беқиёс ўрин тутади.
Ушбу қутлуғ айёмда сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик ва шарафли фаолиятингизга барака тилаймиз.
Меҳнатингиз маҳсули — юртимиз фаровонлиги ва келажагимиз пойдеворидир!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
BMB HOLDING жамоаси

👍93👏12🔥4❤2🎉2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭЪТИБОР ВА ЭЗГУ ТИЛАКЛАР — ЯНГИ МАРРАЛАРГА РАҒБАТ!
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Жиззах вилояти Арнасой туманидаги BMB HOLDING таркибига кирувчи BMB AGRO пахта майдонларидаги жараёнлар акс этган видеолавҳани эълон қилди.
Видеолавҳада акс этган пахта далалари, дала меҳнаткашларининг фидокорона меҳнати ва ҳосил етиштириш жараёнлари қишлоқ хўжалигидаги изчил саъй-ҳаракатларни намоён этади. Ҳосил баракасига қаратилган эзгу тилаклар эса далада меҳнат қилаётган жамоамиз учун алоҳида рағбатдир.
BMB HOLDING жамоаси қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва мўл ҳосил етиштириш йўлидаги саъй-ҳаракатларини изчил давом эттиради.
Деҳқон меҳнати барака топсин, ҳосилимиз мўл, юртимиз дастурхони тўкин бўлсин!

👍112🔥5❤2👏2
#bmb_dayjest
#16_son
🇺🇿Ҳурматли кузатувчилар!
✅ Эътиборингизга BMB DAYJEST лойиҳасининг 16-сонини тақдим этамиз.
Мазкур лойиҳа орқали сиз Ҳолдинг фаолиятига доир ўтган ой давомида бўлиб ўтган муҳим тадбирлар ҳақида маълумотга эга бўласиз.
📺 Лойиҳамизни Youtube ҳаволаси орқали томоша қилишингиз мумкин: 👉🏻 https://youtu.be/4472NH7xJog
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
#16_son
🇺🇿Ҳурматли кузатувчилар!
Мазкур лойиҳа орқали сиз Ҳолдинг фаолиятига доир ўтган ой давомида бўлиб ўтган муҳим тадбирлар ҳақида маълумотга эга бўласиз.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍94🔥20❤3🥰1
🇺🇿ГЕРМАНИЯНИНГ KÄRCHER КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Жорий йилнинг 15 октябрь куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов Германиянинг тозалаш технологиялари соҳасидаги йирик компанияларидан бири – Kärcher’нинг Ўзбекистондаги Kärcher Center Tashkent маркази савдо менежерлари Муҳаммад Аҳмедов ва Шахноза Нугмановалар билан учрашув ўтказди.
👉🏻 Батафсил
📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝
🇷🇺ОБСУЖДЕНЫ ПЕРСПЕКТИВЫ СОТРУДНИЧЕСТВА С НЕМЕЦКОЙ КОМПАНИЕЙ KÄRCHER
15 октября текущего года заместитель генерального директора BMB HOLDING Хайрулла Набижонов провёл встречу с менеджерами по продажам Kärcher Center Tashkent - представительства немецкой компании Kärcher в Узбекистане, специализирующейся на технологиях уборки и очистки, Мухаммадом Ахмедовым и Шахнозой Нугмановой.
👉🏻 Подробнее
📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝 📝
🇬🇧PROSPECTS FOR COOPERATION WITH GERMAN COMPANY KÄRCHER DISCUSSED
On October 15 of this year, Khayrulla Nabijonov, Deputy General Director of BMB HOLDING, held a meeting with Muhammad Ahmedov and Shakhnoza Nugmanova, Sales Managers at Kärcher Center Tashkent, the Uzbek representative of German cleaning technology company Kärcher.

👍106👏8🔥3❤1
BMB-NRC AGROLOGISTICS КОРХОНАСИ РОССИЯ БОЗОРИГА НАВБАТДАГИ ЭКСПОРТ ПАРТИЯСИНИ ЖЎНАТДИ
Кеча BMB HOLDING тасарруфидаги BMB-NRC AGROLOGISTICS корхонасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Россия Федерациясига экспорт қилиш бўйича навбатдаги жараён амалга оширилди. Бу галги экспорт партиясидан брокколи ва гулкарам ўрин олди.
Мазкур жараён Ўзбекистонда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижий бозорларга етказиб бериш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини янада ошириш борасидаги изчил саъй-ҳаракатларнинг навбатдаги амалий ифодаси бўлди.
Экспортга йўналтирилган брокколи ва гулкарам - халқаро бозорда истеъмолчилар талаби юқори бўлган маҳсулотлар сирасига киради. Уларни ташқи бозорларга етказиб беришда маҳсулотларнинг сифати ва янгилигини сақлаш, белгиланган талабларга мувофиқ тайёрлаш ҳамда логистика жараёнларини самарали ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади.
Шу нуқтаи назардан, BMB-NRC AGROLOGISTICS томонидан амалга оширилаётган экспорт жараёнлари маҳсулотларни халқаро бозорларга тизимли етказиб беришда муҳим ўрин тутади.
Россия Федерациясига амалга оширилган навбатдаги экспорт - етказиб бериш географиясини кенгайтириш, хорижий ҳамкорлар билан савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ва маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириши билан аҳамиятлидир.
Шунингдек, бундай ташаббуслар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги имкониятлар яратиш, етиштирилган маҳсулотларни ташқи бозорларда реализация қилиш ҳамда аграр соҳадаги экспорт йўналишларини ривожлантиришга хизмат қилади.

