Bugun Uchqo‘rg‘onda
12.3K subscribers
8.61K photos
9.99K videos
3 files
3.77K links
🇺🇿Учқўрғон ҳақида энг сўнги янгиликлар, воқеа, ходисалар, бошқа ерда умуман учрамайдиган қизиқарли маълумотлар

Админ билан боғланиш учун
+998770291188

@rasulbek1188
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИЛМ, ИННОВАЦИЯ ВА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР — ПАХТАЧИЛИКДА ЮКСАК ҲОСИЛДОРЛИК ОМИЛИ!

Юртимизда қишлоқ хўжалиги соҳасига илм-фан ва замонавий технологияларни кенг жорий этиш ўз самарасини бермоқда. Айниқса, пахтачиликда илмий ёндашув, сифатли агротехник тадбирлар ва сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш ҳосилдорликни ошириш, меҳнат ва вақтни тежашда муҳим омил бўлмоқда.

Учқўрғон туманида ҳам пахта етиштиришда анъанавий усуллардан замонавий ва самарали ёндашувларга ўтиш жараёни изчил давом этмоқда.

Жорий йилда тумандаги 7 214 гектар майдонда чигит экилди. Шундан 2 000 гектарида «Шинжон» усули асосида сув тежовчи технологиялар қўлланилди. Қолган майдонларда ҳам экиш схемаси 90 сантиметрдан 76/10 схемасига ўзгартирилиб, гектарига 90 минг туп кўчат ўрнига 240–250 минг туп кўчат етиштиришга мўлжалланган технология жорий этилди.

Бу эса пахта майдонларидан самарали фойдаланиш, кўчатлар сони ва жойлашувини мақбуллаштириш орқали ҳосилдорликни оширишга қаратилган муҳим қадамдир.

Ҳосилдорликка эришишдаги асосий омиллар эса бир-бири билан узвий боғлиқ:

☑ Энг аввало, уруғчиликка алоҳида эътибор қаратилди.

☑ Сув тежовчи технологиялар ва замонавий экиш схемалари жорий этилди.

☑ Агротехник тадбирлар илмий ёндашув асосида ташкил қилинди, ўғитлаш ишлари сифатли амалга оширилди.

☑ Дефолиация жараёнида дронлардан фойдаланилиб, иш самарадорлиги оширилди.

☑ Пахта терими механизациялаштирилиб, ҳосилни қисқа муддатда ва исрофгарчиликларсиз йиғиб олиш имкониятлари кенгайтирилди.

Замонавий ёндашувнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, пахтадан бўшаган майдонларга ғалла экиш ишлари ўз вақтида ташкил этилиб, кейинги мавсумда ҳам юқори ҳосил олиш учун замин яратилмоқда.

Энг муҳими, пахтачиликда илм, техника ва тажриба уйғунлиги далада бошланган ишнинг хирмондаги натижасини белгиламоқда. Ҳосилни етиштиришдан тортиб, уни нес-нобуд қилмасдан йиғиб олишгача бўлган ҳар бир босқичда замонавий технологиялардан фойдаланиш ўз самарасини кўрсатмоқда.

Бугунги натижалар бир ҳақиқатни яна бир бор тасдиқлайди: қишлоқ хўжалигида юқори ҳосилдорликка эришиш учун фақат меҳнатнинг ўзи кифоя эмас. Меҳнатга илм, тажриба, аниқ ҳисоб-китоб ва замонавий технологиялар ҳамроҳ бўлсагина, ернинг имкониятларидан янада самарали фойдаланиш мумкин.

Учқўрғондаги тажриба — пахтачиликда янги технологиялар ва илмий ёндашувлар орқали самарадорликни ошириш сари муҳим қадам!
❤3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Namangan TV | 15.10.2026

NAMANGANDA KARTING BO'YICHA O'ZBEKISTON KUBOGINING FINAL BOSQICHI O'TKAZILDI

Telegram| Instagram| Youtube| Live| FM-103.6|Facebook
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ПАХТАНИ ИЛМ ВА ТЕХНОЛОГИЯ БОШҚАРДИ!

Қишлоқ хўжалигида илмни қўллаш учун имкониятлар кенгаймоқда. Илм олиши керак бўлган ёшларимиз билим эгалламоқда, илм бериши керак бўлган мутахассислар учун эса шароит яратилмоқда.

Бугун пахтачиликда натижани нафақат меҳнат, балки илм, аниқ ҳисоб-китоб ва замонавий технологиялар ҳам белгиламоқда. Дронлар, сув тежовчи технологиялар, янги экиш усуллари ва механизациялашган терим — бунинг яққол исботи.

Энг муҳими, ёшларимиз қишлоқ хўжалигига илм билан ёндашишни ўрганмоқда. Зеро, келажакда ҳосилни фақат қўл эмас, билим ва технология ҳам етиштиради!
👍3❤1
🏢Tadbirkorlik qilish uchun bino kerakmi?

