Forwarded from Uçqörğon tuman hokimligi | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
УЧҚЎРҒОНДА МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 35 ЙИЛЛИГИ ТАНТАНАЛАРИ КАТТА ШОДИЁНАГА УЛАНДИ
Учқўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тантанали байрам тадбири катта кўтаринкилик, шоду хуррамлик ва юксак ватанпарварлик руҳида бошланди.
Туман марказий ўйингоҳида жам бўлган юртдошларимиз учун бу кеча чинакам байрам ва унутилмас таассуротларга бой бўлди. Тантанали тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг янграши билан бошланиб, майдонда Мустақиллик байрамига хос юксак руҳ ва фахр-ифтихор муҳити ҳукм сурди.
Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб, барча учқўрғонликларни юртимизнинг энг улуғ ва азиз байрами — Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этди. Юртимизда тинчлик ва осойишталик, халқимиз фаровонлиги ҳамда туманимиз тараққиёти йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлар алоҳида таъкидланди.
“Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказилган байрам дастури эса ҳақиқий халқ сайлига айланди.
Кеча давомида эстрадамизнинг таниқли санъаткорлари ўзларининг дилтортар қўшиқлари билан йиғилганларга юқори кайфият улашдилар. Айниқса, эстрада юлдузи Элмурод Зияевнинг чиқишлари томошабинларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Шунингдек, Бунёдбек Одилбеков, Маҳкамбой Йўлдашев ҳамда туман маданият бўлими ходимларининг мусиқий ва саҳнавий чиқишлари байрам шодиёнасини янада қизитди. Майдонда янграган Ватан, юрт, тинчлик ва истиқлолни тараннум этувчи қўшиқлар барчага кўтаринки руҳ бағишлади.
Байрам тантанасида нуронийлар, ёшлар, меҳнат жамоалари ва кенг жамоатчилик вакиллари бир майдонда жам бўлиб, Мустақиллик айёмини биргаликда нишонладилар. Бу манзара халқимизнинг бирдамлиги, юртга муҳаббати ва тинч ҳаётнинг қадрини яна бир бор намоён этди.
Тантанали кечанинг энг ёрқин лаҳзалари эса якундаги мушакбозлик билан давом этди. Осмон узра ранг-баранг чароғонлик ҳосил қилган мушаклар байрамга янада файз ва шукуҳ бағишлаб, йиғилганларга унутилмас таассуротлар ҳадя этди.

❤5👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏫 Spetion School хусусий мактабининг тантанали очилиш маросими бугун бўлиб ўтади!
🕕Соат 18:00 да
Сизни қувончли лаҳзалар, қизиқарли дастурлар ва кўтаринки кайфият кутмоқда.
Барчангизни ушбу унутилмас тадбирга таклиф этамиз!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Navbatchi
🔴 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🎥 SSV Matbuot xizmatining Respublika shoshilinch tibbiy yordam ilmiy markazi tungi faoliyatidan tayyorlagan “Navbatchi” medialoyihasida shu haqda so‘z yuritiladi.
⏺ Tomosha qiling! Yangicha format, o‘zgacha rakurs va ta’sirchan uslub!
🚑 SSV Matbuot xizmati.
🌐 Web-site 🔵Telegram 👥 Fb 📷 Instagram
🔴 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🏥 Shaharning katta qismi uyquda. Ammo bu muassasada vaqt boshqacha mezon bilan o‘lchanadi. Soniyalar ichida qabul qilingan to‘g‘ri qaror, sanoqli daqiqalarda ko‘rsatilgan tezkor tibbiy yordam, shoshilinch holatda asrab qolingan inson hayoti…
🎥 SSV Matbuot xizmatining Respublika shoshilinch tibbiy yordam ilmiy markazi tungi faoliyatidan tayyorlagan “Navbatchi” medialoyihasida shu haqda so‘z yuritiladi.
⏺ Tomosha qiling! Yangicha format, o‘zgacha rakurs va ta’sirchan uslub!
🚑 SSV Matbuot xizmati.
🌐 Web-site 🔵Telegram 👥 Fb 📷 Instagram
❤3👍1
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Davlatimiz rahbari Mustaqillik monumenti poyiga gul qo‘ydi.
—
Глава нашего государства возложил цветы к Монументу независимости.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