👍113🔥6👏4🎉1
BMB-NRC AGROLOGISTICS корхонаси Россия бозорига навбатдаги экспорт партиясини жўнатди.
"Жиззах ҳақиқати" — "Джизакская правда" газеталарининг расмий JIZZAXNEWS сайти BMB-NRC AGROLOGISTICS корхонасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Россия Федерациясига экспорт қилиш бўйича навбатдаги жараён амалга оширилганлиги ҳақидаги хабарни эълон қилди.
Батафсил
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍89👏7🔥3❤1
BMB AGRO ИССИҚХОНАЛАРИДАГИ МАВСУМИЙ ИШЛАР ҚИЗҒИН ПАЛЛАДА
BMB AGRO корхонаси ҳудудидаги иссиқхоналарда сабзавот экинлари кўчатларини етиштириш ва парваришлаш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда. Хусусан, помидор, булғор қалампири ва карам кўчатларининг соғлом ўсиши, ривожланиши ҳамда келгусида сифатли ҳосил олиш учун зарур шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилган.
Иссиқхоналарда кўчатларни парваришлаш жараёни белгиланган агротехник талаблар асосида ташкил этилган. Жумладан, ўсимликлар учун мақбул ҳарорат ва намлик шароитини таъминлаш, суғориш ишларини ўз вақтида амалга ошириш ҳамда кўчатларнинг ҳолатини мунтазам кузатиб боришга устувор аҳамият берилмоқда. Бу каби чора-тадбирлар кўчатларнинг бир маромда ўсиши ва ривожланиши учун муҳим омил ҳисобланади.
Айни пайтда, парваришлаш жараёнлари соҳа мутахассислари томонидан доимий назорат қилиб бориляпти. Кўчатларнинг ҳолати баҳоланиб, уларни соғлом сақлаш ва ривожланиши учун зарур агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилаётир.
Корхонада сабзавот экинларини етиштириш жараёнларини самарали ташкил этиш, агротехник талабларга риоя қилиш ва юқори сифатли маҳсулот олишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

👍90🔥8❤4🎉1
БАХМАЛДА ЗАЪФАРОНЧИЛИК: ТАЖРИБА, ИНВЕСТИЦИЯ ВА ҲУДУДИЙ РИВОЖЛАНИШ
Қишлоқ хўжалигида юқори иқтисодий самарадорликка эга экинларни етиштириш, мавжуд табиий-иқлим имкониятларидан унумли фойдаланиш ва янги иш ўринларини яратиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.
Бу борада Бахмал туманида йўлга қўйилган заъфарончилик фаолияти мутахассислар, ҳудудий раҳбарлар ва хорижий инвесторлар эътиборини тортмоқда. Бугун BMB HOLDING таркибидаги BMB OPERA ZAFFERANO ҳамда BMB SHIFO корхоналарига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъул ходимлари, республикамизнинг 20 дан ортиқ туманлари ҳокимлари, илмий-тадқиқот институтлари вакиллари ҳамда Европанинг бир қатор давлатларидан инвесторлар ташриф буюришди.
Ташриф доирасида меҳмонлар заъфаронни йиғиб олишдан тортиб, тайёр маҳсулот ҳолатига келтиришгача бўлган технологик жараёнларни кузатдилар.
Жумладан, заъфарон гулларини териш, улардан нозик стигмаларни ажратиб олиш ва маҳсулотни қуритиш босқичлари билан танишдилар. Ушбу жараёнлар орқали корхоналарда заъфаронни етиштириш ва қайта ишлаш ишлари қандай ташкил этилгани, маҳсулот тайёрлашдаги ўзига хос жиҳатлар ҳамда ишлаб чиқариш жараёнига қўйиладиган талаблар ҳақида тасаввурга эга бўлдилар.
Меҳмонлар, шунингдек, корхоналарда ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари ва ташкил этилган иш ўринлари билан қизиқдилар.
Ташрифнинг муҳим йўналишларидан бири заъфарончиликнинг ҳудуд аҳолиси бандлигини таъминлашдаги аҳамиятини ўрганишдан иборат бўлди.
Айниқса, тоғолди ҳудудларида жойлашган туманлар раҳбарлари Бахмалнинг табиий-иқлим шароитларига яқин бўлган ҳудудларда мазкур экинни етиштириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Бу орқали мавжуд тажрибани бошқа ҳудудларда қўллаш истиқболлари ҳамда заъфарончиликни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар хусусида фикр алмашилди.
Мазкур ташриф Бахмал туманида шаклланган заъфарончилик тажрибасини ўрганиш ва унинг имкониятларини кенгроқ тарғиб этиш нуқтаи назаридан аҳамиятлидир.
Хорижий инвесторлар, соҳа мутахассислари ва ҳудудий раҳбарларнинг ушбу йўналишга қизиқиши заъфарончиликни ривожлантириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда тоғолди ҳудудларининг қишлоқ хўжалиги салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун муҳим замин яратади.
Бахмал тажрибаси эса табиий имкониятларни ишлаб чиқариш билан уйғунлаштириш орқали ҳудудий тараққиётга ҳисса қўшиш мумкинлигини кўрсатади.

👍106🔥6👏4❤3🎉1