Bugun Uchqo‘rg‘onda
12.3K subscribers
8.61K photos
9.96K videos
3 files
3.75K links
🇺🇿Учқўрғон ҳақида энг сўнги янгиликлар, воқеа, ходисалар, бошқа ерда умуман учрамайдиган қизиқарли маълумотлар

Админ билан боғланиш учун
+998770291188

@rasulbek1188
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли мурожаати ўрганилди. Эшонтўпи маҳалласи Оролбўйи кўчаси
📢 ЭЪЛОН!

2026 йил 3 - сентябрь куни “Тоза ҳудуд” ДМ Учқўрғон тумани филиали томонидан ҳудудларда санитария ва тозалик ишлари олиб борилади.

Хусусан, махсус техникалар қуйидаги маҳаллаларда хизмат кўрсатади:
Тегирмон, Чек, Фарғона, Шодлик, Кўприкбоши, Узункўча, Маданият, Исломобод, Янгиер, Ёшлик.

♻️ Шу муносабат билан ушбу маҳаллалар аҳолисидан маиший чиқиндиларни белгиланган вақт ва тартиб асосида чиқариш сўралади.

🧹 Ҳудудимиз тозалиги — барчамизнинг масъулиятимиз!

Учқўрғон тумани
“Тоза ҳудуд” ДМ
❤4👍1
Forwarded from Bizning Namangan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#mustaqillik

NAMANGAN — YANGI NAFAS

Davlatobod tumanida jahonga mashhur Niderlandiyaning “Ayaks” futbol akademiyasi ochildi.

Akademiya “Navbahor” bilan hamkorlikda tashkil etilgan bo‘lib, iqtidorli yosh futbolchilar Yevropa futboli tajribasi asosida tayyorlanadi.

Yangi akademiya — Namangan futboli uchun yangi imkoniyatlar va yangi yulduzlar sari qadam.

@bizningnamangan
👍5❤4
Тайинлов

Учқўрғон тумани таълим тизимида янги тайинлов амалга оширилди.

Наргиза Исмонова Учқўрғон туманидаги 46-сонли махсус мактаб-интернати директори лавозимига тайинланди.

Наргиза Исмонова мазкур тайинловга қадар Учқўрғон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳузуридаги ўқувчилар билимини баҳолаш, таҳлил қилиш ва педагогларни касбий ривожлантириш бўлими бош методисти сифатида фаолият юритиб келган.

Кўп йиллик меҳнат тажрибаси, таълим соҳасидаги билим ва салоҳияти билан танилган Наргиза Исмонованинг янги лавозимда ҳам таълим сифатини ошириш, ўқувчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ҳамда муассаса фаолиятини янада такомиллаштириш йўлида самарали фаолият олиб боришига тилакдошмиз.

Янги лавозимдаги фаолиятига муваффақият ва улкан зафарлар тилаймиз!
👍30❤16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамжиҳатлик фаровон хаёт гарови
❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Hi School kids болалар боғчаси
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Hi School мактаби
👍5
📣 🔤🔤🔤🔤🔤
 
🔵 "NAVBAHOR" 🫡 "LOKOMOTIV" 🔴

📣 Chiptalarni harid qilishga shoshiling

🔵 “Navbahor” – "Lokomotiv" 🔴
uchrashuvi chiptalari sotuvi boshlanganini ma'lum qilamiz. Chiptalar “Markaziy” o‘yingohning maxsus kassalarida sotuvga chiqarildi.

🎫 Chiptalar narxi barcha sektorlar uchun bir xil - 30.000 so'm etib belgilangan. Chiptalarni xarid qiling va sevimli jamoamizni stadionda bevosita qo'llab-quvvatlang, aziz muxlislar!

❗️ Eslatib o'tamiz, uchrashuv 4-sentabr kuni soat 19:00 da boshlanadi.

