"BURHONIDDIN MARG'ILONIY" JOME MASJIDI
2.73K subscribers
12.6K photos
4.7K videos
9 files
12.3K links
Andijon viloyati Bo'ston tumani "Burhoniddin Marg'iloniy" jome masjidining rasmiy kanali

Murojaat uchun: @Bustonziyo_murojaatbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Якшанба тонги муборак бўлсин, азиз қадрдоним! ☕️

Аллоҳ таоло бу кунни сиз ва яқинларингиз учун хотиржамлик, қувонч ва барака куни қилсин. Дам олиш кунидан унумли фойдаланиб, қалбингизга ором беринг:

🤲 Кунлик зикр:
«Алҳамдулиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур».
(Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайтиш Унинг ҳузуригадир).


🤲 Дуо: "Ё Роббим! Хонадонларимизга файз, ризқимизга барака ва қалбларимизга Ўзингнинг муҳаббатингни солгин. Ушбу дам олиш кунимизни хайрли амаллар билан зийнатлагин."

Кунингиз мазмунли ва файзли ўтсин
https://t.me/bostonziyo
#Ҳадис

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам инсониятни қуйидаги ҳадиси шарифлари орқали зинодан тийилишга чақирганлар: “Кўзлар ҳам зино қилади, қулоқлар ҳам зино қилади, тил ҳам зино қилади… қалб орзу қилади ва истайди, кейин буни фарж тасдиқлайди ёки инкор қилади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

https://t.me/bostonziyo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast

📱🗣NAMOZDAN KEYIN JAMOAT BO‘LIB DUO QILISH SUNNATMI❓

🎙 Ekspert: Zuhrobiddin domla Olimov – Andijon shahar “Xonaqo” masjidi imom-xatibi, “Sayyid Muhyiddin maxdum” o‘rta-maxsus islom ta’lim muassasasi o‘qituvchisi.


🎞 To‘liq 👉FULL HD: @Muslim_podcast_uz da ko‘ring!

📝 Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 15-sentabrdagi 03-07/7453-sonli xulosasi asosida tayyorlandi.

🥺Telegram🛍Instagram

🤪Facebook😍YouTube

🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
УЛАР СИЗЛАР УЧУН ЛИБОС, СИЗЛАР УЛАР УЧУН ЛИБОС

УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА ЎМИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ, УЛАМОЛАР КЕНГАШИ АЪЗОСИ


↪️ ВИДЕОНИ УЛАШИНГ

📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРОКАТУҲ!

Бошланган яна бир мунаввар кун барчамизга муборак бўлсин, дойимо дилингиз шод ва виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин!
Барча эзгу ниятларингиз ижобат бўлсин!
Оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ ўз паноҳида асрасин!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
https://t.me/bostonziyo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📖 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺГА ФАРИШТАСИЗ НОЗИЛ БЎЛГАН 2 ОЯТ

"Аманар Росулу" оятининг шарҳи ва фазилатлари

✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
САЖДАДА ОЁҚЛАРНИ ЕРДАН УЗИЛИШИ

Саждада икки оёқ бармоқларини ерга теккизиб туришни кўпчилик ҳанафий уламоларимиз вожиб амал дейдилар. Бунга қуйидаги ҳадиси шарифлар далил бўлади:
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий алайҳиссалом: “Етти суяк билан сажда қилишга буюрилдим. Улар: пешона (дея қўллари билан бурунгача ишора қилдилар), икки қўл, икки тизза ва икки оёқнинг бармоқлари”, – деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Аббос ибн Абдулмутталиб разияллоҳу анҳудан келтирилган бошқа ривоятда эса Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:“Банда сажда қилганда у билан еттита аъзо сажда қилади: юзи, икки кафти, икки тиззаси ва икки қадами”, – деганлар (Имом Муслим ривояти).
Уламоларимиздан Имом Қудурий ва Имом Фахриддин Қозихон “Саждада оёқларни ерга қўйиш фарз амал саналади. Агар сажда асносида ҳар икки оёқ ердан узилса намоз бузилади”, – дейишган. Мўътабар фатво китобларимиздан яна бири “Фатавои ҳиндийя”да ҳам ушбу маъно қуйидагича таъкидланган:“Намозхон сажда қилсаю, оёқларини ерга қўймаса, жоиз бўлмайди. Агар сабабсиз икки оёғидан (бирини кўтариб) бирини қўйса, макруҳлик билан намози дуруст бўлади” (“Фатавои ҳиндийя” китоби).
Сажда қилганда оёқ бармоқлари Қибла тарафга имкон қадар йўналтирилиши суннат. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом сажда қилганларида муборак оёқларининг муборак бармоқлари қиблага қаратилган бўлар эди.
яъни: Абу Ҳумайд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий алайҳиссалом сажда қилганларида икки қўлларини ёймасдан ва йиғмасдан (ўз ҳолича) ерга қўярдилар. Оёқ бармоқларини Қибла томонга қаратардилар” (Имом Бухорий ривояти).
Демак, намозхон сажда қилганда оёқларини ердан узмасликка эътиборли бўлиши лозим экан. Акс ҳолда намозига путур етиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати.


