BUGUNGI GAP | Расмий канал
928K subscribers
11.9K photos
12K videos
65 files
3.85K links
⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹 Воқеа ёки ҳодиса гувоҳи бўлдингизми, бизга жўнатинг каналга чиқарамиз: @BugungiGapBot 👈

📈Реклама: @Nurov_N1
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳшат
Қозоғистонда ўқув машғулотлари пайтида 19 нафар ҳарбий Каспий денгизига оқиб кетди. 😨

Улардан тўққиз нафари ҳалок бўлди, уч нафари қутқарилди. Қолганларни қидириш ишлари давом этмоқда. Қозоғистон Мудофаа вазирлиги қурбонлар оилаларига ҳамдардлик билдириб, уларга ёрдам кўрсатилишини маълум қилди. Қозоғистонда ҳарбий хизматчилар ўлими бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тезкор-тергов гуруҳи тузилди. Воқеа жойида ИИВ, ФВВ ва прокуратура ходимлари иш олиб бормоқда.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱68😢33😁9👍1
#Тезкор #Диққат
Россияда бир ҳафта ичида касалланганлар сони қарийб 1 миллионга етди: COVID-19, грипп ва ОРВИ тўсатдан кенг тарқалмоқда.

Ҳокимият маълумотларига кўра, ҳозир бир ҳафта ичида касалланганлар сони бирданига 33,8 фоизга ошиб, 734 минг нафарни ташкил этган. Айни пайтда ушбу инфекцияларнинг тарқалиши янада кучайишда давом этмоқда.

Россияда бўлиб турган танишларингиз ва яқинларингизга зудлик билан огоҳлантиринг.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍93😢24😱14😁4
Уйдан чиқмасдан таълим кредити олинг

Контракт учун кредит керакми? Энди уни Agrobank Mobile иловасида масофадан олиш мумкин.

Ариза бериш учун:

Talim-krediti.mf.uz платформасига киринг, керакли маълумотларни тўлдиринг ва банклар рўйхатидан Агробанкни танлаб, ариза юборинг.

📗 Agrobank Mobile иловасида эса таълим кредитини масофадан расмийлаштириш ва жараённи онлайн кузатиб бориш мумкин.

Кредит шартлари:

⏺Йиллик фоиз ставкаси — 14%.
⏺Кредит муддати — ўқиш даври ва қўшимча 7 йил.
⏺Асосий қарзни қайтариш ўқиш тугаганидан кейинги 7-ойдан бошланади.

Талаба қизлар учун таълим кредити фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

Agrobank Mobile орқали таълим кредити олинг!

iOS | Android

Таълим кредитини банк филиалларида ҳам расмийлаштиринг имконияти бор.

Батафсил: 1216 | Agrobank.uz

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍28😱7😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расман
Камида 1 минг нафар ишчиси бўлган корхоналарда камида беш йил ишлаган ходимларга фарзандларининг контракт тўлови қоплаб берилади - президент.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍127😁25😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1-октябрда ўқитувчиларга қанча мукофот пули берилади?

Ўқитувчилар байрами муносабати билан мактаб ходимлари ва раҳбарларига бериладиган бир марталик мукофот пули миқдори ошди.

Ҳозирда энг кам иш ҳақи 1 миллион 360 минг сўмни ташкил этишини ҳисобга олсак, 1-октябрда педагогларга мактаб жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 миллион 20 минг сўмгача мукофот пули берилади.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍134😁14😱3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нимага айрим одамлар жуда ёш кўринади?

Биринчи сабаб, ген тарафдан бўлади. Ота-онаси, ота-боболари ёш кўринса, ген тарафдан ёш кўринади.

Яқинларга юбориб қўямиз.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍117😁2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эксклюзив
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг БМТ олий минбарида сўзлаган нутқи.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍274😁17😱9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
Болангиз шўх бўлса сиз хурсанд бўлишингиз керак экан.

Видеони кўриб, бу ҳақда батафсил малумотга эга бўлинг.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍232
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос
3 оёқли радар ўз жойини топибди.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁65😱9😢6👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос
Куёв навкарда куёвнинг олдига қўчқорни олиб киришибди.


Энг қизиғи, қўй наскида, одамлар эса оёқ кийимда киришган. 🤦‍♂

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁71😱36😢24👍9
#Тезкор #Тайинлов
Генерал майор Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁143👍13😢9
#Диққат
Педагог ходимлар фарзандларига 30 фоизлик контракт чегирмаси қандай қўлланади?

Чегирма кимларга берилади
Мазкур имтиёз Адлия вазирлиги томонидан 2026-йил 9-июл билан рўйхатдан ўтказилган 3849-рақами қўшма қарорда белгиланган Педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимлар рўйхатидаги ходимларнинг фарзандларига татбиқ этилади.

Маъмурий-бошқарув, техник ва хўжалик ходимлари мазкур педагогик лавозимлар рўйхатига кирмайди.

❓ Чегирмадан қандай фойдаланилади?
1️⃣ Талаба kontrakt.edu.uz ахборот тизими орқали тўлов-контракт шартномасини олиш бўйича ариза юборади.
2️⃣ Тизим орқали талабанинг педагог фарзанди эканлиги электрон тарзда текширилади ва тасдиқланади.
3️⃣ Тасдиқланганидан сўнг 30 фоизлик чегирма қўлланилади.

Ариза 2 иш кун ичида кўриб чиқилади ва чегирма бир ўқув йили давомида бир маротаба қўлланилади.

