Bugun Uchqo‘rg‘onda
12.3K subscribers
8.62K photos
10K videos
3 files
3.78K links
🇺🇿Учқўрғон ҳақида энг сўнги янгиликлар, воқеа, ходисалар, бошқа ерда умуман учрамайдиган қизиқарли маълумотлар

Админ билан боғланиш учун
+998770291188

@rasulbek1188
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Камбалликдан фаровонлик сари…
❤3
🚨 ДИҚҚАТ! ИШГА МАРҲАМАТ! 🚨

🌸 Азиз Учқўрғонлик қизлар! Сизлар учун ажойиб иш имконияти!

🛍 Сотувчиликка ҳалол, хушмуомала, озода ва Instagram’ни яхши биладиган қизлар ишга таклиф қилинади!

💰 Ойлик маош — 3 000 000 сўмдан бошланади!



📱 Instagram’да ишлашни билиши муҳим.

💎 Озодалик, хушмуомалалик ва масъулият — асосий талаблар!

📍 Манзил: Учқўрғон бозори атрофида

🔥 Зудлик билан ишга қабул қилинади!

Иш излаётган қизлар, бу имкониятни қўлдан бой берманг! 🌷

☎️+998700761040
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
16 км Бетонка йўл қурилмоқда
👍2
Forwarded from Bizning Namangan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#mustaqillik

NAMANGAN — YANGI NAFAS

Chust tumani “NAMANGAN SEMENT” korxonasi.

Zamonaviy ishlab chiqarish quvvatlariga ega korxona mahsulotlari nafaqat ichki bozorda, balki MDH davlatlariga ham eksport qilinmoqda.


@bizningnamangan
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озод маҳалласида бунёдкорлик ишлари
👍3❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги қурилаётган пиёдалар йўлаги аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини олиб кирмоқда
👍3❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўғайликлар энди Шаҳарликмиз дейишга мажбурсиз…
👍8❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озод маҳалласида улкан бунёдкорлик ишлари давом этмоқда!

Маҳаллада амалга оширилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ва инфратузилма ишлари аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда. Бугун маҳалладаги ўзгаришларни ҳар бир хонадон ҳис этмоқда.

Энг муҳими, янги йўлаклар ва обод кўчалар туфайли энди болажонларимиз мактаб ва боғчаларга хавфсиз қатнаб келмоқда. Бу эса ота-оналарнинг ҳам кўнглини хотиржам қилмоқда.

Кўчалар, хонадонлар ва жамоат жойларида минглаб гул кўчатлари экилиб, Озод маҳалласи ҳақиқий гулзорга айланмоқда. Маҳалла аҳли эса бу ишлар билан чекланиб қолмай, ҳудудни янада кўркамлаштиришга бел боғлаган.

Маҳалла фаоллари ва нуронийлари: «Бу йил энг гулзор маҳалла бўлиб, бош соврин — BYD автомобилини ютиб оламиз!» дея катта ишонч билан ҳаракат қилмоқда.

Обод маҳалла — фаровон ҳаёт гарови. Озод маҳалласидаги бунёдкорлик ва бирдамлик ишлари давом этади.
❤6👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
30 йил давомида етарлича эътибор қаратилмаган коммуникация тизими бугун мутлақо янги қиёфа касб этмоқда.

Учқўрғон туманидаги Навоий маҳалласида кейинги икки йил ичида инфратузилмани яхшилаш мақсадида қарийб 10 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Ушбу маблағлар ҳисобига электр таъминоти, ичимлик суви тармоқлари, ички йўллар ва бошқа муҳандислик-коммуникация тизимларини модернизация қилиш ишлари амалга оширилди.

Натижада йиллар давомида аҳолини қийнаб келган қатор муаммолар босқичма-босқич ҳал этилиб, маҳаллада яшаш шароити сезиларли даражада яхшиланмоқда. Энг муҳими, бугун Навоий маҳалласида нафақат инфратузилма янгиланмоқда, балки аҳолининг эртанги кунга бўлган ишончи ҳам мустаҳкамланмоқда.

Янги Ўзбекистонда ҳар бир маҳалла — тараққиёт ва фаровонлик масканига айланмоқда.
❤5👍3
Ҳурматли Бахтиёр Абдусаломович!
Сизни қутлуғ 50 ёшингиз — муборак юбилейингиз билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз!

Сиз яхши ва ибратли оиланинг муносиб фарзанди сифатида, ота-онангиздан олган эзгу тарбия ва яхши фазилатларни ҳаётингиз давомида намоён этиб келмоқдасиз. Шунингдек, кўп йиллардан буён қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали ва фидокорона меҳнат қилиб, ўз касбингизга садоқат билан хизмат қилиб келаётганингиз таҳсинга сазовор.