E-auksion.uz platformasi orqali Namangan viloyatidan 56 ta ko'chmas mulk binolarni sotib oling va o'z biznesingizni boshlang!

♻️ Mingbuloq tumanidan (ko'rish)
♻️ Kosonsoy tumanidan (ko'rish)
♻️ Namangan tumanidan (ko'rish)
♻️ Norin tumanidan (ko'rish)
♻️ Pop tumanidan (ko'rish)
♻️ To`raqo`rg`on tumanidan (ko'rish)
♻️ Uychi tumanidan (ko'rish)
♻️ Uchqo'rg'on tumanidan (ko'rish)
♻️ Chortoq tumanidan (ko'rish)
♻️ Chust tumanidan (ko'rish)
♻️ Yangiqo'rg'on tumanidan (ko'rish)
♻️ Namangan shahridan (ko'rish)
♻️ Davlatobod tumanidan (ko'rish)
♻️ Yangi Namangan tumanidan (ko'rish)

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 28.08.2026-yildagi PF-177-son Farmoniga asosan

📌 "E-AUKSION" vakil telefon +99899-207-36-12, +99899-207-26-12 (Soat 09:00 dan 18:00 gacha)

⬇️
Bizning ijtimoiy sahifalarimiz: 👇👇👇
🔝
Telegram| 🔝Facebook|📧Instagram |
❤2
🚨 ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР! ДИҚҚАТ! 🚨

📲 Ушбу ҳавола орқали АПК иловасини телефонингизга ўрнатиб олинг!

🛡️ Иловани ўрнатиш орқали телефонингизга келиши мумкин бўлган шубҳали хабарлар, вируслар ва фирибгарлик ҳолатларидан огоҳ бўлиб, ўзингизни рақамли хавфлардан ҳимоя қилишингиз мумкин.

⚠️ Фирибгарларнинг тузоғига тушманг!

🔐 Телефонингиз ва шахсий маълумотларингиз хавфсизлигига бефарқ бўлманг!

👉 Ҳавола орқали киринг ва АПК иловасини ўрнатиб олинг!

📢 Ўзингиз ҳам, яқинларингизни ҳам огоҳлантиринг!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://project.cybercontrol.uz/r/50nDIyC4v0LHreDucP9sDw
❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий либос миллат ғурури
❤1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#респект!

Kinza кафеси миллий кийинган ёшларга бепул хизмат кўрсатмоқда
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жума — миллийлик ва қадриятлар куни!

Учқўрғон туманида ҳар жума куни миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва анъаналаримизни кенг тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда.

Туман хотин-қизлар фаоллари ҳам жума куни миллий либосларда бўлиб, миллийликни асраб-авайлаш, ёш авлодга миллий қадриятларимизни етказиш ва жамиятда миллий анъаналаримизга бўлган ҳурматни янада юксалтиришга ҳисса қўшмоқда.
❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌱 ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯ — ЮҚОРИ ҲОСИЛДОРЛИК ОМИЛИ

“Иминжон Муҳаррамбону” фермер хўжалигида пахта етиштиришда замонавий агротехнологиялардан самарали фойдаланилмоқда. Илғор ёндашувлар ва тинимсиз изланишлар ўз самарасини бериб, ҳар гектар ердан 65–70 центнергача ҳосил олиш имкониятини яратмоқда.

Бу натижа қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларни қўллаш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда фермернинг тажрибаси ва меҳнати юқори ҳосилдорликка эришишда муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатади.

Юқори ҳосил — баракали меҳнат ва замонавий ёндашув самараси!
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оддий тракторчи — “Шуҳрат” медали соҳиби!

70 ёшли Ёқубжон Раҳимов бутун умрини ҳалол меҳнатга бағишлаган инсонлардан. Унинг ҳаёт йўли, меҳнатсеварлиги ва ўз касбига садоқати ҳар қандай эътирофга муносиб.

Кўп йиллик самарали меҳнати ва юрт равнақига қўшган ҳиссаси муносиб баҳоланиб, Ёқубжон Раҳимов “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Бу мукофот — оддий касб эгаси бўлган инсоннинг фидокорона меҳнатига кўрсатилган юксак эҳтиром. Зеро, жамият тараққиётига ҳисса қўшаётган ҳар бир инсоннинг меҳнати қадрли, ҳалол меҳнат эса доимо эъзозга лойиқ.

Меҳнат билан обрў топган инсонлар — ёшлар учун ибрат мактаби!
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учқўрғонда замонавий технологиялар — аёлларга оиласи ва фарзандлари учун кўпроқ вақт!

Бугун Учқўрғонда хотин-қизларимиз пахта майдонида эмас, ўз оиласи ва иш жойида. Фарзандларининг таълим олиши, билимли ва замонавий касб эгаси бўлиб вояга етиши учун кўмаклашмоқда.

