Bugun Uchqo‘rg‘onda
12.3K subscribers
8.61K photos
9.99K videos
3 files
3.77K links
🇺🇿Учқўрғон ҳақида энг сўнги янгиликлар, воқеа, ходисалар, бошқа ерда умуман учрамайдиган қизиқарли маълумотлар

Админ билан боғланиш учун
+998770291188

@rasulbek1188
Download Telegram
#Сақлаб_oлинг✍️❗️

🚨 2026 ЙИЛ 1 СЕНТЯБРДАН ЭКОЛОГИК ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН ЯНГИ ЖАРИМАЛАР

📈 Ўзбекистонда базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) – 440 000 сўм этиб белгиланди. Шу сабабли жарималар миқдори ҳам ошди:

🚯 Белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш —
🖲 3 БҲМ = 1 320 000 сўм

🔥 Ёқилғи ҳисобланмайдиган материалларни ёқиб-тутатиб, атмосфера ҳавосини ифлослантириш —
🟡 1 БҲМ = 440 000 сўм

🔥 Анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликлар қолдиқларини ёқиб юбориш —
⚠️ 3 БҲМ = 1 320 000 сўм

💧Сувларни ифлослантириш ёки булғатиш —
🔵 15 БҲМ = 6 600 000 сўм

🪚⛏️ Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш —
❗️25 БҲМ = 11 000 000 сўм + табиатга етказилган
зарар + ҳар бир туп учун 100 тупдан кўчат экиб, 2 йил давомида парваришлаш

🏯 Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик —
💥 10 БҲМ = 4 400 000 сўм

🏹 Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини бузиш —
🚫 20 БҲМ = 8 800 000 сўм

🌲🌳 Юридик шахсларга тегишли бўлган ёки ўзларига бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаганлик —
☠️ 20 БҲМ = 8 800 000 сўм

🥷 Ов қилиш ва балиқ овлашнинг тақиқланган қуролларини ёки воситаларини тайёрлаш, олиб кириш, сақлаш, ташиш ёки юбориш, олиш ёхуд сотиш —
☠️ 7 БҲМ = 3 080 000 сўм, ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёларини мусодара қилинади.

🔰
Наманган вилояти Экополиция

📢 Муҳим хабарни дўстларингизга улашинг — жаримадан сақланинг!


👉 t.me/NamEcoInfo 👈
❤9
14 нафар наманганлик ўқитувчи 616 миллион сўмдан мукофот олади

«Йил ўқитувчиси» танловининг якуний натижалари эълон қилинди. Республика бўйича 46 минг нафардан ортиқ педагог иштирок этган беллашувда Наманган вилоятидан 14 нафар ўқитувчи ғолибликни қўлга киритди.

Танлов ғолибларининг ҳар бирига 616 миллион сўм миқдорида пул мукофоти берилади. Шу тариқа, наманганлик 14 нафар ғолибга жами 8 миллиард 624 миллион сўм миқдорида мукофот тўғри келади.

Танловда мамлакат бўйича жами 208 нафар педагог ғолиб деб топилди.

📺«Namangantoday» обуна бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#YOŞLAR_OVOZI

📹🏎 Олти ёшида картинг ҳайдашни бошлаган наманганлик моҳир споричи қиз "Formula-1" сари интилмоқда!

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Наманган вилояти кенгаши қошидаги ўқув-спорт техника клуби тарбияланувчиси Ясмина Эгамебердиева соатига 120 километр тезликка чиқади. Ўғил болалар билан бирга машқ қилади ва бир кун келиб "F1 Academy"да қатнашишни орзу қилади.

Уйчилик Ясмина олти ёшида картинг рулига ўтирган, бугун эса у халқаро тоифадаги спорт устаси. Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари пилотлари қатнашадиган нуфузли халқаро "FIA Asia Pacific Motorsport Championship" чемпионатининг кумуш медали соҳибаси.

Тезлик, ёмғир ва кескин рақобат ҳукмрон трассада нималар содир бўлади, нега картингда қизлар жуда кам ва унинг фаолиятида отаси қандай роль ўйнайди? - буларнинг барчаси видеолавҳада!