50 ёш — инсон ҳаётидаги салмоқли ва файзли давр. Бу йиллар давомида орттирилган тажриба, эришилган ютуқлар ва эл-юрт орасида қозонилган ҳурмат — Сизнинг меҳнатингиз ва инсоний фазилатларингизнинг самарасидир.

Шу қутлуғ айёмда Сизга аввало мустаҳкам соғлик, узоқ ва баракали умр, оилавий тинчлик-хотиржамлик, фарзандлар камолини кўриш бахтини тилаймиз. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги фаолиятингиз бундан кейин ҳам юксак натижалар ва катта ютуқларга бой бўлсин!
Хонадонингиздан файзу барака, дастурхонингиздан тўкинлик, қалбингиздан қувонч аримасин. Доимо оила аъзоларингиз, дўстларингиз ва ҳамкасбларингиз ардоғида, эл-юрт ҳурматида юриш насиб этсин.

Ҳурматли Бахтиёр Абдусаломович, 50 ёшингиз муборак бўлсин! Сизни яна бир бор чин дилдан табриклаймиз ва барча эзгу ниятларингиз амалга ошишини тилаймиз!
👍23❤9
Смеситель ўрнатиш ва алмаштириш
• Аристон ўрнатиш
• Аристон тозалаш
• Сув линияси тортиш
• Насос алмаштириш
• Насосни созлаш (регулировка)
• Бочка насоси монтажи
• Раковина ўрнатиш ва таъмирлаш
• Унитаз ўрнатиш
• Қувур таъмирлаш ва алмаштириш
• Канализация очиш
• Сув оқишини бартараф этиш
• Ва барча турдаги сантехника хизматлари
📞 Тезкор • Сифатли • Ишончли хизмат
+998777895554
+998700376717
❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Axborot24 | 19.08.2026

Tadbirkorlar bilan ochiq muloqot: yangi tashabbus va imkoniyatlar

mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram | X (twitter)
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўғай маҳалласи: “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” дастурининг амалий натижаси

Бугун Учқўрғон туманидаги Қўғай маҳалласида кечаётган ўзгаришлар мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга қаратилган ислоҳотларнинг ёрқин намунаси бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-298 сонли қарори асосида амалга оширилаётган “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” дастури доирасида маҳаллада кенг кўламли бунёдкорлик ишлари изчил давом этмоқда. Лойиҳа доирасида ички йўллар асфальтланиб, аҳолининг ҳаракатланиш имкониятлари яхшиланмоқда. Шунингдек, 12 километр пиёдалар йўлакчасининг барпо этилиши маҳалла аҳолиси, айниқса, болалар ва кексалар учун хавфсиз ва қулай муҳит яратишга хизмат қилмоқда.

Инфратузилмани яхшилаш мақсадида 4 километр ариқлар бетонлаштирилиб, 2 километр масофада лотоклар ўрнатилмоқда. Бу эса сувнинг самарали оқимини таъминлаш, ҳудуднинг санитария ҳолатини яхшилаш ва сел-сув тошқинларининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Тунги ёритиш тизимининг янгиланиши эса маҳаллада хавфсизлик даражасини ошириб, аҳолининг кечки пайтда ҳам эркин ҳаракатланиши учун шароит яратмоқда.

Дастурнинг яна бир муҳим жиҳати — инсон капитали ва келажак авлод учун яратилаётган имкониятлардир. Қурилаётган болалар спорт майдончаси ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва спортга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилади.

Энг муҳими, маҳаллада янги хизмат кўрсатиш ва сервис нуқталари, тадбиркорлик объектларининг қурилиши ва кенгайтирилиши иқтисодий фаолликни кучайтирмоқда. Бу эса янги иш ўринлари яратилишига, аҳоли бандлигини таъминлашга ва ишсизлик даражасини қисқартиришга замин яратмоқда. Яъни, амалга оширилаётган ҳар бир лойиҳа нафақат ҳудуд қиёфасини ўзгартирмоқда, балки аҳолининг даромади ва турмуш даражаси ошишига ҳам хизмат қилмоқда.

Қўғай маҳалласидаги бугунги бунёдкорлик ишлари бир ҳақиқатни тасдиқламоқда: замонавий инфратузилма, қулай муҳит ва иқтисодий фаоллик уйғунлашган жойда аҳоли фаровонлиги таъминланади. Шу маънода, Қўғай маҳалласи Янги Ўзбекистонда яратилаётган янги ҳаёт тарзининг амалий ифодасига айланмоқда.
👍5❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озод маҳалласида улкан бунёдкорлик ишлари давом этмоқда!

Маҳаллада амалга оширилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ва инфратузилма ишлари аҳоли кайфиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Эътиборлиси, фуқаролар фақат томошабин бўлиб қолмаяпти, балки ўз ташаббуслари билан маҳалла кўркига янада кўрк қўшмоқда.