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Солижон домла Жумабоев
Бўстон туман "Дўрмонча" жоме масжиди имом хатиби

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/bostonziyo
👍2
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🤲 Аллоҳим, мен Сендан фойдасиз илмдан, хушуъсиз қалбдан, тўймас нафсдан, мустажоб бўлмайдиган дуодан паноҳ сўрайман. Омин !


⛅️ Сешанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Кунингиз мазмунли ўтсин!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
https://t.me/bostonziyo
#Ҳадис

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади»,
- дедилар.
Абу Довуд ривоят қилганлар.


Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
https://t.me/bostonziyo
💬Яхши намуна бўлайлик

Хайрли амаллар бобида фарзандларингизга йўлбошчи бўлинг. Зеро, ҳадисда келганидек: “Ким бир яхши ишни жорий қилса, у ўтгандан кейин ҳам унга амал қилишса, унга ўзининг ажри ва у ишни қилганларнинг ажрича савоб бўлади, уларнинг савобларидан бирор нарса камаймагани ҳолда. Ким бир ёмон одатни жорий қилса, у ўтгандан кейин ўша ишни қилишса, унга бошлаган ёмонлигининг гуноҳи ҳамда қилганларнинг гуноҳларидан камаймагани ҳолда уларнинг гуноҳичалик гуноҳ ҳам бўлади”, дейилади.

Аҳли оиламиз, фарзандларимиз, атрофимиздагилар ҳамда бизга эргашганларга нималарни ўргатаётганимизга эътиборли бўлайлик.

┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈
Отабек Ёрқулов
Бўстон туман "Акбарали
қори ота" масжиди имом хатиби
#xabar #ilmiy_amaliy_seminar #xorazm
📢 ХОРАЗМДА ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИНИНГ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

✅ Шу йилнинг 26-27 октябрь кунлари Хоразм вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар ташкил этилади. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатиблари иштирок этади.


🤝 Семинарда ўзаро тажриба алмашиш, тарғибот ишларини олиб бориш, имом-хатиблар касб-маҳоратини ошириш, аҳоли билан мулоқот қилиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда хайрия тадбирларини амалга оширишдаги замонавий услуб ва ёндашувлар билан ўртоқлашилади.

📈 Иштирокчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Хоразм вилояти вакиллиги фаолияти, янгича иш юритиш тартиби, таъсирчан тарғибот тадбирлари, рақамли молия-хўжалик фаолияти, сифатли медиа контент тайёрлаш ва фуқаролар мурожаати билан ишлашдаги илғор тажрибалари тақдимот қилинади.


✅ Семинар қатнашчилари вилоятдаги “Фахриддин ар Розий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси фаолияти, замонавий таълим-тарбия усуллари ва ўқув-методик жараёнлари билан атрофлича танишиб, талабалар билан дилдан мулоқот қиладилар.

✍️ Тадбирлар давомида бош имом-хатиблар ўзларига бириктирилган Хоразм вилоятининг туман-шаҳарларида кенг аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказадилар. Шунингдек, ушбу ҳудудлардаги масжидлар ҳолати ва имом-хатиблар фаолиятини ривожлантириш юзасидан тавсиялар берадилар.

💬 Илмий-амалий семинар давомида саховат, мурувват ва меҳрибонлик уйлари, зиёратгоҳлар ва охирги йилларда қайта қурилган масжидларга ҳам зиёратлар уюштирилади.

