BMB HOLDING
1.16K subscribers
3.33K photos
731 videos
2 files
2.13K links
🌐 www.bmb-holding.uz
✉️ info@bmb-holding.uz
☎️ (+998 55) 517-22-99

🗺Manzil: Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani, Kichik halqa yo'li, 14B
Download Telegram
BMB AGRO ИССИҚХОНАЛАРИДАГИ МАВСУМИЙ ИШЛАР ҚИЗҒИН ПАЛЛАДА

BMB AGRO корхонаси ҳудудидаги иссиқхоналарда сабзавот экинлари кўчатларини етиштириш ва парваришлаш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда. Хусусан, помидор, булғор қалампири ва карам кўчатларининг соғлом ўсиши, ривожланиши ҳамда келгусида сифатли ҳосил олиш учун зарур шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилган.

Иссиқхоналарда кўчатларни парваришлаш жараёни белгиланган агротехник талаблар асосида ташкил этилган. Жумладан, ўсимликлар учун мақбул ҳарорат ва намлик шароитини таъминлаш, суғориш ишларини ўз вақтида амалга ошириш ҳамда кўчатларнинг ҳолатини мунтазам кузатиб боришга устувор аҳамият берилмоқда. Бу каби чора-тадбирлар кўчатларнинг бир маромда ўсиши ва ривожланиши учун муҳим омил ҳисобланади.

Айни пайтда, парваришлаш жараёнлари соҳа мутахассислари томонидан доимий назорат қилиб бориляпти. Кўчатларнинг ҳолати баҳоланиб, уларни соғлом сақлаш ва ривожланиши учун зарур агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилаётир.

Корхонада сабзавот экинларини етиштириш жараёнларини самарали ташкил этиш, агротехник талабларга риоя қилиш ва юқори сифатли маҳсулот олишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍90🔥8❤4🎉1
БАХМАЛДА ЗАЪФАРОНЧИЛИК: ТАЖРИБА, ИНВЕСТИЦИЯ ВА ҲУДУДИЙ РИВОЖЛАНИШ

Қишлоқ хўжалигида юқори иқтисодий самарадорликка эга экинларни етиштириш, мавжуд табиий-иқлим имкониятларидан унумли фойдаланиш ва янги иш ўринларини яратиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.

Бу борада Бахмал туманида йўлга қўйилган заъфарончилик фаолияти мутахассислар, ҳудудий раҳбарлар ва хорижий инвесторлар эътиборини тортмоқда. Бугун BMB HOLDING таркибидаги BMB OPERA ZAFFERANO ҳамда BMB SHIFO корхоналарига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъул ходимлари, республикамизнинг 20 дан ортиқ туманлари ҳокимлари, илмий-тадқиқот институтлари вакиллари ҳамда Европанинг бир қатор давлатларидан инвесторлар ташриф буюришди.

Ташриф доирасида меҳмонлар заъфаронни йиғиб олишдан тортиб, тайёр маҳсулот ҳолатига келтиришгача бўлган технологик жараёнларни кузатдилар.

Жумладан, заъфарон гулларини териш, улардан нозик стигмаларни ажратиб олиш ва маҳсулотни қуритиш босқичлари билан танишдилар. Ушбу жараёнлар орқали корхоналарда заъфаронни етиштириш ва қайта ишлаш ишлари қандай ташкил этилгани, маҳсулот тайёрлашдаги ўзига хос жиҳатлар ҳамда ишлаб чиқариш жараёнига қўйиладиган талаблар ҳақида тасаввурга эга бўлдилар.

Меҳмонлар, шунингдек, корхоналарда ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари ва ташкил этилган иш ўринлари билан қизиқдилар.

Ташрифнинг муҳим йўналишларидан бири заъфарончиликнинг ҳудуд аҳолиси бандлигини таъминлашдаги аҳамиятини ўрганишдан иборат бўлди.

Айниқса, тоғолди ҳудудларида жойлашган туманлар раҳбарлари Бахмалнинг табиий-иқлим шароитларига яқин бўлган ҳудудларда мазкур экинни етиштириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Бу орқали мавжуд тажрибани бошқа ҳудудларда қўллаш истиқболлари ҳамда заъфарончиликни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар хусусида фикр алмашилди.