Кўчалар, хонадонлар ва жамоат жойларида минглаб гул кўчатлари экилиб, Озод маҳалласи ҳақиқий гулзорга айланмоқда. Маҳалла фаоллари ва нуронийлари эса катта ишонч билан: «Бу йил энг гулзор маҳалла бўлиб, бош соврин — BYD автомобилини ютиб оламиз!» дея мақсад сари интилишмоқда.

Обод маҳалла — фаровон ҳаёт гарови. Озодлик ва бирдамлик ҳукм сурган Озод маҳалласидаги эзгу ишлар давом этади.
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бозорда арзонлаштирилган озиқ овқат маҳсулотлари ярмаркаси бўлмоқда
❤2
📣ЭЪЛОН! МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ВА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

🗓20 август, пайшанба куни
⏱Соат 08:00 да
📍Учқўрғон 1-сон техникумида

Учқўрғон туманида ёшлар учун меҳнат ярмаркаси ҳамда техникумларда ўқиш истагида бўлган ёшлар учун «Очиқ эшиклар куни» ўтказилади.

Ярмарка давомида ёшларга мавжуд бўш иш ўринлари, касб-ҳунар ўрганиш ва бандлик имкониятлари ҳақида маълумотлар берилади.

Техникумда ўқиш истагида бўлган ёшлар эса таълим йўналишлари, қабул жараёни ва яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишлари мумкин.

Барча иш излаётган ва касб-ҳунар эгаллаш истагидаги ёшларни тадбирга таклиф этамиз!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6
📑 YANGI BO'SH LAVOZIM

🆔 E'LON RAQAMI: 713

🏢 Boshqarma: Namangan viloyati Ichki ishlar boshqarmasi
💼 Lavozim: Qo'riqlash bo'linmalari safdor xodimi
🗂️ Lavozim tarkibi: Safdorlar
👤 Bo'sh o'rinlar soni: 100
🔢 Yosh chegarasi: 18-30yosh
📏 Bo'y uzunligi: erkaklar - 175, ayollar - 170
📞 Aloqa telefonlari: +998 69 210 32 17
🗓️ E'lon muddati: 19.08.2026 — 28.08.2026
📍 Hudud: Namangan viloyati
🌐 Batafsil ma'lumot: https://kb.iiv.uz/new/vacancy/YUhKMlFHTkFibU41TVRGMjU2OA==
❤2
Ҳурматли опалар, сингиллар!

Баъзи ҳолларда сизларнинг бироз эҳтиросга берилишингиз яқинларингизга ҳам қийинчилик олиб келиб қўяётганини кўриб турибмиз. Илтимос, биз эркакларни ҳам ноқулай вазиятга қўйманг.

Бугун 75 ёшга кирган онамни ЛОР шифокорига олиб бордим. Қулоғи қаттиқ оғриб тургани учун шошилаётган эдик. Шу пайт машинамнинг олдини бир қимматроқ BYD келиб тўсиб қўйди. Ичидаги ёшроқ ҳайдовчи йигит шошилинч тиббий хизмат хонасига кириб кетди.

Машинамнинг йўли тўсилиб қолди. Онамнинг қулоғи оғриб тургани учун тезроқ ҳаракат қилишим керак эди. Бориб қарасам, машина ичида ёшроқ сингиллар ўтирган экан. Вазиятни тушунтирдим. Ҳайдовчини телефон орқали чақирдик. У келгач, “Укам, яхши иш қилмабсиз”, дедим. Шу пайт қизлар мени ҳақорат қилиб, “исқирт” деб сўкишди.

Мен буни майда иш деб, қарамадим эътибор бермади. Лекин, бу ҳолат онамга ёмон таъсир қилди. Мен онамнинг эркатой ўғлиман, 4 нафар фарзанднинг отасиман. Қизим тенги ёшдаги қизлардан “исқирт” деган сўзни эшитиш бироз оғир ботди.

Жон сингиллар, опалар, биз эркакларни ҳам сал эҳтиёт қилинг, жабр қилманг. Менинг ҳуқуқий тарафдан ҳам, жисмоний тарафдан ҳам уларга кучим етарди. Лекин ёшимиз каттароқ, ўзимизни босиб яшайдиган пайтга келганмиз. Шунинг учун эътибор бермадим.

Аммо онахон жуда хафа бўлдилар. Менинг машинам ҳозир Матиз. Онам эса ўксиниб: “Катта, қиммат машинада келганнинг онаси она-ю, Матизда келганнинг онаси одам эмасми?” дедилар.

Илтимос, ҳиссиётга берилиб бошқаларни камситманг. Охирги вақтларда баъзи бир сиз каби аёллар туфайли яқинлари жабр кўргани, ҳижолатли вазиятларга тушиб қолганини кўриб турибмиз.

Менинг сизларга ҳеч қандай даъвоим йўқ. Лекин ёнимда онам борлиги, онамнинг ўксингани менга оғир ботди.
👍44❤24