❓Энди энг муҳим савол: қанча тўланади?
Агар контракт суммаси 100 фоиз бўлса:
30 фоизи — чегирма;
70 фоизи — талабанинг тўлови.

Яъни талаба контрактнинг тўлиқ 100 фоизини эмас, фақат 70 фоизини тўлайди.

70 фоизлик тўловни икки хил усулда амалга ошириш мумкин:
1-усул — суммани тўлиқ тўлаш.
Талаба чегирмадан кейинги 70 фоизлик суммани бир мартада тўлайди.

2-усул — бўлиб-бўлиб тўлаш.
1-босқич: 25 фоиз
— 1-курсга тавсия этилганлар учун — 15-октябргача;
— 2-курс ва ундан юқори босқич талабалари учун — 1-октябргача.

2-босқич: яна 25 фоиз — 1-январгача.
Шунда жами тўлов 50 фоиз бўлади.

3-босқич: қолган 20 фоиз — 1-мартгача.

Шунда жами тўлов 70 фоизга етади.

Қолган 30 фоиз нима бўлади❓
Контракт суммасининг чегирмага тўғри келувчи 30 фоизлик қисми Давлат буджети маблағлари ҳисобидан 1-майгача олий таълим ташкилотига қоплаб берилади.

Аризалар қачон топширилади❓
Ҳозирда kontrakt.edu.uz ахборот тизимида вазирлик ва идоралар ўртасида ота-онанинг педагогик фаолиятини автоматик аниқлаш бўйича маълумотлар базаларини тизимга интеграция ишлари олиб борилмоқда.

Аризаларни қабул қилиш имконияти тез кунларда ишга туширилади. Ариза топшириш жараёни бошланганлиги ҳақида қўшимча эълон берилади.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍91😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
Энди эрталаблари фарзандингизни иссиқроқ кийинтиринг.

Обедда иссиқ бўлиб кетса ҳам, эрталабки салқинда юпқа кийинган болага тери шамоллаши ва иммунитет тушиши ҳисобига ҳар хил вируслар юқиши мумкин экан.

Яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍99
#Диққат
Эндиликда электр ва газ истеъмолчилари қарздорлик сабаб тармоқдан узилганда қайта уланиш учун тўлов ундирилмайди.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍89
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ажрашиб эркак ўз йўлини топиб кетар, аёл ҳам ўз юмушлари билан кетар балки, аммо етим қолган гўдакларни тақдири нима бўлади?"

Шавкат Мирзиёев Андижонга ташрифи давомида Ўзбекистонда тобора кўпайиб бораётган ажримлар ҳақида гапирди.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍165😁12😢9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
Жума тонги муборак бўлсин.

Энг яқин инсоним кириб келган Жума тонги муборак бўлсин. Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин.

Яқинларни бугунги кун билан табриклашни унутманг!

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍131
Бугун 25-сентябр – Бутунжаҳон фармацевтлар куни.

Ушбу кун муносабати билан юртимиздаги барча фармацевтларни ва шу соҳада ўқиётган талабаларни касб байрами билан табриклаймиз!

Табрикни соҳа вакилларига етказиб қўйинг.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
👍217😱3
#Тезкор
Таиландга саёҳатлар бекор қилинди – энди визалар бир ой давомида кўриб чиқилади, кейин эса рад этилиши мумкин.

Москвадаги Таиланд элчихонасининг консуллик бўлими, визалар бўйича ариза кўриб чиқиш муддати бир ойга узайганини билдирди. Виза 5 кунда берилиши мумкин, лекин бир ой давомида кўриб чиқилиши ёки умуман рад этилиши ҳам мумкин.

Агар яқин вақтда Таиландга боришни режалаштирган бўлсангиз ёки қиш учун сайёҳлик турини харид қилган бўлсангиз, ҳужжатларни имкон қадар эрта тақдим этиш тавсия этилади.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱100👍14😁7
Ўзбекистон энергия тизимида авариявий ўчиш юз берди. Натижада Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг бир қисми электрдан узилган.

Сирдарёдаги янги иссиқлик электр станциясида 1600 МВт қувват авариявий ўчди.

Бунинг натижасида аварияга қарши автоматика ишлаб, республиканинг айрим қисмларида электр таъминоти вақтинча узилган.

"Ҳозирги вақтда электр таъминотидан узилган истеъмолчиларнинг барчаси тармоққа қайта уланган" дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.

Ўзбекистон энергетика тизимидаги ҳодиса туфайли Қозоғистоннинг бир қисми электрдан узилди. Қозоғистон вазият туфайли истеъмолчиларга умумий ҳажми 962 МВт бўлган чекловлар жорий этган. Ҳодиса содир бўлганидан энергетика тизимларининг параллель ишлаши тиклангунига қадар 41 дақиқа ўтган. Истеъмолчиларга қўйилган чекловлар олиб ташланган.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍117😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху нутқи олдидан БМТ зали деярли бўшаб қолди. Кўплаб делегациялар чиқиб кетди, Ўзбекистон ҳам.

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистон ҳам БМТ Бош Ассамблеяси сессияси давомида Исроил Бош вазири Нетаняхунинг нутқини бойкот қилган 77 та мусулмон, араб ва Африка давлатларига қўшилди. Россия, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон ва Озарбайжон бошқа давлатлар Нетаняхуни тинглашда давом этган.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍151😁9😢6