👉 Батафсил видеони кўриш: 👈

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат
🖥Facebook🎥 You tube
👉 @namanganim24
❤2👍1
📢 ЭЪЛОН!

2026 йил 21 - сентябрь куни “Тоза ҳудуд” ДМ Учқўрғон тумани филиали томонидан ҳудудларда санитария ва тозалик ишлари олиб борилади.

Хусусан, махсус техникалар қуйидаги маҳаллаларда хизмат кўрсатади:
Тегирмон, Чек, Фарғона, Шодлик, Кўприкбоши, Узункўча, Маданият Исломобод, Янгиер, Улуғбек.

♻️ Шу муносабат билан ушбу маҳаллалар аҳолисидан маиший чиқиндиларни белгиланган вақт ва тартиб асосида чиқариш сўралади.

🧹 Ҳудудимиз тозалиги — барчамизнинг масъулиятимиз!

Учқўрғон тумани
“Тоза ҳудуд” ДМ
👍3
Forwarded from Rasmiy axborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 O‘zbekiston ko'plab millat va elat vakillari bir oiladek ahil, tinch-totuv umrguzaronlik qilayotgan bag‘rikeng diyor.

Bu samimiy do‘stlik va hamjihatlik muhitini ushbu fikrlar asosida bolalarga saboq berayotgan fidoyi o‘qituvchi siymosida yaqqol ko‘rish mumkin.


https://t.me/Rasmiy_axborot_official
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир оила — даромадли, ҳар бир фуқаро — банд!

Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда.

Учқўрғон тумани Янгиер маҳалласида яшовчи ёлғиз она Соҳиба Собировага ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун 20 миллион сўм фоизсиз кредит ажратилди. Ушбу маблағ ҳисобидан фуд-трек ташкил этилиб, бугунги кунда Соҳиба опа барқарор даромад манбаига эга бўлиб, оиласининг фаровонлигини таъминламоқда.

Бундай амалий кўмаклар аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
❤6👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Даромадли оила сари амалий қадамлар

Бугун камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Учқўрғон тумани Янгиер маҳалласида бу борада манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Маҳаллада жами 1 270 та хонадонда 5 608 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳозирда 112 та оила камбағаллар рўйхатига киритилган бўлиб, шундан 39 таси давлат таъминотидаги, 62 таси камбағал ва 11 таси камбағаллик чегарасидаги оилалар ҳисобланади.

Президентимиз раислигида ўтказилган 3 сентябр кунги селектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси доирасида маҳалладаги 112 та оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати хонадонбай ўрганилди. Натижада 5 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун жами 80 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди. Шунингдек, 8 нафар фуқарога меҳнат фаолиятини бошлаши учун асбоб-ускуналар харидига ссуда маблағлари берилди.

Амалий ёрдамнинг яна бир намунаси сифатида маҳаллада яшовчи ёлғиз она Соҳиба Собировага фуд-трек ташкил этиш учун 20 миллион сўм фоизсиз кредит ажратилди. Бугунги кунда у ўз фаолиятини йўлга қўйиб, барқарор даромад манбаига эга бўлмоқда.

Бу каби ишлар аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ва оилаларни камбағалликдан чиқаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
❤6👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамжиҳатлик форовонлик сари йўл
Dehqon xo‘jaligiga mo‘ljallangan yer uchastkalarini "e-auksion.uz" platformasidan ijaraga oling! 2 200 dona yerlar 30 yilga ijaraga berilmoqda!