Мазкур ташриф Бахмал туманида шаклланган заъфарончилик тажрибасини ўрганиш ва унинг имкониятларини кенгроқ тарғиб этиш нуқтаи назаридан аҳамиятлидир.

Хорижий инвесторлар, соҳа мутахассислари ва ҳудудий раҳбарларнинг ушбу йўналишга қизиқиши заъфарончиликни ривожлантириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда тоғолди ҳудудларининг қишлоқ хўжалиги салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун муҳим замин яратади.

Бахмал тажрибаси эса табиий имкониятларни ишлаб чиқариш билан уйғунлаштириш орқали ҳудудий тараққиётга ҳисса қўшиш мумкинлигини кўрсатади.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍106🔥6👏4❤3🎉1
🇺🇿ХИТОЙ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН САВДО-ИҚТИСОДИЙ ВА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 17 октябрь куни BMB HOLDING Инвестиция лойиҳаларига консалтинг хизмати кўрсатиш департаменти директори Бобир Яхяев ҳамда Guangdong Yuanchuang Industrial Development Co., Ltd. компанияси директори Винсент Хуань ва Гуандун иттифоқининг МДҲ мамлакатлари билан халқаро илмий-техник ҳамкорлик бўйича лойиҳалар менежери Сюй Хуаньюй ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

👉🏻 Батафсил

📝📝📝📝📝📝📝📝

🇷🇺ОБСУЖДЕНЫ ПЕРСПЕКТИВЫ РАЗВИТИЯ ТОРГОВО-ЭКОНОМИЧЕСКОГО И ИНВЕСТИЦИОННОГО СОТРУДНИЧЕСТВА С КИТАЙСКИМИ КОМПАНИЯМИ

17 октября текущего года состоялась встреча директора Департамента консалтинговых услуг по инвестиционным проектам BMB HOLDING Бобира Яхяева с директором компании Guangdong Yuanchuang Industrial Development Co., Ltd. Винсентом Хуанем и менеджером проектов по международному научно-техническому сотрудничеству со странами СНГ Гуандунского союза Сюй Хуаньюем.

👉🏻 Подробнее

📝📝📝📝📝📝📝📝

🇬🇧PROSPECTS FOR DEVELOPING TRADE, ECONOMIC AND INVESTMENT COOPERATION WITH CHINESE COMPANIES DISCUSSED

On 17 october of this year, Bobir Yakhyayev, Director of the Investment Projects Consulting Services Department at BMB HOLDING, met with Vincent Huang, Director of Guangdong Yuanchuang Industrial Development Co., Ltd., and Xu Huanyu, Project Manager for International Scientific and Technical Cooperation with CIS Countries at the Guangdong Association.

👉🏻 More

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍102🔥4👏3❤1
🔺 📸📸📸📸

Бахмал қирларида заъфарон гуллари очилиб, табиатга янада гўзаллик ва нафосат бағишлади. Нозик гулбаргларда мужассам бу гўзаллик - нафақат табиат мўъжизаси, балки қадри баланд, қиммати беқиёс неъматдир!

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍108👏8🔥6❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси

“Қайта оёққа тура олсангиз, муваффақиятсизлик муваффақиятдан кўра кўпроқ сабоқ беради”

- Джеймс Дайсон

Муваффақият сари йўлда ҳар бир қийинчилик - янги тажриба, ҳар бир муваффақиятсизлик эса олға интилиш учун сабоқдир. Муҳими, хатолардан хулоса чиқариш, яна ҳаракат қилиш ва мақсад сари дадил қадам ташлашдан тўхтамаслик.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍91🔥7👏4
БАХМАЛ ЗАЪФАРОНИ - МИЛЛИЙ БРЕНД ВА ИҚТИСОДИЙ ИМКОНИЯТ

Бахмал туманидаги BMB HOLDING таркибига кирувчи BMB OPERA ZAFFERANO ҳамда BMB SHIFO корхоналарида заъфароннинг оммавий терим мавсуми бошланди. Эрта тонгдан маҳаллий аҳоли ва мавсумий ишчилар заъфарон экилган қир ва адирликларга йўл олади.

