BUGUNGI GAP | Расмий канал
924K subscribers
11.9K photos
12K videos
66 files
3.87K links
⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹 Воқеа ёки ҳодиса гувоҳи бўлдингизми, бизга жўнатинг каналга чиқарамиз: @BugungiGapBot 👈

📈Реклама: @Nurov_N1
Download Telegram
#Расман
Ўзбекистонда 1-йўналишда супер-контракт асосида ўқишга рухсат берилди.

Танловда иштирок этиб, 2–5-бакалавриат таълим йўналишларидан бирига давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ўз хоҳишларига кўра устуворлиги бўйича танлаган биринчи таълим йўналишида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиши мумкин.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍110😁8😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Тарқатинг
Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар эълон қилинди, 100 млн сўмгача мукофот.

Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда педагогларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чораларни эълон қилди.

🔵миллий сертификатга эга ўқитувчиларнинг ойлигига қўшимча 50 фоиз устама тўланади;

🔵ҳар йили 208 та туман ва шаҳардаги лидер ўқитувчиларга 30 млн сўмдан мукофот берилади;

🔵ҳар йили 1 000 нафар ўқитувчи Буюк Британия, Франция, Сингапур каби давлатларга стажировкага юборилади;

🔵камида 15 йиллик иш стажига эга педагогларнинг фарзандларига ОТМ контракти учун фоизсиз кредит ажратилади

❗️Педагогларга 100 млн сўмгача мукофот ва янги имтиёзлар берилади

Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича яна бир қатор янгиликларни эълон қилди.

🔵хорижий ва миллий сертификат олган педагогларнинг имтиҳон харажатлари 100 фоиз қоплаб берилади;

🔵Хоразмий, Фарғоний, Беруний, Ибн Сино, Менделеев каби халқаро ва минтақавий олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган педагогларга тўғридан-тўғри олий тоифа берилади;

🔵бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам фан олимпиадалари йўлга қўйилади;

🔵келаси йилдан 4-синфлар ўртасидаги олимпиаданинг туман босқичи ғолиблари компьютер билан тақдирланади.

Уларни тайёрлаган устозларга эса натижага қараб туман босқичида 10 млн сўм, вилоят босқичида 50 млн сўм, республика босқичида 100 млн сўм мукофот берилади.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍119😁15😢7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
100 та мактабда айрим фанлар тўлиқ инглиз тилида ўқитилади.

Янги ўқув йилидан бошлаб 100 та мактабнинг биттадан синфида математика, информатика ва табиий фанларни тўлиқ инглиз тилида ўқитиш йўлга қўйилади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, ушбу лойиҳага жалб этилган ўқитувчилар ҳамда мактабга тайёрлов гуруҳи педагогларининг ойлик маошига 100 фоиз устама тўланади.

Давлат раҳбари бу ташаббус болаларнинг чет тилларини ўрганишга бўлган қизиқишини янада оширишини таъкидлади.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍135😁6😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос
"iPhone Air 17"ни Тикога алиштириб олибди. 😁

Битта телефон пулига машина олса бўладиган вақтга келдик.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁90👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яхши_янгилик
Ўқитувчилар учун бир ойлик мажбурий малака ошириш тартиби бекор қилинади.

Энди педагогларнинг малака ошириш учун пойтахт ёки вилоят марказига бориб, бир ойлик мажбурий курсларда ўқиши шарт бўлмайди.

Унинг ўрнига ўқитувчиларга тоифа синовидаги натижасига қараб, ўзи хоҳлаган жойда 18 соатдан 72 соатгача мустақил малака ошириш учун касбий ривожланиш ваучери берилади. Бунинг учун маблағни давлат ажратади.

Президент бугунги учрашувга тайёргарлик жараёни ҳақида:

“Бу мажлисга жуда қийналиб тайёргарлик қилдик. Худди сизлар билан бирга юргандек бўлишга ҳаракат қилдим. Булар — сизларнинг оғир масалаларингиз. Албатта, қийин бўлади. Лекин мана шу манфаатни жойига қўйсак, ўзгариш бўлади”, — деди Президент.


⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍123😢5
Совуққа тайёрланинг: Тошкентда ва бутун Ўзбекистонда октябр ойи ғайриоддий совуқ келиши кутилмоқда, кечаси ҳарорат +3°C гача пасаяди.

Ўзгидромет прогнозига кўра, октябр ойида кутилмаган совуқ бўлиши кутилмоқда. Мамлакат бўйлаб совуқ ва нам ҳаво тўлқини пайдо бўлади - батафсил маълумот.

Кечаси ҳарорат +3°C гача, кундузи эса +15°C гача тушади.

Хабарни яқинларга дархол улашинг. Иссиқ кийимларни тайёрлаш вақти келди.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍121😁13😢10😱2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ишли оналарга боғча пули қоплаб берилади, тарбиячилар учун ўқиш муддати қисқартирилади.

Келгуси йил 1 январдан 2–3 ёшли фарзандини оилавий боғчага берган ишли оналар учун бадал пули бюджетдан қоплаб берилади.

Президент Шавкат Мирзиёев боғча тарбиячилари учун ҳам янги имкониятни эълон қилди. Келгуси ўқув йилидан уларнинг педагогика олийгоҳларида ўқиш муддати 4 йилдан 3 йилга қисқартирилади.