▪️
Mingbuloq tumanidan (koʼrish)
▪️Kosonsoy tumanidan (ko'rish)
▪️Namangan tumanidan (koʼrish)
▪️Norin tumandan (koʼrish)
▪️Pop tumandan (koʼrish)
▪️To'raqo'rg'on tumanidan (ko'rish)
▪️Uychi tumanidan (ko'rish)
▪️Uchqo'rg'on tumanidan (ko'rish)
▪️Chortoq tumanidan (ko'rish)
▪️Chust tumanidan (ko'rish)
▪️Yangiqo'rg'on tumanidan (ko'rish)
▪️Davlatobod tumanidan (ko'rish)
▪️Yangi Namangan tumanidan (ko'rish)

Asos: O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 24.04.2026 yildagi PF-68 son Farmoni

☎️: 71-202-21-11,
📞: 99 207-36-12, 99 207-26-12

⬇️ Bizning ijtimoiy sahifalarimiz: 👇👇👇
🔝
Telegram| 🔝Facebook|📧Instagram |
❤3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олис ҳудуддаги Обод маскан
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ayollarni ish bilan taʼminlagan tadbirkorlar qo‘llab-quvvatlanadi

🔹Telegram 🔹Instagram 🔹Facebook 🔹 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
Янги тизим (ПФ-18, ПФ-68-сон Фармон)га асосан, Наманган вилояти ҳудудларидан қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун ер майдонларидан лотлар савдога чиқарилди:

✅ Мингбулоқ тумани (кўриш)
✅ Косонсой тумани (кўриш)
✅ Наманган тумани (кўриш)
✅ Норин тумани (кўриш)
✅ Поп тумани (кўриш)
✅ Тўрақўрғон тумани (кўриш)
✅ Уйчи тумани (кўриш)
✅ Учқўрғон тумани (кўриш)
✅ Чортоқ тумани (кўриш)
✅ Чуст тумани (кўриш)
✅ Янгиқўрғон тумани (кўриш).
________

📱 Наманган дирекция "Телеграм" каналига аъзо бўлиш.

⚡️ Наманган дирекция "Инстаграм" каналига аъзо бўлиш.

⛳️ "Е-аукцион" савдо платформасидан кўриш.
❤3
📢 ЭЪЛОН!

2026 йил 22 - сентябрь куни “Тоза ҳудуд” ДМ Учқўрғон тумани филиали томонидан ҳудудларда санитария ва тозалик ишлари олиб борилади.

Хусусан, махсус техникалар қуйидаги маҳаллаларда хизмат кўрсатади:
Истиқбол, Ёшлик, Туркистон, Боғкўча, Қумтуғон, Истиқлол, Саноат, Қўғай, Файзиобод, Каттамоғол.

♻️ Шу муносабат билан ушбу маҳаллалар аҳолисидан маиший чиқиндиларни белгиланган вақт ва тартиб асосида чиқариш сўралади.

🧹 Ҳудудимиз тозалиги — барчамизнинг масъулиятимиз!

Учқўрғон тумани
“Тоза ҳудуд” ДМ
❤2👍1
СИЗ АЙНИ ВАҚТДА УЧҚЎРҒОН ТУМАНИДАГИ ЖАНОЗА ХАБАРЛАРИ КАНАЛИДАСИЗ

Баъзида энг яқин танишларимиз, қўни-қўшниларимиз ёки тумандошларимизнинг жаноза хабарларидан ҳам бехабар қолиб кетишимиз мумкин.

🤲 Агар Учқўрғон туманида жаноза бўлса, марҳум ҳақидаги маълумотларни:

📩 @uzooqdaman профилига хабар қолдиринг.

Биз эса имкони қадар хабарни тумандошларимизга тезкор ва аниқ тарзда етказамиз.

Яқинлардан бехабар қолманг.
Хабар етказиш — савобли иш.

📲 Каналга обуна бўлинг ва яқинларингизни ҳам таклиф қилинг.

Учқўрғон туманидаги барча ЖАНОЗАЛАРДАН хабардор бўлинг: 👉@janoza_uchqorgon
❤6
🇺🇿♟️Тарихий натижа: Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон устидан ғалаба қозонди ва Шахмат олимпиадасида яккапешқадам бўлиб олди

Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров ҳамда Шамсиддин Воҳидов дуранг ўз партияларида ўйнади.

Барчаси Нодирбек Якуббаев ҳамда Ниҳол Сарин ўртасидаги жангда ҳал бўлди. Қийин вазиятда қолган Нодирбек рақибига тузоқ қўйди ва ғалабани илиб кетди.
❤9👍7