Қуёшнинг заррин шуълалари остида гулларга бурканган майдонларда қизғин меҳнат бошланади. Ҳар бир гулни эҳтиёткорлик билан териб олиш, табиатнинг ноёб неъматини нобуд қилмасдан йиғиш ва унинг сифатини сақлаш теримчилардан катта маҳорат ҳамда масъулият талаб этади.

Заъфарон теримидаги энг муҳим жараёнлардан бири - гул ичидаги қимматбаҳо қизил стигмаларни ажратиб олишдир. Териб келинган гуллар сараланиб, улардан нозик толалар қўл меҳнати ёрдамида эҳтиёткорлик билан ажратилади. Шундан сўнг маҳсулот белгиланган талаблар асосида қуритилиб, сифати сақланган ҳолда қадоқлаш босқичига ўтказилади.

Теримдан тортиб тайёр маҳсулот ҳолига келгунга қадар давом этадиган ушбу жараёнларнинг ҳар бирида пухталик ва аниқлик муҳим аҳамият касб этади. Зеро, заъфароннинг қиймати унинг сифати, хушбўйлиги ва тайёрлаш технологиясига бевосита боғлиқ.

Айни мавсумнинг бошланиши ҳудуд аҳолиси учун ҳам қўшимча имкониятлар эшигини очмоқда. Заъфарон гулларининг очилиши ва терим ишларининг жадаллашиши муносабати билан корхоналарда кўплаб мавсумий иш ўринлари яратилди.

Бу эса маҳаллий аҳолининг бандлигини таъминлаш, оилалар даромадини ошириш ва уларнинг иқтисодий фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади. Айниқса, қишлоқ жойларда мавсумий меҳнат орқали қўшимча даромад топиш имконияти аҳоли учун муҳим аҳамиятга эга. Шу тариқа заъфарон етиштириш нафақат қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантирмоқда, балки ҳудудда янги иқтисодий имкониятларни ҳам шакллантиряпти.

Бугунги кунда заъфарон юқори қиймати ва халқаро бозордаги талаби билан ажралиб турадиган экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан бири ҳисобланади. BMB HOLDING таркибидаги корхоналарда амалга оширилаётган ишлар ушбу ноёб маҳсулотни етиштириш, қайта ишлаш ва ташқи бозорларга етказиб бериш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Заъфароннинг миллий бренд сифатидаги нуфузини мустаҳкамлаш, унинг рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш орқали мамлакат иқтисодиётига ҳам муносиб ҳисса қўшиш мумкин.

Бахмал туманида бошланган заъфарон мавсуми эса баракали ҳосил, янги иш ўринлари ва аҳоли фаровонлиги билан бир қаторда, туман иқтисодий тараққиёти учун ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍98🔥7👏4❤2
BMB HOLDING ТАЪСИСЧИЛАР КЕНГАШИ РАИСИНИНГ ЕВРОПА МАМЛАКАТЛАРИ БЎЙЛАБ БИЗНЕС САФАРИ БОШЛАНДИ
 
Жорий йилнинг 19 октябрь куни BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, янги инвестициявий лойиҳаларни йўлга қўйиш ва Холдинг маҳсулотларининг жаҳон бозорларидаги иштирокини кенгайтириш мақсадида Европага бизнес сафар билан жўнаб кетди.
 
Сафар дастурига мувофиқ, Франция, Испания, Португалия, Италия, Швейцария, Люксембург ва Германияда хорижий ҳамкорлар билан учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Унда инвестицияларни жалб этиш, истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда BMB HOLDING корхоналари маҳсулотларини янги бозорларга олиб чиқиш масалаларига устувор аҳамият қаратилади.
 
Мазкур ташриф BMB HOLDINGнинг Европа мамлакатлари билан ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш, йирик халқаро ташкилотлар билан ўзаро манфаатли шерикликни йўлга қўйиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда Холдингнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада ошириш учун янги имкониятлар яратиши билан аҳамиятлидир.
 
Сафар доирасида бўлиб ўтадиган музокаралар ва уларнинг натижалари юзасидан саҳифаларимиз орқали батафсил маълумот бериб борамиз.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍104🔥7❤3