“Жуда кўп ўргандик, изландик, экспертлар билан хулоса қилдик. Бир йил умри бекорга ўтяпти. Уч йилда ҳам бемалол ўқитса бўлар экан” — деди Президент.

Энг муҳими, боғчада камида 5 йил ишлаган тарбиячи ёрдамчилари ҳам ушбу имкониятдан фойдалана олади.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍213😁4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Салондан янги чиққан машинани дабдала қилибди.

Ўзи бўлолмас, бўлганни кўролмаслар ҳам кўпда.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢114😱35😁4
Ҳожатхона қоғозини фолга қоғозга ўгаб уйингизни бир бурчагига ташлаб қўйинг. Натижаси шунчаки дахшат❗

Эримни туғилган кунида қайнонам антиқа совға бердилар. Очиб қарасак фолга қоғозга ўралган бумага экан. Буни уйингизни бир четига ташлаб қўйинг мени эслаб юрасиз деб кулиб қўйдилар. Нима бўларкин деб дарров уйга кириб шкафни орқасига ташлаб қўйдим. 10 дақиқа деганда натижадан кўзим чиқиб кетай дедию.

Бу усулни билган одам ҳар магазинга кирганида аниқ бумага ҳам олиб чиқадиган бўлади. Гап шундаки... Давоми👇
👍33😢7
Олимпиаданинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар 100 млн сўмгача мукофот олади.

Ўзбекистонда бошланғич синф ўқувчилари учун фан олимпиадалари ўтказилади. Уларнинг устозларига туман босқичи учун 10 миллион, вилоят учун 50 миллион, республика учун 100 миллион сўм мукофот берилади.

Миллий сертификатга эга ўқитувчиларга 50 фоиз устама тўланади, ҳар йили 208 та туман ва шаҳардаги етакчи муаллимларга мукофот берилади, минг нафар педагог хорижда стажировка ўтайди.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍89😁3
Шавкат Мирзиёевга DOST номли янги миллий автомобил прототипи тақдим этилди.

Уни Янги Ўзбекистон университети талабалари ва ADM Jizzakh автомобил заводи ишлаб чиққан.

Биринчи босқичда, 2027-йил бошида DOST енгил тижорат автомобил сифатида пайдо бўлади. Бу брендга бўлган талабни баҳолаш имконини беради. Кейинги босқичда эса енгил автомобил яратилади, дейилади компания хабарида.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍110😁21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос
Видеони кўриб куёв навкар ўтирган хонага кимдир тутунли граната ташаган деб ўйламанг. Бу ерда исириқни бостириб тутатишибди. 😁

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁136😱17👍6😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор
Қиш бу йил эрта келади шекилли. 🥶

Ўзбекистон тоғларида айни вақтларда гупиллаб қор ёғиб, йўллар қорга бурканмоқда.

Куз ҳали ярмига келгани йўқ, аммо тоғларда қиш бошлангандек.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁72👍21😱14😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Номингиздан нечта кредит борлигини биласизми?

Балки сиз билмаган кредит ҳам бўлиши мумкин…

Номингиздаги кредитларни текширишни ўрганиб олинг.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍107
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
1-октябр яъни эртадан бошлаб "Damas"ларни 15 млн сўм чегирмада сотиб олишингиз мумкин бўлар экан.

Damas — 96 млн 932 минг сўм ўрнига 81 млн 932 минг сўм.

Энди бозорларда Damas нархи яна ҳам қулайди.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍111😁22😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
1-октябрдан нафақат Damas, балки "Cobalt"лар ҳам чегирмада сотилар экан. Damas ва "Cobalt"ни 15 млн сўмгача чегирма билан сотиб олишингиз мумкин.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁94👍21
Бугун 1-октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни.

Ушбу кун муносабати билан юртимиздаги барча ўқитувчи ва мураббийларни чин дилдан самимий муборакбод этамиз.

Aзиз Устозлар, илм йўлидаги шижоатингиз, метин иродангиз, тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоғингиз доимо сарбаланд бўлсин. Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, тинчлик ва фаровон ҳаёт ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

Касб байрамингиз муборак бўлсин ҳурматли устозлар.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍68😁4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик
Бугун 1-октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни.

Менга тўғри йўлни кўрсатган устозим, сизга узоқ умр, бахт-саодат ва фарзандлар камолини кўриб юришингизни тилаб қоламан.

Устозларингизга юборишни унутманг.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Октябр ойида туғилганлар ҳақида.

Бу ойда туғилганлар доимо чиройли ва озода кийинишни ёқтиришади, одамларга чиройли гапиришни ҳам қойиллатишади.

Октябрда туғилганларга юбориб қўямиз.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18😁8😱3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади.

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасининг Копенгагендаги қароргоҳини расман тарк этди ва аллақачон шахсий самолётида Мадридга учиб кетган.

Португалия бош мураббийи Жорже Жезуш матбуот анжуманида Роналду бўйича аниқ режаси борлиги, унинг ёши ва тиғиз жадвали сабабли Данияга қарши ўйинда уни асосий таркибда майдонга туширишни режалаштирмаётганини маълум қилган. Буни эшитган 41 ёшли футболчи машғулотни намойишкорона тарк этган.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍39😢17😁3😱1