BMB HOLDING
1.16K subscribers
3.32K photos
730 videos
2 files
2.13K links
🌐 www.bmb-holding.uz
✉️ info@bmb-holding.uz
☎️ (+998 55) 517-22-99

🗺Manzil: Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani, Kichik halqa yo'li, 14B
Download Telegram
🔺 📸📸📸📸

Бахмал қирларида заъфарон гуллари очилиб, табиатга янада гўзаллик ва нафосат бағишлади. Нозик гулбаргларда мужассам бу гўзаллик - нафақат табиат мўъжизаси, балки қадри баланд, қиммати беқиёс неъматдир!

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍108👏8🔥6❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_мотивацияси

“Қайта оёққа тура олсангиз, муваффақиятсизлик муваффақиятдан кўра кўпроқ сабоқ беради”

- Джеймс Дайсон

Муваффақият сари йўлда ҳар бир қийинчилик - янги тажриба, ҳар бир муваффақиятсизлик эса олға интилиш учун сабоқдир. Муҳими, хатолардан хулоса чиқариш, яна ҳаракат қилиш ва мақсад сари дадил қадам ташлашдан тўхтамаслик.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍91🔥7👏4
БАХМАЛ ЗАЪФАРОНИ - МИЛЛИЙ БРЕНД ВА ИҚТИСОДИЙ ИМКОНИЯТ

Бахмал туманидаги BMB HOLDING таркибига кирувчи BMB OPERA ZAFFERANO ҳамда BMB SHIFO корхоналарида заъфароннинг оммавий терим мавсуми бошланди. Эрта тонгдан маҳаллий аҳоли ва мавсумий ишчилар заъфарон экилган қир ва адирликларга йўл олади.

Қуёшнинг заррин шуълалари остида гулларга бурканган майдонларда қизғин меҳнат бошланади. Ҳар бир гулни эҳтиёткорлик билан териб олиш, табиатнинг ноёб неъматини нобуд қилмасдан йиғиш ва унинг сифатини сақлаш теримчилардан катта маҳорат ҳамда масъулият талаб этади.

Заъфарон теримидаги энг муҳим жараёнлардан бири - гул ичидаги қимматбаҳо қизил стигмаларни ажратиб олишдир. Териб келинган гуллар сараланиб, улардан нозик толалар қўл меҳнати ёрдамида эҳтиёткорлик билан ажратилади. Шундан сўнг маҳсулот белгиланган талаблар асосида қуритилиб, сифати сақланган ҳолда қадоқлаш босқичига ўтказилади.

Теримдан тортиб тайёр маҳсулот ҳолига келгунга қадар давом этадиган ушбу жараёнларнинг ҳар бирида пухталик ва аниқлик муҳим аҳамият касб этади. Зеро, заъфароннинг қиймати унинг сифати, хушбўйлиги ва тайёрлаш технологиясига бевосита боғлиқ.

Айни мавсумнинг бошланиши ҳудуд аҳолиси учун ҳам қўшимча имкониятлар эшигини очмоқда. Заъфарон гулларининг очилиши ва терим ишларининг жадаллашиши муносабати билан корхоналарда кўплаб мавсумий иш ўринлари яратилди.

Бу эса маҳаллий аҳолининг бандлигини таъминлаш, оилалар даромадини ошириш ва уларнинг иқтисодий фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади. Айниқса, қишлоқ жойларда мавсумий меҳнат орқали қўшимча даромад топиш имконияти аҳоли учун муҳим аҳамиятга эга. Шу тариқа заъфарон етиштириш нафақат қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантирмоқда, балки ҳудудда янги иқтисодий имкониятларни ҳам шакллантиряпти.

Бугунги кунда заъфарон юқори қиймати ва халқаро бозордаги талаби билан ажралиб турадиган экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан бири ҳисобланади. BMB HOLDING таркибидаги корхоналарда амалга оширилаётган ишлар ушбу ноёб маҳсулотни етиштириш, қайта ишлаш ва ташқи бозорларга етказиб бериш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Заъфароннинг миллий бренд сифатидаги нуфузини мустаҳкамлаш, унинг рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш орқали мамлакат иқтисодиётига ҳам муносиб ҳисса қўшиш мумкин.

Бахмал туманида бошланган заъфарон мавсуми эса баракали ҳосил, янги иш ўринлари ва аҳоли фаровонлиги билан бир қаторда, туман иқтисодий тараққиёти учун ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍98🔥7👏4❤2
BMB HOLDING ТАЪСИСЧИЛАР КЕНГАШИ РАИСИНИНГ ЕВРОПА МАМЛАКАТЛАРИ БЎЙЛАБ БИЗНЕС САФАРИ БОШЛАНДИ
 
Жорий йилнинг 19 октябрь куни BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, янги инвестициявий лойиҳаларни йўлга қўйиш ва Холдинг маҳсулотларининг жаҳон бозорларидаги иштирокини кенгайтириш мақсадида Европага бизнес сафар билан жўнаб кетди.
 
Сафар дастурига мувофиқ, Франция, Испания, Португалия, Италия, Швейцария, Люксембург ва Германияда хорижий ҳамкорлар билан учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Унда инвестицияларни жалб этиш, истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда BMB HOLDING корхоналари маҳсулотларини янги бозорларга олиб чиқиш масалаларига устувор аҳамият қаратилади.
 