🔵“Navbahor” PFK matbuot xizmati.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
Ассалому алайкум, муҳтарам Неъматилло Нуриддинович!
Бугун қалби дарё, матонати тоғдек мустаҳкам, ҳаёти эса кўплаб инсонлар учун ибрат мактаби бўлган қадрли инсонимизнинг таваллуд айёми! Сизни ушбу қутлуғ ва муборак кун — туғилган кунингиз билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
Сиз ўзингизнинг олижаноб фазилатларингиз, донишмандлигингиз ва фидоийлигингиз билан атрофингиздагиларга ҳамиша яхшилик, зиё ва илиқлик улашиб келасиз. Сиздек самимий ва ҳалол инсон билан бир даврда яшаш, Сизнинг маслаҳатларингиздан баҳраманд бўлиш биз учун катта бахтдир.
Ушбу улуғ айёмда Сизга:
Мустаҳкам соғлиқ — танангизга куч, қалбингизга ҳамиша хотиржамлик ёр бўлсин.
Узоқ ва мазмунли умр — ҳар бир кунингиз шодлик ва муваффақиятларга тўлсин.
Оилавий бахт — хонадонингиздан тинчлик-тотувлик, файзу барака ва фарзандлар, набиралар камолининг қувончи асло аримасин.
Юзингиздаги табассум, қалбингиздаги эзгулик нури ҳеч қачон сўнмасин. Олиб бораётган ҳар бир хайрли ишингизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин!
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! Халқ депутатлари Учқўрғон туман Кенгаши котибияти
❤10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
39- мактабда тикувчилик сирлари профиссионал даражада ўргатилмоқда
👍15❤5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Namangan axboroti |31.08.2026

5-USTOZLAR FORUMI: TA’LIM TARAQQIYOTI YO‘LIDA

Telegram| Instagram| Youtube| Live| FM-103.6| Facebook
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qodir Tolipov нимадан ҳайратда?
👍8❤3
Янги тизим (ПФ-18, ПФ-68-сон Фармон)га асосан, Наманган вилояти ҳудудларидан қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун ер майдонларидан лотлар савдога чиқарилди:

✅ Мингбулоқ тумани (кўриш)
✅ Косонсой тумани (кўриш)
✅ Наманган тумани (кўриш)
✅ Норин тумани (кўриш)
✅ Поп тумани (кўриш)
✅ Тўрақўрғон тумани (кўриш)
✅ Уйчи тумани (кўриш)
✅ Учқўрғон тумани (кўриш)
✅ Чортоқ тумани (кўриш)
✅ Чуст тумани (кўриш)
✅ Янгиқўрғон тумани (кўриш).
________

📱 Наманган дирекция "Телеграм" каналига аъзо бўлиш.

⚡️ Наманган дирекция "Инстаграм" каналига аъзо бўлиш.

⛳️ "Е-аукцион" савдо платформасидан кўриш.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учқўрғонда дефолиация ишларида замонавий технологиялар қўлланилмоқда

Учқўрғон туманида пахта йиғим-терими мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида дефолиация ишлари замонавий агротехнологиялар асосида ташкил этилмоқда. Хусусан, бугунги кунда мазкур жараёнларда дронлардан самарали фойдаланиш йўлга қўйилди.

Дронлар ёрдамида дефолиантларни аниқ меъёрда ва қисқа вақт ичида пуркаш имконияти яратилаётгани иш самарадорлигини сезиларли даражада оширмоқда. Бу усул орқали вақт ва ресурслар тежалиши, ишчи кучи сарфининг камайиши ҳамда дефолиация жараёнининг сифатли амалга оширилиши таъминланмоқда.

Айниқса, рақамли технологияларнинг қишлоқ хўжалигига кенг жорий этилиши соҳадаги самарадорликни ошириш, ҳосилни ўз вақтида ва нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш учун мустаҳкам замин яратмоқда.

Замонавий технологиялардан фойдаланиш натижасида Учқўрғон пахтакорлари жорий мавсумни юқори уюшқоқлик ва самарадорлик билан ўтказишни мақсад қилган. Бу эса тармоқда инновацион ёндашувлар кенгайиб бораётганининг яна бир амалий ифодасидир.
❤5👍2
🏅 Фахр ва ифтихор!

Учқўрғонлик спортчи Мирзаахматов Илёсбек навбатдаги юксак эътирофга сазовор бўлди. 100+ кг вазн тоифасида белбоғли кураш бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган спортчимиз Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилаётган VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори сифатида майдонга чиқди.

Бу нафақат Илёсбекнинг шахсий ютуғи, балки бутун Учқўрғон аҳли учун ҳам катта ғурур ва шарафдир. Байроғимизни баланд кўтариб, Ватанимиз номини халқаро майдонларда муносиб тарзда намоён этаётган спортчимизга мусобақаларда улкан зафарлар тилаймиз.

🇺🇿 Учқўрғон фарзандлари юртимиз шарафини дунё саҳналарида муносиб ҳимоя қилишда давом этмоқда! 💪🏆
❤10