❤2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ: НУРОНИЙЛАР ТУМАНДАГИ ЎЗГАРИШЛАР БИЛАН ҚАДАММА-ҚАДАМ ТАНИШМОҚДА
Учқўрғон туманида нуронийларнинг жамоатчилик назоратидаги иштирокини кучайтириш, уларни ҳудудларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан таништириш мақсадида махсус автобус ташкил этилди.
Ушбу ташаббус доирасида туманнинг фаол нуронийлари автобусда ҳудудлар бўйлаб сафар қилиб, кейинги йилларда амалга оширилган қурилиш, ободонлаштириш ва инфратузилма лойиҳаларини кўздан кечирмоқда. Сафар давомида улар таълим, соғлиқни сақлаш, йўл-транспорт, ичимлик суви ва электр таъминоти соҳаларида олиб борилаётган ишлар билан бевосита танишиш имкониятига эга бўлмоқда.
Нуронийлар ҳар бир манзилда масъуллар билан мулоқот қилиб, амалга оширилган ишлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирмоқда. Бу эса жамоатчилик фикрини ўрганиш, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш ҳамда келгусидаги режаларни белгилашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Фахрийлар тумандаги янгиланишлар ва бунёдкорлик ишларига ижобий баҳо бериб, аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган эзгу ишлар изчил давом этаётганини таъкидладилар.

❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕҲНАТ ҚАДРИ: СУВ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИГА ЭЪТИБОР ВА ЭЪТИРОФ
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида туман раҳбарияти томонидан сув хўжалиги тизимида фаолият олиб бораётган меҳнаткаш ходимлар ҳолидан хабар олинди.
Тадбир давомида соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, аҳоли ва қишлоқ хўжалиги тармоқларини сув билан узлуксиз таъминлаш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ходимларга эҳтиром кўрсатилиб, улар рағбатлантирилди.
Шунингдек, меҳнат аҳлини қўллаб-қувватлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Байрам арафасида кўрсатилган бундай эътибор ва ғамхўрлик ходимларнинг меҳнатига берилган юксак баҳо сифатида қабул қилинди.
Тадбир иштирокчилари мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилаётган инсонларни қадрлаш эзгу анъанага айланганини алоҳида таъкидладилар.

👍3❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
УЧҚЎРҒОН КЎЧАЛАРИ ШАҲАРСОЗЛИК ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА ЯНГИЛАНМОҚДА
Учқўрғон туман марказидаги асосий кўчалар шаҳарсозлик нормалари ва замонавий талаблар асосида босқичма-босқич тартибга келтирилмоқда.
Жумладан, Андижон кўчасида кенг кўламли ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш ишлари олиб борилмоқда. Транспорт ҳаракати учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу кўчадаги чорраҳа қайта ташкил этилиб, унинг ўрнига айлана ҳаракат йўли барпо этилмоқда.
Шунингдек, кўча йўллари кенгайтирилиб, ҳаракат хавфсизлиги ва қулайлигини оширишга қаратилган ишлар амалга оширилмоқда. Тунги вақтда кўчаларнинг ёритилишини яхшилаш мақсадида замонавий ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда.
Ҳудуддаги муҳандислик инфратузилмаси ҳам эътибордан четда қолмаяпти. Жумладан, дренаж тизими такомиллаштирилиб, ирригация тармоқлари яхшиланмоқда. Бу эса ёмғир ва оқова сувларни самарали чиқариш, кўчалар ҳолатини сақлаш ҳамда ҳудуд ободлигини таъминлашга хизмат қилади.
Бугунги ўзгаришлар нафақат кўчаларнинг ташқи қиёфасини янгилаш, балки транспорт ҳаракати хавфсизлиги, пиёдалар учун қулайлик ва шаҳар инфратузилмасини замонавий талаблар асосида ривожлантиришга қаратилган.
Учқўрғон марказидаги бундай комплекс ишлар туман қиёфасини янада замонавий ва обод масканга айлантиришга хизмат қилмоқда.