Мазкур ташриф BMB HOLDINGнинг Европа мамлакатлари билан ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш, йирик халқаро ташкилотлар билан ўзаро манфаатли шерикликни йўлга қўйиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда Холдингнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада ошириш учун янги имкониятлар яратиши билан аҳамиятлидир.
 
Сафар доирасида бўлиб ўтадиган музокаралар ва уларнинг натижалари юзасидан саҳифаларимиз орқали батафсил маълумот бериб борамиз.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍104🔥7❤3
BMB HOLDING C5+1 ДОИРАСИДАГИ ХАЛҚАРО БИЗНЕС МУЛОҚОТЛАРИДА ИШТИРОК ЭТДИ

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Самарқанд шаҳрида АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган C5+1 формати доирасидаги бизнес дастури ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Америка-Ўзбекистон савдо палатаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур дастурдан кўзланган асосий мақсад — савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестицияларни жалб қилиш, илғор технологияларни жорий этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун янги имкониятларни яратишдан иборат.

Унда АҚШ, Марказий Осиё мамлакатлари ва Ўзбекистоннинг 400 дан ортиқ компанияси вакиллари иштирок этмоқда. Дастур олтита асосий йўналишни, жумладан, қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик соҳаларини қамраб олган.

BMB HOLDING вакиллари ҳам мазкур халқаро бизнес тадбирда иштирок этиб, қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик соҳаларига бағишланган сессияда қатнашдилар. Унда агробизнесни ривожлантириш, сувни тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда инвестициявий ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Элёр Иброҳимов АҚШнинг Oppenheimer & Co. Inc. компанияси бошқарув директори Макс Лами билан B2B музокаралар ўтказди.

Учрашувда Холдинг фаолияти, унинг асосий бизнес йўналишлари ва истиқболли инвестиция лойиҳалари тақдим этилди. Қолаверса, айнан шу йўналишдаги ташаббусларни амалга ошириш учун халқаро молиялаштириш имкониятлари ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар келгусида бу борадаги зарур маълумотларни алмашиш ва мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

Шунингдек, Bizayla.com компаниясининг халқаро савдо бўйича менежери Шаҳобиддин Боқижонов, Sigular Guff & Company, LP компаниясининг ҳудудий лойиҳалар бўйича раҳбари Даниэль Радченко ҳамда North Coast Communications компанияси президенти Дэвид Н. Силверман билан мулоқотлар бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, BMB HOLDING ўз стендида Холдинг корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг кенг намуналарини, жумладан, BMB ZA’FARON бренди остидаги заъфарон маҳсулотларини намойиш этди. Мазкур тақдимот хорижий ҳамкорларни Холдингнинг ишлаб чиқариш салоҳияти, маҳсулотлари ва экспорт имкониятлари билан таништиришга хизмат қилди.

BMB HOLDINGнинг халқаро бизнес мулоқотларидаги иштироки янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, инвестицияларни жалб этиш имкониятларини кенгайтириш ва Холдинг корхоналари маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқиш учун муҳим аҳамият касб этади.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
👍102🔥7👏3
🇺🇿ПАРИЖ ШАҲРИДА BPIFRANCE БИЛАН ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқуловнинг Европа мамлакатлари бўйлаб бизнес сафари доирасидаги илк музокаралари Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтди.

👉🏻 Батафсил

📝📝📝📝📝📝📝📝

🇷🇺ОБСУЖДЕНЫ ВОПРОСЫ ПРИВЛЕЧЕНИЯ ИНОСТРАННЫХ ИНВЕСТИЦИЙ С BPIFRANCE В ПАРИЖЕ

В рамках деловой поездки по странам Европы Председатель Совета учредителей BMB HOLDING Бекзод Маматкулов провёл первые переговоры в столице Франции - Париже.

👉🏻 Подробнее

📝📝📝📝📝📝📝📝

🇬🇧DISCUSSIONS ON ATTRACTING FOREIGN INVESTMENT HELD WITH BPIFRANCE IN PARIS

As part of a business trip across Europe, Bekzod Mamatkulov, Chairman of the Founders Board of BMB HOLDING, held his first round of talks in Paris, the capital of France.

👉🏻 More

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍104👏5❤4🔥2🥰2
🇺🇿BMB HOLDING ХИТОЙНИНГ ИШБИЛАРМОН ДОИРАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАМОҚДА

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида Ўзбекистон-Хитой савдо-иқтисодий конференцияси бўлиб ўтди.

👉🏻 Батафсил

📝📝📝📝📝📝📝📝

🇷🇺BMB HOLDING УКРЕПЛЯЕТ ДЕЛОВЫЕ СВЯЗИ С КИТАЙСКИМИ БИЗНЕС-КРУГАМИ

19 октября текущего года в Ташкенте состоялась узбекско-китайская торгово-экономическая конференция, организованная при содействии Торгово-промышленной палаты Узбекистана.

👉🏻 Подробнее

📝📝📝📝📝📝📝📝

🇬🇧BMB HOLDING STRENGTHENS BUSINESS RELATIONS WITH CHINESE PARTNERS

On 19 October this year, the Uzbekistan-China Trade and Economic Conference was held in Tashkent with the support of the Chamber of Commerce and Industry of Uzbekistan.

👉🏻 More

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍111🔥6👏3🎉1