Forwarded from Daryo — LIVE
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kontent markazi hududidagi mitti mushuklar ham xodimlar eʼtiboridan chetda qolmaydi.
Ish orasida ularga ovqat berish bu yerdagi odatiy manzaralardan biriga aylangan.
@daryo_live

❤3
📢 ЭЪЛОН!
2026 йил 4 - август куни “Тоза ҳудуд” ДМ Учқўрғон тумани филиали томонидан ҳудудларда санитария ва тозалик ишлари олиб борилади.
Хусусан, махсус техникалар қуйидаги маҳаллаларда хизмат кўрсатади:
Истиқбол, Ёшлик, Туркистон, Қумтуғон, Боғ кўча, Истиқлол, Саноат, Қўғай, Файзиобод, Каттамоғол.
♻️ Шу муносабат билан ушбу маҳаллалар аҳолисидан маиший чиқиндиларни белгиланган вақт ва тартиб асосида чиқариш сўралади.
🧹 Ҳудудимиз тозалиги — барчамизнинг масъулиятимиз!
Учқўрғон тумани
“Тоза ҳудуд” ДМ

❤5
🥉🇺🇿 Uchqo‘rg‘on farzandi — Jahon chempionati sovrindori!
Ozarbayjonning Boku shahrida bo‘lib o‘tayotgan U-17 Jahon chempionatida Uchqo‘rg‘on tumani faxri, Uchqo‘rg‘on tuman sport maktabi tarbiyalanuvchisi, hozirda Namangan olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi sportchisi Muhammad Rakhimjonov 🇺🇿 munosib ishtirok etib, FS -45 kg vazn toifasida Jahon chempionatining bronza medali sovrindori bo‘ldi.
Yosh va iqtidorli sportchimizning bu ulkan yutug‘i yurtimiz, Namangan viloyati hamda Uchqo‘rg‘on tumani uchun katta faxrdir.
Muhammad Rakhimjonovni ushbu muvaffaqiyat bilan tabriklaymiz va kelgusidagi musobaqalarda yanada katta zafarlar tilaymiz! 👏🏆

❤6
Forwarded from IHMA Namangan viloyati boşqarmasi
Rasmiy sahifalarimiz:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Forwarded from Uçqörğon tuman hokimligi | Rasmiy kanal
Шароит бор, масъулият-чи?
Учқўрғон тумани ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий маҳалласида аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказди.
Сўнгги йилларда маҳаллани оғир тоифадан чиқариш мақсадида 4,6 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Натижада табиий газ, ичимлик суви ва электр тармоқлари тўлиқ янгиланди, 5 километр ички йўлларга асфальт ётқизилди. Бу ишлар аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратишга хизмат қилди.
Бироқ яратилган имкониятларга қарамай, маҳаллада кўнгилга хиралик соладиган ҳолатлар ҳам учрамоқда. Айрим кўчаларда тартибсиз деворлар, тозаланмаган ҳудудлар, қаралмаган хонадон атрофлари ва бўш ётган томорқалар маҳалла кўркига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Учрашув давомида “Долзарб 40 кунлик” доирасида ободонлаштириш ишларини кучайтириш, эски деворларни тартибга келтириш, кўчаларни озода сақлаш, гул ва райҳон экиш, томорқалардан самарали фойдаланиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ҳақли савол туғилади: давлат томонидан миллиардлаб маблағ сарфланиб, барча шароитлар яратилган бўлса, нега айримлар ўз уйи олдини озода сақлашга эътибор бермайди?
Тозалик фақатгина коммунал хизматлар ёки маҳалла фаолларининг вазифаси эмас. Бу ҳар бир хонадон, ҳар бир фуқаронинг маданияти ва масъулиятидир. Озода кўча, тартибли ҳовли ва обод маҳалла халқимизнинг миллий қадриятлари, юксак одоб-ахлоқи ва ватанпарварлигини намоён этади.
Навоий маҳалласида яратилган шароитларга муносиб жавоб қайтариш, маҳалла ободлиги учун ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшайлик.

❤11
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
Чодак қишлоғидаги дам олиш масканидан оқиб ўтувчи сойдан аёллар ҳамёни топиб олинди.
Ҳамён ичида қимматбаҳо тақинчоқлар ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд.
Ушбу ҳамён эгасини таниганлардан ёки эгасининг ўзидан қуйидаги телефон рақами орқали боғланишлари сўралади. Омонатини келиб олиб кетиши мумкин.
Мурожаат учун телефон:
📞 94 949 45 44

👍10❤7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бировни уйини олдини келиб тозалаш, тозалаганга ҳам уй эгаси ҳам жуда ноқулай экан…..
Бировнинг уйи олдини келиб тозалаш ҳам, тозалатиш ҳам унчалик қулай ҳолат эмас. Энг яхши йўл — ҳар ким ўз хонадони ва кўчаси учун масъулиятни ҳис қилиши. Ободлик ташқи назорат билан эмас, ички маданият ва фуқаролик масъулияти билан таъминланади. Ҳар бир хонадон озода бўлса, маҳалла обод, маҳалла обод бўлса, юртимиз янада гўзал бўлади.

❤8👍6