Бунинг замирида қишлоқ хўжалигида замонавий технологиялар ва пахта териш машиналарининг самарали қўлланилаётгани мужассам.
Айни пайтда туманда 45 та пахта териш машинаси далада меҳнат қилмоқда. Ҳар бир машина бир кунда 35–45 тоннагача пахта териб, юзлаб инсонлар меҳнатини техника зиммасига олмоқда. Биргина терим машинаси 400–500 нафар аёлнинг пахтасини териб бериш имкониятига эга.

Замонавий технологиялар — нафақат юқори ҳосилдорлик, балки хотин-қизларимиз учун вақт, оилалар учун хотиржамлик, фарзандлар келажаги учун янги имконият ҳамдир!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нолиб юрадиганлар кўп, касал бўлар экан. Шунинг учун ҳамиша шукр қилиб юринг

Телеграм 😎: @Kugayliklar_uz
❤3👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учқўрғонда пахта терими: ташаббус ва самара!

Учқўрғон туманида фермерлар ўз ташаббуслари билан лизинг асосида харид қилган пахта териш машиналари биринчи мавсумдаёқ ўз қийматининг қарийб 40 фоизини қоплашга улгурди.

Ҳосил мўл, кайфият аъло! Замонавий техника, илғор ёндашув ва фермерларнинг ташаббуси ўз самарасини бермоқда.
❤3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий либос — миллат ғурури!

Учқўрғон туманида миллий либосларни тарғиб қилиш, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва ёш авлодга етказишга қаратилган ишлар давом этмоқда.

Жумладан, масжидларда ҳам миллий либоснинг аҳамияти, миллийлик ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
👍3❤1
ҚАДРДОН КУРСДОШИМИЗ БАҲРОМ МУҲАММАДИЕВНИ ҚИДИРЯПМИЗ!

Муҳаммадиев Баҳром 1958 йилда туғилган бўлиши мумкин. У 1976–1978 йилларда Қўқон қишлоқ хўжалигини механизациялаш техникумида, У-26 гуруҳида бирга таҳсил олган курсдошимиз.

Ҳурматли Баҳром ака, агар ушбу хабарни ўқиётган бўлсангиз, илтимос, курсдошингиз билан боғланинг!

Ушбу хабарни кўпроқ тарқатишингизни сўраймиз. Балки сизларнинг ёрдамингиз билан қадрдон курсдошлар яна бир бор дийдорлашар.

📞 Алоқа учун: 93 372 80 56
📍 Фарғона вилояти, Қувасой шаҳри
❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷 Koreys tilini o‘rganishni bugundan boshlang!

TOPIK HOUSE — koreys tilini oson, tushunarli va samarali o‘rganish uchun ajoyib tanlov! 📚✨

🎯 Boshlang‘ichdan yuqori darajagacha
👩🏻‍🏫 Tajribali ustozlar
📖 Zamonaviy va qiziqarli darslar
🏆 TOPIK imtihoniga tayyorgarlik

Orzudagi natijaga birgalikda erishamiz! 💫

📍 TOPIK HOUSE
🇰🇷 Koreys tili — biz bilan yanada oson!
tel: +998 99 301 88 72
+998 33 602 20 11


Telegram https://t.me/topikhousee
Instagram :Topik house
Natiyjalarimiz
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ПАХТАЧИЛИКДА ИЛМИЙ ЁНДАШУВ — ЮҚОРИ ҲОСИЛ ГАРОВИ!

Юртимизда бўлгани каби, Учқўрғон туманида ҳам пахтачиликда илм-фан ва замонавий технологияларга таяниш ўз натижасини кўрсатмоқда.

Зафар яқин! Отряд раҳбари Жаҳонгир Маҳмудовнинг таъкидлашича, далаларда ҳали териб олинмаган ҳосил мўл. Бу эса пахтачиликда илмий ёндашув, замонавий технологиялар ва самарали меҳнат ўз натижасини бераётганидан далолатдир.
👍6❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқ хўжалигида илм-фан ва замонавий технологиялар ўз натижасини кўрсатмоқда!

Учқўрғон туманида пахта теримига 45 та терим машинаси жалб этилган. Битта терим машинаси кунига 35–45 тонна пахта териб, 400–500 нафар теримчининг меҳнатини бажармоқда.

Бу эса минглаб хотин-қизларимизнинг далада эмас, ўз оиласи даврасида бўлиши, фарзандлари тарбияси ва таълимига кўпроқ вақт ажратиши учун имконият яратмоқда.

Энг муҳими, маҳалла раислари ва еттилик вакиллари энди ҳашарчилар масаласи билан эмас, қарор ва фармонлар ижросини қуйи бўғинда таъминлаш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва маҳаллалар ривожи билан шуғулланишга кўпроқ эътибор қаратмоқда.

Илм-фан, техника ва замонавий технологиялар — меҳнат самарадорлиги, фаровон оилалар ва тараққиёт омили!
👍3