❤8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МАҲАЛЛА — ЎЗГАРИШЛАР БОШЛАНАДИГАН ЭНГ ҚУЙИ БЎҒИН
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Учқўрғон туманида яна бир муҳим ижтимоий объект — Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғини учун янги, замонавий бино фойдаланишга топширилди.
Бу оддий бино қурилиши эмас. Бу — маҳалла тизимига бўлган эътибор ва ёндашувнинг амалдаги ифодаси.
Бугун маҳалла фақат аҳоли яшайдиган ҳудуд эмас, балки одамларнинг муаммоси биринчи эшитиладиган, уларнинг мурожаати ўрганиладиган ва ечим изланадиган энг қуйи бўғинга айланиб бормоқда. Шунинг учун маҳалла фаолияти учун муносиб шароит яратиш — аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини оширишга бевосита хизмат қилади.
Тинчлик МФЙнинг янги биносида маҳалла еттилиги ходимлари фаолияти учун зарур шароитлар яратилган. Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни қабул қилиш ва маҳалладаги ижтимоий масалаларни ҳал этиш учун замонавий имкониятлар мавжуд.
Эътиборли жиҳати — бу йил Учқўрғон туманида 11 та маҳалла фуқаролар йиғини учун янги бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Бу рақам ортида 11 та бино эмас, балки ўнлаб маҳаллаларда аҳолига хизмат кўрсатиш шароити яхшиланаётгани, маҳалла ходимлари учун муносиб иш муҳити яратилаётгани ва фуқароларнинг ўз маҳалласидаёқ кўплаб масалалар бўйича мурожаат қилиш имконияти кенгаяётгани мужассам.
Чунки катта ўзгаришлар доимо катта бинолардан эмас, одамнинг дардига энг яқин бўлган маҳалладан бошланади.
Янги бинолар — маҳалла инфратузилмасининг янгиланиши. Энг муҳими эса, бу замонавий шароитлар ортидан аҳолига хизмат кўрсатиш сифати ҳам янги босқичга кўтарилиши керак.
Маҳалла обод бўлса — ҳудуд обод.
Маҳалла тизими самарали ишласа — аҳоли розилиги ортади.
Янги Ўзбекистонда ислоҳотларнинг энг муҳим манзили — инсон ва унинг маҳалласи.

❤4
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
O‘zbekiston Respublikasi davlat mustaqilligining 35 yilligiga bag‘ishlangan bayram tantanasini quyidagi havolalar orqali tomosha qiling:
—
Смотрите празднование 35-й годовщины государственной независимости Республики Узбекистан по следующим ссылкам:
Telegram
Youtube
Facebook
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
Смотрите празднование 35-й годовщины государственной независимости Республики Узбекистан по следующим ссылкам:
Telegram
Youtube
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
📢 ЭЪЛОН!
2026 йил 29 - август куни “Тоза ҳудуд” ДМ Учқўрғон тумани филиали томонидан ҳудудларда санитария ва тозалик ишлари олиб борилади.
Хусусан, махсус техникалар қуйидаги маҳаллаларда хизмат кўрсатади:
Мустақиллик, Ўрдабоғ, Дехқонобод, Навбахор, Сохил, Норин, Ёрқин хаёт, Учёғоч, Янги хаёт.
♻️ Шу муносабат билан ушбу маҳаллалар аҳолисидан маиший чиқиндиларни белгиланган вақт ва тартиб асосида чиқариш сўралади.
🧹 Ҳудудимиз тозалиги — барчамизнинг масъулиятимиз!
Учқўрғон тумани
“Тоза ҳудуд” ДМ

👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Spetion school ҳусусий мактаби очилиш маросими бошланди
👍15❤3
🇺🇿MUSTAQILLIKNING 35 YILLIGIGA — UCHQO’RG’ON ISHONCHDAN KATTA CHEGIRMALAR! 🔥
Yilning eng kutilgan aksiyalaridan biri — atigi 2 KUN! 🤩
29–30 AVGUST kunlari ISHONCH do‘konlarida ko‘plab maishiy texnika mahsulotlarini maxsus chegirmali narxlarda xarid qilishingiz mumkin! 🛍️
💥 CHEGIRMALAR 40% GACHA!
Siz uchun aksiyaga kiritilgan mahsulotlardan ayrimlari:
❄️ Artel AFA480 — 40% CHEGIRMA
🧊 Artel HD 276 FND ECO — 35% CHEGIRMA
🧺 Artel TG70FP — 30% CHEGIRMA
❄️ Бирюса W960NF — 30% CHEGIRMA
🧼 Magna M1261RIS 6kg — 20% CHEGIRMA
📍 Manzil: Uchqo'rg'on tumani, Ulug'bek MFY, do'stlik ko'cha
🖼 Mo'ljal: Tuman hokimiyati ro'parasida
telegram/instagram
Batafsil:
📞 +998995436677

❤4👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 35 ЙИЛЛИГИ АРАФАСИДА НУРОНИЙЛАРГА ЭҲТИРОМ
Юртимизда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан эзгу ва савобли ишлар изчил давом этмоқда.
Учқўрғон тумани Бахт маҳалласида 75 ёшдан ошган нуронийлар учун самимий учрашув ташкил этилди. Тадбир давомида отахон ва онахонлар бир дастурхон атрофида жам бўлиб, бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қуришди.
Нуронийларга юксак ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида эсдалик совғалари топширилди. Улар мамлакатимизда кекса авлодга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдириб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ҳамда ёшлар камолоти учун эзгу тилакларини изҳор этишди.
Бундай хайрли тадбирлар халқимизга хос меҳр-оқибат, бағрикенглик ва катталарни эъзозлаш каби қадриятларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

❤4👍2