⏺Тадбирлар якунида тўпланган билим ва кўникмалар, янгича иш услублари ва эришилган натижалар муҳокама қилиниб, илғор тажрибалар кенг оммалаштирилади.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Дуо ибодатдир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
#дайжест

📢 Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун илк лицензия берилди

...Марказий банк томонидан "Open bank" акциядорлик жамиятига юртимизда биринчи бўлиб исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тақдим этилди. Мазкур лицензия исломий молия операцияларини қамраб олади...
➡️ Батафсил

🤝 Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон миллий фанлар академиясида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

...Боку шаҳрида бўлиб ўтган музокараларда тарихий қўлёзмаларни тадқиқ этиш, буюк алломалар меросини халқаро миқёсда тарғиб қилиш ва илмий муассасалар ўртасида тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди...
➡️ Батафсил

📍 Убайдуллоҳ домла Боғот туманидаги тадбирларда иштирок этди

...Хоразм вилоятида ўтказилаётган илмий-амалий семинар доирасида Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев Боғот туманидаги масжидлар ҳолати ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишди. Шунингдек, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, хайрия ишлари ҳамда "Яшил макон" дастури доирасида кўчат экиш тадбирлари амалга оширилди...
➡️ Батафсил

💬 Диний идорада хорижлик олимлар билан самимий суҳбат ўтказилди

...Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Буюк Британиянинг “Woolf Institute” делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Меҳмонларга юртимизда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида диний таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди...
➡️ Батафсил

☪️ Имом-хатиблар Марказда аждодлар мероси ва тарихий тараққиёт билан танишди

...Самарқанд вилоятидан 40 дан ортиқ имом-хатиб Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, ислом цивилизациясининг шаклланиши ва алломаларимизнинг жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссасини ўзида акс эттирган тарихий экспозициялар билан яқиндан танишдилар...
➡️ Батафсил

📝 Баҳриддин Хушбоқов

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#xuşxabar #xorazm #yangi_bino
📢 ХУШХАБАР: ХОРАЗМ ВАКИЛЛИГИ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

✅ Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Хоразм вилоятига сафарлари давомида Урганч шаҳридаги вилоят вакиллигининг янги биноси очилиш маросимида иштирок этдилар.

🌳 Тадбир аввалида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вакилликнинг ер майдонига яхши ниятлар ила манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Вакиллик ҳовлисида барпо этилаётган мўъжаз боғнинг гуллаб-яшнашини сўраб хайрли дуолар қилинди.

📖 Очилиш маросими Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар ила бошланди. Тадбирни Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Абдуллаев олиб борди.

🌙 Муфтий ҳазратлари йиғилганларни янги бино билан муборакбод этиб, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз бошчилигида диний-маърифий соҳада улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидладилар. Хусусан, мўмин-мусулмонларга улкан имкониятлар тақдим этилаётгани, ибодат қилиш учун барча шароитлар муҳайё қилинаётгани, ҳудудлардаги вакилликларнинг моддий техник базалари яхшиланаётгани, юртимизда Қуръон курслари кенг фаолият юритаётгани, юзлаб ҳамюртларимиз “Президент ҳожилари” сифатида муборак сафарга юборилгани, Рамазон ва Қурбон ҳайити арафасида камбағал ва эҳтиёжманд оилаларга пул маблағлари тарқатилгани эзгу ишларнинг ёрқин намунаси эканини алоҳида эътироф этдилар.

⏺Шунингдек, Муфтий ҳазратлари Хоразм вилоятида ўтказилаётган иккинчи сайёр семинарнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига тўхталиб, авваллари вилоят вакилликларининг ўз бинолари бўлмагани, бугун эса ҳудудларда мана шундай муҳташам вакиллик бинолари қад ростлаётганини қайд этдилар. Бундай неъматлар ва юртимиздаги тинчлик-хотиржамлик учун доимо шукроналик келтириш ва дуода бардавом бўлиш кераклигини уқтирдилар.

💬Хоразм вилояти «Нуроний» жамғармаси раиси Рустам Султонов вакиллик аҳлини янги бино билан қутлаб, яратилган бундай шароитлар диний-маърифий соҳадаги эзгу ислоҳотларнинг узвий давоми эканини таъкидлади.

✅Дарҳақиқат, замон талаблари асосида барпо этилган ушбу бинода вилоятдаги барча имом-хатиб ва ноиблар бир жойга жамланиб, ўқув-семинарлари ва маънавий-маърифий тадбирларни юқори савияда ўтказиш имконига эга бўлди. Бинода кичик мажлислар зали, шунингдек, ахборот-медиа фаолияти ва тасвирга олиш учун барча қулайликларга эга махсус хоналар ҳам ташкил этилган.

🚗 Тадбир давомида Муфтий ҳазратлари томонидан Хоразм вилояти вакиллигига янги хизмат автомашинаси топширилиши эълон қилинди.
☪️ Сафар асносида Муфтий ҳазратлари ва меҳмонлар янги бинони кўздан кечириб, вакиллик ходимларининг муносиб фаолият юритиши учун яратилган замонавий шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, амалга оширилган бунёдкорлик ишларидан мамнун бўлдилар.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook